islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Ақида

Бўлимлар

Ғайб илми Аллоҳга хосдир

Ҳар бир мўмин эътиқод қилиши зарур бўлган масалалардан бири қадарга иймон келтиришдир. Қадарга иймон келтириш деганда ҳаётимизда юз берган ва берадиган барча нарсаларнинг олдиндан белгилаб қўйилганига қатъий ишониш маъноси тушунилади. Чунки Қуръони каримда: “Албатта, биз ҳар бир нарсани қадар (ўлчов) билан яратдик”, дея хабар берилган. Бу ҳақиқат кўплаб ҳадиси шарифларда ҳам баён қилинган бўлиб, жумладан Ибн Умар розияллоҳу анҳумадан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилган: “Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар бир нарса, ҳатто ожизлик ва ақллилик ҳам қазои қадар биландир”, дедилар”. Қадарга иймон келтириш иймон рукнларидан бўлгани учун Аҳли сунна вал жамоа уламолари бу масаланинг моҳиятини ақида китобларида батафсил ёритиб берганлар. Уларнинг хулосаси шуки,  қадар бандалардан махфий тутилган сир бўлиб, уни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Фақатгина Қуръонда хабар берилганидек Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган пайғамбарларга Ўзи хоҳлаган миқдорини билдириши мумкин ҳисобланади. Демак кимки бандалардан сир тутилган нарсани билишини иддао қилса, ёки иддао қилганнинг даъвосини сўз биланми ё амал биланми тасдиқласа, мазкур оят ва ҳадисларни ёлғонга чиқарган бўлиб қолади. Уларни ёлғонга чиқариш эса диндан чиқишдир. Аммо, минг афсуслар бўлсинки, ҳозирги кунимизда ушбу нозик масалада айрим мусулмонларнинг хатога йўл қўяётганларига гувоҳ бўлаяпмиз. Иймон асоси бўлган ушбу масалани билмагани ёки унга бепарволиги сабабли ўзини мусулмон санайдиган айрим кимсалар мунажжим башоратига суяниб иш тутишларини оддий ҳол сифатида эътироф этадиган бўлиб қолдилар. Айрим газеталарнинг “мунажжим башорати” саҳифаси борлиги туфайли “бозори чаққон” бўлаётгани ҳам сир эмас. Мазкур газеталарда фалончи бурж остидаги одамлар: “бугун сиз учун омадсиз кун, таваккал қилманг” ёки  “кутилаётгсан ойда сизни омад кутяпти” каби “меҳрибонлик тавсиялари” эълон қилинади. Бундай “меҳрибонлик тавсиялари” аслида динимиз таълимотларига мутлақо зиддир. Мунажжимлик, яъни астрология ҳақида сўз юритилар экан, унинг астрономия илми билан орасидаги фарқни ажратиш лозим бўлади. “Астрономия” осмон жисмлари, унинг жойлашувини ўргатадиган илм бўлса, “Астрология” осмон жисмларини дунёга ва инсонларга таъсири ҳақида баҳс юритувчи асоссиз назария саналади. Мунажжимлик башорати тарихига қарайдиган бўлсак, бу иллатнинг қадимдан борлигига гувоҳ бўламиз. Айрим олимлар бу башоратларнинг воқеликка зидлигини далиллар билан исботлашган. Масалан, француз статистик олими Мишелл Гокеле 41 минг европалик, уларнинг ичида 6 минг таси машхур олимлар, санъаткорлар, ёзувчилар ва спорт усталарининг туғилишлари ва касбларини ўрганиб чиқиб, инсонларга буржларнинг таъсир қилмаслигини исботлаган. Мичиган университети психологи Б. Силверман инсонларнинг турмуш қуриши, бахтли яшашида буржларнинг роли устида изланиш олиб бориб, 2978 та никоҳдан 478 тасида ажралиш содир бўлганини ёзган ва хулоса қилиб, инсонларнинг бахтли ё бахтсиз бўлишларига буржлар ва Қуёшнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлаган. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, “мунажжим башорати”га ишониш, мусулмончиликка зид бўлса, Аллоҳ махфий қилиб қўйган нарсани мунажжим ёрдамида ошкор қилишга чираниш  соғлом ақлга зиддир. Меҳрибон Роббимиз барчамизга тавфиқ берсин, Ўзининг тўғри йўлида собит қадам қилсин! 2-курс талабаси О. Ғофурова 376

РАСУЛ ВА НАБИЙ

Ақидавий мавзуга доир манбаларда “расул” ва “набий” калималарига кўп дуч келамиз. Масалан: Расулуллоҳ ёки набиюллоҳ. Яъни Аллоҳнинг расули ва Аллоҳнинг пайғамбари деган маънода. Умумий тушунчамизда бу икки термин бир хил маънодаги икки хил сўз бўлсада, аслида уларнинг орасида фарқ бор. Расул. Расулга илоҳий ваҳий нозил бўлади. Лекин набийдан фарқли ўлароқ рисолат – яъни ақида ва шариат аҳкомларини қамровчи дин нозил қилинади ва уни ўз қавмига етказиш вазифаси юклатилади. Буни қуйидаги оятдан англаш мумкин: يَا أَيُّهَا الرَّسُولُ بَلِّغْ مَا أُنزِلَ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ وَإِن لَّمْ تَفْعَلْ فَمَا بَلَّغْتَ رِسَالَتَهُ Эй Расул! Сизга Роббингиздан нозил этилган нарсани етказинг. Агар шундай қилмасангиз, Унинг рисолатини етказмаган бўласиз. (Моида, 67). Шунингдек, Аллоҳнинг Расули Солиҳ алайҳиссаломдан ҳикоятан айтилган ушбу оятга эътибор қаратамиз: فَتَوَلَّى عَنْهُمْ وَقَالَ يَا قَوْمِ لَقَدْ أَبْلَغْتُكُمْ رِسَالَةَ رَبِّي وَنَصَحْتُ لَكُمْ وَلَكِن لاَّ تُحِبُّونَ النَّاصِحِينَ Кейин, У улардан юз ўгирди ва: “Эй қавмим, батаҳқиқ, мен сизга Роббимнинг рисолатини етказдим ва насиҳат қилдим. Лекин сиз насиҳат қилувчиларни севмас экансиз”, деди. (Аъроф, 79). Набий. Набийга ҳам расулда бўлгани каби илоҳий ваҳий нозил бўлади. Аммо унга нозил этилган ваҳий янги шариат эмас, балки ўзидан олдин ўтган расулнинг шариатига тобеълик ва ҳамда уни ўз қавмига етказиш, унинг шариати бўйича қавми орасида ҳукм юритиш вазифалари бўлади. Масалан, ҳазрати Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломни Аллоҳ Бани Исроилга расул қилиб юборди. Улардан кейин келган пайғамбарларга эса шу икковининг шариатига эргашган ҳолда ҳукм амал қилиш ва уни асҳобларига етказишни буюрди. Мана бу оятга диққат қиламиз: إِنَّا أَنزَلْنَا التَّوْرَاةَ فِيهَا هُدًى وَنُورٌ يَحْكُمُ بِهَا النَّبِيُّونَ الَّذِينَ أَسْلَمُواْ لِلَّذِينَ هَادُواْ وَالرَّبَّانِيُّونَ وَالأَحْبَارُ بِمَا اسْتُحْفِظُواْ مِن كِتَابِ اللّهِ وَكَانُواْ عَلَيْهِ شُهَدَاء Биз Тавротни нозил қилдик. Унда ҳидоят ва нур бор. У  (Таврот)  билан У зотга таслим бўлган Пайғамбарлар, Аллоҳнинг китобини муҳофаза қилишга мукаллаф бўлган роббонийлар ва аҳборлар яҳудий бўлганларга ҳукм юритарлар. Улар бу китобга гувоҳ қилинганлар. (Моида, 44). Бу ояти каримада ҳазрати Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломдан кейин келадиган Бани Исроил набийларининг вазифаси белгилаб берилгани баён этилмоқда. Яъни, яҳудийлар орасида Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломга  нозил этилган шариат аҳкомлари бўйича ҳукм юритиш. Демак, расул шариат соҳиби бўлади. Набий эса ўзидан олдин келган расулнинг шариатини одамларга етказувчи бўлади. Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имоми Авазбек Мўминов 393

Ҳаёт ва Қудрат

Аллоҳ таоло тирикдир, Қодирдир, Жаббордир, Қоҳирдир, унга камчилик–нуқсон ва ожизлик етмайди. Уни мудроқ ва уйқу ушламайди. Унга фонийлик ва ўлим таҳдид солмайди. У мушоҳада олами(кўзга кўринадиган олам)нинг ҳам, ғайбиёт олами(кўзга кўринмайдиган олам)нинг ҳам эгасидир. Азизлик ҳам, буюклик ҳам Уникидир. Султонлик, қаҳр, яратиш ва амр қилиш Унга тегишлидир. Осмонлар Унинг ямийни[1] ичидадир. Махлуқотларнинг барчаси эса Унинг қабзасида бўйсунган–мағлуб бўлган ҳолдадирлар. У яккаю ёлғиз яратувчи ва ихтиро қилгувчилир. Вужудга келтирувчи ва пайдо қилувчи ёлғиз зотдир. У махлуқотларни ҳам уларнинг амалларини ҳам яратди. Шунингдек ризқларини ва муддатларини белгилаб қўйди. Қудрати остидаги бирор нарса Унинг қабзасидан чиқиб кетолмайди. Бирор ишнинг тасарруфоти қудратидан четда қолмайди. Унинг қудрати етадиган нарсаларнинг саноғи йўқ. Унга маълум бўлган нарсаларнинг чегараси йўқдир.  Илм Аллоҳ Таоло барча маълумотларни билувчидир, ерларнинг қаъридан то осмонларнинг устларигача бўлган маконларда содир бўлаётган барча нарсаларни илми билан иҳота қилгандир, қамраб олгандир. У олимдир, Унинг илмидан еру–осмонда заррача нарса яширин қолмайди. Балки У тун қоронғусида қоя тошнинг устида юрган қора чумолининг эмаклашини ҳам билади. Ҳаво кенглигида учиб юрган зарранинг ҳаракатини идрок этади, яширин нарсаларни, балки унданда махфийларини ҳам билади, қалбларда яширинган нарсалар, ҳаёлда кечган нарсалар ва кўнгил сирларини Ўзининг қадим, азалий илми билан билади ҳамда азал–азалдан шу сифат билан сифатланган. Унинг билиши тушиш, кўчиб ўтиш билан зотида янгитдан пайдо бўлган илм билан содир бўлмайди.  Ирода Аллоҳ Таоло борлиқдаги барча нарсаларни ирода қилгувчи, йўқдан пайдо бўлган нарсаларни бошқарувчи зотдир. Ушбу борлиқда кам ҳам кўп ҳам, кичик ҳам катта ҳам, яхши ҳам ёмон ҳам, фойда ҳам зарар ҳам, иймон ҳам куфр ҳам, тан олиш ҳам инкор қилиш ҳам, муваффақият ҳам мағлубият ҳам, кўпайиш ҳам камайиш ҳам, бўйнсуниш ҳам, бош тортиш ҳам ҳамма–ҳаммаси Аллоҳ Таолонинг қазоси, қадари, ҳикмати ва ҳоҳиши билангина содир бўлади. У нимани ҳоҳласа шу бўлади, нимани ҳоҳламаса бўлмайди. Ҳатто бирор назар ҳам, бирор ҳаёл ҳам Унинг машийъати(ҳоҳиши)дан ташқарига чиқмайди. У бошловчидир, қайтарувчидир, ирода қилган нарсаларини амалга оширувчидир. Унинг ишини чиппакка чиқарувчи йўқдир, ҳукм қилган нарсаси учун Уни жавобгар қилувчи йўқдир. Банда Унга маъсият қилишдан фақат Унинг тавфиқи ва раҳмати билангина сақлана олади, Унинг машийъати ва иродаси билангина Унга бўйнсунишга қувват топа олади. Агар инсонлар, жинлар, фаришталар ва шайтонлар барчаси бу оламда бирор заррани ҳаракатга келтириш ёки ҳаракатдагисини тўхтатиш учун жамлансалар бу борада Аллоҳ Таолонинг иродаси ва машийъати бўлмаса бу ишни қилолмайдилар. Аллоҳ Таолонинг иродаси барча сифатлари қатори Унинг зотида қоимдир. Унинг бу сифат билан сифатланиши доимийдир, ушбу сифати билан Ўзининг азалида белгилаб қўйган нарсаларни айнан ўша белгиланган вақтларида вужудга келишини ирода қилувчидир. Нарсаларнинг барчаси олдин ҳам кейин ҳам эмас, балки У азалида  ирода қилганидек, ўз вақтларидагина вужудга келган, ҳеч қандай алмашишсиз, ўзгаришсиз унинг илми ва иродасига мувофиқ содир бўлган. У барча ишларни тадбир қилди, бироқ фикрлаш тадбири билан эмас, бирор замонни кутиб туриш билан ҳам эмас. Шунинг учун ҳам У бир иш билан банд бўлиб бошқа ишдан ғафлатда қолмайди.  Эшитиш, кўриш Аллоҳ Таоло эшитувчи ва кўрувчидир, эшитади ва кўради. Қанчалик махфий бўлмасин бирор эшитиладиган нарсалар Унинг эшитишидан яширина олмайди. Қанчалик кичик бўлмасин бирор кўринувчи нарса Унинг кўришидан яширина олмайди. Узоқлик унинг эшитишини чеклай олмайди, қоронғулик кўришига халал бермайди. Ҳудди қалбсиз билгани, тана аъзоларисиз ушлагани, асбобларсиз яратгани каби кўз...

Жаннатда Аллоҳ таолони кўриш ҳақида эътиқодимиз

Мотуридия мазҳабидаги мўътабар уламолардан бири бўлган Нажмиддин Умар Насафий раҳматуллоҳи алайҳ «Ақоиди Насафий» асарида қуйидагиларни ёзган: «Аллоҳ таолонинг бандаларига кўриниши ақлан жоиз, нақлан вожибдир. Ҳа, охират диёрида мўминларнинг Аллоҳ таолони кўришларини тасдиқловчи самъий далиллар келгандир. Шунга кўра бирор маконда бўлмасдан, бирор муқобил тарафда турмасдан, ёки нурга чулғанмасдан, ёки кўрувчи билан Аллоҳ таоло ўртасида масофа собит бўлмасдан кўринади». Аҳли сунна уламолари Аллоҳ таолони жаннатда кўриш собитлигига Қуръони каримдаги ушбу оятни далил қилиб келтирганлар: وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ نَاضِرَةٌ إِلَى رَبِّهَا نَاظِرَةٌ  «У кунда чиройли юзлар бор. Ўз Роббисига назар солувчилар» (Қиёмат сураси, 22-23 оятлар). Бошқа бир оятда кофирларнинг қиёмат кунида Аллоҳ таолони кўришдан тўсилишлари шундай хабар берилган: كَلَّا إِنَّهُمْ عَنْ رَبِّهِمْ يَوْمَئِذٍ لَمَحْجُوبُونَ «Йўқ!!! Албатта, улар ўша кунда ўз Роббиларини кўришдан тўсилурлар» (Мутоффифин сураси 15 оят). Уламолар ушбу оятни мўминларнинг Аллоҳ таолони кўришлари ҳақлигига далил қилганлар. Бу ҳақида имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ: «Ушбу оятда мўминларнинг Аллоҳ таолони кўришларига далил бор», деган. Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ: «Унинг душманлари тўсилган ва Уни кўра олмаганларидан кейин, Ўзининг дўстларига тажаллий (Ўзини намоён) қиладики, У Зотни кўрадилар», деган. Аллоҳ таолони жаннатда кўриш ҳақлигига ҳадиси шарифларда ҳам кўплаб далиллар келган. Жумладан Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилган: “Бизлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик, у зот тўлин ой кечасида ойга назар солдиларда: «Сизлар яқинда Роббиларингизни бу ойни кўргандек кўрасизлар, Уни кўришда қийналмайсизлар, агар қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин намозга куч сарфлашга қодир бўлсаларингиз, албатта, уни адо қилинглар»,дедилар”. (Муттафақун алайҳ). Уламолар ушбу ҳадиснинг шарҳида қуйидагиларни айтганлар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бу ойни кўргандек кўрасизлар» дейишлари кўриладиганни кўриладиганга ўхшатиш эмас, балки кўришни кўришга ўхшатишдир. Аллоҳ таолони кўришни ойни кўришга ўхшатишда икки хил маъно бор: Тўлин ой кечасида ойни кўриш тўғрисида ҳеч қандай шак-шубха бўлмайди; Ойни кўришда кўрувчилар қанча кўп бўлишларидан қатъи назар ҳеч бир машаққатсиз барчалари баравар кўраверадилар”. Мўминлар Жаннатга киргач, уларга кўзлар кўрмаган ва қулоқлар эшитмаган сон-саноқсиз неъматлар берилади. Ўша неъматларнинг энг улуғи Аллоҳ таолога назар солиш ҳисобланади. Бандалар Аллоҳ таолони шаклсиз, идроксиз ва бирор тимсолсиз кўрадилар. Бу ҳақда Сўфи Оллоҳёр бобомиз ўз байтларида шундай келтирган: Кўнгулда кечса, кўзга тушса ҳар шай Эрур андин муназзаҳ Холиқи Ҳай. Яъни инсоннинг кўнглида Аллоҳ таолонинг қандайлиги тўғрисида қандай фикр ўтса ҳам, унинг кўзига қандай улуғвор нарса кўринса ҳам Аллоҳ таоло барчасидан бошқа бўлган, олий ва буюк Зотдир. Идроксиз кўриш деганда эса кўрилган нарсани тасвирлаб бера олмайдиган, унинг қандайлигини тушунтириб бера олмайдиган ҳамда ёдида сақлаб қола олмайдиган даражада кўриш маънолари тушунилади. Шунга кўра мўминлар жаннатда Аллоҳ таолони бирор шаклсиз, идроксиз ва ҳеч бир тимсолсиз равишда кўрадилар, деб эътиқод қилишимиз лозим бўлади. Аллоҳ таоло барчамизга жамолини кўриш бахтини насиб этсин. Омин! Тошкент Ислом институти талабаси Турғунбоев Нуриддин 352

Тавозуъ гўзал хулқнинг белгисидир

Муқаддас дини исломимизнинг бори гўзал хулқдир. Ислом дини ҳусни хулқлиликни энг юқори ўринга қўяди. Инсон хоҳ олим бўлсин, хоҳ обид бўлсин хулқи гўзал бўлмаса унинг қиймати йўқдир. Бунга динимизда кўплаб ҳадиси шарифлар, ояти карималарни мисол қилиб келтириш мумкин. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Учта хислат бор. Кимда ўша учта хислатдан биттаси бўлмаса ҳам қилган амали ҳисобга ўтмайди. Бу – Аллоҳга бўлган тақво у шундай тақвоки, уни гуноҳдан сақлайди, ахмоқни жиловлайдиган ҳалимлик, одамлар орасида хушхулқлик”. Табароний ривояти. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Банда ўзининг ёмон хулқи билан жаҳаннамнинг энг тубига қулайди”. “Эй мўминлар, сизларнинг ичингиздан кимда-ким ўз динидан қайтса, Аллоҳ бошқа бир қавмни келтирурки, Аллоҳ уларни яхши кўрур, улар Аллоҳни яхши кўрурлар. Улар мўминларга хокисор, кофирларга эса қаттиққўл кишилардир” (Моида сураси, 54-оят). Гўзал ахлоқ, илм ва адаб ўрганмоқ, яхши инсонлар билан дўстлашмоқлик ила ҳосил қилинур. Динимиз мўъминларга гўзал хулқни эгаллашни ва ёмон хулқлардан четлашишни буюради. Шунингдек, Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам хулқлари бу борада энг юксак намунадир. Зеро, Аллоҳ таоло ўз ҳабибини мадҳ этиб, шундай марҳамат қилади: “Албатта сиз улуғ Хулқ устидадирсиз” (Қалам, 4-оят). Яхши инсон, гўзал хулққа эга бўлган инсондир. Ҳусни хулқли кишилар яхши ишларни қилишга ошиқадилар. Уламолар гўзал ахлоқ доирасига кирувчи кўплаб хусусиятларга таъриф берганлар. Улардан энг аввалги поғонасида ўрин эгаллагани албатта тавозуъ эканлигига ҳеч шубҳа йўқдир. Инчунун, тавозуъ ҳар нарсанинг калитидир. Тавозуъ луғавий жиҳатдан камтарлик ва хокисорлик демакдир. Имом Суҳравардийнинг машҳур асари “Авориф ал-маъориф” да тавозуъ ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар ва машойихларнинг қимматли фикрлари келтирилади. Унда айтилишича, инсон тавозуъдан ҳам гўзалроқ либос киймагандир. Тавозуъ ва ҳикмат хазинасига ноил бўлган киши ҳар кимга чиройли суратда муомала қилади. Шунингдек, ҳар кимса ҳам унга юқори даражада ҳурмат кўрсатади. Тавозуъдан насибадор бўлган кимса қалб роҳатини топади. Бунга эса фақат илм соҳибларигина эга чиқишлари мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавозуълари шундай эдики хоҳ ҳур бўлсин, хоҳ қул ҳар кимнинг даъватига ижобат қилардилар, бир қултум сут ё қуённинг бир оёғи бўлса ҳам ҳадияни қабул қилардилар. Уларни тановул қилмоқдан орланмас, ҳадияга ҳадия билан жавоб берар ва ҳаттоки жория ёки мискиннинг ҳам даъватидан бош тортмас эдилар. Зеро, Аллоҳ таоло ўз каломида ҳабибига қарата шундай марҳамат қилади: Аллоҳ таоло: “Ўзингизга эргашган мўминлар учун қанотингизни паст тутинг (яъни уларга хуш хулқ билан камтарона муносабатда бўлинг)” (Шуаро сураси, 215-оят). Абу Зуроъа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай хабар қилдилар: “Тавозуънинг илк шарти сен унга йўлиққан кимсага салом бермоғинг, сенга салом берганга жавоб қайтармоғинг, мажлисда энг қуйи қисмига ўтирмоққа рози бўлмоғинг ва мақталиб, яхшиликларинг эслатилмоғини ёмон кўрмоғингдир. Жунайддандан тавозуъ ҳақида сўрадилар. Шундай жавоб бердилар: “Хокисор бўлмоқ ва инсонларга юмшоқ муомалада бўлмоқ“. Фузайл ибн Иёз дедилар: “Аллоҳга нисбатан хузуъ ила бўйин эгмоқ, айтилганларга қулоқ солиб, қабул этмоқдир. Яна шундай дедиларки: “Нафсида бир қиймат кўрган кимсанинг тавозуъдан насиби йўқдир”. Ҳасан Басрий ҳазратлари, бошқаларни кўрганда ўзидан афзал деб биладиган инсон зоҳид инсон эканлигини айтганлар. Ваҳб ибн Мунаббиҳ дедилар: Самовий китобларда шундай келгандир: “Мен Одамнинг сулбидан унинг зурриётини чиқардим ва улар ичида энг мутавозеъи ўлароқ Мусони кўрдим, шунинг учун уни ўзимга Калимуллоҳ қилиб танладим”. Шундай бир сўз бордир: “Нафсининг яширин айбларини билган кимса устунлик ва шарафга тамаъ қилмай тавозуъ йўлини тутгай. Уни айбларини юзига солганга душманлик қилмас, мақталган пайтда эса Аллоҳга шукр қилади”. Абу Ҳафс дедилар: Қалбини тавозуъга тўла бўлишини хоҳлаган кимса солиҳларнинг суҳбатида давом этсин ва уларга ҳурмат кўрсатишда нуқсонга йўл қўймасин. Киши солиҳларнинг ниҳоятда тавозуъли эканликларидан фойдаланиб уларга катталик, яъни кибр қилиши керак эмас. Луқмон: “Ҳар нарсанинг улови бордир, амалнинг улови тавозуъдир”,...
1 19 20 21 22 23 26