Шу кунларда Интернет тармоғида АҚШ Давлат департаменти эълон қилган баёнотда дунёнинг 10 мамлакати, шу жумладан Ўзбекистон ҳам «виждон эркинлиги ва диний эркинликлар соҳасида бузилишлар алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган давлатлар» рўйхатига киритилгани ҳақида маълумот берилди. Таъкидлаш лозимки, мазкур рўйхатни шакллантиришга масъул мутасаддилар томонидан Ўзбекистонда фаолият юритаётган 16 та диний конфессияга мансуб ташкилотларга, шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази каби диний соҳада фаолият юритаётган ташкилотларга маълумот учун мурожааат қилинмаган. Америкалик мутахассислар ҳисобот тайёрлашда мавҳум манбаларга таяниши сабабли Ўзбекистондаги диний вазиятга нисбатан асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ хулосага келингани ачинарли ҳолдир. Шу билан бирга АҚШнинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузини эътироф этиш билан бир қаторда Давлат департаментининг муайян масала юзасидан эълон қиладиган баёнотини «баҳслашиб бўлмайдиган мутлақ ҳақиқат» эмас, балки ушбу ташкилотнинг турли давлатларнинг ижтимоий кўрсаткичларини ўз имкониятлари ва қарашлари доирасида ўрганиш орқали ҳосил қилинган субъектив хулосаси сифатида қабул қилиш лозим. Бинобарин, жаҳон бўйлаб шу каби ижтимоий кўрсаткичларни ўрганувчи сиёсий институтлар ёки тадқиқот марказларининг фаолиятини таҳлил қилсак, улар ўз тадқиқотларида эътибор қаратадиган кўрсаткичлар ва фойдаланиладиган ахборот манбалари турли-туман эканига гувоҳ бўламиз. Бирор бир мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ёки диний соҳадаги вазиятга баҳо беришда мазкур жараённи ушбу жамиятнинг ичида ўз бошидан кечирмай туриб, ҳудудда тарихан шаклланиб келган қадрият, урф-одат ва ўзига хосликни ҳисобга олмай туриб, масаланинг барча жиҳатларини тўлиқ қамраб олиш ва мукаммалликка эришиш мумкин эмас. Бир сўз билан айтганда, муайян давлатда кечаётган жараёнларга, уларнинг мазмун-моҳиятига, қандай соҳага тааллуқли бўлишидан қатъий назар, ушбу мамлакатнинг ўз халқидан ўзга одил, холис ва ҳар томонлама тўлиқ баҳо берувчи томон бўлмайди. Тарихдан маълумки, Ўзбекистоннинг тарихий ҳудуди турли дин ва миллат вакиллари тинч-тотув, аҳил ва бир оила бўлиб яшаб келган замин ҳисобланади. Асрлар оша ушбу ҳудудда тарқалган турфа динга мансуб инсонлар эмин-эркин эътиқодий амалларини бажариб келган. Дунё тарихида Шарқ Уйғониш даври – Мусулмон Ренессанси деб ном олган ўрта асрлар ва ундан кейинги замонларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ва маданияти, муқаддас ислом дини ривожига қўшган бебаҳо ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Мустақилликнинг илк давридан Ватанимиздаги умуминсоний, миллий ва диний қадриятлар ривожига алоҳида эътибор қаратилди. Диний соҳа ўзбек халқи миллий маънавиятининг муҳим қисми сифатида эътироф этилиб, унинг ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамиятида тутган ўрни ва мавқеи аниқ белгиланди. Диний соҳада мустаҳкам қонунчилик пойдевори яратилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 61-моддасида «Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар» деган демократик тамойил мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатлангани таъкидланган. Бугунги кунда республикамизда 16 диний конфессияга мансуб 2243 та диний ташкилотлар эмин-эркин фаолият олиб бориб, диний расм-русум ва маросимларни мукаммал амалга ошириб келмоқдалар. Сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан фуқароларнинг диний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жамиятда диний бағрикенглик ғояларини чуқур сингдириш, диний ва миллий қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилганига барчамиз гувоҳ бўлдик. Жумладан, 2017 йилда диний-маърифий соҳани янада ривожлантириш, миллий-маънавий меросимиз ва қадриятларимизни янада юксалтиришга, юртимиздан етишиб чиққан улуғ мутафаккир ва алломаларнинг бой мероси, уларнинг жаҳон цивилизацияси, илм-фан тараққиёти ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини чуқур тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни миллатлар ва динлараро бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, тинч-тотув ҳаётни қадрлаш...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ҳеч шубҳа йўқ, ҳар бир диннинг ўзига хос хулқи бор. Ислом динининг ўзига хос хулқи ҳаёдир”. Ҳаё – кишини инсоний ахлоққа тўғри келмайдиган ҳар қандай нарсадан тийилишга ундовчи сифат. Ҳаё хижолат чекиш, истиҳоладан фарқ қилади. Чунки хижолат чекиш ҳамиша ҳам ижобий хислат ҳисобланмайди. Баъзан у салбий оқибатларга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ҳаё бир вақтнинг ўзида жоиз бўлмаган иш ва сўзлардан қайтаргани каби, яхши ишларга ундовчи ҳамдир. Бу гўзал хислат одамлар орасида ҳам, ўзи ёлғиз қолганида ҳам эгасининг иккиюзламачилик қилишига йўл қўймайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳаёнинг ҳаммаси яхшидир”, деганлар. Ҳаё инсоннинг икки дунёси, шунингдек, атрофидагилар учун ҳам фойдали фазилат. Уламоларимиз ҳаё ҳақида: “Ҳаё ёмон, қабиҳ иш ва қилиқларни тарк этишга ундайдиган, ҳақдор кишининг ҳақига путур етказишдан қайтарадиган яхши сифатдир”, дейишган. Имонимизнинг бир бўлаги – ҳаё биздан узоқлашиб, бегонасираб кетишига йўл қўймайлик. Ёрмуҳаммад ЭШНАЗАРОВ, Тошкент ислом институти ўқитувчиси 328
Инсон ўзи яшаётган юрт, маҳалла ободлиги, тинч-осойишталиги ва тараққиётига ҳисса қўшиши керак. Бу шарафли ишни ўзидаги камчиликларни тузатиб, савобли ишларини кўпайтириб, гуноҳлардан сақланиб, ён-атрофидагиларни ҳам ёмонликдан қайтариш орқали бажариши мумкин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қиладилар: «Инсон гуноҳ иш қилса, қалбида қора доғ пайдо бўлади. Агар шу ишидан пушаймон бўлиб, истиғфор айтса, у доғ ўчирилади. Аммо гуноҳ қилишдан тўхтамаса, қалбининг ҳамма қисмини зулмат қоплаб олади» (Абу Ҳурайра ривояти). Натижада қалбда Аллоҳ таолодан қўрқиш ҳисси йўқолади, инсоннинг бузғунчилик қилиши оддий ҳолга айланади. Ўзимиз гуноҳ ишлардан сақланишимиз, хайрли амалларни кўпайтиришимиз билан бирга бошқаларни ҳам ёмонликлардан қайтариш пайида бўлишимиз керак. Чунки баъзилар ёмонликларни ҳаддан оширишлари сабабли кўпчилик бошига кулфат ёғилиши мумкин. Раббимиз бандаларни Қуръони каримда: «Ораларингиздаги ситамкорларгагина хос бўлмаган (балки ҳаммаларингизга оммавий бўладиган) фитна (азоб)дан сақланинглар…» (Анфол, 25), деб огоҳлантирган. Ушбу оят тафсирида муфассир олимлар: «Қайси жамиятда гуноҳ, бошқалар ҳақига тажовуз ва ҳоказолар кўпайса, у ишларни қилганлар ва уларга бефарқ бўлганлар бирдай офатга йўлиқади», дейишган. Муҳаммад Саид Тантовий «Ат Тафсирул Васит» китобида “Инсониятнинг бошига келадиган балолар одамларнинг ёмон ишларга муккадан кетишлари, бошқаларни яхшиликка чақирмасликлари, ёмонликдан қайтармасликлари сабабидандир»1, деб ёзади. Аллоҳ таоло яхши амалларда бардавом, маънавияти юксак, эзгу ишларда ўзаро ҳамкорлик қилган кишиларининг ҳамиша юзини ёруғ, қўлини баланд қилади. Ҳошимжон ОМОНОВ, Тошкент ислом институти ўқитувчиси ЎМИ Матбуот хизмати 1Муҳаммад Рашид ибн Али Ризо. «Тафсирул Манор». Миср. «Дорул Манор». 1990. 12-жуз, 530-бет. 390
Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир», деганлар. Боиси иймон келтириш учун ҳам илм керак. Мусулмон бўлиш учун ҳам илм керак. Ният қилиш учун ҳам илм керак. Ихлос қилиш учун ҳам илм керак. Ибодат қилиш учун ҳам илм керак. Аллоҳнинг розилигини топиш учун ҳам албатта, илм керак. Дўзахдан қутулиб, жаннатга кириш учун ҳам илм керак. Худди оила қуриш учун ҳам илм керак бўлгани каби бу дунё саодатини топиш учун ҳам илм керак, охират саодатини топиш учун ҳам илм керак. Ислом диничалик илмни улуғлаган дин, тузум ёки фалсафа йўқ. Ҳар бир шахсга илм талаб этишни фарз қилиш фақат Исломда бор, холос. Қуръони каримда илм ва уламолар энг олий мақомга қўйилган. Ҳадиси шарифда ҳам илм, уни талаб қилиш, уламолар ҳақида кўплаб маълумотлар келган. Буларнинг ҳаммасини жамлаб, Исломнинг илмга бўлган муносабати ҳақида тасаввур ва шунга яраша аҳкомлар чиқарилган. Мусулмонлар ўз ҳаётларида Қуръон ва суннат таълимотларига амал қилиб яшаган пайтларида илм нурини бутун оламга тарқатганлар. Ёшу қари, эркагу аёл бешикдан то қабргача илм талаб қилиш ўзи учун фарз эканини тўла ҳис қилган ҳолда умр бўйи ўзини толиби илм ҳисоблаб яшаган. Айрим дин душманлари аййуҳаннос солганидек, Ислом ҳеч қачон илмга қарши бўлмаган, балки жаҳолатга қарши бўлган. Агар баъзи бир кавний ва табиий илм уламолари тазйиққа учраган, азобланган ва ўлдирилган бўлса, бошқа дин вакиллари томонидан қилинган. Исломнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳозирги Испания, Португалия ва уларга қўшни давлатларнинг баъзи ҳудудларида саккиз юз йилга яқин давр мабойнида Андалусия номли Ислом давлати ҳукм сурган. Бу давлатда илм-фан, маданият гуллаб-яшнаган. Мусулмонларнинг турли илмий ўқув юртларида бошқа динларга мансуб кишилар ҳам бемалол таълим олган, илмий тажрибаларда иштирок этган. Аслида ҳозирги илмий тараққиётнинг ҳар бир соҳаси аввалида мусулмон олимлари турган. Бу ҳалигача одамлардан яшириб келинади. Ислом – илм дини эканини фақат жоҳиллар инкор қилиши мумкин. Шундай экан, илмга рағбатсизлик, ундан юз ўгиришнинг оқибати ҳам ёмон бўлади. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда одамлар билан ўтирган эдилар. Бирдан уч киши кириб келди. Улардан иккитаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юрди. Биттаси қайтди. Ҳалиги икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тепаларига келиб тўхтадилар. Улардан бири ҳалқадан бўш жой топиб, ўша ерга ўтирди. Иккинчиси орқага ўтирди. Учинчиси эса, ортга бурилиб чиқиб кетди. Ҳалиги икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тепаларига келиб тўхтадилар. Улардан бири ҳалқадан бўш жой топиб, ўша ерга ўтирди. Иккинчиси орқага ўтирди. Учинчиси эса, ортга бурилиб чиқиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фориғ бўлганларидан кейин Сизларга ҳалиги уч нафарнинг хабарини берайми? Улардан бири Аллоҳдан бошпана сўради. Аллоҳ унга бошпана берди. Бошқаси эса ҳаё қилди. Бас, Аллоҳ ҳам ундан ҳаё қилди. Яна бошқа бири юз ўгирди. Аллоҳ ҳам ундан юз ўгирди”. Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан илмий суҳбат қуриб ўлтирган масжидга уч киши кириб келди. «Улардан иккитаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юрди. Биттаси қайтди». Ўша уч кишидан иккитасининг илмга рағбати бор экан, илмий суҳбатдан фойдаланмоқчи бўлиб, илм манбаси бўлмиш зот Расули акром соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юрди. Учинчи кишининг илмга рағбати йўқ экан, илмий суҳбат бўлаётганини кўриб, ортга қайтди. «Ҳалиги икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тепаларига келиб тўхтадилар. Улардан бири ҳалқадан бўш жой топиб, ўша ерга ўтирди. Иккинчиси орқага ўтирди. Учинчиси эса,...
Тил – Aллоҳнинг улуғ неъмати, латиф санъатидир. Гарчи у жисман кичик бўлса ҳам, итоати туфайли топадиган савоби ёки итоатсизлиги туфайли содир этадиган гуноҳи жуда каттадир. Чунки, куфр ҳам, иймон ҳам фақат тил гувоҳлигида аён бўлади. Куфр ва иймон эса тоат ва исённинг бошланиш ҳудудларидир. Кимки тилнинг жиловини бўш қўйиб юборса, шайтон уни йўлдан оздиради, жар ёқасига ҳайдаб, ҳалокатга судрайди. Фақат шариат билан жиловланган тилгина бу офатдан нажот топади. Бас, шундай экан, тил дунё ва охиратга фойдаси бор нарсани гапириш демакдир. Тил яна, ҳозир ё келажакда зарари тегадиган нарсани гапиришдан тийилиши лозим бўлади. Шунинг учун шариатимиз кўп гапиришдан қайтаради, жим юришни мақтайди ва сукутга ундайди. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтган эдилар: «Жим юрган киши нажот топди» (Термизий ривояти). Инсонлар ортиқча сўзлашдан, беҳуда ва фисқ сўзларни айтишдан қайтарилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, яхши сўз айтсин ёки жим турсин» деганлар (Имом Бухорий). Абу Ҳурайра айтади: «Гапнинг ортиқчасида яхшилик йўқ». Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Кимнинг гапи кўпайса, хатоси ҳам кўпаяди», деган. Ҳакимларнинг биридан: «Сени бунчалик ҳикматга нима етказди?» деб сўралганда, «Билган нарсамни сўрамайман, кераксиз нарсани гапирмайман», деб жавоб берган экан. Сафвон ибн Салимдан ривоят қилинади: «Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Ибодатнинг энг осон ва бадан учун энг енгилини айтайми? Бу жим юриш ва гўзал хулқ!» (Муттафақун алайҳ). Бир аъробий Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб деди: – Мени жаннатга киритадиган амални айтинг. – Очларни тўйдир, ташналарни қондир, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар. Агар буларга қодир бўлмасанг, фақат хайрни гапир, йўқса, тилингни тий, дедилар Расули акрам» (Ибн Абу Дунё ривояти). Авзоъий айтади: «Жим юрган киши ўзида иккита фазилатни жамлайди: динда саломатлик ва дўстни тушиниш». Ҳасан айтади: «Муовия раҳимаҳуллоҳ ҳузурида кўпчилик гапирди, Аҳнаф ибн Қайс эса жим эди. Шунда Муовия: – Эй Абу Баҳр! Нега гапирмаяпсан? деди унга. – Гапим ёлғон бўлса Aллоҳдан, рост бўлса сендан қўрқаяпман, деди Аҳнаф». Жим юришнинг фазилати улкан. Албатта, жим юриш қуруқ сукутдан иборат феъл эмас. Унда охират ғами, давомли вазминлик, тафаккур учун имкон, зикр, ибодат жамланади. Жим юрган инсон бу дунёда сўзлар чарчоғидан, охиратда у сўзлар учун ҳисоб беришдан халос бўлади. Аллоҳ таоло дейди: «У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб олувчи фаришта) бордир» (Қоф, 18). Сулаймон ибн Довуд алайҳимуссалом айтди: «Сўз кумуш бўлса, сукут олтиндир». Аллоҳ таоло барчаларимизни кумуш (сўз)дан унумли фойдаланиб, олтин (сукут)ни лозим тутишлигимизни ва ёлғон, ғийбат каби тил офатларидан тийилишлигимизни, кам сўзлайдиган, кўп тафаккур қиладиган, сўзининг маъносига эътибор бериб, одамларга озор етказмайдиган солиҳ инсонлардан бўлишимизни насиб айласин, омин! Манбалар асосида Фахриддин ар-Розий номидаги ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Толибжон Ғофуров тайёрлади 604