islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Шайх Юсуфхон тўра Шокиров

Тошкент ислом институти 1-ректори

Яшаган йиллари: 1926-2000

Ректорлик йиллари: 1971-1972

Таваллудлари

Шайх Юсуфхон тўра Шокиров 1926 йили Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳрида диндор, зиёли оилада таваллуд топди. У кишининг йигитлик даври улуғ Ватан уруши йилларига тўғри келди. Урушнинг охирги йиллари ва урушдан кейинги тикланиш йилларида жамоа хўжалигида тракторчи бўлиб ишладилар. Илмли инсонлар фарзанди бўлган Юсуфхоннинг ҳам оилавий муҳит таъсирида диний илмларни ўрганишга рағбати бор эди.

Талабалик йиллари

  • Дастлабки билимни оталари диний арбоб Олимхон тўрадан олдилар
  • 1948-1955 йиллар – Бухородаги Мир Араб мадрасаси талабаси
  • 1955-1961 йиллар – Мисрдаги Ал-Азҳар университети талабаси
  • 1962-1967 йиллар – Тошкент Давлат университети Шарқ филологияси факультети кечки бўлим талабаси
  • Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик илмий текшириш институти тадқиқотчиси
  • 1975 йил – Москва шаҳрида номзодлик диссертацияси ҳимояси

Фаолиятлари

  • 1971-1972 йиллар – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори
  • 1975-1997 йиллар – Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати раислари Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон ва Шамсиддинхон Бобохонов каби муфтийлар ўринбосари
  • Бухородаги Мир Араб мадрасаси ва Тошкент ислом институтида араб адабиёти, тафсир, ҳадис ва балоғат фанлари ўқитувчиси

Илмий ишлари

  • 4 жилдли "Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати" китобининг "Хазойинул маъоний" асари (Б ҳарфидан бошланувчи луғат). – Тошкент: "Фан", 1983
  • "Қиссаи Рабғузий" китобидаги оят ва ҳадисларнинг ўзбек тилидаги тадқиқи. – Тошкент, 1992.
  • "Ислом-иймон, эътиқод ва ҳаёт тарзи". – Тошкент, 1993.
  • "Ал-Азҳар – минг йил давомидаги араб филологияси маркази" монография, – Москва, 1975.

Вафотлари

Шайх Юсуфхон тўра Шокиров 2000 йилнинг 28 сентябрида 74 ёшда Тошкент шаҳрида вафот этди. Жаноза намозини собиқ муфтий Абдурашид қори Баҳромов ҳазратлари ўқиган. Қабрлари «Минор» мозорида.