Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳар бир айтган сўзлари уммат учун мисоли дурдек қимматбаҳо насиҳатлар бўлиб, уни олган киши икки дунёда ҳам кам бўлмайди. Жанобимизнинг минглаб ҳадисларидан атиги бир донаси ҳам катта бир жамиятни ислоҳ қилишга кифоя қилгудек даражада мукаммал сабоқ бўла олади. Мисол тариқасида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган қуйидаги ҳадисни оламиз: قال عليه الصلاة والسلامإن الله يرضى لكم ثلاثًا، ويكره لكم ثلاثًا: فيرضى لكم أن تعبدوه ولا تشركوا به شيئًا، وأن تعتصموا بحبل الله جميعًا ولا تفرقوا، وأن تناصحوا من ولاه الله أمركم، ويكره لكم: قيل وقال، وكثرة السؤال، وإضاعة المال Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аллоҳ таоло сизлардан учта амалга рози бўлади: Унга ҳеч нарсани шерик қилмасдан ёлғиз Ўзига ибодат қилишларинг; Фирқаларга бўлиниб кетмасдан, Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушлашларинг; Аллоҳ бошлиқ қилиб қўйган ишбошиларга носиҳ бўлишларинг. Ва Аллоҳ сизлардаги учта нарсани хуш кўрмайди: “деди-деди”лар; Кўп савол беришлик; Молни исроф қилмоқ. (Ал-адаб ал-муфрад / 442). Мана шу ҳадисда жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам олти амални қатор санадиларда улардан учтасига Аллоҳ рози, яна учтасига эса Аллоҳнинг ғазаби борлигини билдирдилар. Аллоҳнинг розилигини топишга сабаб бўлган биринчи амал бу тавҳид ақидасидир. Одам алайҳиссаломдан то Муҳаммад алайҳиссаломгача келган набий ва расулларнинг ҳаммаси умматга фақат битта – тавҳид ақидасини англатиш учун келганлар. Қалбида тавҳид эътиқоди бўлмаган банданинг ҳолига охиратда вой бўлади. Инсон ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиши лозим. Ибодатда Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилиб бўлмайди. Аллоҳ ҳамма гуноҳни кечириши мумкин, аммо ширкни асло кечирмайди. Аллоҳни рози қилувчи иккинчи амал эса Аллоҳнинг арқони бўлмиш Қуръон атрофида жипслашмоқдир. Мўминлар Қуръон ва унинг аҳкомлари атрофида бирлашишлари керак. Хилма-хил гуруҳ ва фирқаларга бўлинишни Аллоҳ асло хуш кўрмайди. Қуръон атрофида бирлашмоқ учун энг аввало Қуръон ҳақидаги эътиқодни тузатиш керак. Қуръон Аллоҳнинг илоҳий, азалий каломидир. Унда инсониятнинг икки дунё саодатини таъминлаб берувчи ҳукмлар бор. Қуръонни севиш, ёдлаш, сақлаш, кейинги умматга соғлом қолдириш, маъноларини тўғри англаш ва ҳаётга татбиқ этиш билан инсоният Қуръон атрофида бирлашади. Қуръон жаннатдан ерга туширилган мисоли арқондир. Уни ушлаган жаннат сари адашмасдан боради. Четда қолганлар эса йўлни йўқотади. Раббимизни шод қилишига хизмат қилувчи учинчи амал бу бошлиқларга хайрхоҳ бўлишдир. Жамиятнинг ҳар бир бир аъзоси бошлиққа хайрхоҳ бўлса, унга тўғри йўлни топишида кўмакчи ва камарбаста бўлса, оғир кунда ҳам яхши кунда ҳам уни қўллаб ёнида турса, у жамият гуллаб яшнайди, тараққий қилади. Раҳбарини чалинишини, йўлдан адашишини истаган жамиятда эса барака бўлмайди. Йирик ҳанафий олими, ақидавий матн соҳиби имом Таҳовий раҳимаҳуллоҳ жамиятнинг раҳбари ҳақидаги муносабатини баён этишда шундай деган: “Имомларимиз, бошлиқларимиз агарча зулм қилсалар-да, уларга қарши чиқишни ҳақ деб ҳисобламаймиз. Улардан бирортасини қарғамаймиз. Уларга бўйсунишдан бош тортмаймиз. Улар модомики маъсиятга амр қилишмас экан, уларга итоат қилишни Аллоҳга итоат қилиш ўлароқ фарз деб биламиз. Уларнинг ҳаққига салоҳият, муваффақият ва саломатлик сўраб дуо қиламиз”. (Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовий. Ақидатут-Таҳовий). Ҳадисда Аллоҳнинг ғазабини келтирувчи деб зикр этилган уч амалнинг аввалгиси “деди-деди” яъни, чақимчилик ва гап ташувчиликдир. Чақимчилар ҳар қандай иноқ жамоани ҳам парчалаб бир-бирига душман қилиб ташлаши мумкин. Чақимчиларнинг “деди-деди”сига қулоқ солинган ерда бирдамлик бўлмайди. Шунинг учун ҳам мўмин аниқ-тиниқ далилсиз ҳеч кимнинг нохуш гапи ва шумхабарига ишониши керакмас. Иккинчси эса кўп савол беришликдир. Араб донишмандлари айтади: “чиройли савол ярим илмдир”. Савол...
Қадим замонларда бир мамлакатда жуда ҳам дахшатли жазо тури бор эди. Айбдор деб топилган инсонни оч ҳолатдаги шернинг олдига ташлашарди. Йиғилган оломон эса бу дахшатли томошани кузатиб турар эди. Кунларнинг бирида хожасидан қочган бир қул айбдор деб топилди. Шу боис қулни баланд деворлар билан ўралган махсус томошагоҳнинг ўртасига ташлаб қўйишди. Сўнг ўша майдонга тўққиз кун давомида ҳеч нарса емаган жуда оч шерни ҳам қўйиб юборишди. Қулга шиддат билан ташланаётган шер бирдан тўхтаб қолди ва унинг қўлларини ялай бошлади. Томошабинлар ҳайратдан тош қотишди. Сўнгра қулдан шундай йиртқич ҳайвон нима сабабдан унга бу қадар меҳр кўрсатганини сўрашди. Қул қуйидагича жавоб берди: “Кунларнинг бирида бу шерни ўрмонда кўриб қолгандим. Унинг панжасига ўткир бир тикан санчилиб қолганди ва у бу жароҳатдан азият чекиб қаттиқ ўкирар эди. Мен дарҳол унинг панжасидан тиканакни суғуриб олдим. Шу тариқа биз иккаламиз дўст бўлиб қолдик”. Халқ қулнинг ҳикоясидан қаттиқ таъсирланди. Қул ва шер озодликка чиқарилди. Барча чексиз ҳайрат ва таажжуб билан қулнинг ортидан худди итоаткор мушукдек эргашиб кетаётган баҳайбат шерни кузатиб турар эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтган ушбу сўзлари нақадар гўзал: (الراحمون يرحمهم الرحمان، ارحموا من في الأرض يرحمكم من في السّماء) Раҳмлиларга Раҳмон (Аллоҳ) раҳм қилур. Ер юзидагиларга раҳм қилинглар, сизларга осмондаги Зот раҳм қилади. Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 327
Ақидавий мавзуда ёзилган асарларда жамоатни лозим тутиш ҳақида муҳим кўрсатмаларга учраймиз. Масалан, бир ҳадисда “катта жамоатни лозим тутинг” – деган мазмунда буйруқ бор. Яна бир ҳадисда эса, “жамоатдан ажраган жаҳаннамга ажрабди” – деган мазмунда хабар бор. Шу “жамоат” атамасини қандай тушунамиз? Луғат нуқтаи назаридан келиб чиқиб кўпчиликни ташкил этувчи тарафми ёки бошқа истилоҳий маъноси борми? Масалан, шундай жойлар борки аҳолисининг аксарияти аҳли бидъатлар. У ердагилар ҳаққа тобе бўлиш учун аксарни ташкил этувчи бидъатчиларга эргашадими? Ёки ёлғиз ўзи қолса ҳам ҳақ деб билган эътиқодида собит турадими? Агар кўпчиликка эргашмаса хато қилган бўлмайдими? Баъзи илм аҳлларини кўрамиз: айрим эътиқодлари туфайли кўпчилик тарафдан яккалаб қўйилган бўлишади. Улар ҳақми ё кўпчилик ҳақми? Келинг, шу масалага ойдинлик киритамиз: Имом Абу Шома раҳимаҳуллоҳ “ал-Ҳаводис вал-бидаъ” номли асарида жамоатни лозим тутиш ҳақидаги буйруққа муносабат билдирар экан, жумладан шундай дейди: فالمراد به لزوم الحق و اتباعه و إن كان المتمسك به قليلا و المخالف له كثيرالأن الحق هو الذى كانت عليه الجماعة الاولى من عهد النبى صلى الله عليه و سلم و اصحابه و لا نظر الى كثرة اهل البدع “Жамоатни лозим тутмак”дан мурод бу – ҳақни лозим тутиш ва унга эргашишдир! Гарчи ҳақни маҳкам тутган тараф озчиликни, унга мухолифлар эса кўпчиликни ташкил этса ҳам. Чунки ҳақ йўл деб аслида аввалги жамоат – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар давридаги дастлабки жамоатнинг йўли назарда тутилади. Кейинги даврларда пайдо бўлган бидъатчиларнинг кўплигига эътибор берилмайди. (Ал-боис ъала инкор ил-бидаъ вал-ҳаводис. 91 – Б). Тобеинлардан Амр ибн Маймун ал-Авдий айтади. Мен Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга Яман шаҳрида талаба бўлдим. Унинг умри поёнига етиб, Шомда тупроққа топширгунимизча хузуридан жилмаганман. Кейин ўша даврнинг энг фақиҳи Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга шогирд бўлдим. У киши кўпинча таъкидлаб айтар эди: “Ўзингизга жамоатни лозим тутинг. Чунки Аллоҳнинг Яди жамоат узрадир!”. (Аллоҳнинг ризолиги жамоат тарафда). Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шу гапни кўп такрорлар эдилар. Бир куни у кишининг шундай деганини эшитиб қолдим: “Яқинда бошингизга намозни вақтидан кечиктириб юборадиган бошлиқлар келади. Ўшанда намозни ёлғиз ўзларинг бўлса ҳам вақтида ўқинглар. Чунки намозни вақтида ўқиш фарздир. Улар билан ҳам ўқийверинглар, униси нафл бўлади”. Бу гапдан таажжубланиб савол бердим: – Эй Муҳаммад алайҳиссаломнинг саҳобалари, сизларни тушунмай қолдимку? У киши: – Нимасини тушунмадинг? – деди. – Жамоат этагини тутишга чақирардингиз, яккаланиб олишдан қайтарардингиз. Энди эса, ёлғиз намоз ўқисанг фарзни адо қиласан, жамоат билан ўқиганинг нафл бўлади, деяпсиз… – Эй Амр ибн Маймун, мен сени шу қишлоқнинг энг фақиҳи, деб билардим. Жамоат нималигини билмайсанми? – Йўқ. Тушунтириб беринг. Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: – Жамоат бу – ёлғиз бўлсада ҳақ тарафда тура олган кишидир!– деди. Яна бир ривоятда бундай келган: Сонимга бир урдида, кейин: Ҳолингга вой бўлсин! Одамлар ёппасига жамоатдан ажраб кетишди. Жамоат Аллоҳ азза ва жалланинг тоатида турганлардир! (Рисолатул мустаршидин 129- Б). Абу Нуайм ибн Ҳаммод айтган: Агар жамият бузилиб кетган бўлса, улар бузилишдан олдин қандай эътиқодда бўлган бўлса, сен битта ўзинг қолсанг ҳам, ўша эътиқодга содиқ қолгин. Чунки бундай вазиятда жамоат сен бўласан! (Байҳақий ривояти). Иълам ал-мувқиъинда мавзумизга доир қуйидаги гап бор: Баъзи одамлар суннат ва маъруф аҳли озчиликни ташкил қилгани учун суннатни бидъат, маъруфни мункар деб ўйлашади....
Ўзи ростини айтсам, шу вақтларда кўп нарсага муносабат билдиришни кўп суймайман, ундан ташқари айни дамда чарчаб, дам олиб ўтирган эдим, лекин, ҳозир эшитган нарсам, компьютеримни ёқиб, ушбу сатрларни битишга мажбур қилди. Бир одам “жаноб расул” номли қўшиқчи ҳақида айтиб қолди. Аниқроғи, “жаноб Расул” деб айтса, мен қандайдир зиёратгоҳ ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тегишли бирор нарсани айтдимикин деб ўйлабман. Кейин билсам, ундай эмас экан. Мен шахсан у санъаткорни танимайман, аммо у танлаб олган номи ҳақида айтмоқчиман. Яқинда “Насафий” номлиги ҳақида ҳам эшитган эдим. Ўзим Имом Насафийнинг бир неча китобларини ўқиб, у зот раҳимаҳуллоҳнинг ватандоши эканимдан фахрланиб юрган эдим. Лекин бу насафий номли қўшиқчини эшитганимда Насафдан ўтган буюк бобокалонларимиз номига катта доғ тушганини ўйлаб, ичим эзилган эди. Энди эса “жаноб расул”. Нима дейишга ҳам ҳайронман. Ҳеч бўлмаганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳурматидан ундай ном танланмаслиги керак эди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўшиқчи эмас эдилар. Насафий уламолар ҳам сочларини сариққа бўяб олиб, қўшиқ айтиб юрмаган эдилар. Ахир Аллоҳ таолонинг ҳузурига қайтишимиз бор. Ҳаммамиз, аввало ўзим гуноҳкорман, Аллоҳдан жавоб беришимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Ахир ҳеч ким ёрдам бера олмайдиган қиёмат кунида бизни айнан Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоат қиладилар. Иложи йўқ, гуноҳлар қиламиз, аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга, уламоларимизга тегишли нарсалар билан гуноҳ қилмасак яхшироқ бўлади. Чунки бундай гуноҳларни Аллоҳ кечириши қийинроқ бўлса керак… Тошкент ислом институти талабаси Бахтиёр Нажмиддинов 275
Илм ‑ ёдлаш биландир Уламоларни таниш, илмий ҳаракатлар ҳақида билиш ҳар қандай соғлом қалбли инсонга завқ ва илҳом беради. Бундан, айниқса, илм толиблари қувват олади, олимлар учун бу маълумотлар бир кўзгу ўлароқ хизмат қилади: унда улар ўзларининг ютуқ ва камчиликларини кўрадилар. Бугунги кундаги исломий илмлар йўлида сафарбар этилаётган иқтидор ва урунишларни ўрганганда мўминлар бу умматда яхшилик бардавом эканини ҳис этиб, ўтмишдаги буюк алламоларнинг даражалари бир нав тасаввурига яқинлаштирса, бу ҳолат, ўз навбатида, Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлганларни ноумид қилади ҳамда фақвулотда хотирали улуғ уламоларимизнинг илмий салоҳиятлари ҳақида шубҳада бўлган билимсиз кимсаларга қақшатқич танбеҳ бўлади. Шунингдек, ҳақиқий илмий фаолиятлар билан танишиш бир‑иккита китобни у ёқ‑буғидан ўқиб олиб, ўзини аллома санаб, одамларнинг бошини қотираётганларга ҳам энг яхши насиҳат бўлади. Хуллас, қуйида келадиган сатрлардан ҳар ким ўзига яраша хулоса ва ибрат олади деб умид қиламан. Мавританиялик аҳли илмлар ёддошликлари билан танилганлар. Уларда кўп асарлар ёд олинади. Ана шундай ёддошлар ичида замонамизда энг пешқадам ҳисобланган олим Муҳаммад Ҳасан Валад Диду ҳафизаҳуллоҳ бўлиб, бутун дунё олимлари у кишиниинг фазлини эътироф этади. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳам бу олим ҳақида жуда кўп яхши фикрлар айтганлар. Муҳаммад Ҳасан Валад Диду Мавританияда «Олимларни етиштириш маркази» номли билим даргоҳига асос солган бўлиб, у ерга ўқишга киришнинг шартлари ўзи анчайла мулла бўлишни талаб қилади. Тўлиқ ўқиш йили 17 сана бўлиб, битирувчилар 50 га яқин фанда мутахассис бўлиб етишади. Муассиснинг айтишича, Марказда ҳар бир фанда бир‑иккита китоб ёдлатилади ва бошқа китоблар ўқитилади. Жумладан, «Саҳиҳайн» ‒ Бухорий ва Муслимнинг «Саҳиҳ»и тўлиқ ёд олинади. Фиқҳда моликий мазҳабда, ақидада эса ашъарийликда ўқитилади. Ушбу илмий даргоҳнинг кўзи ожиз бир талабаси ҳақида ажойиб маълумот ўқиб қолдим ва уни кўпчиликка илинди. Маълумот аллома Муҳаммад Ҳасаннинг фейсбукдаги саҳифасидан олинган бўлиб, Абу Сирин Акрам Бутбийбанинг қаламига мансубдир. Таржимада айрим жумлалар ўзбек ўқувчиларига тушунарли бўлиши учун эркин ўгирилди. «Аллома Муҳаммад Ҳасан Диду бошини ўпиб қўяётган бу йигитни танийсизми? У Мағриблик Муҳаммад Таййиб, кўзи ожиз, 1997 йилда туғилган. Яъни ёши 22 да. Мавританиядаги «Олимларни етиштириш маркази»да таҳсил олади. Қанчадан‑қанча кўрлар бор, қалб кўзи очиқ. Қанчадан‑қанча қалблар бор, қалб кўзи сўқир. (Исломий илмлардаги хусусиятлардан бири ‒ ҳар бир илмда ўша илмнинг асосий қоидаларини ёдда сақлаш учун уларни ихчам сатрларда қайдлаш йўлга қўйилган. Бундай асарлар мантлар дейилади. Матнлар ёдлаш учун мўлжалланган бўлгани боис, кўпинча назм шаклида ёзилади. Уларни ёдлаган киши ўша соҳадаги энг муҳим, бирламчи маълумотларни ҳамиша хотирда сақлаб юриш имкониятига эга бўлади.) Муҳаммад Таййиб жуда кўп матнларни ёд олган ва уларни шарҳлаб ҳам беради. Жумаладан: 1. Қуръони Каримни ёд олган ва ўн мутавотир қироатни ҳам ўзлаштирган. Унинг тажвид ва Қироатга оид ёд олган матнлари: 2. Жамзурийнинг «Туҳфатул‑атфол» асари; 3. Ибн Жазарийнинг «Муқаддиматул‑жазария» асари; 4. Ибн Буррийнинг Имом Нофеъ қироатига оид «Ад‑дурарул‑Лавамиъ» асари; 5. Имом Шотибийнинг 1100 байтдан зиёд, етти қироатга бағишланган, «Шотибийя» дея танилган «Ҳирзул‑амоний ва важҳуттаҳоний» асари; 6. Ибн Жазарийнинг уч мутавотир қироатга бағишланган «Ад‑дурратул‑музийа» асари. Тафсир фанига оид ёд олган матнлари: 7. «Мароқил Авоҳ» манзума, 8000 байтдан зиёд, тафсирга оид, Қуръони Карим маъноларини ўрганишда жуда ҳам қимматли манба. Муҳаммад Таййиб тафсир илмида «Тафсири Жалолайн» ва «Тафсири Ибн Жиззий»ни ҳам яхши ўрганиб, ўзлаштирган Ҳадис илмига оид...