islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Ақида

Бўлимлар

Банда қалбига келадиган нарсалардан ҳисоб китоб қилинадими?

Баъзида инсон маъсиятларни ҳаёлига келиши билан ҳам синалади. Мана шу шайтон васвасаси ёки нафси ёмонлигидан бўлиши мумкин. Киши қалбига келадиган нарсаларга мукофот ёки жазо оладими? Аҳли сунна вал-жамоъа уламолари: қалбида қасд қилган нарсадангина ҳисоб китоб қилинади. Агар банда зино ёки ўғирлик ва шунга ўхшаш гуноҳларни қасд қилса, мана шу қасди билан ҳисоб-китоб  қилинади. Аллоҳ таоло агар ҳохласа  уни азоблайди, агар ҳохласа фазлига кўра кечиради. Бунга далил: (ولكن يآخكم بما كسبت قلوبكم) “Ва лекин қалбдан қасд қилганингиз учун тутади” (Бақара сураси, 225). Қалбига келган нарсаларни агар қасд қилмайдиган бўлса, ундан ҳисоб китоб қилинмайди. Аслида, қалбда пайдо бўладиган гуноҳ икки қисмга бўлинади. Биринчиси: Ўша гуноҳга мойиллиги бор, лекин қалбан ундан нафратланади. Бу кечирилгандир. Масалан, қалбга келадиган васвасалар каби. (وان  تبدوا ما في أنفسكم او تخفووه يحاسبكم به الله) “Ва агар ичингиздаги нарсаларни ошкор қилсангиз ҳам, яширин қилсангиз ҳам сизларни Аллоҳ ҳисоб китоб қилади” (Бақара сураси, 284). Мана шу ояти карима нозил бўлганда мусулмонларга қийинчилик туғдирди.  Бу оятдан қалбга келадиган барса нарса деб ўйладилар. Ундан кейин қуйидаги оят нозил бўлди. (ربنا ولا تحملنا ما لا  طاقة لنا به) “Эй Роббимиз бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин” (Бақара сураси, 286). Ушбу оятда тоқати етмайдиган нарсаларни баён қилиниши улардан ҳисоб китоб қилинмаслигига далолат қилади. Иккинчи қисми эса қалбда пайдо бўладиган ва унда ўрнашиб қоладиган гуноҳлар. Бунинг ўзи ҳам иккига бўлинади. Биринчиси фақатгина қалбга тегишли бўлган гуноҳлар. Масалан: Аллоҳ таолони бирлигига ширк келтириш, куфр, нифоқ ва бошқа гуноҳлар. Мана шу гуноҳларнинг барчаси билан банда ҳисоб китоб қилинади. Шу сабабдан кофир ёки мунофиққа айнанади. Иккинчи тури, қалбга эмас балки амалларга тегишли гуноҳлар.  Мисол учун зино, ўғирлик, ароқ ичиш, одам ўлдириш каби. Банда мана шу гуноҳларни ҳохлашини сир тутса, ташқарида уни билдирадиган  бирор белги бўлмаса, бундан ҳисоб-китоб қилиниши борасида уламолар икки ҳил фикр билдирганлар. Биринчиси: у билан ҳисоб китоб қилинади. Ибн муборак айтадилар: “Суфёни Саврийдан сўрадим: банда қалбига келган нарса билан ҳисоб китоб қилинадими? Суфёни Саврий: “Агар  қасд қилган бўлса қилинади”, дедилар. Мана шу фақиҳларни, муҳаддасларни, мутакаллимларни энг машҳур фикридир. Уларнинг далиллари: (ولكن يآخكم بما كسبت قلوبكم) “Ва лекин қалбдан қасд қилганингиз учун тутади” (Бақара сураси, 225). Иккинчиси: ёлғиз ниятни ўзи билан ҳисоб китоб қилинмайди. Мана шу нарса шофеийларни далилларига қарата келтирилгандир. Шофеийларнинг далиллари: (ربنا ولا تحملنا ما لا  طاقة لنا به) “Эй Роббимиз бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин” (Бақара сураси, 286). Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бирор кишини қалбига яхшилик келадиган бўлса ва уни қасд қилса,  савоб ёзилади. Агар гуноҳ келадиган бўлса, қасд қилса ундан ҳисоб китоб қилинади,қасд қилмайдиган бўлса, ундан ҳисоб-китоб қилинмайди. Агарда Аллоҳ таолонинг розилиги  учун тарк қилса, унга яхшилик ёзилади. 3-курс талабаси Н. Эркинжонова 384

Ҳамма нарса қадарга ёзилган бўлса нима учун дуо қиламиз?

Бизга малумки, ҳар бир нарса лавҳул махфузга ёзилгандир. Бунга учта асосий сабаб бор. Мана шу учта сабабни қуйида баён қилиб берамиз: Биринчиси: Аллоҳ таолога дуо қиламиз. Чунки Аллоҳ таоло бизни кўриб турувчи зотдир. Аллоҳ толодан дуо қилиб сўраймиз, унга тазарру билан ибодат қиламиз. Унинг буюрган буйруқларига бўйсунамиз, у қайтарганларидан қайтамиз. Унга руку ва сажда қиламиз, унга рўза тутамиз ва шунга ўхшаган ибодатларни қиламиз. Шунингдек, Аллоҳ таолодан ҳожатларимизни ундан сўраб дуо қилишимизни ҳам талаб қилгандир. Аллоҳ толо ўзининг нозил қилган китоби Қуръонда шундай дейди: (واسالوا الله من فضله) “Унинг фазлидан сўранг” (Нисо, 32). (واسالوا الله من فضله  ادعوا ربكم تضرعا وحفية إنه لايحب المعتدين) “Роббингизга тазарриъ ила ва махфий дуо қилинг. Зотан у хаддан ошувчиларни севмас” (Аъроф, 55). Иккинчиси: Албатта ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг ҳузурида тақдир қилингандир. Лавҳул махфузга осмонлар ва ернинг яратилишидан эллик минг йил олдин ёзиб қўйилгандир. Лекин, инсонда савол туғилади бизга берадиган нарсасини ёзиб қўйганми ёки бермайдиган нарсасини ёзганми? Унга шундай жавоб берилади: Аллоҳ таоло тақдир қилган нарсасини сенга беради. Ўша тақдир қилган нарсасининг сабабларига ҳам сени етқазиб қўяди. Шундай маънодаки, агар Аллоҳ таоло сенга турмуш қуришни тақдир қилган бўлса масалан, унинг ҳузурида мана шу тақдир қилинган нарсага етказувчи сабабларни ҳам сенга йўлиқтириб қўяди. Агар бирор киши сенга айтсаки, агар менга таом ва ичимлик менга етиб келади, бунга шубҳа йўқ. Бунда харакат қиламанми ёки харакат қилмайманми бу тенгдир!! Нимага ҳаракат қиламан унда?! Бу инсонга шундай жавоб берилади: “У сенга тезда етиб келади деб ўйлайсан, айтсанки: “Агар сен таомни есанг ва бирор ичимлик  ичсанг, бу сенга тақдир қилинган ва ёзиб қўйилган. Ва лекин унинг етиб келиш сабаби ҳам ёзиб қўйилган. У сенга, масалан, бирор кишининг сенга бериши ёки сен ўзинг меҳнатинг билан ишлаб топишинг орқали сенга етиб келган бўлиши мумкин, бу сенга етиб келиш сабабларидир. Буларинг барчасини Аллоҳ таоло сенга тақдир қилиб ёзиб қўйгандир. Ёзиб қўйишлик нафақат натижалар учун эмас, балки сабаблар учун ҳамдир. Агар сабаб бўлмаса ҳеч қачон натижа бўлмайди. Шунингдек, дуо ҳам Аллоҳ таоло бизга буюриб қўйган сабаблардан бир сабабдир.  Балки бизни унга тарғиб қилинган, қизиқтирилган нарсадир. Унга васила қилинган сабаблардан бир сабабдир. Дунёвий ва дийний ишларни талаб қилишдаги энг манфаатли сабабдир. Учинчиси: ҳар бир нарса қадарда ёзиб қўйилганига қарамасдан биз Аллоҳ таолога дуо қиламиз. Унинг фазли билан зиёда қилиб беришлик учун. Бу Абу Саид Худрий розияллоҳ анҳу ривоят қилган ҳадисда собит бўлади. Албатта Набий соллаллоҳ алайҳи васаллам айтадилар: “Мусулмон Аллоҳ таолога гуноҳ бўлмаган ва силаи раҳмни узмаган ҳолида дуо қоладиган бўлса унга учта нарсадан бирини беради. Дуосида сўраган нарсасини беради ёки уни охиратга заҳира қилиб қўяди ёки ўшанга ўхаган нарсани ёмонлигини ундан кетказиб қўяди”, дедилар. Шунда саҳобалар ундай бўлса биз дуони кўпайтирамиз”, дейишди. Росулуллоҳ соллаллоу алайҳи васаллам Аллоҳ ҳам кўпайтириб беради”, дедилар. (Имом Аҳмад ривояти) Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, биз Аллоҳ таолога дуо қиламиз. Чунки дуо мақсадга олиб боручи сабаблардан бир сабабдир. Ейиш ва ичиш тўйишлик сабабларидан бир сабабдир. Мусулмон сабабларини қилишлик билан Аллоҳ таолога таваккал қилади. Мусулмон киши Аллоҳ таолодан ажр-савобни умид қилган ҳолда Аллоҳ таолога дуо қилади. 3-курс талабаси Н.Эркинжонова 391

“Жамоат” ким биласизми?

Ақидавий мавзуда ёзилган асарларда жамоатни лозим тутиш ҳақида муҳим кўрсатмаларга учраймиз. Масалан, бир ҳадисда “катта жамоатни лозим тутинг” – деган мазмунда буйруқ бор. Яна бир ҳадисда эса, “жамоатдан ажраган жаҳаннамга ажрабди” – деган мазмунда хабар бор. Шу “жамоат” атамасини қандай тушунамиз? Луғат нуқтаи назаридан келиб чиқиб кўпчиликни ташкил этувчи тарафми ёки бошқа истилоҳий маъноси борми? Масалан, шундай жойлар борки аҳолисининг аксарияти аҳли бидъатлар. У ердагилар ҳаққа тобе бўлиш учун аксарни ташкил этувчи бидъатчиларга эргашадими? Ёки ёлғиз ўзи қолса ҳам ҳақ деб билган эътиқодида собит турадими? Агар кўпчиликка эргашмаса хато қилган бўлмайдими? Баъзи илм аҳлларини кўрамиз: айрим эътиқодлари туфайли кўпчилик тарафдан яккалаб қўйилган бўлишади. Улар ҳақми ё кўпчилик ҳақми? Келинг, шу масалага ойдинлик киритамиз: Имом Абу Шома раҳимаҳуллоҳ “ал-Ҳаводис вал-бидаъ” номли асарида жамоатни лозим тутиш ҳақидаги буйруққа муносабат билдирар экан, жумладан шундай дейди: فالمراد به لزوم الحق و اتباعه و إن كان المتمسك به قليلا و المخالف له كثيرالأن الحق هو الذى كانت عليه الجماعة الاولى من عهد النبى صلى الله عليه و سلم و اصحابه و لا نظر الى كثرة اهل البدع “Жамоатни лозим тутмак”дан мурод  бу – ҳақни лозим тутиш ва унга эргашишдир! Гарчи ҳақни маҳкам тутган тараф озчиликни, унга мухолифлар эса кўпчиликни ташкил этса ҳам. Чунки ҳақ йўл деб аслида аввалги жамоат – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар давридаги дастлабки жамоатнинг йўли назарда тутилади. Кейинги даврларда пайдо бўлган бидъатчиларнинг кўплигига эътибор берилмайди. (Ал-боис ъала инкор ил-бидаъ вал-ҳаводис. 91 – Б). Тобеинлардан Амр ибн Маймун ал-Авдий айтади. Мен Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга Яман шаҳрида талаба бўлдим. Унинг умри поёнига етиб, Шомда тупроққа топширгунимизча хузуридан жилмаганман. Кейин ўша даврнинг энг фақиҳи Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга шогирд бўлдим. У киши кўпинча таъкидлаб айтар эди: “Ўзингизга жамоатни лозим тутинг. Чунки Аллоҳнинг Яди жамоат узрадир!”. (Аллоҳнинг ризолиги жамоат тарафда). Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шу гапни кўп такрорлар эдилар. Бир куни у кишининг шундай деганини эшитиб қолдим: “Яқинда бошингизга намозни вақтидан кечиктириб юборадиган бошлиқлар келади. Ўшанда намозни ёлғиз ўзларинг бўлса ҳам вақтида ўқинглар. Чунки намозни вақтида ўқиш фарздир. Улар билан ҳам ўқийверинглар, униси нафл бўлади”. Бу гапдан таажжубланиб савол бердим: – Эй Муҳаммад алайҳиссаломнинг саҳобалари, сизларни тушунмай қолдимку? У киши: – Нимасини тушунмадинг? – деди. – Жамоат этагини тутишга чақирардингиз, яккаланиб олишдан қайтарардингиз. Энди эса, ёлғиз намоз ўқисанг фарзни адо қиласан, жамоат билан ўқиганинг нафл бўлади, деяпсиз… – Эй Амр ибн Маймун, мен сени шу қишлоқнинг энг фақиҳи, деб билардим. Жамоат нималигини билмайсанми? – Йўқ. Тушунтириб беринг. Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: – Жамоат бу – ёлғиз бўлсада ҳақ тарафда тура олган кишидир!– деди. Яна бир ривоятда бундай келган: Сонимга бир урдида, кейин: Ҳолингга вой бўлсин! Одамлар ёппасига жамоатдан ажраб кетишди. Жамоат Аллоҳ азза ва жалланинг тоатида турганлардир! (Рисолатул мустаршидин 129- Б). Абу Нуайм ибн Ҳаммод айтган: Агар жамият бузилиб кетган бўлса, улар бузилишдан олдин қандай эътиқодда бўлган бўлса, сен битта ўзинг қолсанг ҳам, ўша эътиқодга содиқ қолгин. Чунки бундай вазиятда жамоат сен бўласан! (Байҳақий ривояти). Иълам ал-мувқиъинда мавзумизга доир қуйидаги гап бор: Баъзи одамлар суннат ва маъруф аҳли озчиликни ташкил қилгани учун суннатни бидъат, маъруфни мункар деб ўйлашади....

Арш ҳақидаги эътиқодимиз

Арш луғатда “подшоҳнинг тахти” маъносини англатади. Ақоид уламолари “арш барча жисмларни иҳота қилиб турадиган нурдан бўлган улкан жисмдир”, деганлар. Қуръон каримда арш икки хил васф билан баён қилинган: Кўтариб турилиш билан қайдлаб зикр қилинган: الَّذِينَ يَحْمِلُونَ الْعَرْشَ وَمَنْ حَوْلَهُ Аршни кўтариб турганлар ва унинг атрофидагилар[1]. Мутлақ зикр қилинган: هُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ У улуғ аршнинг Роббисидир[2]. Уламолар кўтариш билан қайдлаб зикр қилинган арш ҳақида: “фаришталар кўтариб ўраб турадиган тахтдир”, деганлар. Мутлақ зикр қилинган арш ҳақида эса “ундан мулк ирода қилинган бўлиши ҳам мумкин” деганлар. Мотуридия мазҳаби уламолари “Қуръон ва суннатда келган лекин амалиётга тааллуқли жойи бўлмаган нарсаларни таъвил қилишга уриниш шарт эмас. Балки унинг собитлигига ва ундан ирода қилинган нарсанинг ҳақиқати нима бўлса ўшанга иймон келтирдим деган эътиқодда бўлиш лозимдир”, деганлар. Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога салавот ва саломлар бўлсин. “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим Манба 405

Мотрудия таълимотига оид асосий матнлар ва уларнинг шарҳлари

Ақоид илмини ўрганишда ақида матнларини билиш ва уларни ўрганиш, ёдлаб олиш муҳим ҳисобланади. Мотрудия таълимотига оид бир қанча матнлар бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагилардир: I. “Фиқҳул акбар” Имом Аъзам Абу Ҳанифа Нўмон ибн Собит роҳматуллоҳи алайҳнинг калом илмига тамал тошини қўйган “Фиқҳул акбар” китобларини у кишидан Абу Мутийъ ал-Божилий роҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилганлар. Кўп уламолар буни таъкидлайдилар. “Фиқҳул акбар” матни жуда кўп олимлар томонидан диққат билан ўрганилган. Унга кўплаб шарҳлар ёзилган. Улардан: Муҳиййиддин Муҳаммад ибн Баҳоуддин (ваф. ҳижрий 954) тасаввуф ва калом илмини жамлаб шарҳлаган, масалаларни тўлиқ баён этган, уларнинг моҳиятини яхши очиб берган ва уни “Ал-қовлул фасл” (Сўнгги сўз) деб номлаган. Мавло ибн Илёс ибн Иброҳим Сайнубий (ваф. Ҳижрий 891-йил Пруссияда) жуда фойдали шарҳ ёзган. Мавло Аҳмад ибн Муҳаммад Муғнийсовий. У киши шарҳнинг бошида: “الحمد لله الذي هدانا إلى طريق السنة و الجماعة деб бошлаб, تم الشرح سنة 939 ه” деб ниҳоясига етказганлар. “Фиқҳул акбар”ни Абул Бақо Аҳмадий 918/1506-йил Рамазон ойининг 23-кунида назмга солган ва уни “Иъқдул жавҳар назмун асри фиқҳил акбар” (Фиқҳул акбар насрининг назмий жавҳарлар маржони) деб номлаган. Иброҳим ибн Ҳассон Кирмиёний (ваф.1016/1608) ҳам уни шарҳлаб, назмий баён этган. Мулла Али Қори роҳматуллоҳи алайҳ бир мужаллад қилиб шарҳлаганлар. Уни “Мин аҳуровзил азҳар” (Гулзордан туҳфа) деб номлаганлар. У жуда катта ва кенг шарҳ. Ушбу китоб кўп марта нашр қилинган ва бир неча тилларга таржима қилинган. Шайх Акмалуддин ҳам уни шарҳлаган ва “Иршод” (Дастур) деб номлаган. II. “Ақидатут таҳовийя” Имом Аҳмад ибн Жаъфар Ҳанафий (ваф. 321/997) роҳматуллоҳи алайҳнинг “Ақидатут таҳовийя” номи билан машҳур бўлган китобларини ўзлари “Баянус суннати вал жамаа” (Суннат ва жамоат баёни) деб номлаганлар. Бу матн ҳам мотрудия мазҳаби машҳур матнларидан бўлиб, узоқ йиллар давомида калом илми толибларига ёдлатиб келинади. Унга ҳам кўплаб шарҳлар битилган, чуқур ўрганилган. Ана шу шарҳлардан: Сирожуддин Ҳибатуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маъло Туркистоний (ваф. ҳижрий 736) шарҳи. Нажмуддин Бекбарс ибн Ялнуқлож Туркий (ваф. Ҳижрий 652) катта мужалладли қилиб шарҳлаб, уни “Ан-нурул лаамиъ ва бурҳанус сатиъ” (Порлаб турган нур ва очиқ-ойдин далил) деб номлаганлар. Садруддин Али ибн Муҳаммад ибн Иъз Азлаъий Дамашқий Ҳанафий (ваф. ҳижрий 742) шарҳи. Маҳмуд ибн Аҳмад ибн Масъуд Қубвий (ваф. ҳижрий 770) жуда меёрида шарҳлаб, уни “ал-Қолаид фи шарҳил ақоид” деб номлаганлар. Мавло Кофий Ҳасан Баснавий (ваф. 1025/1617) жуда фойдали шарҳ ёзиб, уни “Нурул яқин фи усулид дин” (Усулуд дин илмида яқин нур) деб номлаганлар. III. “Ақоидун насафий” Шайх Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. ҳижрий 537) роҳматуллоҳи алайҳнинг “Ақоидун насафий” матни мўъжаз матн бўлиб, кўп уламолар унга жиддий эътибор қаратганлар. Унга бир қанча шарҳлар ёзилган. Улардан: Аллома Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. ҳижрий 791) ушбу матнга шарҳ ёзиб, уни ҳижрий 768-йил Шаъбон ойида ёзиб тугаллаганлар. Рамазон ибн Муҳаммад (ваф. ҳижрий 979) бир мужалладли шарҳ ёзганлар. Бу шарҳ “Ҳошияту Рамазон афанди” (Рамазон афандининг ҳошияси) номи билан машҳур. Шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад “ибн Ғорс Ҳанафий” номи билан машҳур (ваф. ҳижрий 932). У киши ҳам жуда фойдали шарҳ ёзиб, уни ҳижрий 887-йил Рамазон ойида ниҳоясига етказганлар. Аллома Тафтазоний роҳматуллоҳи алайҳ шарҳидаги ҳадисларни Жалолиддин Суютий ҳамда Мулла Али ибн Муҳаммад Қори Маккийлар тахриж қилганлар. IV. “Бадъул амолий” Шайхул имом Сирожиддин Али...
1 18 19 20 21 22 26