islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Долзарб мавзулар

Бўлимлар

«Ким бу дин билан Аллоҳга боғланмоқчи бўлса, илм олиш машаққатига чидасин»

Исломда илм Жаброил алайҳиссалом Пайғамбарга илк ваҳий олиб келгандаёқ Ислом илм дини экани аён бўлди. Чунки у олиб келган илк калом Алақ сурасининг беш ояти эди: “(Эй, Муҳаммад, бутун борлиқни) яратган Зот бўлмиш Раббингиз номи билан ўқинг! У инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг! Раббингиз эса карамли Зотдир. У инсонга қалам билан (ёзишни) ўргатган Зотдир. У инсонга билмаган нарсаларини ўргатди”. Илк даъватдаёқ ушбу оятларнинг нозил қилиниши ҳайрон қоладиган мўъжизадир. Биринчидан, Аллоҳ таоло минглаб мавзулар ичидан “ўқиш” мавзусини танлади, ваҳоланки, Пайғамбар ўқиш, ёзишни билмайдиган “уммий” эдилар. Демак, дину диёнатни, дунё ва охиратни англаш учун ўқиш керак! Иккинчидан, араблар “ўқиш” мавзусига эътибор бермасди, улар умри давомида хурофотларга ишонар, ҳар соҳада илмга муҳтож бўлиб, фақат шеър ва адабиётда моҳир эдилар. Қуръон арабларни ожиз қолдириб, уларни адабиётда беллашувга чақириб нозил бўлди ва Ислом илм дини эканини эълон қилди. Учинчидан, илм олиш воситаларининг энг машаққатлиси бўлган ўқишга амр бўлди. Чунки ўқиш, мулоҳаза қилиш ва ўйлаб кўриш – риёзатни талаб этади. Бу илоҳий амр замирида, “Ким бу дин билан Аллоҳга боғланмоқчи бўлса, илм олиш машаққатига чидасин”, деган яна бир ҳикмат бор. Исломнинг нозил этилиши илмга одатланмаган, маърифий муҳитга кўникмаган жамиятда ҳақиқий инқилоб бўлди. Исломдан олдинги давр – “жоҳилият” (илмсизлик) даври дейилади. Ваҳий нозил бўлиши билан илм бошланди, дунёга ҳидоят нури тушди. Аллоҳ мусулмонларга жоҳилиятни эслатиб айтади: “Жоҳилият (даври) ҳукмини қўмсаяптиларми?! Чин ишончли кишилар учун Аллоҳдан кўра кимнинг ҳукми чиройлироқ экан?!” (Моида сураси, 50-оят). Бу динда жоҳиллик, шубҳа, ёмон гумонга ўрин йўқ. Аллоҳ ўз Пайғамбарини жоҳилликни севиб, илмни суймайдиганлардан юз ўгиришга буюради: “Афвни ихтиёр этинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг!” (Аъроф сураси, 199-оят). Бу дин шубҳа-гумонга асосланган қадриятларни инкор қилди. Ислом шариати, фақат аниқ, ишончли илмга асосланади. Аллоҳ бу диндан юз ўгирган кофирлар ҳақида айтади: “Ҳолбуки, улар учун бу ҳақда бирор билим (ҳужжат) йўқдир. Улар фақат гумон(тахмин)га эргашурлар, холос. Гумон эса, асло ҳақиқат ўрнига ўтмас” (Нажм сураси, 28-оят). Аллоҳ мўминлар билан кофирларни ажратувчи асосий омил илм деб эълон қилди: мўмин билади, кофир эса гумон қилади. Мўмин аниқ ишонч билан яшайди, кофир эса шубҳа-гумонлар билан. Аллоҳ кофирларни ёмонлаб айтади: “Қачонки, (сизларга): “Дарҳақиқат, Аллоҳнинг ваъдаси ростдир, Қиёмат шубҳасиз (келувчи)дир”, дейилса, сизлар: “Биз Қиёмат нима эканини билмаймиз, фақат гумон қиламиз, холос. Биз (Қиёмат бўлишига) аниқ ишонувчи эмасмиз”, дедингизлар” (Жосия сураси, 32-оят). Қуръони Каримнинг ҳар сурасида очиқ ёки ишора билан илмнинг қадр-қиммати, аҳамияти ҳақида сўз боради. Илм – Абадий Дастурнинг собит йўналишидир. “Илм” ўзаги ва ундан ясалган сўзларни ҳисоблаш жараёнида мен лол қолдим: улар 779 марта келган эди, Қуръон сураларидан салкам етти маротаба кўп эди! Мен фақат “илм” сўзи ва ундан ясалган сўзларни ҳисобладим, бунга маъноси яқин сўзлар кўп. Пайғамбар суннатида келган “илм” сўзини санаб адоғига етиш мушкул. Илм сўзи “Саҳиҳул Бухорий”да 300 мартадан кўп келган. Ваҳоланки, бу асар ҳажми унча катта эмас, бошқа китоблар ундан бир неча баробар кўп ҳадисларни ўз ичига олади. Агар яхши мулоҳаза қилсак, илмга эътибор Қуръон нозил бўлишидан ҳам аввал, Одам яратилишидан бурун бошланган. Қуръон оятлари фаришталар Одамга сажда қилиш воқеасини ҳикоя қилади. Қиссада Аллоҳ Одамга илм бергани, шу илм билан фаришталардан афзал бўлгани айтилади. Эътибор беринг: Одам алайҳиссалом фаришталардан тасбеҳ, зикр, намоз билан эмас, балки илм билан афзал бўлди. Илм сабаб фаришталарни Одамга сажда қилдирди. Қисса қуйидагича бўлган эди: “Эсланг, (эй, Муҳаммад,)...

Толиби илм мартабаси

Аллоҳ таоло барча махлуқоти ичида инсонни энг азиз, мукаррам, мукаммал ва афзал суратда яратди. Унга Ердаги жуда кўп нарсаларни бўйсундириб қўйган ва саноғига етиб бўлмас неъматларини берган. Ана шундай неъматларнинг бири илмдир. Илм олиш билан инсон юксак мартабаларга кўтарилади, зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Айтинг: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!” Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар”(Зумар сураси 9 оят), деган. Аллоҳ таоло яна айтади: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур” (Мужодала, 11). Илм сўзи Қуръони каримнинг саккиз юз ўн бир жойида турли маънолар билан келган. Қуръон ва суннатда илм инсониятни турли ахлоқсизликлар, ёмон йўл ва амаллардан қайтариши зикр этилган. Шунингдек, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан ҳам илм фазилати ҳақида жуда кўп ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам илм олиш фазилатини шундай баён қилдилар: “Ким илм талаб қилиш йўлини тутса, Аллоҳ таоло уни жаннат йўлига йўллаб қўяди”. (Имом Муслим ривояти) Яна айтадилар: “Малоикалар толиби илмни қилган ишидан мамнун бўлиб унга қанотларини ёзадилар. (Имом Аҳмад, Ибн Ҳиббон ва Ҳокимлар ривояти) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Илмдан бир боб ўрганиб тонг оттиришинг юз ракат намоз ўқишингдан афзалдир”. (Имом ибн Абдулбар  Абу Зарр ривоят этган). Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу) айтадилар: “Илм мол-дунёдан яхшироқдур Чунки илминг сени асрайди, мол-дунёни сен асрашинг керак бўлади. Мол-дунё сарф қилинса, камаяди, илм эса ўзгаларга ўргатиш билан яна кўпаяверади”. Хакимлар: “Илм ўрганинг, чунки у фақирликда давлат, бойликда зийнатдир”, дейишган. Илм олиш борасида юртимизда ҳам ибрат бўларли алломаларимиз жуда ҳам кўп. Улар жумласидан нафақат юртимизда балки бутун оламга машҳур бўлган Имом Бухорийдир. У киши ҳақларида Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Ҳузайма шундай дейдилар: “Бу дунёда ҳадис илми ҳақида Муҳаммад ибн Исмоилдан билувчироқ ва ёд олувчироқ бирор кишини кўрмадим. Ҳаттоки Бухорий билмаган ҳадисни бу ҳадис эмас дейиларди”. Бухорий ўзлари айтадилар: “Юз минг саҳиҳ, икки юз минг саҳиҳ бўлмаган ҳадисни ёд олдим. Саҳиҳ китобимга бир ҳадисни ёзишдан олдин ғусл қилиб икки ракат намоз ўқирдим. У саҳиҳ ҳадисларни олти юз минг ҳадислар ичидан танлаб олдим ва уни ўн олти йилда ёзиб тамомладим сўнгра уни ўзим билан Роббим ўртасида ҳужжат қилдим”. Алломанинг бу сўзларини эшитиб, инсонда илм олишга рағбат ортиб, мен ҳам улар каби олим бўлиб, динимга, халқимга ҳизмат қилсам, дейди. Ислом буюклари илм ўрганиш фазилатини кўп таъкидлашган. Инсоннинг қадри илм билан юксалади. Илмли киши ҳар бир нарсага холис баҳо бера олади. Шундай экан, фарзандларимизга тўғри таълим-тарбия бериб, илм – маърифатли, ватан жамият учун зарур ва муҳим бўлган барча илмий соҳалар бўйича етук мутахассис бўлишлари учун ғамхўр, ёрдамчи ва тўғри насиҳатгўй бўлмоғимиз лозим. Аллоҳ таолодан буюк алломаларимиз изидан боргувчи, илм чўққиларини забт этувчи, илмга ташна олимлар етишиб чиқишини, илм ўрганадиган, илмга ҳомийлик қиладиган, ҳеч бўлмаганда, илмни, олимларни севадиган инсонлар сафидан қилишини сўраб қоламиз. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев 556

Устозлар хизмати – буюк шараф

Инсонни илм ва амал билан фазилатли қилган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, энг яхши муаллим бўлиб юборилган саййидимиз Муҳаммад мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламга беҳисоб салавоту дурудлар ва илм ўчоғи ҳамда маърифат булоғи бўлган Пайғамбаримизнинг оила аъзолари, саҳобаи киромлари ва уларга эргашганларга Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин. Устозлик мартабаси энг буюк мақомдир. Зеро, башариятнинг энг афзал вакиллари бўлмиш пайғамбарлар ҳам устоз, муаллим қилиб юборилганлар. Муаллим сўзининг маъноси “илм берувчи”, “таълим берувчи”, “ўргатувчи” демакдир. Пайғамбарлар инсониятга эзгуликни таълим берганлар, яхшиликка ўргатганлар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир ҳадисларида “Албатта, мен муаллим қилиб юборилганман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти). Мана шунинг ўзи ҳам устозлик нақадар юксак мартаба эканлигини кўрсатади. Дарҳақиқат, ўзгаларга илму маърифат зиёсини тарқатиш бениҳоя улуғ ва савобли амал. Бу вазифага мутасадди бўлган кишининг даражаси ҳам мислсиздир. Шунинг учун ҳам борлиқдаги ҳамма нарса устозларнинг ҳаққига дуо қилиб туради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай марҳамат қиладилар: “Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, ҳатто инидаги чумоли ва ҳаттоки балиқлар ҳам одамларга яхшиликни таълим берувчига салавот айтадилар” (Имом Термизий ривояти). Устозлар жамиятимизга сув ва ҳаводек зарурдир. Бу муҳтарам зотларни бамисоли атрофга ўз нурини сочаётган қуёшга ўхшатсак бўлади. Қуёшнинг нуридан барча мавжудот фойдаланганидек уларнинг маърифат зиёларидан бутун башарият наф олади. Оламни қуёшсиз тасаввур қилиб бўлмаганидек жамиятни ҳам бу улуғ зотларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу сўзимизга ҳазрат Абдураҳмон Жомийнинг қуйидаги байтлари яққол мисол бўлади. Устоз, мураббийсиз қолганда замон, Зулумотдан қора бўларди жаҳон. Дарҳақиқат устозлар, муаллимлар ва мураббийлар жамиятни илму фан, одобу ахлоқ ва бошқа барча эзгуликлардан хабардор қилиб турадилар. Шунинг учун биз шогирдлар бу улуғ зотларнинг қадрларини билиб, хизматларида доимо камарбаста бўлишимиз лозимдир. Аждодларимиз устозларини қай даражада ҳурмат ва эҳтиром қилган бўлсалар, биз ҳам улардан ибрат олишимиз керак бўлади. Қуйида улардан баъзиларини келтирамиз: “Уламолар раиси” деган унвонга сазовор бўлган, ўз замонасининг қозиси Фахриддин Арсабандийдан сиз бу қадар обрў ва эътиборга қандай эришгансиз, деб сўралганда у зот шундай жавоб берганлар: “Мен устозим Абу Зайд ад-Дабусийга 30 йил таом ҳозирлаб ундан ўзим ҳеч истеъмол қилмаганман. Сабаби агар тановул қилсам ўзимни ҳам ўйлаб таом тайёрлаган бўлиб қоламан, бунда эса хизмат мукаммал бўлмай қолиши мумкин эди”. Ҳақиқатан ҳам толиби илмлар устозларига бунданда юксакроқ хизмат қилишни ўз вазифаси деб билишлари керак. Халифа Хорун ар-Рашид ўғилларини Имом Асмаийга илм ва одоб ўргатиш учун шогирд қилиб бердилар. Кунлардан бирида Хорун ар-Рашид ўғилларидан хабар олай деб борсалар Имом Асмаий таҳорат қилиб оёғларини юваётган, Хорун ар-Рашиднинг ўғиллари эса оёғларига сув қуйиб турган экан. Шунда халифа бир оз маломат қилгандек бўлиб: “Мен ўғлимни шунинг учун юборганмидим” – дедилар. Имом Асмаий бу сўзни эшитиб ҳайрон бўлиб турганларида, халифа сўзини давом эттириб: “Нимага ўғлимга бир қўлингда сув қуйиб, бошқа қўлингда оёғимни юв демадингиз? Ахир мен унга илм билан биргаликда одоб ҳам ўргатинг, деган эдимку?!” – дедилар. Эътибор берайлик, юқоридаги икки воқеада биз шогирдларга нақадар гўзал ибратлар бор. Баъзи шогирдлар устозларини бир-икки хизматини бажариб, гўё ўзини устозга хизмат қилаётган шогирддек ҳис қилади ва устоздан илм олиш асносида арзимаган хизмати билан устознинг ҳаққини адо қилаётгандек бўлади. Баъзилари эса устоз бир ишдан кейин мабодо иккинчи бир ишни буюрса малолланиб, пешонасини тириштиради, гўё устози кўп хизмат буюриб юборётгандек. Биз бундай шогирдларга ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг сўзларини ҳам эслатмоқчимиз: ”Менга илмдан бир ҳарф ўргатган...

Исломда аёлларнинг тутган ўрни

Ислом динида аёлларнинг тутган ўрни беқиёсдир. Зеро, Ислом шариати аёлни инсоният жамиятида ўз ўрнига эга инсон эканини исботлади, унга ўз ҳақ-ҳуқуқларини тиклаб берди. Чунки Исломдан олдин нафақат жоҳилият арабларида, балки бутун ер юзида аёл зоти хўрланаётган эди. Бунга тарих гувоҳ. Жоҳилият даврида араблар аёлларни олиб-сотиш мумкин бўлган мато деб қарар эди. Аёл кишини инсон сифатида тан олишмас эди. Жоҳилият араблари ҳатто ўзларининг қизларидан ҳам нафратланишган. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай хабар берган: “Қайси бирларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазаби келиб, юзлари қорайиб кетади. У (қиз)ни камситган ҳолда олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш (тўғрисида ўй суриб), ўзига хушхабар берилган нарсанинг «ёмон»лигидан (орият қилиб) одамлардан яшириниб олади. Огоҳ бўлингизки, уларнинг бу ҳукмлари жуда ёмондир” (“Наҳл” сураси, 58, 59-оятлар). Ислом шариати келгач, бутун инсоният орасида урчиган бундай адолатсизликни бирма-бир муолажа қила бошлади. Хусусан, жоҳилият арабларининг аёл кишига нисбатан бўлган эътиқодларини рад этди ва аёлларнинг мартабасини кўтарди. Тарихчиларнинг айтишларича, баъзи замонларда аёлнинг эркак киши каби жони ва руҳи бор инсонми ёки йўқми, деган масалада ихтилофлар мавжуд бўлган. Аллоҳ таоло аёлни ҳам инсонийлик жиҳатидан эркаклар мартабасида эканини билдирди. “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз” (“Наҳл” сураси, 97-оят). Инсоннинг қадри унга бирор нарсани ишониб топшириш, уни бирор муҳим вазифага масъул қилиш билан бўлади. Бу оддий ҳаётий ҳақиқатдир. Аҳли илмнинг ёки мансабдор шахсларнинг обрў ва мартабага эришишларининг замирида ҳам мана шу ҳақиқат ётади. Аллоҳ таолонинг ўзига ибодат қилишдек муҳим бурчни аёлларга ҳам эркаклар билан бир хилда буюриши аёлнинг мартабасини юксакларга кўтарадиган энг асосий далилдир. “Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар: (одамларни) яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар, намоз(лар)ни баркамол адо этадилар, закотни берадилар ҳамда Аллоҳ ва (Унинг) Расулига итоат этадилар. Айнан ўшаларга Аллоҳ марҳамат кўрсатур. Албатта, Аллоҳ қудратли ва ҳикматлидир” (“Тавба” сураси, 71-оят). Ушбу оятда мўминлар ва мўминаларнинг бир-бирларини яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтара оладиган тенг инсонлар экани таъкидланмоқда. Аҳли китобларнинг баъзиларида аёл кишига маъсиятларнинг ўчоғи, ёмонликларнинг асоси деб қаралган. Айни пайтда ислом шариати жаннатнинг оналар оёғи остида эканини, отага бир марта яхшилик қилинганида онага уч марта яхшилик қилиниши лозимлигини таъкидлади. Ислом шариати ҳукмлари бирма-бир нозил бўлиш асносида аёлнинг мартабасини кўтарди, шаънини улуғлади. Жумладан, уларни инсон сифатида эътироф этган ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам  улар билан алоҳида байъат қилдилар. Улар ҳақида алоҳида сура ва оятлар нозил бўлди. Шунингдек, ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳли аёлига яхши бўлганларингиздир. Ичингизда ўз аҳли аёлига энг яхшингиз менман”, – дедилар. Ҳатто Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир кишининг онаси мушрик бўлса ҳам унга яхшилик қилишга буюрдилар. Асмо розияллоҳу анҳо айтади: “Онам менинг олдимга келди. Бироқ у ҳамон мусулмон бўлмаган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб, у зотга: “Ҳузуримга онам келибди, унга яхшилик қилаверайми?” – дедим. У Зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳа, онангга силаи раҳм қилгин”, – дедилар. Юқорида зикр қилинган оят ва ҳадислар асосида аёлнинг барча инсоний ҳуқуқлар борасида эркаклар билан тенг эканини билиш мумкин. Бироқ оилада аёл кишининг эркак кишига нисбатан бир поғона паст бўлиши лозимлигини таъкидланган. Бу халқимизнинг кўп асрлик тажрибасидир. Қолаверса, ислом шариатининг мақсадларидан келиб чиққан десак, хато...

Қалбинг билан яқинроқ таниш

Аллоҳни танувчи ва У Зотга интилувчи олам – бу қалбдир. У ички кечинмалар, инсон ҳис-туйғуларининг макони, ақл ва нафс ўртасидаги доимий курашнинг майдони. Айни пайтда инсон жисмининг бошқарув маркази. Зеро,  аъзоларингиз қалбингизнинг истак ва буйруқларига бўйсуниб хизмат қилади. Агар аъзоларингизни ёмонликлардан сақлашни истасангиз, қалбингизни поклашга киришинг! Чунки қалбни, унинг сифатларини ва касалликларини таниш ва поклаш диннинг асли ва асосидир. Қалб бир бўлак бўлиб, агар у соғлом бўлса, бутун жисм соғлом бўлади. Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Огоҳ бўлинг! Жасадда бир бўлак гўшт борки, агар у соғлом бўлса, жасад тўлиқ соғлом бўлади. Агар у айниса, бутун жасад айнийди. Ана ўша нарса қалбдир”. Имом Бухорий ривояти. “Қалб” арабча сўз бўлиб “айланмоқ”, “ағдарилмоқ”, “тўнтарилмоқ” маъноларини англатади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Эй қалбларни айлантириб турувчи Зот! Қалбимни динингда собит қилгин”, – дея жуда кўп дуо қилар эдилар. Имом Термизий ривояти. Аллоҳ Ўзидан ўзгаларга боғланган ҳамда Ундан ўзгалар ташвишида бедор бўлган қалбларга Ўз муҳаббатини жойламайди. Аксинча, Парвардигор Ўзига муҳтожликни бойлик деб билган, Усиз беҳожатликни муҳтожлик деб билган, У сабаб хорликни азизлик деб билган, Усиз азизликни хорлик деб билган, У сабаб қийинчиликни роҳат деб билган, Усиз роҳатни азоб деб билган қалбни муҳаббатига макон этиб танлайди. Қалблар орасида фақатгина  саломат қалбгина ўз соҳибига Қиёмат кунида фойда беради. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “У кунда на мол-дунё ва на фарзандлар фойда бермас, Фақат Аллоҳ ҳузурига соғлом дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)”(“Шуаро” сураси, 88, 89-оятлар). Қалб гуноҳлар сабабидан қаттиқлашиб бораверади. Қалб қаттиқлашиб, қорайиб боргани сари қалб кўзи ҳам шунга яраша хиралашади ва оқибатда ожиз бўлиб қолиши мумкин. Қалбда олтита манзил бўлиб, уларнинг учтаси олий ва учтаси қуйи манзилладир. Қуйи манзиллар: 1.    Қалб учун безаниб турувчи дунё; 2.    Қалб билан доим сўзлашувчи нафс; 3.    Қалбни васваса қилувчи душман (шайтон). Олий манзиллар: 1.    Ҳақни танитувчи илм; 2.    Тўғри йўлга бошловчи ақл; 3.    Ибодат қилинадиган Аллоҳ. Қалбингизни барча ёмон иллатлардан поклаб, саломат ҳолга келтирганингиздан сўнг унга киришга ҳаракат қилувчи ва эгаллашни хоҳловчи душманлардан ҳимоя қилишга бор кучингини сарфланг. Қалб қасрини душманлардан ҳимоя қилиш уни ҳасад, риё (одамлар кўриши учун амал қилиш), кибр ва ўз-ўзидан фахрланиш каби касалликлардан доимо авайлашингиз лозим бўлади. Илоҳий илм нур мисоли қалбга жойлашади. Унинг қалб диёридан мустаҳкам ўрин эгаллаши қалбнинг қай даражада саломатлигига боғлиқ, албатта. Қалб ва ақлнинг мақсадларда ҳамоҳанглиги инсонни юксакларга кўтаради, олийжаноб мақсадлар сари етаклайди. Аллоҳ ва Расулининг буйруқларини ихлос билан бажаришга ундайди. Қалб илм ва ақл ёрдамида зоҳирий ва ботиний иллатлардан халос бўлади. Ана шунда саломат ҳолида ўз Роббисига йўлиқади! Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Бидоятул Ҳидоя” асари асосида Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Жаҳонгир Рўзиев Манба 549
1 189 190 191 192 193 230