islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Абдуқаҳҳор Шоший

Тошкент ислом институти 4-ректори

Таваллудлари: 1939 йил

Ректорлик йиллари: 1982-1987

Таваллудлари

Абдуқаҳҳор Ғаффоров Шоший 1939 йилнинг 15 май кунида Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом даҳасида туғилди.

Талабалик йиллари

  • 1957-1961 йиллар – Бухородаги Мир Араб мадрасаси талабаси
  • 1962-1966 йиллар – Тошкент давлат университети Шарқ факультети талабаси
  • 1966-1969 йиллар – Қоҳирадаги Ал-Азҳар дорулфунуни талабаси

Фаолиятлари

  • 1962-1963 йиллар – Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Тил ва Адабиёт институти таржимони
  • 1963-1964 йиллар – Алишер Навоий номидаги Давлат кутубхонаси қадимий китобларни қайта ишлаш бўлими мутахассиси
  • 1964-1966 йиллар – Тошкент шаҳридаги Куйбишев номли араб тилига ихтисослашган 1- мактаб ўқитувчиси
  • 1969-1987 йиллар – Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Халқаро бўлими мудири
  • 1969-1982 йиллар – Бухородаги Мир Араб мадрасаси директори
  • 1982-1987 йиллар – Тошкент Ислом институти ректори
  • 1988-1992 йиллар – Шимолий Кавказ мусулмонлари диний бошқармаси иш юритувчиси
  • 1992-1996 йиллар – «Илм» ширкати раиси
  • 1997-1998 йиллар – «Умид» масъулияти чекланган корхона директори

Хайрли ишлари

  • Абдуқаҳҳор Шоший Мир Араб мадрасаси директори сифатида ўзига ҳам, талабаларга ҳам жуда талабчан бўлиб, ҳар ишда интизом билан мадраса ўқув ва маънавий ишларини жонлантирди, таълим сифатини яхшилади.
  • Росссиянинг Нижний Новгород вилояти собиқ муфтийси, марҳум Умар Идрисов ўзининг «Бухоро хотиралари» китобида шундай ёзади: «Мир Араб мадрасасининг мудири юқори маданият ва билим соҳиби Абдуқаҳҳор домла эди. Мен у кишининг раҳбарлиги остида икки йил ўқидим. Кейин у Тошкент ислом институтига ректор бўлиб ўтказилди. У ерда ҳам мен бир йил Абдуқаҳҳор Шоший домла қўлида ўқидим. Абдуқаҳҳор Шоший жуда ажойиб раҳбар эди. Ўзи Тошкент давлат университетининг Шарқ факультетини битирган эди. Менинг фикримча, айнан у киши мадраса тартибини жойига қўйишга хизмат қилди. У кишининг иш вақти бомдод намозига талабаларни уйғотишдан бошланарди».
  • Тошкент ислом институтида ҳам ўқув ва услубий ишларни жонлантиришда Абдуқаҳҳор домлани хизматлари катта бўлди.
  • Абдуқаҳҳор Шоший ҳозир кексалик нафақасида. У киши тез-тез Тошкент ислом институтига келиб талабалар билан суҳбатлашиб туради. Ўтказиладиган турли тадбирларни иложи борича ўтказиб юбормай, ўзи ишлаган қадрдон маскан билан дийдорлашиб туради.

Илмий ишлари ва китоблари

  • Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳаким Термизий, Мунозилул ибод минал ибода. –Тошкент, 2003.
  • Туш таъбирлари. Туркий. –Тошкент: Тошкент ислом университети, 2002. – 70 б.
  • Абу Бакр Қаффол Шоший. «Жавомиъул Калим». –Тошкент, 2011. – 140 б.
  • Имло Луғати. –Тошкент: Ўқитувчи. 1992. – 92 б.
  • Ислом Ақидаси - Имом Аъзам мазҳаби асосида. –Тошкент, 1990.
  • Ал-Бурҳон фий тажвидил Қуръан. – Тошкент: Мовароуннаҳр. 2004, – 42 б.7.
  • Қироат калити - қўлланма. –Тошкент: Ёзувчи, 1991.
  • Ислом арконлари - Имом Аъзам мазҳаби асосида. –Тошкент: Шарқ, 1993. – 94 б.
  • Намознома, Закотнома, Ҳажнома, Рўзанома - Имом Аъзам мазҳаби асосида. – Тошкент, 1991.
  • Қуръон қиссалари. (1–3 китоблар). –Тошкент: Тошкент ислом университети. 2004, 2008. – 207 б.