islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Янгиликлар

Бўлимлар

Тошкент ислом институти талабаси Қуръонни 12 соатда ёддан ўқиб хатм қилди

Тошкент ислом институтининг 2-курс қорияси Музаффархонова Робияхон 30 пора Қуръони каримни бир кунда, 12 соат давомида ёддан ўқиб берди. Қуръони каримни ўқиш жараёнини “Қуръон илмлари” кафедраси ўқитувчилари Жаҳонгир қори Неъматов, Аҳмадхон қори Рашидов, Валихон қори Азимбоев, Абдулбосит қори Қобилов, Робия Нажмиддинова ва бошқа устоз ҳамда талабалар кузатиб бордилар. - "Қуръон илмлари" кафедраси ўқитувчиси Робияхон НАЖМИДДИНОВА

Ислом маърифати тараннуми

Жорий йил 17 март куни, Тошкент ислом институтида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан янги нашр этилган китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Марказ илмий ходимлари, институт раҳбарияти, устоз ва талабалар иштирок этди. - ТИИ Матбуот хизмати

Тошкент ислом институти талабаларига “Фатво беришга ким ҳақли?” мавзусида тадбир ташкил этилди

Тадбирда “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси доценти, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Саиджамол Масайитов маъруза қилди. Шунингдек, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлим бошлиғи Баҳриддин Парпиев ва профессор-ўқитувчилар иштирок этишди. - Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими И.Дадабаев

Тошкент ислом институти “Дуал таълим” дастури амалиётда

Тошкент ислом институтининг бакалавриат битирувчи курс ва магистратура талабалари "Дуал таълим" дастурига мувофиқ тарғибот тадбирларида иштирок этмоқда. - ТИИ Матбуот хизмати

“Аллоҳнинг хабарий сифатлари талқини” мавзусида илмий суҳбат бўлиб ўтди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Март – Эътиқод мусаффолиги ойлиги” муносабати билан “Аллоҳнинг хабарий сифатлари талқини” мавзусида илмий суҳбат бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бўлим бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) Абдулатиф Аллоқулов, Тошкент ислом институти Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод Примов, институт ўқитувчилари ҳамда кундузги таълим шакли талабалари иштирок этди. -  ТИИ "Ақоид ва фиқҳий фанлар" кафедраси
1 2 3 4 264