Ақида илми ислом динининг асосини ташкил этади. У тўғри бўлмаса, қилинган ибодатлар Аллоҳ даргоҳида қабул бўлмайди. Ақида гўёки дарахтнинг танаси, бошқа илмлар унинг шохларидир. Бошқача қилиб айтганда, ақида илми иморатнинг пойдевори кабидир. Асос бўлмаса ёки у бўш бўлса, иморат қулаб тушганидек, ақида тўғри бўлмаса, қилинган ибодатлар қабул қилинмайди. Сўфи Оллоёр ҳазратлари: Ақида билмаган шайтона элдур, Агар минг йил амал деб қилса, елдир! деб ақидага аниқ ва тўғри баҳо берганлар. Шу сабабли ҳам жанобимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам йигирма уч йиллик пайғамбарлик даврининг аввалги ўн уч йилини ақидани тўғрилашга бағишладилар. Чунки ақида орқали мусулмонларнинг қалбларига Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатлари, тавхид, дунё ва охират тўғрисидаги исломий ғоялар, тақдир масаласи, гуноҳ, савоб, жаннат, дўзах,фаришталар,илоҳий китоблар ва пайғамбарларга нисбатан қандай муносабатда бўлиш қоидалари, одоблари ўрнашгачгина пайғамбарликнинг кейинги ўн йилида намоз, рўза, закот, ҳаж ва бошқа ибодатлар фарз қилинган. Аллоҳ таоло ўз каломида шундай деб марҳамат қилади: “Эй иймон келтирган зотлар, Аллоҳдан ҳақиқий қўрқув билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингизда дунёдан ўтинглар!” Пайғамбаримизга замондош бўлиш шарафига муяссар бўлган саҳоба икромлар илоҳий қонун ҳисобланган Қуръони каримнинг йўл-йўриқларига оғишмай амал қилиб икки дунё саодатига, Аллоҳнинг розилигига эришдилар. Ўтмишдан маълумки, ислом дини Шарқ ўлкаларида тарқалиб Ўрта Осиё халқларининг асосий динига айланганидан кейин, Мовароуннаҳр ҳудуди ислом таълимоти тарқалиши ва шариат илмлари, айниқса, фиқҳ, тафсир, ҳадис, калом илмлари, шунингдек, араб тили ва унга тегишли фанлар ривожининг марказига айланди. Лекин, халқимиз собиқ тузим пайтида диний таъзиққа учради ва ҳатто, ғарбона ҳаёт тарзи ёшлар онгини бир мунча заҳарлаб ҳам қўйди. Аммо, мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг мана сал кам 26 йил мобайнида умуман дин, хусусан ислом динини асл манбалари асосида илмий ўрганиш, кенг ёритиб бериш учун имконият яратилди. Шу маънода ҳозирги пайтда барча илмлар қатори ақоид масалаларига ҳам катта эътибор қаратилиб, бир қатор ақоид илми борасида ёзилган асарлар устида тадқиқотлар, илмий баҳслар олиб борилмоқда ва илмий мақолалар, рисолалар чоп этилмоқда. Албатта, бундай иш-иложлар ўз самарасини бермай қўймайди. Муқаддас динимиз руҳияти, баракаси яна қайтмоқда. Зеро, биз Имом Бухорий, Термизий, Матуридий ва Насафийларни тарбиялаган халқ фарзандларимиз. Тошкент ислом институти битирувчиси Низаматдинов Есенгелди 537
Қутбиддин Муҳаммад ибн Султон ҳазратлари ҳанафий фиқҳининг кўзга кўринган олимларидан биридирлар. Ҳижрий 870 йил (милодий 1465 йил) да Шомда таваллуд топганлар. Мадраса таҳсилидан сўнг, “Зоҳирийя” мадрасаси ва “Умавийя Жоме”сида мударрислик қилдилар. Ҳижрий 950 йил (милодий 1544 йил) да Шомда вафот этдилар. Улардан бизга улкан меърос қолган. Бир дарсларида шундай дейдилар: “Имоннинг тўртинчи шарти, Пайғамбарларга имон келтиришдир. “Аманту” (имон калимаси) даги “ва русулиҳи” калимаси, “Аллоҳ Таолонинг жамийки Пайғамбарларига имон келтиришни билдиради”. Пайғамбарларнинг аввали Одам алайҳиссалом ва сўнггиси, бизнинг Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Иккалаларининг ораларида жуда кўп пайғамбарлар ўтдилар. Ададлари аниқ эмас. Бир юз йигирма тўрт мингдан ортиқликлари машҳурдир. Пайғамбарларга имон келтириш, ораларини ҳеч ажратмаган ҳолда, барчалари Аллоҳ Таоло тарафидан танлаб олинган содиқ,тўғри сўзли эканликларига ишониш демакдир. Улардан бирига ишонмаган кимса, ҳеч бирига ишонмаган кабидир. Пайғамбарликка узоқ риёзат чекиш, кўп ибодат қилиш, очлик ва ҳузн чекиш билан эришилмайди. Фақатгина, Аллоҳ Таолонинг эҳсони, танлови билан берилади. Аллоҳ Таоло ер юзидаги илк инсон ва илк пайғамбар бўлмиш Одам алайҳиссаломдан бери ҳар минг йилда янги пайғамбар юбориш воситаси ила давр инсонларига дин ва унинг аҳкомларини баён қилди. Бундан мақсад, инсонларнинг дунёда роҳат ва ҳузур ичида яшамоқлари ва охиратда ҳам абадий саодатга эришиш йўлини кўрсатиш эди. Ўзлари билан янги дин олиб келган пайғамбарлар “Расул” дир. Расулларнинг буюклари эса “Улул Азм” дейилади. Булар, Одам (алайҳиссалом), Нуҳ (алайҳиссалом), Иброҳим (алайҳиссалом), Мусо (алайҳиссалом), Исо (алайҳиссалом) ва севикли пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломдирлар. Машҳур бўлган пайғамбарлар адади ўттиз учтадир. Улар: Одам (алайҳиссалом) Идрис (алайҳиссалом) Шис (алайҳиссалом) Нуҳ (алайҳиссалом) Ҳуд (алайҳиссалом) Солиҳ (алайҳиссалом) Иброҳим (алайҳиссалом) Лут (алайҳиссалом) Исмоил (алайҳиссалом) Исҳоқ (алайҳиссалом) Яъқуб (алайҳиссалом) Юсуф (алайҳиссалом) Айюб (алайҳиссалом) Шуайб (алайҳиссалом) Мусо (алайҳиссалом) Ҳорун (алайҳиссалом) Ҳизр (алайҳиссалом) Юша ибн Нуҳ (алайҳиссалом) Илёс (алайҳиссалом) Ал Ясаъ (алайҳиссалом) Зулкифл (алайҳиссалом) Шамъун (алайҳиссалом) Исмоил (алайҳиссалом) Юнус ибн Мато (алайҳиссалом) Довуд (алайҳиссалом) Сулаймон (алайҳиссалом) Луқмон (алайҳиссалом) Закариё (алайҳиссалом) Яҳё (алайҳиссалом) Узайр (алайҳиссалом) Исо ибн Марям (алайҳиссалом) Зулқарнайн (алайҳиссалом) Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Булардан йигирма саккизтасининг исми Қуръони Каримда келган бўлиб, Зулқарнайн, Луқмон, Узайр ва Ҳизр (алайҳиссалом) ларнинг пайғамбар ёки пайғамбар эмасликлари ҳақида ихтилоф бор. Одам алайҳиссаломдан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламгача бўлган жамийки пайғамбарлар Аллоҳдан айни имонни олиб келганлар ва умматларидан ушаларга ишонишни талаб этганлар. Яҳудийлар Мусо алайҳиссаломга ишониб,Исо алайҳиссалом ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ишонмайдилар. Християнлар эса, Исо алайҳиссаломга имон келтириб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни рад этадилар. Мусулмонлар эса, бутун пайғамбарларга имон келтирадилар”. Тошкент Ислом институти битирувчиси Сайдаҳмедова Барнохон 668
Иймон калималари ҳар бир мўмин киши билиши ва уларнинг маъноларига эътиқод қилиши зарур бўлган калималар ҳисобланади. Қуйида ушбу калималарнинг таржималари ва қисқача изоҳлари билан танишиб чиқамиз: 1 305
Хар қандай қилинаётган ёки қилинадиган ишнинг маълум асоси ва негизи бўлади. Шу асосни билмаслик, уни ўрганмаслик ўша ишнинг самарасини йўққа чиқаради. 698