islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 28, 2019

Day

ҚУРЪОНДА ЗИКРИ КЕЛГАН ПАЙFАМБАРЛАР

3-қисм Нуҳ алайҳиссалом “Нуҳ” эски яҳудийча исм- ақлли, зеҳн ёки овунч, доно, тасалли, таскин, юпанч, сокинлик, ором, роҳат, тинч ва вазмин деган маъноларда келган.[1] Нуҳ  алайҳиссаломнинг исмлари Қуръони Каримда 43 марта зикр қилинган. [2] Сура номи Суранинг тартиб рақами Оят рақами Оли имрон 3 22 Нисо 4 163 Анъом 6 84 Аъроф 7 59, 69 Тавба 9 70 Юнус 10 71 Ҳуд 11 25, 32, 36, 42, 45, 46, 48, 89 Иброҳим 14 9 Исро 17 3, 17 Марям 19 58 Анбиё 21 86 Ҳаж 22 42 Муъминун 23 23 Фурқон 25 37 Шуаро 26 105, 106, 116 Анкабут 29 14 Аҳзоб 33 7 Соффат 37 75, 79 Сод 38 12 Ғофир 40 5, 31 Шуро 42 13 Қоф 50 12 Зарият 51 46 Нажм 53 52 Қомар 54 9 Ҳадид 57 26 Таҳрим 66 10 Нуҳ 71 1, 21, 16 Қуръони Каримда исми кўп зикр қилинган пайғамбарлардан бири Нуҳ алайҳиссаломдир. Нуҳ алайҳиссаломнинг қиссалари Қуръони Каримнинг бир қанча сураларида муфассал равишда тилга олинган. Бунинг устига каломи шарифнинг бутун бир бошли сураси У зотга аталиб, «Нуҳ» сураси номини олган. Бу сура бошидан охиригача Нуҳ алайҳиссалом қиссасига бағишланган. Бу ҳолат Қуръони Каримда бошқа такрорланмайди. Фақат Юсуф сурасида шунга ўхшаш ҳолат бор, холос. Аммо Юсуф алайҳиссаломнинг қиссалари бир сурада келган. Нуҳ алайҳиссаломнинг қиссалари эса, бир неча сураларда  келган. Идрис алайҳиссалом Нуҳ алайҳиссаломга катта бобо бўладилар. У кишининг оталарининг исми Ломак, боболарининг исми Мутушлахдир. Нуҳ алайҳиссаломни ажнабийлар «Ахнух» деб номлайдилар. Имом Бухорий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича у киши: «Одам билан Нуҳ орасида ўн аср бўлган эди. Ҳаммаси Исломда», деганлар. Бундан Одам алайҳиссалом билан Нуҳ алай­ҳиссалом ўрталарида минг йил ўтган бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Бас, у улар ичида эллик йили кам минг йил турди»[3] Нуҳ алайҳиссалом қавмини тўққиз юз эллик йил давомида иймонга даъват қилдилар. У зотнинг пайғамбар бўлгунча ҳам, тўфон балосидан кейин ҳам яшаганлари эътиборга олинса, умрлари бундан ҳам узоқ кечгани ойдинлашади. Бу ҳақда имом Жалолиддин Суютий «Ад-Дуррул Мансур фит-тафсири бил маъсур» китобида Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қуйидагиларни ривоят қиладилар: «Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломни қирқ ёшлигида пайғамбар қилиб юборди. У ўз қавмини эллик йили кам минг йил Аллоҳга даъват қилди. Тўфондан кейин олтмиш йил яшади, ҳатто одамлар кўпайиб, кенг дунёни тор қилдилар».[4] Нуҳ алайҳиссаломнинг маскани Ироқда эди.[5] У зот Вадд, Сувоъ, Яғус, Яъуқ, Наср сингари санамларга топинувчи қавмга уларни бошига тушиши мумкин бўлган азобдан қўрқитиш ва уларни ҳидоятга бошлаш учун пайғамбар сифатида юборилди.[6] У кишининг мўъжизалари – яқин масофада денгиз ҳам, дарё ҳам йўқ бир жойда фалокатни бўлишини олдиндан билиб кема ясашга уринишлари ва мисли кўрилмаган ҳажмдаги катта кемани эски усталардек ясашлари Нуҳ алайҳиссаломнинг мўъжизалари эди.[7]          405 – гуруҳ талабаси Шодиев Юсуф [1] Аҳмад Муслиҳ Ҳусайн Дурайдий. “Ал-Аълам фил-Қуръан ал-Карим”. [2] Доктор Шавқий Абу Ҳалил. “Қуръон атласи”. [3] Анкабут сураси,  14-оят. [4] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Ҳадис ва Ҳаёт 20-жуз”. [5] Қаранг, 3- илова [6] Анвар қори Турсунов. “Пайғамбарлар тарихи”. [7] Раҳматиллоҳ қори Обидов “Пайғамбарлар тарихи исломият тарихидир 1-жуз”. 252

Рамазон ойи муносабати билан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

Мана, ойлар султони, файз ва барака, раҳмат ва мағфират ойи бўлган Рамазон кунлари бирин-кетин ўтиб бормоқда. Бу йилги Рамазон ойи ўлкамизда ўзгача шукуҳ билан кутиб олинди ва мўмин-мусулмонлар эмин-эркинликда Рамазон рўзасини тутиб, кечалари таровеҳ намозларини қоим қилмоқдалар. Бу ибодатларни тинчлик ва хотиржамликда бажариш катта неъматдир. Рамазон ойида баданий ибодатлар билан бир қаторда ижтимоий соҳада ҳам кўплаб эзгу амаллар бажарилади, молиявий ибодатлар амалга оширилади. Жумладан, Тошкент ислом институти жамоасига 2019 йил Рамазон ойи муносабати билан 28 май куни институт томонидан, асосан асосий штатдаги раҳбар, проректорлар, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари, педагог-ўқитувчилар ҳамда ишчи-ходимларга ун, шакар, ёғ каби озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. 237

Ислом иқтисодиётида иқтисодий жараёнга аралашиш

Ислом динидаги иқтисодий муомалалар Аллоҳ таоло белгилаб қўйган қонун-қоидалар асосида амалга оширилади. Аллоҳ таоло мусулмонларга Ўзи ҳалол қилган йўллар орқали дунё орттиришни ва Ўзи таъйин қилиб қўйган ўринларга сарфлашни ҳамда улар У зот ҳаром қилган ишлардан йироқ бўлиб, Ўзи буюрган ҳолатда ўзаро муомалада бўлишларини буюради. Бозор фаолияти ҳам Аллоҳ таоло белгилаб қўйган қонун-қоидалар асосида амалга ошади. Жамиятдаги  бирор инсон эркин бозор жараёнига дахл қилиши  ва ундаги нархларни ўзи истагандек белгилаши ҳамда бозор қонунларини бузиши асло мумкин эмас. Бир сўз билан айтганда, Исломий иқтисодиёт дунёда ҳаёт кечириш ва мол-давлат ортириб, фаровон ҳаётга эришиш эркинлигини  “اَلرَأسُمَالِيَة” (капитализм)даги эркинлик каби мутлақ эркин қилмади. Балки  иқтисодий муомалаларни қатъий қонун-қоидалар ила қайдлаб белгилаб қўйди. Зеро, Аллоҳ таоло ўз бандаларига нима яхши нима ёмонлигини жуда яхши билгувчи зотдир. Агар эркин бозор фаолиятига аралашиш каби юқорида зикр қилинган ҳолат юзага келса иқтисодий жараёнга қуйдаги уч хил кўринишда аралашилади: تَدْخُلُ الدِّيْنِ “Диннинг аралашиши” Дунё ҳаётида умр кечириш мобайнида рибо (сутхўрлик), қимор ва бошқа ботил савдо ва муомалалар, ҳаром йўллар воситасида дунё ортириш бирор инсонга жоиз эмас. تَدْخُلُ الحُكُوْمَةِ “Ҳукуматнинг аралашуви” Ислом дини ҳукуматни табиий равишда фаолият олиб бораётган бозор иқтисодиётига аралашишига рухсат бермайди. Лекин бирор инсон бозорга эгалик қилиб, ундаги нархларни ўзи истагандек белгилашни ирода қилса, ана шу вақтда давлат эркин бозорга аралашишлиги жоиз. عَنْ مَعْقِلِ بْنِ يَسَارٍ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ : « مَنْ دَخَلَ فِي شَيْءٍ مِنْ أَسْعَارِ الْمُسْلِمِينَ لِيُغْلِيَهُ عَلَيْهِمْ كَانَ حَقًّا عَلَى اللَّهِ أَنْ يُقْعِدَهُ بِعُظْمٍ مِنْ النَّارِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ » . رَوَاهُ أَحْمَدُ Маъқал ибн Ясор (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллалслоҳу алайҳи васаллам: “Кимки мусулмонларнинг нархларидан бирон нарсага киришиб, уларга қимматчилик туғдириш мақсадида аралашса, Аллоҳ таоло учун Қиёмат куни уни катта ўтга ўтқазмоғи ҳақ бўлади”-дедилар”.[1] عَنْ سَعِيدِ بْنِ الْمُسَيِّبِ : أَنَّ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ مَرَّ بِحَاطِبِ بْنِ أَبِي بلتعة وَهُوَ يَبِيعُ زَبِيبًا لَهُ بِالسُّوقِ ؛ فَقَالَ لَهُ عُمَرُ : إمَّا أَنْ تَزِيدَ فِي السِّعْرِ وَإِمَّا أَنْ تَرْفَعَ مِنْ سُوقِنَا . لِأَنَّهُ كَانَ يَبِيعُ بِالدِّرْهَمِ الْوَاحِدِ أَقَلَّ مِمَّا كَانَ يَبِيعُ بِهِ أَهْلُ السُّوقِ . رَوَاهُ مَالِكٌ Саид ибн Мусаййиб(розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Умар ибн Хаттоб розсияллоҳу анҳу Ҳатиб ибн Абу Балтаъанинг ёнидан ўтдилар. У бозорда майиз сотаётган эди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу унга: “Нархни оширгин ё бизни бозордан чиқиб кетгин”-дедилар. Чунки у бозор аҳли сотадиган нархдан паст нархга сотар эди.  (Имом Молик ривояти) Мазкур ҳадислар давлат  бозор низомини бузадиган ишларни кўрса бозор фаолиятига аралашиши жоизлигига далолат қилади. تَدْخُلُ الأَخْلاقِ “Одоб-ахлоқнинг аралашуви”. Маълумки одоб-ахлоқ ҳукумлари Ислом динида иқтисодий муомалалардан ажрамаган. Юқорида айтганимиздек имкон қадар катта даромад ва кўп фойда кўриш инсонни аслий мақсади эмас. Шунинг учун ҳам Ислом дини мусулмонларни ўзаро муомалаларини чиройли қилишни, мол-дунё ортириш илинжида ўзаро беллашмасдан бир-бириларига яхшилик қилиш ва ёрдам қўлини чўзишга шошилишларини ўргатади. Одоб-ахлоқга доир ҳукумлар Қуръони карим ва суннати набавийда бисёрдир. Шулардан баъзиларини келтириб ўтамиз. عَنْ ابْنِ عُمَرَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَعَلَى آلِهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَا يَبِيعُ الرَّجُلُ عَلَى بَيْعِ أَخِيهِ ، وَلَا يَخْطُبُ عَلَى خِطْبَةِ أَخِيهِ إِلَّا أَنْ يَأْذَن لَهُ.  وفي رواية  لَا يَسُومُ الرَّجُلُ عَلَى سَوْمِ أَخِيهِ Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши ўз биродарининг савдоси устига...

Аллома Тафтазоний роҳматуллоҳи алайҳи

Мотуридий мазҳабида: «Ҳукмлар шариат ила собит бўлади. Фақатгина, Аллоҳнинг маърифати, вожиблиги очиқ-ойдин бўлгани учун, ақл билан собит бўлади», дейилган. Мотуридий ақидавий мазҳабининг диёримиздан етишиб чиққан кўзга кўринган олимларидан бири бу Саъдуддин Масъуд ибн Умар роҳматуллоҳи алайҳидир (722-792/1322-1390) «Тафтазоний» тахаллуси билан машҳур бўлган улкан аллома наҳв, сарф, мантиқ, риторика, илми калом, фиқҳ, тафсир ва бошқа илм соҳалари бўйича замонанинг пешқадами эди. Юқорида қайд қилинган фан соҳаларига тааллуқли бўлган асарлари жамоатчилик томонидан кенг қабул қилинди. Бу асарлар узоқ вақт давомида диний ўқув юртларида асосий қўлланма бўлиб хизмат қилди. Аллома Тафтазоний мусулмон уламолари орасида шу қадар кенг шуҳрат қозондики, унгача яшаб ўтган олимлар «мутақаддимин», ундан кейингилари эса «мутааххирин» деб атала бошланди. Бу ҳол Аллома Тафтазонийнинг мусулмон оламида тутган мавқеъи нақадар юксак эканини тасдиқлайди. Алломадан мерос бўлиб қолган асарларнинг айримларини қайд қиламиз: 1. «Таҳзиб ал-мантиқ вал калом». Бу жуда ҳам пишиқ матн бўлиб, ўз соҳасида тенги йўқ китоб деб билинган. Ушбу китоб ўз вақтида ҳамма тарафда шуҳрат қозонган ва ҳамма тарафидан эҳтимом билан ўрганилган. Муҳаққиқ уламолар мазкур китобни ўқиб-ўрганибгина қолмай, унга кўплаб шарҳлар ҳам ёзганлар. 2. «Иршодул Ҳодий» китоби наҳв илмига бағишланган ва кўп нарсани ўзига жамлаган машҳур матн бўлган. Уламолар унга бир қанча шарҳлар ёзганлар. 3. «Шарҳи Талҳис» номли иккита китоб Аллома Тафтазонийникидир. Иккиси ҳам машҳур. Каттаси «Мутаввал» деб, кичиги «Мухтасар» деб номланади. Бу икки китоб «Талҳис» нинг энг машҳур шарҳлари ҳисобланади. Иккиси ҳам серфойда бўлгани учун кўплаб уламоларнинг эътиборини ўзига тортган. «Мутаввал»га кўпгина ҳошиялар ёзилган бўлиб, уларнинг ичида Журжоний ва Муфнорийнинг ҳошиялари машҳур бўлган. 4. «Мақосидут-толибин фий илмил калом» китобини ёзиб бўлганидан кейин, аллома Тафтазоний унга катта шарҳ ҳам ёзган. Бу китоб ўзида жуда кўп фойдаларни жамлаган улуғ китобга айланган. Уламолар унга ҳошиялар ёзган. 5. «Шарҳу ақоид ан-Насафийя» да Аллома Тафтазоний тартибга катта эътибор берган ва қўшимчалар киритган. 6. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Маҳбубий Бухорийнинг «Танқиҳ ал-усул» китобига аллома Тафтазоний томонидан ёзилган шарҳ «Ат-талвиҳ фий кашфи ҳақоиқ ат-танқиҳ» деб номланган. Бу китоб толиби илм ва уламоларнинг катта эътиборини қозонган машҳур китобдир. 7. «Китоб ал-арбаъин» ҳадис бўйича китобдир. 8. «Китоб ал-фатаво ал-Ҳанафийя». Аллома Тафтазоний роҳматуллоҳи алайҳи Ҳиротда ўзи чиқарган фатволарни жамлаб, китоб шаклига келтирган. 9. «Шарҳ ал-Ғаззий» сарф илмига оид Иззуддин Занжонийнинг китобига ёзилган шарҳ бўлиб, Аллома Тафтазоний унда матнга кўпгина фойдали маълумотларни қўшган. Бу китоб Тафтазонийнинг биринчи китоби бўлиб, уни ҳижрий 737 йилнинг Шаъбон ойида тугатган. Имом Суютий ва Ибн Ҳилол мазкур китобга ҳошия ёзганлар. 10. «Кашф ал-асрор ва уддатул аброр» форс тилидаги тафсир бўлган. 11. «Шарҳ ал-мифтоҳ лис-Саккокий» китобини аллома Тафтазоний ҳижрий 789 йилда ёзиб битирган. 12. «Шарҳу мунтаҳас-суали вал амали фий илмай ал усули вал жадали». 13. «Ат-таркиб ал-жамил». 14. «Таркиби ғариб ва тартиб ажиб». 15. «Баҳс ал-муштарак». 16. Шарҳ ал-Кашшоф”. 17. «Шарҳу Шамсиятил китоби фил мантиқ». 18. «Шарҳу Навобиғул Калим» ва бошқа бир қанча китоб ва рисолалар. Аллома Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳининг бизгача етиб келган ва ҳозиргача кўпчилик томонидан катта эътибор билан ўрганиб келинаётган китобларидан бири «Шарҳу ақоид ан-Насафий» номли асаридир. Бу китоб бошқа бир улуғ ватандошимиз томонидан ёзилган матннинг шарҳидир. Бу матннинг соҳиби Нажмиддин Абу Ҳафс Самарқандий Насафий роҳматуллоҳи алайҳидир (460-537/1068-1142). Нажмиддин Абу Ҳафс Насафий ўз замонаси ва келажак даврларнинг...

Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳининг ақидалари

Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳи ақида илми борасида аввал ўтган салаф имомларидан ҳисобланадилар. Улуғ имом бу илм билан шуғулланганларидан сўнг Аллоҳ таоло у зотга фиқҳ илмини суюкли қилди. Бу илмда шу даражага етдиларки, ҳатто барчадан ўзиб кетдилар. Имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳи айтганларидек, фиқҳ илмини ўрганадиган ҳар бир инсон у зотнинг боқимандаси бўлиб қолади. Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳи ҳақ йўлдан чиққан фирқаларга қарши раддия берган имомларнинг биринчиси ҳисобланадилар. имом Абдулқоҳир Бағдодий ўзларининг «Усулид-дин» номли китобларида шундай дейдилар: “Мазҳаббошилар ва фақиҳлар орасида биринчи ўринда турадиган мутакаллим олимлар – бу Абу Ҳанифа ва Шофеъийдир. Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳи қадарияларга раддия ўлароқ бир китоб ёздилар ва уни «Ал-фиқҳул акбар» деб номладилар”. Усул илмининг олимларидан имом Абу Музаффар Исфиройиний Шофеъий ўзининг «Ат-Табсир фид-дин» китобида шундай дейди: “Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳининг «Ал-олим вал мутаъаллим» деган китобида ҳаддан ошганлар ва бидъатчиларга қарши ўта кескин раддиялар бор. Ишончли йўл ва саҳиҳ иснод билан Музор ибн Яҳёдан, у Абу Ҳанифадан ривоят қилган «Ал-фиқҳул акбар» китоби ва Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳи Амр ибн Усмон Баттийга ёзган «Ал-васийя» китобларидаги нарсаларнинг барчаси бидъатчиларга раддия сифатида ёзилган. Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳининг ушбу китобларини ва Имом Шофеъий таълиф этган китоблардаги маълумотларни ўқиган киши иккисининг мазҳабида фарқ йўқлигини кўради. Икки мазҳаб ўртасидаги юқорида биз айтиб ўтган ихтилофларга келсак, буларнинг барчаси бидъатчиларнинг тўқиб чиқарган бўхтонидир. Шу йўл билан улар ўз бидъатларини ривожлантирганлар”. Фиқҳ ва ҳадис илмида имом эканига ижмо қилинган имом Абу Жаъфар Таҳовийнинг «Уммат фақиҳлари бўлмиш Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳиларнинг ақидаси» деган боб билан бошланадиган рисоласи жуда ҳам улкан ўринга эга. Айни вақтда бу рисола аҳли сунна вал жамоанинг ақидаси бўлиб, Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳининг эътиқодларини баён қилади. Бу рисола кўп бора шарҳланган ва баъзи шарҳлари чоп қилинган ҳам. Муваффақ Маккий Абу Юсуфгача бўлган санадлари билан ривоят қиладилар: «Абу Юсуф деди: Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳи 150 йили шаввол ойининг ўрталарида вафот этдилар». Имом Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳи Хайзарон ерига дафн қилинишларини васият қилиб кетганлари учун ўша ерга дафн қилиндилар. Жанозага жуда катта одам йиғилди. Уларнинг сони тахминан эллик мингтага етган эди. У зотга олти марта жаноза намози ўқилди. Охирги жанозаларини ўғиллари Ҳаммод ўқидилар. 4-курс талабаси Нуриддин Муҳаммаджон 166