Мустақиллик йилларида барча соҳаларда бўлгани каби, ахборот –технологиялари соҳасида ҳам салмоқли ўзгаришалар амалга оширилди. Интернет хизматлари арзонлашиб, тезликнинг ошиши ҳар томонлама қулайликларни юзага келишининг асосий омилларидан бири сифатида кўзга ташланди. Қувонарлиси, ушбу янгиликлардан аёлларимиз ҳам унумли фойдаланаётганларидир. Интернет хизмат турларининг аёл-қизлар энг кўп мурожаат қиладигани тури бу- ижтимоий тармоқлардаги аёл-қизлар саҳифалари, кийим-кечак сотуви ва пазандачиликка оид интернет каналларидир. Республика хотин-қизлар қўмитасининг “Аёл” интернет журнали, “Саодат” газеталари аёл-қизларимизнинг ижтимоий–сиёсий савияси, дунёқарашини кенгайтиришга муҳим ҳисса қўшмоқда. Соғликни, хусусан оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш мақсадида ташкил этилган “Саломатлик сирлари”, “Оналар ва болалар” , “Соғлом авлод” каби тармоқ каналларини санаб ўтишимиз мумкин. Шу ўринда, аҳолининг диний саводхонлигини ошириш, уларга соф ислом ақидасини етказиш, диний билимсизлик, фирқачилик вабемазҳаблик каби иллатларга барҳам бериш мақсдида ташкил этилган, Ўзбекистон Ресбубликаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита тасдиғидан ўтган ўнлаб расмий диний–маърифий каналлар Фаcебук, Телеграм, Инстаграм каби фаол тармоқларда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги диний-маърифий телеграм каналлари қуйидагилар: “muslim.uz” portali: “fitrat.uz”, “alberuniy.uz”, “imon.uz”, “fargonaziyo.uz” , “sammuslim.uz”, “tavba.uz”, “zamaxshariy.uz” , “naqshband.uz” “Surxonmuslim.uz”, “paziylet.uz”, “bukhari.uz”, “islaminstitut.uz”, “tasbeh.uz”, “kukaldosh .uz”, “hazratnavoiy.uz” , “ nasafziyo.uz”, “ravza.uz”, “nasihat.uz”, “tuhfa.uz”, “hidoya.uz”, “muhaddis.uz”, “islomota.uz”, “at-tavfiq.uz”, “@masjid.uz”, “@masjid.uz”, “@isloh.uz”, “vasatiya.uz”, “@maxdumuz”, “@voizuz”, “@mirarabuz”, “@shafoat.uz”, “@sakinat.uz”, “xadicha.uz”, “irfon.uz”, “xojabuxoriy.uz”, “@shoshuz”, “muxlis.uz”, “@kosoniy.uz”, “islomoboduz”, “@baraka_uuz”, “muslimun.uz”, “@fazilat.uz”, “aqida.uz”, “muhsin.uz”, “hanafiy.uz” , “tartil.uz”, “@termiziy.uz”, “@Termiziy_uz”, “@hidoyatUz”, “Vakillik.uz”, “@vaqfuz”, “@oilam_uz”, “@Sirlii_uz”, “@xutbauz”, “@diniysavollar” Islom.uz портал таркибидаги каналлар: “@Islomuz_kanal”, “FiqhUz_kanal”, “HilolNashr”, “@Quranuz_kanali”, “wwwIslamUz”, “@Arabicuz”, “@BintuSodiq” , “@Siyrat_uz”, “SaboqlarUz”, “Muslimaatuz”, “@Hadisislomuz”. Ушбу канал аъзолари ишончли ва сифатли маълумотлар, турли диний саволларга жавобларни олиш, саволлар йўллаш ва интернет танловларида иштирок этиш имкониятларига эга бўлишади. Бугунги кунда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг сифатли диний маълумотга эга бўлишлари, ўз диний саводхонликларини кундалик ошириб боришлари учун имконият мавжуд. Фараз қилайлик, сиз диний–маърифий каналларнинг бештасига аъзо бўлсангиз ва бу каналлардан ҳар куни сизга камида бештадан хабар: диний масалалар, фатволар, маълумотлар, оят ва ҳадислар, ибратли ҳикоялар, ривоятлар ва ҳоказо кабилар келиб турса, сиз кунига 25 та диний хабарларга эга бўласиз. Бу кўрсаткич 10 кунда 250 та, 1 ойда 750 та, 1 йилда 9000 тани ташкил этади. Агар 10 та каналга аъзо бўлсангиз, бу кўрсаткич икки баравар кўп бўлади. Ҳар бир фойдаланувчи ўзининг маълумотлар базасини кундалк тўлдириб бориб, уни ўз ҳаётига татбиқ этадиган бўлса, қисқа муддат ичида анча мунча нарсани ўрганиш мумкин. Лекин таассуфки, ҳалича ижтимоий тармоқлар орқали илм олиб , “алломаи замон” бўлиб кетганларни учратганимизча йўқ. Қуйида бунга сабаб бўлувчи омилларни кўриб чиқамиз: Биринчидан, келаётган маълумотларнинг ҳаммасини ҳам ўқимаймиз. Бунга, асосан, вақтнинг етишмаслиги ёхуд эринчоқлик сабаб бўлиши мумкин. Иккинчидан, меёридан ортиқ, ўзимиз танишиб чиқиш имкониятига эга бўлаган даражада кўп каналларга аъзо бўлиб олганмиз. Гўёки қанча кўп каналга аъзо бўлсак, шунча илм бизга юқиб қоладигандек. Учинчидан, ижтимоий тармоқларга илм олиш мақсадида кирмаймиз ва хабарларни диққат билан ўқимаймиз ҳам. Одатда ижтимоий тармоқларга бўш ёхуд зериккан пайтимизда кирамиз: транспортда кетаётганимизда, кимнидир кутиб қолганимизда, ёлғиз ўзимиз қолиб, нима қилишни билмай турганимизда, (бу кулгили ҳолат , албатта) ва ҳоказо. Бундай ҳолатда бирор маълумотни ўқиб ҳазм қилиш, таҳлиллаш салоҳияти бизда жуда паст бўлади. Биз бу хабарларни шунчаки вақт ўтказиш учун мутолаа қиламиз. Бу эса, маълумотни етарли даражада англашимизга йўл бермайди. Тўртинчидан,...
Бугун, 11 апрель куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида “Маънавий ипак йўли, Ислом ва ёшлар: замонавий таҳдидлар” мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини бошлади. Мазкур анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Россия муфтийлар Кенгаши раиси Равиль Гайнутдин, Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Серикбай ҳожи Ораз, Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Максатбек Токтомушев, шунингдек, Хитой, Молдова ва Финландия мусулмонлари етакчилари, жами бўлиб 14 та давлатдан дин пешволари иштирок этмоқда. Эслатиб ўтамиз, ушбу анжуманда Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров ҳам Ўзбекистон делегацияси таркибида иштирок этмоқда. 269
Ақоид илмини ўрганишда ақида матнларини билиш ва уларни ўрганиш, ёдлаб олиш муҳим ҳисобланади. Мотрудия таълимотига оид бир қанча матнлар бўлиб, уларнинг асосийлари қуйидагилардир: I. “Фиқҳул акбар” Имом Аъзам Абу Ҳанифа Нўмон ибн Собит роҳматуллоҳи алайҳнинг калом илмига тамал тошини қўйган “Фиқҳул акбар” китобларини у кишидан Абу Мутийъ ал-Божилий роҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилганлар. Кўп уламолар буни таъкидлайдилар. “Фиқҳул акбар” матни жуда кўп олимлар томонидан диққат билан ўрганилган. Унга кўплаб шарҳлар ёзилган. Улардан: Муҳиййиддин Муҳаммад ибн Баҳоуддин (ваф. ҳижрий 954) тасаввуф ва калом илмини жамлаб шарҳлаган, масалаларни тўлиқ баён этган, уларнинг моҳиятини яхши очиб берган ва уни “Ал-қовлул фасл” (Сўнгги сўз) деб номлаган. Мавло ибн Илёс ибн Иброҳим Сайнубий (ваф. Ҳижрий 891-йил Пруссияда) жуда фойдали шарҳ ёзган. Мавло Аҳмад ибн Муҳаммад Муғнийсовий. У киши шарҳнинг бошида: “الحمد لله الذي هدانا إلى طريق السنة و الجماعة деб бошлаб, تم الشرح سنة 939 ه” деб ниҳоясига етказганлар. “Фиқҳул акбар”ни Абул Бақо Аҳмадий 918/1506-йил Рамазон ойининг 23-кунида назмга солган ва уни “Иъқдул жавҳар назмун асри фиқҳил акбар” (Фиқҳул акбар насрининг назмий жавҳарлар маржони) деб номлаган. Иброҳим ибн Ҳассон Кирмиёний (ваф.1016/1608) ҳам уни шарҳлаб, назмий баён этган. Мулла Али Қори роҳматуллоҳи алайҳ бир мужаллад қилиб шарҳлаганлар. Уни “Мин аҳуровзил азҳар” (Гулзордан туҳфа) деб номлаганлар. У жуда катта ва кенг шарҳ. Ушбу китоб кўп марта нашр қилинган ва бир неча тилларга таржима қилинган. Шайх Акмалуддин ҳам уни шарҳлаган ва “Иршод” (Дастур) деб номлаган. II. “Ақидатут таҳовийя” Имом Аҳмад ибн Жаъфар Ҳанафий (ваф. 321/997) роҳматуллоҳи алайҳнинг “Ақидатут таҳовийя” номи билан машҳур бўлган китобларини ўзлари “Баянус суннати вал жамаа” (Суннат ва жамоат баёни) деб номлаганлар. Бу матн ҳам мотрудия мазҳаби машҳур матнларидан бўлиб, узоқ йиллар давомида калом илми толибларига ёдлатиб келинади. Унга ҳам кўплаб шарҳлар битилган, чуқур ўрганилган. Ана шу шарҳлардан: Сирожуддин Ҳибатуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маъло Туркистоний (ваф. ҳижрий 736) шарҳи. Нажмуддин Бекбарс ибн Ялнуқлож Туркий (ваф. Ҳижрий 652) катта мужалладли қилиб шарҳлаб, уни “Ан-нурул лаамиъ ва бурҳанус сатиъ” (Порлаб турган нур ва очиқ-ойдин далил) деб номлаганлар. Садруддин Али ибн Муҳаммад ибн Иъз Азлаъий Дамашқий Ҳанафий (ваф. ҳижрий 742) шарҳи. Маҳмуд ибн Аҳмад ибн Масъуд Қубвий (ваф. ҳижрий 770) жуда меёрида шарҳлаб, уни “ал-Қолаид фи шарҳил ақоид” деб номлаганлар. Мавло Кофий Ҳасан Баснавий (ваф. 1025/1617) жуда фойдали шарҳ ёзиб, уни “Нурул яқин фи усулид дин” (Усулуд дин илмида яқин нур) деб номлаганлар. III. “Ақоидун насафий” Шайх Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад Насафий (ваф. ҳижрий 537) роҳматуллоҳи алайҳнинг “Ақоидун насафий” матни мўъжаз матн бўлиб, кўп уламолар унга жиддий эътибор қаратганлар. Унга бир қанча шарҳлар ёзилган. Улардан: Аллома Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазоний (ваф. ҳижрий 791) ушбу матнга шарҳ ёзиб, уни ҳижрий 768-йил Шаъбон ойида ёзиб тугаллаганлар. Рамазон ибн Муҳаммад (ваф. ҳижрий 979) бир мужалладли шарҳ ёзганлар. Бу шарҳ “Ҳошияту Рамазон афанди” (Рамазон афандининг ҳошияси) номи билан машҳур. Шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад “ибн Ғорс Ҳанафий” номи билан машҳур (ваф. ҳижрий 932). У киши ҳам жуда фойдали шарҳ ёзиб, уни ҳижрий 887-йил Рамазон ойида ниҳоясига етказганлар. Аллома Тафтазоний роҳматуллоҳи алайҳ шарҳидаги ҳадисларни Жалолиддин Суютий ҳамда Мулла Али ибн Муҳаммад Қори Маккийлар тахриж қилганлар. IV. “Бадъул амолий” Шайхул имом Сирожиддин Али...
Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси таркибида Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида шу йил 11-12 апрель кунлари ўтказиладиган “Маънавий ипак йўли. Ислом ва ёшлар: ҳозирги замон таҳдидлари” мавзусидаги анжуманда иштирок этмоқда. Мазкур анжуман 2016 йилдан буён ўтказилиб келинади. 2016 йил Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида, 2017 йил Татаристон Республикасининг Булғор шаҳрида ва 2018 йил Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ўтказилган. 364
«Ислом цивилизацияси маркази» барпо этилиши нафақат Ўзбекистонда, балки бу муқаддас динга эътиқод қилувчи миллиардлаб инсонлар сочилиб кетган бутун дунёда катта янгилик бўлди. Бевосита давлат раҳбари ташаббуси билан бунёд қилинаётган улкан мажмуага ташриф буюриш ҳамма учун қизиқ албатта. Ҳозирда қурилиш ишлари жадал олиб борилаётган бу марказ тез орада ўз эшикларини очади. Халқаро Пресс-клубнинг бугун, 10 апрель куни ўтказилган навбатдаги сессияси анъанавий услублардан чекиниб, очиқ осмон остида, бевосита қизғин жараён устида ўтказилди – ОАВ вакиллари, ижодкорлар, домлалар ва талабалардан иборат катта гуруҳ «Ислом цивилизацияси маркази»нинг қурилиш жараёни кетаётган ҳудудга ташриф буюришди. Қурилишлар жадал давом этаётган 1,9 гектар майдонга кириб келишингиз билан бинонинг маҳобатидан ҳайратга тушасиз. Бу бежизга эмас, албатта. Марказни барпо этаётган дирекциянинг алоҳида муҳим ишлар бўлими бош мутахассиси Ҳусан ака Шукуровнинг маълум қилишича, гумбазнинг юқори нуқтаси 60 метрни ташкил қилади, яна унинг устида 7 метрли найза (шпиль) ҳам жойлаштирилади ва бу марказий нуқтанинг жозибасини янада оширади. Ҳозир бир сменанинг ўзида 300 нафардан ортиқ ишчи ишламоқда. Пештоқлардаги ёзувлар, бинолардаги нақшларнинг ҳаммаси маълум маъно касб этади, муқаддас Ислом дини, маърифат, илмга оид ўгитлар жо қилинади. Марказ: * 40 мингдан ортиқ ноёб экспонатларга эга музей; * 100 мингдан ортиқ нодир қўлёзмалар фондига эга кутубхона; * Қадимий тошбосма ва қўлёзмаларни реставрация қилиш, кўпайтириш бўлими; * Ислом динининг мазмунини чуқур таҳлил қилишга қаратилган тадқиқотлар маркази; * Доимий нашр ишларини олиб борувчи замонавий ускуналар билан жиҳозланган нашриёт; * Қорилар мусобақаси сингари мусобақалар, йирик анжуманлар ўтказишга мўлжалланган 300 кишилик конференция залига эга бўлади. Манба: kun.uz 271