islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Noyabr 8, 2023

Day

Саломнинг салмоғи

Ассалому алайкум азиз ўқувчи! Мақолани салом бериш билан бошлаганимга хайрон бўлманг. Чунки бугун айнан саломлашиш ҳақида ўз ҳаётимда содир бўлган бир воқеа ҳақида сўзлаб бермоқчиман. Ота-онам, устозларимннинг барчаси одобнинг белгиси салом бериш деб ўргатганлар. Мир Араб мадрасасида таҳсил олиб юрган вақтларимиз Ҳадис фанидан “Одоб” китобининг айнан “Салом боби” билан бошланганини кўриб, салом одобнинг бошланиши эканига чин дилдан иқрор бўлдим. Бу бобни устозларимиз шу даражада тушунтирдиларки, натижада бизга рўбаро келган ҳар қандай одамга у биздан ёши катта бўлсин ёки кичик бунга эътибор бермай, биринчи бўлиб салом берадиган бўлдик...- Тошкент ислом институти Катта ўқитувчиси Бухарбаев Ё.

Маҳмуд шоҳ Қосим Ҳанафий

Етук олим, қалби уйғоқ шайх нақшбандия тариқатининг буюк уламоларидан бири бўлган Махдум Шоҳ Қосим Ҳанафий Нақшбандий 1845 йили Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги Сангардак қишлоғида туғилган. Халқ орасида Махдум Шоҳ Қосим ёки Домулло Шоҳ Қосим ёки Бобои Шоҳ Қосим ёхуд Домуллои калон номи билан машҳур. Шоҳ Қосимнинг ёшлик ва болалик чоғлари ҳам мана шу Сангардак заминида ўтган. Вояга етгач, аввал Денов шаҳридаги Саййид Оталиқ мадрасасида таҳсил олган. Кейин эса, узоқ йиллар давомида Бухоро шаҳридаги йирик таълим муассасаларида ўқиган...- Тошкент ислом институти талабаси Ҳабибов Абдуқаҳҳор

“Қуръони карим”ни ушлаш

“Қуръони карим” Аллоҳу таолонинг китобидир. Аллоҳ таоло биз мусулмонларни  ҳидоят қилиш учун уни нозил қилган. Аллоҳ таоло каломи бўлган “Қуръони карим”ни ўқиш ибодатдир. Ҳар бир мусулмон биладики, “Қуръони карим”ни нопок ҳолда ушлаш мумкин эмас. Нопок ҳолда деганда таҳоратсиз, жунубли  кишилар тушунилади. “Қуръони карим”ни пок ҳолда, таҳорат билан ушлаш вожиб ҳисобланади...- ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими Р.  Акбаров

Qiroat imomlarimizni taniysizmi?

Imom Osim ibn Abu an-Najud Kufiy. Imom Osimning kunyalari Abu Bakr. U kishi mashhur qori bo‘lganlar. Balog‘at, fasohat va shirin ovoz ila qiroat qilish bilan mashhur bo‘lganlar. Imom Osim tobe'inlardan bo‘lib, Qur'oni Karim qiroatini Zirr ibn Hubaysh va Abudlloh ibn Mas'ud (r.a.)dan olganlar. U kishi yana imom Hasan va Husayn (r.a.)larning ustozlari Abdulloh ibn Habib Sulamiydan ham Qur'oni Karim qiroatini olganlar. Bu kishi esa qiroatni hazrati Ali (r.a.)dan olganlar. U kishi Rasululloh (s.a.v.)dan olganlar. Imom Osim hijriy 129-yilda Kufada vafot etganlar. U kishining ikki roviylari: Hafs va Sho‘balar bor...- Toshkent islom instituti talabasi Qosimjon Obidov