islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 18, 2019

Day

Аруз вазни ва унда ижод қилиш мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019 йил 16 апрель куни “Тиллар” кафедраси профессори Нурбой Жабборовнинг институт талабаларига “Аруз вазни ва унда ижод қилиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мавзуни талабаларга тушунтиришда устоз слайдлардан самарали фойдаланди. Сўнг талабалар томонидан берилган саволларига ҳам батафсил жавоб берди. Талабалар ушбу суҳбатдан кўп истифодалар олишди. “Тиллар” кафедраси кабинет мудири У. Ҳасанов 219

Араб тили фанидан малакали мутахассис томонидан маҳорат дарси бўлиб ўтди!

Ҳозирги кунда диний соҳада бир қанча ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Диний кадрларга бўлган эҳтиёж ортмоқда. Биламизки, дин илмларининг асоси араб тилидир. Ушбу тилни янада яхшироқ тушуниш ва талабаларга тушунтиришда замонавий методлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2019 йил 17 апрель чоршанба куни Араб ўқитувчиси Доктор Магдий Заъбал томонидан институт ўқитувчиларига мастер класс (маҳорат дарси) бўлиб ўтди. Ушбу мастер-класс дарсига институтдаги араб тили ўқитувчилари ва сиртқи бўлимда таҳсил олаётган имом-хатиблар қатнашишди. Бу дарс ўқитувчилар учун жуда фойдали бўлди. Улар ўзлари билмаган методларни ушбу дарс орқали  билиб олишди. “Тиллар” кафедраси кабинет мудири У. Ҳасанов 229

Арш ҳақидаги эътиқодимиз

Арш луғатда “подшоҳнинг тахти” маъносини англатади. Ақоид уламолари “арш барча жисмларни иҳота қилиб турадиган нурдан бўлган улкан жисмдир”, деганлар. Қуръон каримда арш икки хил васф билан баён қилинган: Кўтариб турилиш билан қайдлаб зикр қилинган: الَّذِينَ يَحْمِلُونَ الْعَرْشَ وَمَنْ حَوْلَهُ Аршни кўтариб турганлар ва унинг атрофидагилар[1]. Мутлақ зикр қилинган: هُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ У улуғ аршнинг Роббисидир[2]. Уламолар кўтариш билан қайдлаб зикр қилинган арш ҳақида: “фаришталар кўтариб ўраб турадиган тахтдир”, деганлар. Мутлақ зикр қилинган арш ҳақида эса “ундан мулк ирода қилинган бўлиши ҳам мумкин” деганлар. Мотуридия мазҳаби уламолари “Қуръон ва суннатда келган лекин амалиётга тааллуқли жойи бўлмаган нарсаларни таъвил қилишга уриниш шарт эмас. Балки унинг собитлигига ва ундан ирода қилинган нарсанинг ҳақиқати нима бўлса ўшанга иймон келтирдим деган эътиқодда бўлиш лозимдир”, деганлар. Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога салавот ва саломлар бўлсин. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим Манба 201

Уммат ҳакими Ашраф Али Таҳонавий роҳимаҳуллоҳ

Уламолари томонидан «Уммат ҳакими» номини олган Шайх Ашраф Али Таҳонавий роҳимаҳуллоҳнинг нисбатлари ота томондан Умар розияллоҳу анҳуга, она томондан эса, Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга  бориб тақалади. Ҳижрий 1280 йил 5 робиус сонийда Ҳиндистоннинг Таҳона қишлоғида таваллуд топган алломанинг тўлиқ исми Ашраф Али Тоҳонавий ибн Мунший Абдулҳақ ибн Ҳофиз Файз Али ибн Ғулом Фарид Шаҳид ибн Раҳматуллоҳ ибн Омонуллоҳ ибн Атийқуллоҳ Хатиб ибн Ҳофиз Ҳабибуллоҳ ибн Одам ибн Муҳаммад Жалол ибн Садржаҳондир. Ҳиндистоннинг шимолида жойлашган Таҳонада кўплаб олимлар етишиб чиққан бўлиб, «Кашшофул истилоҳатул фунун» соҳиби аллома Шайх Аллома Таҳонавий, Муҳандис Шайх Муҳаммад Таҳонавий, Ҳофиз Муҳаммад Зомин Шаҳид кабилар шулар жумласидандир. Шайх Ашраф Таҳонавий Қуръони каримни ёшлигида устози Ҳофиз Ҳусайн Али роҳимаҳуллоҳ ҳузурларида ёд олди ва болалик йилларидаёқ форс ва араб тилларини ўрганишга киришди. Ўн икки ёшига  қадар саҳар пайтигача бедор бўлар, китоблар тиловати ва ибодат билан кунларини ўтказар эди. Амакисининг аёли унга кўз-қулоқ бўлиб турарди ва уни бундай ибодат қилиши машаққатдек кўриниб камайтириши кераклигини айтар эди. Лекин у ибодат ва тиловатда бардавом бўлар эди. Ёшлигини шу тарзда ўтказди. Муҳаддис Шайх Муҳаммад Таҳонавий роҳимаҳуллоҳ «бу бола мендан кейин илмда халифа бўлади» деб айган эди. Ёшлик пайтида диний илмларни шайх Фатҳ Муҳаммад ва тоғаси шайх Вожид Алий ва бошқалардан олади. Ўша пайтда яҳудий ва насронийлар илм мажлислари ўтказишар ва унда мусулмон олимларидан таклиф қилиб, баҳс ва мунозараларга чақиришар эди. Унда яҳудий ва насронийларнинг олимлари исломнинг зиддига даллиллар келтиришиб, мусулмонларни енгишга ҳаракат қилар эди. Шайх Таҳонавий роҳимаҳуллоҳ у ерга тез-тез борар ва ўз далиллари кучлилиги боис уларни мағлуб этарди. Бу унинг айни толиби илмлик йўлидаги тиришқоқлиги самараси эди. Лекин кейинчалик жадал ва мунозара мажлисларидан узоқлашдилар. Баҳс ва жадаллар ихлос ва сидқдан узоқлаштиришини тушуниб етдилар. Ҳижрий 1301 йил шаввол ойида Ҳижозга сафар қилдилар. Ҳаж ибодатини бажардилар. Замондошлари Шайхул Кабийр Имдадуллоҳ Таҳонавий уларга бу сафарда шериклик қилдилар.  Маккадаги қироат олими Шайх Абдуллоҳ Муҳожир Маккийдан қироат ва тажвид илмларидан таҳсил олдилар.  Бурҳониддин Марғинонийнинг «Ҳидоя» асарини устозлари аллома Муҳаммад Ҳасан Девбандийдан ўрганди. Зафар Аҳмад Усмоний у ҳақида «Шайх Таҳонавий мазҳабда ўртаҳоллиги ва мўътадиллиги, шунингдек, ихтилофли масалаларда кенг бағрлилиги ва кенгфикрлиги билан ажралиб турган», деганлар. Шу билан бирга Таҳонавий муомалот масалаларида муаммо бўлмаслиги учун тўртта мазҳабнинг бирортасига тўғри келса, одамлар бутунлай шариатни ташлаб кетмасликлари учун ўша мазҳаб бўйича фатво берар эдилар. Устозлари: Шайх Набил Муҳаммад Яъқуб, Ибн Мамлук Алий Нутий. У киши Ҳиндистоннинг машхур уламоларидан бўлиб ҳижрий 1249 (милодий 1833) йилда Нанота шаҳрида дунёга келган ва шу ерда ҳижрий 1302 (милодий 1984) йилда вафот этган. Илмни оталари Шайх Мамлук Алийдан ўрганган. Шунингдек, кейинчалик Девбандда ўқиганлар. Шайх Маҳмуд Деҳбандий тариқатида етук устозлардан бўлиб, ҳижрий 1268 (милодий 1851) йилда Барийли шаҳрида дунёга келган. Таҳонавий ўз асридаги турли илм соҳаларини мукаммал эгаллаган машҳур олим бўлиб, масалаларни аниқлашда ва далилларни чуқур ўрганишда аҳли илмлар орасида шуҳрати кенг тарқалган. Таҳонавийнинг етук илми ва маърифатидан фойдаланиш учун мусулмон ўлкаларининг турли чеккаларидан илм талабидагилар жамоа-жамоа бўлиб келар эди. Улар Таҳонавийнинг илмидан ҳайратланиб, уни қаттиқ ҳурмат қилишар эди. Шогирдлари: Зафар Аҳмад Усмоний Таҳонавий. У киши 1310 ҳижрий йилда дунёга келган. Дастлаб Девбандда таҳсил олган. Ҳижрий 1394 йилда вафот этган. Шайх Ишоқ ибн Латиф Ҳанафий Бардавоний....

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг Тошкент бўйлаб зиёратлари бошланди

Бугун 2019 йилнинг 18 апрель куни шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Тошкентга етиб келдилар. Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари Тошкент аэропортида Ўзбекистон мусулмонлар идораси масъул ходимлари ва бир қатор мухлислари томонидан кутиб олинди. Шу тариқа муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг Тошкент бўйлаб зиёратлари бошланди. 184
1 2