islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Мақолалар

Бўлимлар

ҲАДИС ИЛМИ МАВЗУСИДА МАҲОРАТ ДАРСИ

Жорий йилнинг 25 февраль куни Тошкент ислом институти ахборот ресурс марказида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси” томонидан Февраль ойи “Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис” фани ойлиги муносабати билан “Ҳадис илми ривожида Мовароуннаҳр ҳадис мактаби намояндаларининг тутган ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.Тадбирда ТИИ 1-курс талабалари, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчилари, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Насриев Муҳаммадамин домла, ҳадис фани ўқитувчиси Мадаминов Шокиржон домла ҳамда мадрасанинг 20 нафар талабалари, Бухоро Мир араб олий мадрасаси ҳадис фани ўқитувчиси Тўхтасинов Рўзимуҳаммад домла иштирок этдилар. Тадбирда маъруза қилиш учун Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази директори, тарих фанлари доктори профессор Убайдулла Уватов Муродович таклиф этилди. Тадбирни “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Баҳодир Аъзамов очиб берди. Келганларни қутлаб, сўз навбатини устоз У.Уватовга берди. У.Уватов тадбир иштирокчиларига ҳадис илми, унинг аҳамияти, юртимизга ҳадис илмининг кириб келиши, юртимиздан етишиб чиққан уламолар, муҳаддислар ҳақида атрофлича суҳбат қилиб берди. Толиби илмларга ўзининг қимматли насиҳатларини берар экан, уларни араб тилини пухта ўрганишга чақирди. Кейинги сўз навбати “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Насриев Муҳаммадамин домлага берилди. У киши ҳам талабаларни илмга яна-да қаттиқроқ эътиборли бўлишга чорлади ва ўзи раҳбарлик қилиб келаётган билим юрти жамоаси, устоз ва талабалари номидан ушбу илмий ҳамкорлик учун ТИИ раҳбариятига чуқур миннатдорчилик билдирди. Тадбир сўнгида “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Б.Аъзамов мазмунли суҳбатлари учун устоз У.Уватов ҳамда барча меҳмон ва иштирокчиларга ташаккур айтиб, кафедра ўқитувчиси Абдурасул домла Тошпўлатов билан биргаликда меҳмонларга ТИИ эсдалик совғаларини тақдим этдилар. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Маҳмуджон Абдураҳмонов 432

Саҳобалар ҳаёти: “Бу фарзандимнинг боши катта, у қавмига бошлиқ бўлиши учун яратилган”

Ушбу саҳобанинг тўлиқ исми Муовия ибн Абу Суфён ибн Сохр ибн Ҳарб ибн Умайя ибн Абдушамс ибн Абдулманноф ибн Қусай ибн Килоб бўлиб, куняси Абу Абдуроҳмандир[1]. Нубувватдан беш йил олдин Маккада туғилган. Бўйи узун, оқдан келган, кўркам, ҳайбатли бўлган. Ота-онаси фарзандини келажагига катта умид боғларди. Кунларнинг бирида отаси Абу Суфён ўғлига қараб: “Бу фарзандимнинг боши катта, у қавмига бошлиқ бўлиши учун яратилган”,– деди. Шунда аёли Ҳинд: “Фақат қавмига эмас барча арабларга етакчилик қилсин”, – деди[2]. Отаси Абу Суфён ҳам қавмининг етакчиси бўлган. Онаси Ҳинд бинти Утба эса қабиланинг кўзга кўринган аёлларидан бўлган[3]“. Муовия розияллоҳу анҳу отаси ва акаси билан бирга фатҳ куни исломни қабул қилишган.[4] Муовия розияллоҳу анҳу Аллоҳнинг сакинати тушган Ҳунайн ғазотида Пайғамбар алайҳиссалом ва мўминлар билан бирга иштирок этган саҳобалардан ҳисобланади. Аллоҳ бу борада: “Сизлардан (Макка) фатҳ бўлишидан илгари эҳсон қилган ва (кофирларга қарши) урушган кишилар (фатҳдан кейин эҳсон қилган ва урушганлар билан) баробар бўлмагай. Улар кейин эҳсон қилган ва урушган кишилардан улуғроқ мартабададирлар. Барчаларига Аллоҳ гўзал (мукофот – жаннат) ваъда қилгандир. Аллоҳ қилаётган (барча) амалларингиздан хабардордир”.[5] Муовия розияллоҳу анҳу ҳам Аллоҳ гўзал мукофот–жаннат ваъда қилинганлардан эди. Зеро, Аллоҳ йўлида Ҳунайн ва Тоифда жанг қилган ва эҳсон қилганлардан ҳисобланади. Пайғамбар алайҳиссалом ҳам унинг ҳаққига: “Аллоҳ Муовияни инсонларни яхшиликка далолат қилувчи ҳамда ўзини яхшилик устида қил ва ҳидоятлантир”[6], яна “Аллоҳ унга китобат ва ёзишни ўргат, ҳамда дўзах азобидан асра”[7]– деб дуо қилганлар. Имом Бухорий Умму Ҳарам бинти Милҳон розияллоҳу анҳодан: “Пайғамбар алайҳиссаломни: “Умматим ичида биринчилардан бўлиб денгизда жанг қиладиганлари бор, уларга жаннат вожиб бўлади”–деганларини эшитдим шунда мен “Мен ҳам улар ичида бўламанми?”-дедим, “Сен улар ичида бўласан”[8],– дедилар. Муҳаллиб[9] бу ҳадис таълиқида: “Бу ҳадисда Муовия розияллоҳу анҳу назарда тутилган, чунки биринчилардан бўлиб денгизда ғазовот қилган”[10],– дейди. Муовия розияллоҳу анҳу Макка фатҳидан сўнг 18 ёшидан бошлаб, доим Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга бўлиб, 163 та ҳадислар ривоят қилган. Имом Бухорий у саҳобийдан тўртта ҳадис, Имом Муслим бешта ҳадис ривоят қилишган.[11] Масалан, Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳудан: “Пайғамбар алайҳиссалом: “Аллоҳ бирор бандага яхшиликни ирода қилса, бас уни динда фақиҳ қилиб қўяди”[12],–дедилар, каби ҳадислар ривоят қилинган. Шу билан бирга у Пайғамбар алайҳиссаломнинг божаси ва котиби бўлган. “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев [1] Шамсиддин Абу Абдуллоҳ аз-Заҳабий. Сияру аълам ан-нубало. Муассасат ур-рисала, 1985. Ж. 3. – Б 120. [2]Абул Фидо Исмоил ибн Умар ибн Касир. Ал-Бидоя ван-ниҳоя. Дор ал-ҳажр, 1997. Ж 11. – Б 398. [3] Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Муҳаммадибн Қудома Мақдисий. Ат-табйин фи ансоб қурйшийин. Ал-мажмаъ ал-илмий. – Қоҳира. – Б 203. [4] Аҳмад ибн Алий ибн Муҳаммад ибн Ҳажар Асқалоний Каноний Шиҳобиддин Абул Фазл Ал-исоба фи тамйизис саҳоба. – Қоҳира. Дор ал-кутуб  ал-илмия, 1958. Ж 3. – Б 433. Ва Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн  Муҳаммад ибн Қудома Мақдисий. Ат-табйин фи ансоб қурайшийин. Ал-мажмаъ ал-илмий. – Қоҳира. – Б 105. [5] Шайх Абдулазиз Мансур. Қурьони Карим маьнолари таржимаси ва тафсири. – Т.:Тошкент ислом университети нашриёт-матбаа барлашмаси, 2004. – Б 617. “Ҳадид” сураси 10-оят. [6] Ибн Аби Ҳотим. Аш-шариъа. – Байрут: Дор ал-улум вал адаб, 2012 Ж 5 – Б 2437. Исноди саҳиҳ. [7] Ҳайсамийнинг “Мавориду замъон” китоби. Ҳусайн дороний таҳқиқи. – Қуддус: Дорул қудсий,1894. Ж 7. – Б 249.Исноди ҳасан. [8]Ибн Ҳажар Асқалоний. Фатҳул Бори ала Саҳиҳул Бухорий. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмий, 1999. Ж 6. – Б 22. [9]Муллаҳиб ибн Аҳмад ибн Абу Суфра Асадий Андалусийнинг “Шарҳи Саҳиҳул Бухорий”асари Мусаннифи бор 435 ваф. этган. Шамсиддин Абу Абдуллоҳ аз-Заҳабий. Сияру аълам ан-нубало. – Байрут: Муассасат ур-рисала, 1985. Ж17. – Б 589. ва Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарир Табарий. Тарих ар-росул вал-мулук. – Миср: Дор ал-Маъориф.. Ж 6. – Б 27. [10] Ибн Ҳажар Асқалоний. Фатҳул Бори ала Саҳиҳул Бухорий. – Байрут: Дор ал-кутуб ал-илмий, 1999. Ж 6. – Б 120. [11] Ибн Ҳазмнинг “Ровий саҳобалар исмлари” асари. – Риёз: Дор ал-китоб ал-арабий, 1998. – Б 55. [12] Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг “Муснад” китоби. – Қоҳира:Дор ал-маориф, 1968. Ж 28. – Б 50. 465

2020 йилда Бухоро Ислом маданияти пойтахти сифатида эътироф этилади

Бухорода ўтказилаётган биринчи халқаро зиёрат туризм форуми доирасида Ўзбекистонни зиёрат туризм марказларидан бири сифатида эътироф этиш бўйича Бухоро декларацияси тузилди, хабар берди ЎМИ Матбуот хизмати. Мазкур декларациядан кўзланган мақсад ва унинг аҳамияти ҳақида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Оққулов қуйидагиларни сўзлаб берди: – Зиёрат туризми бўйича Бухоро декларациясини Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти ҳамда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти маъқуллагач, биз қабул қилдик. Форумда иштирок этаётган давлатларнинг ўндан ортиғи мазкур ҳужжатни имзолади. Ушбу ҳужжат Ўзбекистоннинг, хусусан Бухоро шаҳрининг зиёрат туризми бўйича салоҳиятини яна бир бор эътироф этиш, АЙСЕСКО – Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилоти томонидан 2020 йилда Бухорони ислом маданияти пойтахти сифатида эълон қилинганини яна бир бор тасдиқлайди. Форум доирасида Малайзия, Индонезия, Сингапур, Саудия Арабистони, Жанубий Африка, Туркманистон ва Қозоғистон билан меморандум тузилгани Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини янада намоён этишда қўл келади. Иккинчи томон сифатида пиар марказимиз иштирок этди. Меморандум имзолаган давлатлар мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини ўз мамлакатларида тарғиб қилади. Бу борада биз уларга керакли маълумотлар, фото, видеоларни тақдим этган ҳолда стенд ва роликлар билан яқиндан кўмаклашамиз. Форум давомида иштирок этган давлатлар сони борган сари кўпайди. Аслида биз расман 23 та давлатдан вакил таклиф этган эдик. Кейин Бухоро вилояти ҳокимлиги билан ишлаётган ва ишламоқчи бўлган инвесторлар форум ҳақида эшитиб, бевосита ҳокимлик орқали тадбирда иштирокчи сифатида қўшилди. Форум иштирокчиларини икки тоифали дейиш мумкин. Биринчиси, дунё ислом оламидаги машҳур шахслар ва диншунос олимлар бўлса, иккинчиси жаҳон туризм саноати етакчиларидир. Шунингдек, форумда 14 та хорижий ОАВ вакиллари Ўзбекистоннинг янги форматдаги тадбирини ёритишда иштирок этмоқда. Халқаро миқёсда ўтказилаётган тадбир нафақат миллий ОАВда, балки нуфузли хорижий ОАВ вакиллари томонидан дунё оммасига тақдим этилди. 577

Имом Аъзам Абу Ҳанифа ўн еттитагина ҳадисни билганмилар?!

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига қилинган таъналардан энг аҳмоқонаси ва бўҳтонлиги очиқдан-очиқ кўриниб тургани ул зоти шарифни фақатгина 17 (ўн етти) тагина ҳадисни билган, деган гапдир. Мужтаҳидлар замонида, саҳоба, тобеъин ва табъа тобеъинлар даврида, мужтаҳид бўлиб, буюк имом бўлиб танилган, бутун умри илм излашга, маърифат тарқатишга сарфланган одамни 17 (ўн етти)тагина ҳадисни эшитган, дейиш ҳақиқатдан ҳам ўта даражада кулгили ва мужтаҳидга нисбатан ҳақоратомуз туҳматдир. У даврларда оддий авом ҳам тўй ва маъракаларда олимларнинг гап-сўзларига тасодифан қулоқ тутиб 17 (ўн етти)тагина ҳадисни эшитиб олиши мумкин эди, у даврларда чўлу биёбонларда яшаб юрган оддий чўпон ҳам 40 (қирқ) йилда бир марта шаҳарга келганида, ана шу 17 (ўн етти)тагина ҳадисни эшитиб кетиши мумкин эди. Мана шу ҳақиқатни тушунмаслик учун ё ўта даражада қайсар аҳмоқ ёки ақлсиз жинни бўлиш керак! Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилганлари 17 (ўн етти)тагина ҳадисга етади, деган бўҳтон илк бор Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳнинг ҳамма мақтайдиган, инсоният тарихида жамиятшунослик фанига асос солган “Тарих” асарининг “Муқаддима”сида келтирилган (Абдурраҳмон ибн Халдун. Муқаддимату Тарих. 1-жилд. – Байрут: Дор ал-фикр, 2001. – Б. 561). Энг ажабланарлиси шундаки, Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ китобида келган юқоридаги айбловни баъзи аҳли илмлар ҳам нақл қилиб юришади, гапириб қўйишади. Ҳолбуки, дунё тан олган бир олимга нисбатан ҳақорат бўлган бундай гапни гапириш ҳаромлигига шак-шубҳа йўқ! Фақат уни рад қилиш учунгина гапириш мумкин, холос. Биринчидан, Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ китобида келтирган юқоридаги гапни ўзи гапирмаган бўлиши ҳам мумкин. Чунки, унинг ўзи шу жойда Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳини ҳадис илмида ҳам мужтаҳидлигини алоҳида қайд қилган. Демак, бу дин душманларининг, ислом фиқҳи душманларининг Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ асари нашрига киритган иғволари бўлиб чиқади. Зотан, Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ асарининг дастхат нусхаси топилган эмас, ушбу асарнинг барча энг қадимий қўлёзма нусхалари синчковлик билан илмий-танқидий кўриб чиқилиш керак бўлади. Манбашуносларга маълумки, одатда, битта асарнинг қўлёзма нусхаларида бир-биридан фарқли, бир-бирига тамоман қарама-қарши фикрлар ҳам учраб туради. Жумладан, Шамсиддин ас-Саховий раҳимаҳуллоҳ Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ таржимаи ҳолида унинг тарихида Ҳазрати Ҳусайн разийаллоҳу анҳуни ўз бобоси, яъни Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қиличларидан ўлдирилган, деган фикр борлигини муаллифнинг устози “Мажмаъ аз-завоид” соҳиби Ҳофиз ал-Ҳайсамий раҳимаҳуллоҳ гапириб, бу бўҳтонни ёзгани учун Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳга лаънат айтиб, йиғлаганлигини келтиради. Сўнг муаллифнинг ўзи унинг нусхаларидан ушбу фикрни топа олмагани, умуман, бошқа нусхаларида бўлиши мумкинлигини қайд қилади (Шамсиддин ас-Саховий. аз-Завъ ал-ломиъ ли-аҳли ал-қарн ат-тосиъ. 4-жилд. – Байрут: Дор ал-Жийл, 1992. – Б. 147). Ҳақиқатдан ҳам, мазкур тарихий асарнинг ҳозирда бизга маълум қўлёзма ва нашрларида ушбу фикр учрамайди. Демак, бундан шундай хулоса чиқадики, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига қилинган туҳмат ҳам аслида муаллиф қаламида ёзилмаган бўлса керак. Агар юқоридаги гапни Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ айтган бўлган тақдирда ҳам, унинг қаламининг саҳви, китобий хато сифатида кўриш даркор. Чунки, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг ҳадис ривоятлари кўплигини бошқа ишончли уламолар тасдиқлаганлар. Иккинчидан, Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ тарих, шеърият соҳаларида моҳир бўлса-да, аммо шаръий илмларда маҳорати етарли бўлмаган. Шамсиддин ас-Саховий раҳимаҳуллоҳ ўзининг “аз-Завъ ал-ломиъ” асарида Ибн Халдун раҳимаҳуллоҳ таржимаи ҳолида шунга ишора қилиб ўтган (Шамсиддин ас-Саховий. аз-Завъ ал-ломиъ ли-аҳли ал-қарн ат-тосиъ. 4-жилд. – Байрут: Дор ал-Жийл, 1992. – Б. 146-147). Шунга асосланиб, Абдулҳай ал-Лакнавий раҳимаҳуллоҳ:...

Ўзбекистонлик хаттот Қуръони каримни Самарқанд қоғозида ёзмоқда

Самарқандлик тажрибали хаттот Жамил Эргашев бундан уч йил олдин “Садқаи жория”га қўл урган эди. Яъни Қуръони каримни Самарқанд қоғозига ёзишга киришган эди. Бугунги кунда қадар ушбу муқаддас китобнинг 25 беш пораси битиб бўлинди. Ҳунарманд қолган 5 порасини Мустақиллик байрамигача ёзиб тугатишни ният қилган, хабар берди xs.uz сайти. — Бугунги кунда бутун дунёда Қуръони карим насҳ хатида ёзилади, —дейди хаттот. — Биз ҳажман нисбатан катта ва мураккаб бўлган сулс хатида ёзяпмиз. Сабаби, Қуръони карим нусхасининг катталиги юртимизда сақланаётган Усмон Мусҳафи билан бир хил бўлади. Унинг бир саҳифасини ёзишга ўртача 3-4 кун вақт керак бўляпти. Ушбу Қуръони каримнинг ёзиб бўлинган қисми Бухорода бўлиб ўтаётган I Халқаро зиёрат туризми форумида нуфузли тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди. 362
1 523 524 525 526 527 688