islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Aprel 18, 2019

Day

Меърож ҳодисаси ҳозирги кун илм-фанининг нигоҳида

Дарҳақиқат, Исро ва Меърож ҳодисаси нафақат Ислом оламидаги, балки дунё тарихидаги энг ғайритабиий ҳодисалардан бири. Чунки Исро ҳодисаси вақт ҳисобимизга хилоф бўлса, Меърож ҳодисаси эса умуман бизнинг оламимизда эмас, балки Аллоҳ таолонинг ҳузури олийида бўлган. Шунинг учун ҳам Исро ҳодисаси ҳақида кўплаб бахс ва мунозаралар бўлди. Уни мушриклаб инкор қилишди, иймони заиф баъзи мусулмонлар эътиқоддан қайтишган ҳам. Аммо, меърож борасида бундай ҳолат кузатилмади, чунки у бизнинг оламимизда бўлмаган, уни бирор кўрмадан, у ҳақида бирор кишининг тасаввури ҳам йўқ эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Исро ва Меърож кечасида Буроқ номли ҳайвонда Масжидул Маромдан Масжидул Ақсога бир зумда етиб бордилар. Юқорида айтиб ўтганимиздан маълумки, Исро ҳодисаси кўплаб бахс ва инкорларга сабаб бўлган эди. Сабаби эса инсонлар ўта қисқа муддатда бунчалик узоқ масофани босиб ўтиш мумкин эмас деб ўйлар эдилар. Бу нарса табиий, чунки у замонда ҳозирги кундаги тез юрар машиналар, тез учар самолётлар, турли ҳил тез ҳаракатланувчи техникалар мавжуд эмас эди. Осмонга учиш ракеталари эса умуман ҳаёлга келтириб бўлмас нарсалар эди. Аммо ушбу ҳодиса ҳозирги кунда сордир бўлганида эди, балки унданда кўпроқ бахс ва мунозаларга сабаб бўлар эди. Чунки кўриб турибмизки, илм қанча ривожланар экан, ғайбни инкор қилиш шунчали кўпайиб кетмоқда ҳамда бахслар ва инкор қилишлар ҳеч камаяётгани йўқ. Энди биз Исро ва Меърож ҳодисасини ҳозирги кундаги илм-фан ютуқлари билан тасаввур қилишга уриниб кўрсак. Шундай қилиб, биринчи савол: Буроқнинг кўриниши нега айнан отдан паст, эшакдан баланд, ва узунроқ бўлган? Ҳозирги кундаги тадқиқотларга кўра тез юрар машиналар, тез учар самолёт ва ракеталарнинг шаклига эътибор берадиган бўлсак, айнан Буроқнинг шаклига мувофиқ келади. Ундай бўлишининг сабаби эса тезроқ ҳаракатланиш учун ҳаво оқими камроқ қаршиликка учраш керак. Шунда тезроқ ҳаракатланиш имкони пайдо бўлади. Ҳаракатланувчи восита қанчалик катта ва қўпол бўлса, ҳаво оқимига шунча кўп қаршиликка учрайди. Шунинг учун ҳам Буроқнинг бўйи пастроқ эди. Миниш имкони бўлиши учун жуда ҳам паст бўлмаган. Иккинчи савол: Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳозирги кундаги тез юрар машиналар ва тез учар самолётларда Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога йўлга чиққанларида қанчада етиб борар эдилар? Аввало, биз Масжидул Ҳаром билан Масжиул Ақсо ўртасидаги масофани аниқлаб олишимиз керак. Масжидул Ҳаром билан Масжидул Ақсо ўртасидаги масофа йўлдан бориш эмас, харитадан тикка чизадиган бўлсак, Google maps нинг кўрсатишига кўра таҳминан 1239 кмни ташкил қилади. Агар машинада юриб борадиган йўлни кўрсак, 1496 кмни ташкил қилади. Иордания орқали эса 1989 кмни ташкил қилади. Энди агар пиёда бориш масофасини ҳисоблайдиган бўлсак, у ҳам таҳминан 1239 кмни ташкил қилади. Энди бу масофани турли воситаларда босиб ўтишга сарфланадиган вақтни ҳисоблайлик. Автоулов. Суперкар. 2019 йилдаги энг тез юрар автоулов Гиннес Рекордининг мутахассислари томонидан аниқланишига кўра Hennesey Venom F5. Ушбу суперкар 484км/соатига тезликни амалга ошира олади. 100 км тезликка эса 2 сониядагина чиқа олади. Агар ушбу автоуловда Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога қараб йўлга чиққанларида, 2 соат ва 55 дақиқада етиб борар эдилар. Эътибор берайлик, бу ҳисоб бор тезликда ҳеч ҳам секинламасдан юргандаги ҳисобни чиқардик. Самолёт. Samoleting.ru сайтининг аниқлаштиришича дунёдаги энг тез учар самолёт North American X-15 ҳисобланади. Ушбу тез учар самолётнинг максимал тезлиги 8200 км/соати, бироқ чиқа олган энг юқори тезлиги 11848 км/соатини ташкил қилади. Энди, агар ушбу самолётда Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога қараб...
1 2