Ислом дини инсонни фақат ибодат билан эмас, балки ҳалол меҳнат, касб ва ҳунар орқали ҳам Аллоҳга яқинлашишга ундайди. Динимизда ҳалол ризқ топиш энг улуғ ибодатлардан бири сифатида эътироф этилган. Шу маънода, “Ҳунарнинг ёмони бўлмайди” деган нақл ҳам шунчаки халқ гапи эмас, балки Исломнинг меҳнат ва ҳунарга бўлган чуқур эътиборини акс эттиради.
Пайғамбарлар алйҳимуссалом ҳам турли ҳунар эгалари бўлишган. Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом кемасозлик билан шуғулланганлар. Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом устахонада ишлаганлар. Ҳазрати Довуд алайҳиссалом темирчилик қилганлар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса ёшлик чоғларида чўпонлик қилганлар ва савдо-сотиқ билан шуғулланганлар.
Бу мисоллар шундан далолат берадики, ҳеч қайси ҳунар паст саналмайди. Ҳар бир касб ўз ўрнида қадрли ва зарур. Динимизда инсоннинг ҳунарига қараб эмас, ниятига ва ҳалол меҳнатига қараб баҳоланади.
Ҳалол меҳнат – Исломнинг асосий талабларидан.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:
“Ким ҳалол ризқ талабида чиқса, у Аллоҳ йўлидаги муджоҳид кабидир”, (Имом Табароний ривояти).
Бу ҳадисда ҳалол ризқ талаб қилиш, ҳунар билан шуғулланиш, меҳнат қилиш Ислом йўлидаги саъй-ҳаракат сифатида қайд этилган.
Ҳар қандай касб-ҳунар қилиш – агар у ношаръий, инсонларга зарар келтирадиган бўлмаса – мумкин бўлади ва уят исобланмайди.
Ҳар бир инсон ўз имконияти, қобилияти ва муҳитини ҳисобга олган ҳолда ҳунар ўрганиши ва меҳнат қилиши лозим. Фақат олий маълумот ёки мартаба билан эмас, балки амалий фойда берадиган касб-ҳунар билан ҳам жамиятда ўз ўрнини топиш мумкин. Динимизда ҳатто қўл меҳнати орқали топилган ризқнинг баракаси ҳақида кўплаб ҳадислар келган.
Айни дамда ривожланиб бораётган жамиятимизда учраётган, миллат тараққиётига болта ураётган оммавий иллатлардан бири бу инсон ўз замондошларини касб-ҳунар тақозосига кўра, ёҳуд обрў мартабаси ва мансабига қараб ёки эришган бойликларига қараб ҳурмат кўрсатишларига гувоҳ бўламиз.
Одатда барча инсон зоти борки орзу умид қилиб яшайди.
Орзуси бўлишлиги ва унга эришиш учун ҳаракат қилиши айб эмас. Умид билан улғайтираётган фарзандини етук инженер ёки кучли жарроҳ бўлиб етишишини хоҳлаши зўр орзу.
Шу йулда вақтини, маблағини сарф этади. Биз эътибор қаратишни хоҳлаган нарса шуки, орзусидаги инсонлар онгида обрўлироқ касбни эгаллагач бошқа соҳаларга нисбатан таҳқир назари билан қарай бошлайди. Ахир касб кор қилишлик ризқини топишга, ҳаётий заруратларини қондиришга, ўзгаларга қарам бўлмасликка восита холос. Ҳаттоки Пайғамбар алайҳиссаломлар ҳам касб эгалари бўлишган.
Бир сўз билан айтганда халқимизда бир мақол бор:
Меҳнатдан келса бойлик,
Турмуш бўлар чиройлик.
Ш.ИСРОИЛОВ,
ТИИ Модуль таълим тизими талабаси