Форс ва Рум давлати мағлуб бўлиб, Умавийлар давлати қўлига ўтганидан сўнг, улардан улкан илмий меърос қолди. Энди вазифа бу илмий манбалардан фойдаланиш эди. Давлат сурёний ва юнон тилларини яхши билган одамларни жалб қилиб китобларни сўзма-сўз араб тилига таржима қилдирди[1]. Ўз навбатида, бу таржимонлар тажрибавий илмларни ҳам пухта билишар эди. Бу илмий ишларни амалга оширишда мутахассисларнинг фаолиятига яраша мукофот беришни умавий ҳукмдорлари жорий қилдилар. Муовия розияллоҳу анҳу илмий тадқиқотлар олиб борадиган марказ ва кутубхона ташкил қилди. Айниқса,бу марказда марвликлар алоҳида аҳамиятга эга олимлар бўлиб, ҳатто сафар ва юришларда ҳам уларнинг кўрсатма ва тадқиқотларидан унумли фойдаланишар эди[2]. Баъзи тарихчилар Муовия розияллоҳу анҳунинг шахсий табиби Ибн Осол насроний бўлиб, тиббиётга доир китобларни араб тилига ўгирганини айтишади[3]. Тиббиёт ва кимёга тегишли китобларни араб тилига ўгиришни Холид ибн Язид биринчи бошлаб берган шахс ҳисобланади. Шунингдек, халифалар Искандария мадрасасида таълим олган мутахассисларга юнон ва қибтий тилидаги асарларини араб тилига таржима қилишни буюрган эди[4]. Яна тиббиётда машҳур Жолут-Галеннинг китоблари ҳам таржима қилинган. Бунинг натижасида ислом диёрларида тиббиёт илмига асос вужудга келди. Жолутнинг ўзи таржимон, файласуф, донишмандлар ва ҳунармандларга яқин инсон эди. У нужум (астрономия), кимё, ҳарбий урушлар, қурол-аслаҳалар ва ҳунармандчиликка оид китобларни таржима қилган. Муовия розияллоҳу анҳунинг шу каби хайрли ишлари натижасида исломда улкан хазина, яъни Дамашқ кутубхонаси ташкил вужудга келди[5]. Муовия розияллоҳу анҳу даврида 534 нафар энг кўзга кўринган табиблар бор эди. Басранинг ўзида биргина Зиёд ибн Абиҳни қўли шикастланганда 150дан ортиқ табиб даволаш учун тўпланганди[6]. Ўша вақтда Басра аҳолиси тахминан саккиз минг эди[7]. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев [1]ФилибҲати.Тариху Сурия.Франция: Лейсн. 1985.Ж 1. – Б 132 ва Ҳамдий Шоҳин Аддувлатул уммавия. – Байрут: Дор ас-салам, 1966. – Б 459. [2]Юсуф Иш.Аддувлатул уммавия. – Миср: Дор ал-Азҳар, 1897. – Б 348. [3]Муаллифи номаълум. Алуъюн вал вал ҳадоиқ. – Қоҳира. 1871, Ж 3. – Б 1717. Ибн Аби Усайба. – Байрут. 1969. [4]Ҳамдий Шоҳин Аддувлатул уммавия. – Байрут: Дор ас-салам. 1966. – Б 460. [5]Муҳаммад Курдий Али. “Хутатуш Шом” Мактаба ан-Нурий Дамашқ. 2011. Ж 4. – Б 23. 24.Ҳамдий Шоҳин Аддувлатул уммавия. – Байрут: Дор ас-салам, 1966. –Б 460. [6]Абул Фидо Исмоил ибн Умар ибн Касир. Ал-Бидоя ван-ниҳоя. – Қоҳира: Дор ал-ҳажр, 1997. Ж 11. – Б 261. [7]Доктор Исом ибн Ҳошим Жуфарий. Аттатоввурул иқтисодий фил асрил уммавий. Магистирлик ишидан. – Мадина: Умм ал- Қуро. 2012. – Б 255. 514
Бухорода ўтказилган Зиёрат туризми бўйича I Халқаро форум ўз ишини якунлади. Мазкур форум Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатнинг халқаро майдондаги зиёрат туризми бўйича мавқеини ошириш мақсадида ўтказилди. Тадбир Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлар идораси, “Вақф” хайрия жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, ISESCO (Таълим, илм-фан ва маданият бўйича ислом ташкилоти) ва UNWTO (Бутунжаҳон туристик ташкилоти) ҳамкорлигида ташкил этилди. Халқаро форум доирасида Ўзбекистоннинг зиёрат туризм марказларидан бири сифатида тан олинишига доир Бухоро декларациясини имзолашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда вазирлик ва идоралар, халқаро тоифадаги меҳмонлар ва тадбир иштирокчилари, шу билан бирга, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этишди. Таъкидлаш жоизки, Бухоро декларациясининг имзоланиши Ўзбекистон тарихидаги муҳим ҳодисадир. Экспертларнинг фикрича, бу ҳужжатнинг имзоланиши республикада сайёҳлик инфратузилмасининг ривожланишига ва умуман туристик оқимнинг янада кўпайишига кучли туртки беради. 557
2018/2019 ўқув йилида институт раҳбар ва ходимларининг талабалар билан очиқ мулоқот қилиш жадвалига асосан, 2019 йилнинг 26 январь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 1-4-курс талаба қизлари учун “Мулоқот-тараққиёт омили“ мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда ректор У.Ғофуров, “Ақоид ва фиқҳий фанлар“ кафедраси ўқитувчиси Ф.Жўраев, Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, мураббиялар У.Ҳафизова, Н.Усмонова, Ҳ.Зоирова, С.Валиева, Н.Арипова иштирок этди. Ташкил этилган очиқ мулоқот савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан талабалар томонидан таклифлар берилди. Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими 379
Кавсар сураси Қуръони карим сураларининг ҳажм жиҳатдан энг кичиги ҳисобланади. Лекин шу мўъжаз сурада олам-олам мўжизалар жамлангандир. Бизга Аллоҳ билдирганларини қуйида келтирамиз, бизга маълум бўлмаганларини билдиришини ўзидан сўраб қоламиз. 1 Кавсар сурасидаги калималар сони 10 тадир. 2 Биринчи ояти 10 та ҳижоийя ҳарфларидан таркиб топган. 3 Иккинчи ояти ҳам 10 та ҳижоийя ҳарфларидан таркиб топган. 4 Учинчи ояти ҳам худди шундай 10 та ҳижоийя ҳарфларидан таркиб топган. 5 Мазкур сурада бир мартадан зикр қилинган ҳарфлар сони 10 тадир. 6 Бу сурада энг кўп такрорланган ҳарф «ا» алифдир. 10 маротаба зикр қилинган. 7 Ҳар бир оятнинг охири «ر» ҳарфи билан якун топган. «ر» ҳарфи алифбо тартибида 10 ўринда. 8 Қуръонда «ر» ҳарфи билан тугалланган суралар сони 10 тадир. 9 «ر» ҳарфи билан тугалланган сураларнинг 10-чиси «Кавсар» сурасидир. 10 Суранинг 2-оятида وانحر (жонлиқ сўй) деган буйруқ келади. Мазкур буйруққа амал қачон бўлади? дейилса! Зулҳижжа ойининг 10 куни НАҲР кунидир. Ҳурматли ўқувчи 10чи мўъжизага этибор беринг! Шунча 10 сони билан боғлиқ мўъжизаларнинг ҳикмати وانحر деган буйруққа яширинган. Бизни ноқис ҳисобимиз бўйича мазкур сурадаги 10 сони билан боғлиқ мўъжизалар сони ҳам 10 тани ташкил қилди. Албатта бу сурада бундан бошқа биз билмаган мўъжизалар бисёрдир. Аллоҳ Қуръон эъжозларидан таъсирланиб, унинг оятларига амал қилишга муваффақ қилсин! 2-курс талабаси Аҳадхон Ҳамидхонов 1 287
Жорий йилнинг 22-23 февраль кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилган биринчи халқаро зиёрат туризми доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари хорижий давлатлардан ташриф буюрган давлат ва дин арбоблари билан мулоқот ўтказдилар, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Муфтий ҳазратлари дастлаб Туркия диёнат ишлари раиси ўринбосари профессор, доктор Усмон Тирасчи билан учрашиб, Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, “Вақф” хайрия жамоат фонди, зиёрат туризмини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Профессор, доктор Усмон Тирасчи Туркия давлатининг Ўзбекистонга бўлган эътибори юқори экани ҳақида гапириб, Ўзбекистоннинг тарихий обидалари ва тариқат намоёндаларининг мақбаралари акс этган “Олтин силсила” тақвими нашр этилгани тўғрисида сўзлаб берди. Шунингдек, муфтий ҳазратлари Россия муфтийлар кенгаши ва диний идораси раиси ўринбосари Рушан Аббасов, Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси раиси ўринбосари Рустам Валиулин, Миср Араб Республикаси Парламенти аъзоси, Миср сўфий тариқатлари кенгаши раиси Абдулҳодий ал-Қасабий, Доғистон Республикаси мусулмонлари идораси халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Шихабуддин Гусейнов ва Индонезиянинг “Истиқлол”, “Дорал-Қуръон” музейлари директори Мухлис Муҳаммад Ҳанафий билан учрашувлар ўтказдилар. Мулоқотда Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятларини дунёга кенг тарғиб этиш, Ўзбекистонни ислом дунёсида зиёрат-туризми бўйича йирик марказлардан бирига айлантириш ва жаҳоннинг турли минтақаларидан, хусусан, мусулмон дунёсидан диёримизга сайёҳларни жалб этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди ҳамда ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди. 502