islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ислом иқтисодиётида иқтисодий жараёнга аралашиш

Ислом динидаги иқтисодий муомалалар Аллоҳ таоло белгилаб қўйган қонун-қоидалар асосида амалга оширилади. Аллоҳ таоло мусулмонларга Ўзи ҳалол қилган йўллар орқали дунё орттиришни ва Ўзи таъйин қилиб қўйган ўринларга сарфлашни ҳамда улар У зот ҳаром қилган ишлардан йироқ бўлиб, Ўзи буюрган ҳолатда ўзаро муомалада бўлишларини буюради. Бозор фаолияти ҳам Аллоҳ таоло белгилаб қўйган қонун-қоидалар асосида амалга ошади. Жамиятдаги  бирор инсон эркин бозор жараёнига дахл қилиши  ва ундаги нархларни ўзи истагандек белгилаши ҳамда бозор қонунларини бузиши асло мумкин эмас.

Бир сўз билан айтганда, Исломий иқтисодиёт дунёда ҳаёт кечириш ва мол-давлат ортириб, фаровон ҳаётга эришиш эркинлигини  “اَلرَأسُمَالِيَة” (капитализм)даги эркинлик каби мутлақ эркин қилмади. Балки  иқтисодий муомалаларни қатъий қонун-қоидалар ила қайдлаб белгилаб қўйди. Зеро, Аллоҳ таоло ўз бандаларига нима яхши нима ёмонлигини жуда яхши билгувчи зотдир. Агар эркин бозор фаолиятига аралашиш каби юқорида зикр қилинган ҳолат юзага келса иқтисодий жараёнга қуйдаги уч хил кўринишда аралашилади:

  1. تَدْخُلُ الدِّيْنِ “Диннинг аралашиши” Дунё ҳаётида умр кечириш мобайнида рибо (сутхўрлик), қимор ва бошқа ботил савдо ва муомалалар, ҳаром йўллар воситасида дунё ортириш бирор инсонга жоиз эмас.
  2. تَدْخُلُ الحُكُوْمَةِ “Ҳукуматнинг аралашуви” Ислом дини ҳукуматни табиий равишда фаолият олиб бораётган бозор иқтисодиётига аралашишига рухсат бермайди. Лекин бирор инсон бозорга эгалик қилиб, ундаги нархларни ўзи истагандек белгилашни ирода қилса, ана шу вақтда давлат эркин бозорга аралашишлиги жоиз.

عَنْ مَعْقِلِ بْنِ يَسَارٍ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ : « مَنْ دَخَلَ فِي شَيْءٍ مِنْ أَسْعَارِ الْمُسْلِمِينَ لِيُغْلِيَهُ عَلَيْهِمْ كَانَ حَقًّا عَلَى اللَّهِ أَنْ يُقْعِدَهُ بِعُظْمٍ مِنْ النَّارِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ » . رَوَاهُ أَحْمَدُ

Маъқал ибн Ясор (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ саллалслоҳу алайҳи васаллам: “Кимки мусулмонларнинг нархларидан бирон нарсага киришиб, уларга қимматчилик туғдириш мақсадида аралашса, Аллоҳ таоло учун Қиёмат куни уни катта ўтга ўтқазмоғи ҳақ бўлади”-дедилар”.[1]

عَنْ سَعِيدِ بْنِ الْمُسَيِّبِ : أَنَّ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ مَرَّ بِحَاطِبِ بْنِ أَبِي بلتعة وَهُوَ يَبِيعُ زَبِيبًا لَهُ بِالسُّوقِ ؛ فَقَالَ لَهُ عُمَرُ : إمَّا أَنْ تَزِيدَ فِي السِّعْرِ وَإِمَّا أَنْ تَرْفَعَ مِنْ سُوقِنَا . لِأَنَّهُ كَانَ يَبِيعُ بِالدِّرْهَمِ الْوَاحِدِ أَقَلَّ مِمَّا كَانَ يَبِيعُ بِهِ أَهْلُ السُّوقِ . رَوَاهُ مَالِكٌ

Саид ибн Мусаййиб(розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:

“Умар ибн Хаттоб розсияллоҳу анҳу Ҳатиб ибн Абу Балтаъанинг ёнидан ўтдилар. У бозорда майиз сотаётган эди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу унга: “Нархни оширгин ё бизни бозордан чиқиб кетгин”-дедилар. Чунки у бозор аҳли сотадиган нархдан паст нархга сотар эди.  (Имом Молик ривояти)

Мазкур ҳадислар давлат  бозор низомини бузадиган ишларни кўрса бозор фаолиятига аралашиши жоизлигига далолат қилади.

  1. تَدْخُلُ الأَخْلاقِ “Одоб-ахлоқнинг аралашуви”. Маълумки одоб-ахлоқ ҳукумлари Ислом динида иқтисодий муомалалардан ажрамаган. Юқорида айтганимиздек имкон қадар катта даромад ва кўп фойда кўриш инсонни аслий мақсади эмас. Шунинг учун ҳам Ислом дини мусулмонларни ўзаро муомалаларини чиройли қилишни, мол-дунё ортириш илинжида ўзаро беллашмасдан бир-бириларига яхшилик қилиш ва ёрдам қўлини чўзишга шошилишларини ўргатади. Одоб-ахлоқга доир ҳукумлар Қуръони карим ва суннати набавийда бисёрдир. Шулардан баъзиларини келтириб ўтамиз.

عَنْ ابْنِ عُمَرَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَعَلَى آلِهِ وَسَلَّمَ قَالَ لَا يَبِيعُ الرَّجُلُ عَلَى بَيْعِ أَخِيهِ ، وَلَا يَخْطُبُ عَلَى خِطْبَةِ أَخِيهِ إِلَّا أَنْ يَأْذَن لَهُ.  وفي رواية  لَا يَسُومُ الرَّجُلُ عَلَى سَوْمِ أَخِيهِ

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши ўз биродарининг савдоси устига савдо қилмасин, ўз биродари совчилиги устига совчилик қилмасин. Магар унга ўзи изн берса, майли», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Мусулмон ўз биродарининг савдолашиши устига савдолашмасин», дейилган.

 Биз ушбу ҳадиси шариф орқали иқтисодий муомалаларга тегишли одоблар қанчалик муҳим эканлигини билиб оламиз.

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ ، أَنَّ رَسُولَ اللَّه صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، قَالَ : رَحِمَ اللَّهُ رَجُلا سَمْحَا إِذَا بَاعَ ، وَإِذَا اشْتَرَى ، وَإِذَا اقْتَضَى.  رَوَاهُ البخاري وَالتِّرْمِذِيُّ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон сотса, қачон сотиб олса ва қачон ҳақини талаб қилса, карамли бўлган одамни Аллоҳ таоло раҳм қилсин», дедилар».
(Имом Бухорий ва имом Термизий ривояти)

Юқоридаги ҳадисдан мусулмон одам доимо карамли ва саховатли бўлишлиги маълум бўлади. Айниқса, олди-сотди ва ҳақни талаб қилиш вақтида. Бундоқ пайтда зиқналик қилиб, тийиннинг устидан дўбалоқ ошиш барака келтирмайди. Балки сахийлик, очиқлик қилиб бир оз ўтиб бериш Аллоҳнинг раҳмати ва хайру баракага сабаб бўлади.

Ушбу ҳадисда зикр қилинган Аллоҳнинг раҳмати икки дунёга ҳам хосдир. Мазкур ишларда карамли, саховатли бўлган кишиларга Аллоҳ таолонинг бу дунёдаги раҳмати — молу мулкига, ризқу-рўзига барака, ўзига соғлик-саломатлик, фаровон турмуш ва тинчлик-омонлик беришида кўринса, охиратда эса, жаннатга киришга сабаб бўлади.

Демак, сотувчи ҳам, олувчи ҳам карамли, саховатли ва хушмуомала бўлиши керак. Шунингдек, бировдан ҳақини сўровчи ҳам яхшилик, ҳушмуомалалик билан сўраши керак.

[1]Имом Аҳмад ривоят қилган.

405-гуруҳ талабаси
Фурзулов Абдулазиз

84880cookie-checkИслом иқтисодиётида иқтисодий жараёнга аралашиш

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: