islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 20, 2019

Day

Бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва кечиримлилик – халқимизга хос олий фазилатлар

Мустақиллик халқимизга кўплаб неьматларни инъом этди. Қаддимизни тик қилди. Жаҳон айвонида тенглар ичра тенг бўлдик. Шунингдек, умумэьтироф этилган инсон ҳуқуқларидан тўла фойдаланиш имконини берди. Бош қомусимизда инсоннинг эркин яшаш, ўкиш, ишлаш, ижтимоий ҳимояланиш каби асосий ҳуқуқлари кафолатлари мустаҳкамланди. Энг асосийси, инсон хуқуқлари олий қадрият этиб белгиланди. Ана шу олий қадриятдан келиб чикиб, халқимизга хос инсонпарварлик, бағрикенглик ғоялари асосида, ҳаётда билиб-билмай адашган, хато қилган инсонларга мурувват қўли чўзилди, уларни тўғри ҳаётга қайтариш чоралари кўрилди. Қайд этиш керакки, давлат раҳбарининг 2017 йил декабрь ойида Конституциямизнинг 25 йиллиги арафасида эълон қилинган фармони билан мамлакатимиз тарихида илк маротаба 2 минг 700 нафар маҳкум, жумладан, жазони ижро этиш колонияларидан 956 нафар турли шароитлар туфайли жиноят содир этган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, тузалиш йулига қатьий ўтган, яшаш жойи ва жазони ижро этиш муассасасида ижобий тавсифланган шахслар афв этилган эди. 2018 йил 12 июнда Рамазон ҳайити муносабати билан эълон қилинган афвга оид Президент фармони билан билиб-билмай жиноят содир этган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йулига қатьий ўтган озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 226 нафар фуқаро афв этилди. Ватанимиз Мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида, янги 2018 йил 30 августда Президентимиз “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йулига қатьий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Президентимизнинг афв этишга оид фармони эълон килингани халқимизга хос меҳр-шавқат, инсонпарварлик, бағрикенглик , кечиримли бўлиш, олижаноблик каби эзгу фазилатларни янада юксак намоён этди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига мувофиқ қабул қилинган фармон билан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаёттан 261 нафар фуқаро афв этилди. Фармонга мувофиқ, 215 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилиниб, оиласи ва яқинлари бағрига қайтарилди. Шунингдек, 46 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди. Афв этилганларнинг 5 нафарини 60 ёшдан ошган, 135 нафарини тақиқланган  ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади. Уларга ўз хатоларини англаб етишлари учун имкон бериш, уларни соғлом ҳаётга қайтариш, жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида кўриш, аслида, халқимизга хос бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик, кечиримлилик каби тушунчалар маънавият ва маданиятимизнинг ажралмас қисми эканини англатади. Юртимизда нафақат ижтимоий-иқтисодий, сиёсий соҳалар, балки заминимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатлар ўртасида дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш, диний бағрикенглик тамойилларини қарор топтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинади. Бу, айни пайтда мамлакатимизнинг барча соҳадаги ислоҳотларида ўз аксини топган. Хусусан, 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг  бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналиши, айнан, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш масаласига бағишлангани мамлакат Президенти ва ҳукуматининг халқаро ҳужжатларда белгиланган умуминсоний вазифаларга қаратаётган юксак эътибори намунасидир. Қолаверса, давлатимиз раҳбари 2017 йил 19 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюция қабул қилиш ташаббуси билан чиққани жаҳон ҳамжамиятининг диққатини тортди. Мазкур ҳужжат барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашиш, энг муҳими, бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлашга қаратилгани билан эътиборга молик. Ушбу глобал чақириқ, чорлов янграганигабир йилдан сал кўпроқ вақт ўтди. Шу муддат ичида бу эзгу ташаббуснинг нақадар долзарб экани, у она сайёрамиз истиқболи учун муҳим аҳамият касб...

“…Юзига тупроқ сепинглар”

Буюк муҳаддис Абул Аҳвас Имрон ибн Муслимдан, у эса Иброҳим Таймийдан, у эса отасидан ривоят қилиб айтади. Отаси айтди: “Биз Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу билан ўтирган эдик. Бир киши даврамизга кириб келди ва ўзининг қавмидан бўлган бирини ўзига мақтай кетди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Ўртоғингни майиб қилдинг. Аллоҳ ҳам сени майиб қилсин” деди”, деб айтиб берган эканлар.  Бир куни Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуни ҳузурларига бир киши кириб Усмон ибн Афвон розияллоҳу анҳуни мақтай кетди. Шунда Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳу тиз чўкиб, ердан тупроқ олиб, Мақтаётган кишининг юзига сепа бошлади. Шунда Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу: “Нима қиляпсан эй Миқдод?” деди. Шунда Миқдод: “Албатта Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Агар Маддохларни кўрсаларингиз, уларнинг юзларига тупроқ сепинглар” деганларини эшитган эдим. Эй Амирал Мўъминин! Бунинг маддохлигини кўрмадингизми”, дедилар. Юқоридаги мақталаётган кишилар оддий шахслар бўлмаган, балки ислом умматининг подшоҳлари, қолаверса Пайғамабримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг буюк саҳобалари бўлганлар. Улар тўғрисида Сарвари коинот саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Менинг саҳобаларим Осмондаги юлдузлар кабидир. Қайси бирига эргашсаларингиз ҳам, ҳидоят топаверасизлар”, деб мақтаганлар. Демак мақталаётган саҳобалар ўзлари мақтовга лойиқ бўлсаларда бир – бирини мақташдан қайтарган эканлар. Бошқа бир ҳадисда эса: “Бир бирларингизни мақташдан сақланинглар. Чунки у сўйишдир” деганлар. Маддохлар бир кишини мақтаб – мақтаб, манманлик чўққисига чиқариб қўйса, у инсоннинг бу чўққидан тушиши жуда оғир бўлади. Бунга тарихда мисоллар кўп. Бани Исроил ўзларининг орасидаги Қорун исмли кишини ҳам мақтаб – мақтаб мутакаббир қилиб қўйган. чунки Аллоҳ таоло унга кўп бойлик берган эди. Ҳатто унинг олтинларининг ҳисоби чексиз бўлиб, хазинахоналарининг калитларининг ўзи  60 та эшшакка юк бўлди. Одамлар унинг бойлигига ҳавас ва умид қилиб, уни мақташар, у эса гўёки бу бойликларни Аллоҳ унга синаш учун бераётганини унитиб, бу бойликларга ўзининг меҳнати билан эришаётгандек фахр ва кибр отига минар эди. Қорун маддох қовмининг мақтовлари билан ҳаддан ортиқ кибрга кетиб қолгач, унинг қавмидан баъзи кишилар: “Фахрланма, албатта Аллоҳ фахрланувчиларни севмас”, деб огоҳлантиришди. Бу огоҳлик унга фойда бермади. Натижада Аллоҳ Қоруннинг ўзини ҳам, олтинларини ҳам ерга юттирди. Инсонларда пайдо бўладиган риё, сумъа ва хўжакўрсин каби ёмон иллатлар мақтовларнинг натижасидир. Агар маддохлик бўлмаганда мана шу каби иллатлар бўлмас эди. Мақтовни биз умуман ёмонламоқчи эмасмиз. Мақтовни баъзи ўринларда ишлатиш лозим. Мақтовга арзийдиган инсонлар бор, арзимайдиганлари бор. Маддоҳлар эса шуларни ажрата олмайдиган кишилардир. Масалан: Ёш болалар бирор яхши амал қилса, уларни янада рағбатлантириш ва қизиқтириш учун мақтаса бўлади. Аммо шу боланинг ҳам ёши катта бўлиб борган сари уни кибр ва фахрга олиб бориб қўймаслиги учун мақтовни ҳам чеклаш ёки маълум замонларга қайдлаш лозим. Қолаверса Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам саҳобаларини юзларига ҳам ортларидан ҳам мақтаганлари тўғрисидаги ҳадислар кўп келган. Масалан: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни юзларига қараб айтганлар: “Эй Абу Бакр! Мен сизни қиёмат куни жаннатнинг барча эшикларидан чақириладиган киши деб умид қиламан” деганлар. Бошқа ҳадисларида: “Сиз изорини судровчи мутакаббир кишилардан эмассиз” деганлар.  Умар розияллоҳу анҳуга ҳам қараб: “Эй Умар! Агар шайтон сенга йўлда дуч келиб қолса, ўзига бошқа йўл топиб кетади” деб мақтаганлар. Агар кимдир, Мақташдан қайтариш тўғрисидаги ҳадис билан Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари саҳобаларини мақтаганликларини қандай тушинамиз?”,деб савол қилса, унга ҳадис уламолари қуйидагича жавоб берилади. Уламолар иккала ҳадисни бир – бирига мувофиқлаштириб: “Агар айтилаётган мақтов – иймон ва...

Ўзбекистонда масжидларни топишга ёрдам берувчи махсус мобиль илова ишга тушди

Маҳаллий ва чет эллик мусулмон сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Андроид дастурида ишловчи мобиль қурилмалар учун Ўзбекистондаги масжидларни топишга ёрдам берувчи «Masjid Finder Uzbekistan» мобиль иловасини ишга тушди, деб ёзмоқда «Ҳалол туризм янгиликлари» канали. Айтилишича, иловада ҳозирча Тошкент шаҳри ва вилояти, Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг 721 та масжидининг геолокация маълумотлари киритилган. Ушбу дастур тажриба шаклида ишга туширилган бўлиб яқин кунларда бошқа ҳудудлардаги масжидлар ва қўшимча хизматлар билан бойитилади. Дастурни юклаб олиш: https://play.google.com/store/apps/details?id=halaltravel.masjifinder Манба 146

Муфтий ҳазрат АҚШга жўнаб кетди.

19 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари АҚШнинг турли шаҳарларида бўлиб ўтадиган ўзаро мулоқотлар, халқаро анжуманлар ва давра суҳбатларида иштирок этиш учун жўнаб кетдилар. Океан орти мамлакати сафари давомида Ўзбекистон делегацияси АҚШ давлат департаменти вакиллари билан учрашув ўтказиш ва халқаро диний эркинликлар масалалари бўйича мутахассислар билан мулоқотлар ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, ушбу мамлакатдаги дин пешволари билан мулоқотлар уюштириб, ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишувлар муҳокама қилинади. Ташриф давомида соҳа мутахассислари, экспертлар ва дин пешволари иштирокида “Маърифат ва диний бағрикенглик: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси” мавзусида давра суҳбати ҳам бўлиб ўтади. Ўзбекистон делегацияси АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги йирик жоме масжидда жума намозини адо этиши кўзда тутилган. Мазкур нуфузли тадбирлар ва учрашувларни сайтимиз орқали ёритиб борамиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 135

ЎзА сайтида ҳадислар бўлими очилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги билан ҳамкорликда муборак Рамазон ойи муносабати билан “http://uza.uz” сайтида “Имом Бухорий ҳадислари” номли бўлим ташкил этилди. Ушбу бўлимни очишдан мақсад, Ислом динининг асл моҳиятини ёшларга ҳадиси шарифлар орқали етказиш, юртимиздан етишиб чиққан Имом Бухорий ва бошқа муҳаддис алломалар қолдирган бой илмий меросни халқимиз ўртасида кенг тарғиб қилишдан иборат. Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Имом Бухорий ҳазратлари тўплаган ҳадислари ушбу бўлимда босқичма-босқич тақдим этиб борилади. Ҳадисларни баён этиш жараёнида унинг кўпчилик тушунадиган, содда тилда бўлишига алоҳида эътибор қаратилди. Қолаверса, юртимизда асрлар оша мусулмонларнинг фиқҳий мазҳаби бўлмиш, Ҳанафий мазҳабида бўлиши ҳам эътиборимизда турди. “Имом Бухорий ҳадислари” номли бўлим фаолиятини Имом Бухорий бобомизнинг иккинчи бош асарлари бўлмиш «Ал-адаб Ал-Муфрад» китобларига забардаст уламо, фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қилган шарҳларидан бошлашга қарор қилдик. Имом Бухорий ҳазратлари ушбу китобларида одоб-аҳлоқ масалаларига оид ҳадисларни саралаб келтирганлар. Мана шундай шарафли ишга муяссар қилган Аллоҳ таборака ва таолога ҳадсиз шукрлар айтиш билан бирга бу ишда ўз ёрдамини аямаган инсонларга ўз миннатдорлигимизни изҳор қиламиз. Бўлимга қўйидаги ҳавола орқали ўтиш мумкин: Имом Бухорий ҳадислари Манба: muslim.uz 139
1 2