Алломанинг исми ва насаби:
Тарихчилар ва Насабчилар Виқоя асарини муаалифининг исми Маҳмуд эканлигига иттифоқ қилишган. У кишини ўқувчилари “Шарҳул виқоя” ва “Мухтасарул виқояни” муқаддимасида исмлари Маҳмуд эканлигини аниқ келтирганлар. Биринчисида: “Бу китоб бобом ва устозим олим уламоларининг устози, дин ҳақ ва шариатнинг бурҳони бўлмиш Маҳмуд ибн Содриш шариани Ҳидоя масалаларига ёзган “Виқоятур ривой”адан муғлақ бўлган ўринларини очиб беради. ”
Иккинчисида шундай деганлар: “Бобом ва мавлойим,раббоний олим, самадоний омил шариат, ҳақ, диннинг бурҳони Маҳмуд ибн Садруш шариаҳ (Аллоҳ таоло у кишини мендан ва бошқа мусулмонлардан бўлган яхши мукофот билан мукофотласин) мен ёдлашлигим учун “Виқоятур ривоя фи масаилил ҳидоя” китобини таълиф қилдилар.”
Тарихчилар ва насбчилар у кишини насаблари борасида кўп ихтилофларга боришган. Уларнинг ичида энг аниқроғи: “Тож уш-шариа Маҳмуд ибн Сод руш-шариатул акбар Аҳмад ибн Жамолиддин Аби Макорим Убайдуллоҳ ибн Иброҳим ибн Аҳмад ибн Абдулмалик ибн Умайр ибн Абдулазиз ибн Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Халаф ибн Ҳорун ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳбуб ибн Валид ибн Убода ибн Собит розиёллоҳу анҳу ансорий маҳбубий”.
Лақаблари:
Таржимонлар у кишининг лақаблари “Тож уш-шариа” эканлигини айтадилар. Бу маълумотни у кишини неваралари бўлмиш убайдуллоҳ “Шарҳул виқоя”ни муқаддимасида келтирганлар: “Аллоҳ таолога илтижо қилган ҳолда, камтарликни энг чўққиси билан қул бўлмиш Убаудуллоҳ ибн Масъуд ибн Тож уш-шариа айтади”. Бундан Убайдуллоҳни боболари Тож уш-шариа эканлиги билинади, ваҳоланки у кишини боболарини исми Маҳмуд бўлиб “Виқоя матни”ни муаллифи эдилар. Баъзилар у кишини “Бурҳон уш-Шариа” деб лақаблаганлар. Фақатгина Лакнавий у кишини шундай лақаблари бор деган кишиларга узун гап билан раддия билдирганлар ва ана шу гапларида фикрга қўшилганларни сиқа бўлган уламоларга хилоф равишда бўлиб қолганларини баён қилиб берганлар.
Устозлари:
Мутаржимлар (уламоларнинг ҳаёт йўлларини ўрганган олимлар) Тож уш-Шарианинг оталаридан бошқа устозларини очи-ойдин келтиришмаган. Балки улар усозлари силсиласини ҳатто имом Абу Ҳанифагача боришлигини зикр қилишган. Имом Маҳмуд ибн Содриш шариа илмни оталари Содришшарадан, у киши ҳам оталари Жамолиддин Маҳбубийдан, у киши эса Саҳйх Имомзода Муфтий Муҳаммад ибн Абу Бакрдан, у киши Имодуддин Умар ибн Бакр ибн Муҳаммад Заранжарийдан, у киши оталари Шам сул аимма Заранжарийдан, укиши Шмсул аимма Сарахсийдан, у киши Шамсул аимма ҳалвонийдан, у киши Қози Абу Али Маҳбубийдан, У киши Абу Бакр Муҳаммад ибн Фазлдан, у киши Сабазмунийдан, у киши Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафсдан, у киши оталаридан, у киши Муҳаммад ибн ҳасандан, у киши эса Абу Ҳанифа Номон Ибн Собит роҳимаҳмуллоҳлардан олганлар.
Ўқувчилари:
Тарожим китобларининг ҳеч бирида Тож уш-Шарианинг неваралари Убайдуллоҳ ибн Масъуддан бошқа шогирдлари зикр қилинмаган. Ҳатто Боболари у кишини ёдлашликлари учун “Виқоя” матни ёзганлар. Бу имомнинг тўлиқ исмлари Убайдуллоҳ Садруш Шарийъа ал-Асғар ибн Масъуд ибн Тожуш Шарийъа Маҳмуд ибн Садруш Шарийъа Аҳмад ибн Жамолуддин Убайдуллоҳ ал-Маҳбубий ал-Бухорийдир.
Садруш Шарийъа ал-Асғар кичик Садруш шарийъа деганидир. У кишининг катта боболарининг лақаби ҳам Садруш Шарийъа бўлгани насабидан кўриниб турибди. Шунинг учун катта бобо – Садруш Шарийъа ал-Акбар-Катта Садруш шарийъа, набира эса Садруш шарийъа ал-Асғар – Кичик Садруш Шарийъа деб аталган.
Баъзи манбаларда икковлари Садруш Шарийъа биринчи ва Садруш Шарийъа иккинчи деб ҳам фарқланган.
Аммо Садруш Шарийъа лақаби асосан Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорий раҳматуллоҳи алайҳга ишлатилган.
Имом Садруш Шарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд ал-Бухорий Бухоро шаҳрида ота-боболари илм ва фиқҳ уламолари бўлган оилада туғилиб вояга етдилар.
Тожуш-шариа, ўз невараси (Садруш-шариа)ни ислом ҳуқуқи бўйича яхши тарбиялаб, Бурхониддин Марғинонийнинг шоҳ асари бўлмиш “Ҳидоя”нинг энг асосий масалаларининг қисқартириб, битта китоб жамлади ва уни “Виқоятур-ривоя фи масоилил-ҳидоя” (“Ҳидоя масалаларида ривоятларни сақлаш”) деб атайди.
Иккинчи Садруш-шариа лақаби билан танилган Убайдуллоҳ ибн Масъуд бу оиланинг фахри ва ҳанафийлар фиқҳининг порлоқ юлдузи ҳисобланади. У бобоси Тожуш-шариа тарбиясида камол топиб, шарқ ҳикмати (фалсафаси) калом илми ва табиатга оид фанларни ўзлаштириб, фиқҳ илмида буюк аллома сифатида танилди ва ҳанафий мазҳабининг атоқли ва сермаҳсул оимларидан бири бўлди. У бобоси ёзган “Виқоятур-ривоя”ни араб тилида шарҳлаб, уни “Шарҳул-виқоя” деб атади.
Имом Маҳбубийнинг илмий меърослари:
Олим-у фозил Маҳмуд Маҳбубий бир неча илмий ассарларин ўзидан кейингиларга мерос қилиб қолдирганлар. Улар:
1. “Ал-Виқоя” . Ушбу асар нинг тўлиқ номи “Виқоятур-ривоя фий масойилил Ҳидоя” (“Ҳидоя” масалаларида ривоятларни асровчи) бўлиб, Кафавийнинг (ваф. 990/1582) айтишига қараганда, бу асар “ал-Ҳидоя”, “ал-Фатово”, “ал-Воқеот” масалаларидан танлаб олиб ёзилган.
2. “Шарҳи Ҳидоя”. Бу шарҳни номи борасида ва унга китобни нисбати берилиши борасида ихтилофлар мавжуд.
3. “Ал-Фатаво ва ал-Воқеот”
У кишига уламолар томонидан мақтовлар:
Тарих Тож уш-Шариа учун чиройли сийратни битиб қўйган ва уламолар ҳам у кишига мақтовлар айтишган. Ким уламоларни у киши ҳақида айтган гапларига кўзини юритадиган бўлса уламолар у кишини Олимларнинг киборларидан, уларнинг машҳурларидан ва илм ва фиқҳда буюк инсонлардан деб билишганига гувоҳ бўлади.
1. “Тож ат-тарожим” китобинин муаллифи у кишини “Олим-у фозил, мукаммал илмли” деб мақтаганлар.
2. “Умдатур риоя” китобининг соҳиби у кишини “Шариат йўлбошчиси” деб таърифлаганлар.
3. Неваралари у кишини “Шариат, ҳақ ва диннинг бурҳони(яъни “ҳужжати”)” деб сифатлаганлар. Бундан ташқари “Ниқоя” китобларида ҳам боболарини: “Раббоний ва Самадоний олим, Шариат, ҳақ ва диннинг ҳужжати ва росуллар ва набийларнинг меросхўри” дея таърифлаганлар.
4. У киши тўғриларида кафавий “Катоиби аъламул ахёр” китобида “Олим-у фозил, комил-у билимдон, тўшқин денгиз, ўта билимдон, жуда ҳам парҳезкор, таҳқиқ қилувчи ва бир неча қадри буюк китобларнинг соҳибидир”,- деганлар.
Вафотлари:
Мамуд ибн Содришшариа илм олиш, таълим бериш, китоблар тасниф қилиш, яхшиликка даъват қилиш ва тўғри йўлга йўллаш билан кечирган карвон йўлларини “Ҳидоятул орифин” китоби муаллифи айтганларига кўра Ҳижрий 573-йиллар атрофида тарк этиб, Бакроман деган жойда вафот этдилар, ана шу ерга дафн этилдилар.
Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси “Ислом ҳуқуқи” йўналиши 2-курс магистранти Лутпиллаев Шамсиддин