Устоз, муаллим, мураббийлар биз учун нечоғлик яқин ва қадрли зотлардир. Инсон жаҳолат ботқоғидан халос бўлиб, илму маърифат нури сари одимлашида устозларнинг ўрни бениҳоя катта. Киши бирор илм ёки касбни моҳир мутахассиси бўлишни орзу қилар экан, албатта, бирор етук устозни ўзига муқтадо қилмоғи лозим. Бўлмаса, бунинг ортидан турли кўнгилсиз ҳолатлар келиб чиқиши мумкин. Зеро, халқимизда ҳам: «Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар», деган пурҳикмат сўз бор. Нима учун ҳар бир нарсани устоз билан ўрганиш керак? Чунки илм нур бўлиб, у қалбдан қалбга фаришта воситасида ўтади. Устозсиз ўрганилган илмда фойда бўлмайди. Катта уламоларнинг бу борада айтган сўзларига эътиборимизни қаратайлик. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга масжидда илмдан мунозара қилаётган ҳалқа ҳақида айтилди. Шунда у зот: –“Уларнинг боши (устози) борми?”, деди. –“Йўқ”, дейишди улар. –“Унда ҳаргиз фақиҳ бўла олмайдилар”, деди. Демак, ҳар қандай илм ёки касбни устоз билан ўрганиш даркор экан. Дарҳақиқат, шундай масалалар борки унга фақат тажрибали устоз, моҳир олимнинг изоҳи билангина етилади. Улуғларнинг ҳам бир гапи бор: “Ким илмга ёлғиз кирса, ундан ёлғиз чиқади”. Яъни: ҳаракати бефойда бўлади. Бир форсий байтда устоз кўрмай ўтган умрни бефойда экани айтилади: Агар шумори умрат фузун зи ҳаштод аст, Надида хидмати устод лағву барбод аст. Яъни, сенинг ёшинг саксондан ўтган бўлса-да, устоз хизматини кўрмаган бўлсанг, бу умр бефойда ўтибди. Демак, илмга устоз орқали етилар экан. Шундай экан устозларга доимо ҳурмат ва одоб кўрсатишимиз лозим. Мўътабар китобларимизда талабанинг ўз устозга кўрсатадиган одоблари гўзал баён қилинган. Жумладан: кўрганда салом бериш, ҳол сўраш, олдида юрмаслик, кўп савол бермаслик, жойига ўтирмаслик, малолланиб турганда кўп вақтини олмаслик, ҳузурида изн олиб гапириш, ҳақларига дуо қилиш ва бошқалар. Устозга қанчалик ҳурмат кўрсатилса, талабанинг илмига шунча барака киради. Юқорида айтганимиздек, устозларга одоб кўрсатиш билан бир қаторда уларга беодоблик қилиб қўйишдан сақланиш лозим. Машойихлар: «Беодоб бенасиб», дейдилар. Муаллимлик энг олий касбдир. Суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни бу дунёга муаллим ўлароқ юборилгани бу касбни не чоғлик улуғлигини кўрсатади. Динимизда устоз, муаллимларнинг ўрни юқори баҳоланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: «Ердаги ва осмондаги барча нарсалар инсонларга яхшиликни ўргатувчи муаллимга истиғфор айтади». Ердаги жонзотлар ва осмонлардаги малоикалар истиғфор айтиб турувчи кишиларнинг мансабидан зиёда мансаб борми?! Устозлар ҳурмати, уларнинг фазилатлари ҳақида бир суҳбатда ёки бир мажлисда бу мавзуни батафсил баён қилишни иложи йўқ. Хулоса ўрнида айтар сўзимиз, Аллоҳ барча устозу муаллимларни аввало тану жонларини саломат, умр ризқлари ва хонадонларига барака, илм-маърифат йўлида олиб бораётган ишларида Аллоҳ мададкор бўлсин. Яратган барчаларини ҳар хил ёмонликлардан паноҳида асрасин! Тошкент Ислом институти Махсус сиртқи бўлим 2-курс талабаси Равшанбек Уринбаев 688
Инсон бу дунёда яшар экан, ўзини ўраб турган олам билан қизиқади. Унинг нимадан иборат экани ҳақида фикр юритади. Ана шундай фикрларини тартибга солиб турувчи, ҳаётининг асосини ташкил этиб, бахт-саодат сари элтувчи ягона таълимот – бу Ислом дини ҳисобланади. Ана шундай буюк таълимотнинг моҳиятини англаб етиш эса инсоннинг ҳаёт йўлларини ёритувчи машъала вазифасини ўтайди. Шу маънода Ислом динининг моҳияти, яъни унинг ҳақиқати (асоси) уч қисмдан ташкил топади: 1. Эътиқодий ҳукмлар; 2. Амалий ҳукмлар; 3. Гўзал хулқлар. Эътиқодий ҳукмлар Эътиқодий ҳукмлар деганда фақатгина ишониш ва қалбни унга мустаҳкам боғлаш лозим бўлган ҳукмлар тушунилади. Бу ҳукмларнинг аввалида Аллоҳ таолонинг борлигига, бирлигига, комил сифатлар билан сифатланганига иймон келтириш туради. Мусулмон киши номусулмон кишидан “Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ (Аллоҳдан ўзга маъбуд йўқлигига гувоҳлик бераман)” деб гувоҳлик бериши билан ажралиб туради. Мусулмон киши учун ушбу гувоҳлиги мусулмонлигининг асоси ҳисобланиб, унинг ҳамма қарашлари мазкур асос устига қурилади. Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, қадарнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам Аллоҳдан эканига ва қайта тирилишга иймон келтириш Ислом ақоидининг асослари ҳисобланади. Амалий ҳукмлар Амалий ҳукмлар деганда мусулмон кишининг ўзига нима фойдали ва нима зарарли эканини билиб, бажариши лозим бўлган ҳукмлар тушунилади. Эътиқодий ҳукмлар ва амалий ҳукмлар пойдевор ва унинг устига қурилган бинодек бир-бирига чамбарчас боғлиқдир. Эътиқодий ҳукмларда инсоннинг Аллоҳ таолога боғланиши тартибга солинса, амалий ҳукмларда инсоннинг жамият вакиллари билан ва бутун борлиқ билан бўладиган алоқаси эътиқодий ҳукмлар асосида тартибга солинади. Шунинг учун ҳам эътиқодий ҳукмларни ўрганмасдан туриб амалий ҳукмларни ҳаётга тўғри татбиқ этиб бўлмайди. Амалий ҳукмлар икки қисмга бўлинади: 1. Ибодатлар; 2. Муомалалар. “Ибодатлар” қисмида мусулмон кишининг Аллоҳга севимли банда бўлишга уриниб, бажарадиган амаллари баён қилинади. Бу амаллар унинг Аллоҳга бўлган иймонида содиқ эканига белги ҳисобланади. “Муомалалар” қисмида эса мусулмонларнинг умумий манфаатларини сақлашга, бир-бирларига ёки бошқаларга зарар бериб қўйишларининг олдини олишга тааллуқли бўлган амаллар баён қилинади. Гўзал хулқлар Гўзал хулқлар мусулмон кишининг динида тарғиб қилинган одобларни жамлаш ва уларга риоя қилишдир. Уламолар хулқни шундай таърифлаганлар: “Бандадаги мақталадиган ё ёмонланадиган белгилари орқали билиниб турадиган сифат хулқ деб аталади”. Яъни хулқ яхши ёки ёмон бўлиши мумкин, унинг яхши ёки ёмонлиги ташқи аломатлари орқали билиниб туради. Инсонларнинг хулқи икки турга бўлинади: 1. Холқий, яъни туғма хулқ; 2. Касбий, яъни кейинчалик ўзлаштириб олинадиган хулқ. Шунга кўра яхши хулқни ўзлаштиришга уриниш ва ёмон хулқли бўлишдан сақланиш комил мусулмоннинг белгиларидан саналади. Хулоса қилиб айтганда, мусулмон кишининг эътиқоди ва амалларида содиқ экани унинг гўзал хулқидан билиниб туради. Амалий ҳукмлар ҳам, гўзал хулқлар ҳам эътиқодий ҳукмлардан келиб чиқади. Ислом динининг ушбу уч негизи, ҳақиқати бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлиб, мусулмоннинг дунё ва охират саодати мана шу уч негизга қанчалик амал қилишига боғлиқ бўлади. Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога ҳамда у зотнинг аҳли оилалари ва саҳобаи киромларга салавот ва саломлар бўлсин. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим Манба 740
Динимизда аҳли илм, олимлар, устоз ва мураббийларга шу қадар улуғ даража берилган-ки, уларга инсонларнинг энг аълоси ва фазилатлиси деб қаралган. Бу борада Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: شَهِدَ اللَّهُ أَنَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ وَالْمَلَائِكَةُ وَأُولُو الْعِلْمِ قَائِمًا بِالْقِسْطِ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ “Аллоҳ адолатда (барқарор) туриб, шундай гувоҳлик берди: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир”, фаришталар ва илм эгалари ҳам. (Албатта), Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Азиз (қудратли) ва Ҳаким (ҳикматли)дир” (Оли Имрон сураси, 18-оят). Имом Қуртубий (роҳимаҳуллоҳ) айтади: “Бу оятда илмнинг фазлига, олимларнинг шарафига ва уларнинг фазилатига далил бор. Агар бошқа бирор киши олимлардан ҳам шарафлироқ бўлганда эди, худди олимларнинг исмини боғлагани каби Аллоҳ таоло уларнинг исмини ҳам оятда ўзининг ва фаришталарнинг исмига боғлар эди. Уламоларнинг инсонлар ичида энг шарафли эканини исботловчи кучли далил Аллоҳ таолонинг улар ҳақида нозил қилган ушбу оятидир: …إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاءُ إِنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ غَفُورٌ “…Бандалари орасида Аллоҳдан уламоларгина қўрқарлар. Ҳақиқатан, Аллоҳ қудратли ва мағфиратлидир” (Фотир сураси,28-оят). Аллоҳ таолонинг бандалари орасида Ўзидан қўрқадиган аҳлидан қилгани ва буни Ўзи васф қилгани уларнинг шарафли эканига кифоя қилади”. Илм эгалари ўша илм билан жоҳил, билимсиз кишилардан фазилатли бўлади. Бунинг исботи эса ниҳоятда гўзал бўлиб у қуйидаги оятдир: …قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُولُو الْأَلْبَابِ “…Айтинг: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!” Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар” ( Зумар сураси, 9-оят). Аллоҳ таоло нозил қилган шариат бўлмиш муқаддас динимиз исломни ҳам Ер юзида фақат илм эгаларигина бошқаларга етказади. Аллоҳнинг динини етказиш билан улар яна бир бор фазл эгасига айланадилар. Чунки фазилатли илмни ўргатиш ила яна фазл топадилар: يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ “…Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур…” ( Мужодала сураси,11-оят). Бу билан Аллоҳ таоло олимларнинг даражаларини кўтариб қўйди. Бундай улуғ даража, буюк мартаба эгаларига фақат эргашиш ва иқтидо-итоат қилиш лозим. Зеро, жаҳолат пардалари кўзларини кўр қилган кимсалар йўлларини уламоларнинг илм нуригина ёритади холос. Агар бу итоат “илоҳий амр” билан бўлса нақадар улуғ: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ “Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз!…” ( Нисо сураси, 59-оят). Бир гуруҳ муфассирлар иш эгаларидан мурод олимлардир, десалар, бошқа муфассирлар иш эгалари амирлар ва олимлардир, деб айтганлар. Олимларнинг даражалари юксак, фазилати улуғ эканлиги борасида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак суннати шарифларида ҳам кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Абу Дардо (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади, у киши айтадилар: “Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг шундай деганларини эшитдим: “Кимда ким илм талабида йўлга чиқса, Аллоҳ таоло унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди ва фаришталар унинг қилаётган ишига рози бўлиб, қанотларини толиби илм учун ёзиб туради. Албатта у (илм толиби) учун осмон-у ердаги жонзотлар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтади, Олимнинг обиддан фазли тўлин ойнинг бошқа юлдузлардан фазли кабидир. Албатта, олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Албатта пайғамбарлар динор ё дирҳамни мерос қолдирмади, балки илмни мерос қолдирди. Кимики уни олса, тўлиқ (мўл-кўл)насиба олибди” (Имом Термизий ривояти). Алломалардан бири ўз китобида уламолар ҳақида шундай деди: Олимлар ерда осмондаги юлдузларнинг ўрнидадир. Зулматда қолган кишилар улар билан ҳидоят...
Аллоҳ таоло инсонларни кўплашиб, жамоа-жамоа бўлган ҳолда яшашга мос қилиб яратди. Мақсад: улар бир-бирлари билан танишсинлар, хайрли ва эзгу ишларда ҳамкорлик қилсинлар. Бу ҳақиқатни Аллоҳ таоло Қуръони карим оятларида шундай баён қилади: يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ ذَكَرٍ وَأُنْثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا яъни: «Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир» (Ҳужурот сураси, 13-оят). Ояти каримада башариятни бир ота ва бир онадан яратилгани, уларни турли миллат ва элатларга бўлингани илоҳий ҳикмат асосида жорий қилинган, фитрий иш эканига ишора қилинмоқда. Бундан кўзланган энг катта мақсад: инсонлар бир-бирлари билан танишиб, маърифат ҳосил қилишдир. Одамларнинг ҳар хиллигида ҳам бир ҳикмат бор. Бу ҳикмат қуйидаги ояти каримада мана бундай баён қилинади: وَلَوْ شَاء رَبُّكَ لَجَعَلَ النَّاسَ أُمَّةً وَاحِدَةً «Агар Роббинг хоҳласа, одамларни бир уммат қиларди». (Ҳуд сураси, 118-оят). Аллоҳ таоло инсонларни ҳар хил қилиб яратди. Унинг иродаси шундай бўлди. Агар хоҳласа, уларни бир уммат қилиб қўярди. Чунки инсон табиатидан маълум нарса шуки, бир хилликдан зерикади, малолланади. Бундан келиб чиқадики, инсониятни ҳар хиллиги бир хилликка хизмат қилар экан. Фирқаларга бўлиниш жуда кўп салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Уларни қуйида далиллар билан бирма-бир баён қиламиз. Фирқаланиш мумкин эмас! Чунки фирқаларга бўлиниш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган қабиҳ иш саналади. Ўзини чин уммат сановчи ҳар бир киши бу ишни қилишдан ниҳоятда эҳтиёт бўлади. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан огоҳлантирганлар. قال النبي صلى الله عليه وسلم: «إياكم والفُرقة» رواه الترمذي. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фиқаланишдан эҳтиёт бўлинглар!», деганлар. (Термизий ривоят қилган). Фирқаланиш кулфат келтиради Фирқаланиш ҳеч бир замонда бирор кишига фойда келтирган эмас. Унинг ортидан фақат азоб келган. عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال: «الجماعة رحمة، والفُرقة عذاب». رواه أحمد والطبراني والبيهقي Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамоат раҳмат, фиқаланиш азобдир», дедилар. (Имом Аҳмад, Табороний ва Байҳақийлар ривоят қилган). Фирқаланиш ортидан одамлар устига келган қанчадан-қанча бало-офатлар, азобу мусибатлар, турли хил кулфатлар яқин ва узоқ тарих саҳифаларига қонли ҳарфлар билан ёзилгани барчага маълум. Тафриқачи мунофиқ ва ёлғончидир وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مَسْجِدًا ضِرَارًا وَكُفْرًا وَتَفْرِيقًا بَيْنَ الْمُؤْمِنِينَ وَإِرْصَادًا لِّمَنْ حَارَبَ اللَّهَ وَرَسُولَهُ مِن قَبْلُ ۚ وَلَيَحْلِفُنَّ إِنْ أَرَدْنَا إِلَّا الْحُسْنَىٰ ۖ وَاللَّهُ يَشْهَدُ إِنَّهُمْ لَكَاذِبُونَ «Зиён, куфр, мўминлар орасига тафриқа солиш ва бундан олдин Аллоҳга ва Унинг Расулига уруш очган кимсани кутиш жойи бўлиши учун масжид қурганлар, албатта, биз яхшиликдан бошқа нарсани ирода қилганимиз йўқ, деб қасам ичарлар. Аллоҳ шоҳидлик берадики, улар, албатта, ёлғончилардир». (Тавба сураси, 107-оят). Бу ояти каримада мунофиқларни сифатлари, қилган қабоҳатлари баён этилмоқда. Яъни, уларни асосий қилмишлари: мўминларга зиён келтириш, куфр уруғларини сочиш, тафриқага солиш ва бошқалар. Тафриқачиларнинг ишлари Аллоҳга ҳавола إِنَّ الَّذِينَ فَرَّقُوا دِينَهُمْ وَكَانُوا شِيَعًا لَسْتَ مِنْهُمْ فِي شَيْءٍ إِنَّمَا أَمْرُهُمْ إِلَى اللَّهِ ثُمَّ يُنَبِّئُهُمْ بِمَا كَانُوا يَفْعَلُونَ «Динларини тафриқа қилиб, ўзлари гуруҳбозлик қилганлар билан ҳеч бир алоқанг йўқ. Албатта, уларнинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Сўнгра қилган ишларининг хабарини берур». (Анъом сураси, 159-оят). Тафриқачи бидъатчи ва нафсига тобе кимсадир قال البغوي رحمه الله: هم أهلُ البدع والأهواء Имом Бағавий раҳматуллоҳи алайҳ юқоридаги оятни қуйидагича изоҳлайди: «Улар (тафриқа қилувчилар) бидъат...