Абдуқаҳҳор Шоший Мир Араб мадрасаси директори сифатида ўзига ҳам, талабаларга ҳам жуда талабчан бўлиб, ҳар ишда интизом билан мадраса ўқув ва маънавий ишларини жонлантирди, таълим сифатини яхшилади.
Росссиянинг Нижний Новгород вилояти собиқ муфтийси, марҳум Умар Идрисов ўзининг «Бухоро хотиралари» китобида шундай ёзади: «Мир Араб мадрасасининг мудири юқори маданият ва билим соҳиби Абдуқаҳҳор домла эди. Мен у кишининг раҳбарлиги остида икки йил ўқидим. Кейин у Тошкент ислом институтига ректор бўлиб ўтказилди. У ерда ҳам мен бир йил Абдуқаҳҳор Шоший домла қўлида ўқидим. Абдуқаҳҳор Шоший жуда ажойиб раҳбар эди. Ўзи Тошкент давлат университетининг Шарқ факультетини битирган эди. Менинг фикримча, айнан у киши мадраса тартибини жойига қўйишга хизмат қилди. У кишининг иш вақти бомдод намозига талабаларни уйғотишдан бошланарди».
Тошкент ислом институтида ҳам ўқув ва услубий ишларни жонлантиришда Абдуқаҳҳор домлани хизматлари катта бўлди.
Абдуқаҳҳор Шоший ҳозир кексалик нафақасида. У киши тез-тез Тошкент ислом институтига келиб талабалар билан суҳбатлашиб туради. Ўтказиладиган турли тадбирларни иложи борича ўтказиб юбормай, ўзи ишлаган қадрдон маскан билан дийдорлашиб туради.
Илмий ишлари ва китоблари
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳаким Термизий, Мунозилул ибод минал ибода. –Тошкент, 2003.
Туш таъбирлари. Туркий. –Тошкент: Тошкент ислом университети, 2002. – 70 б.
Абу Бакр Қаффол Шоший. «Жавомиъул Калим». –Тошкент, 2011. – 140 б.
Имло Луғати. –Тошкент: Ўқитувчи. 1992. – 92 б.
Ислом Ақидаси - Имом Аъзам мазҳаби асосида. –Тошкент, 1990.