islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Сувларнинг ҳукми

Маълумки, сувсиз поклаш ҳам, покланиш ҳам мумкин эмас. Шунинг учун ҳам барча ҳадис ва фиқҳ китобларида сувларнинг ҳукми ҳақида алоҳида боблар бор.Одатда бу бобларда қандай сувлар тоза, қандай сувлар поклаш хусусиятига эга, покланиш учун қайси турдаги сувлар билан таҳорат ёки ғусл қилса бўлади, каби бир қанча масалалар муолажа қилинади.

Покловчи сув осмондан тушган ёки ердан чиққан, 3та сифатлардан бири ўзгармаган (ранг, таъм, ҳид).

«Ва сизни поклаш… учун устингизга осмондан сув туширган эди», деган (Анфол сураси, 11-оят).

Ушбу оятда Аллоҳ таоло осмондан ёмғир ва қор шаклида туширган сув кишиларни поклаш учун ишлатиладиган сув экани тўғрисида хабар бермоқда. Шундан ёмғир ёки қор суви ила таҳорат ва ғусл қилиш мумкинлиги маълум бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради:
«Эй Аллоҳнинг Расули, албатта, биз денгиз(кемаси)га минамиз. Ўзимиз билан озгина сув оламиз. Агар у билан таҳорат қилсак, чанқаймиз. Денгизнинг сувидан таҳорат қилаверайликми?» деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«У суви пок, ўлимтиги ҳалол нарсадир», дедилар”. «Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

СУВЛАРНИНГ ТУРЛАРИ.

1. Тоза ва тозаловчи, таҳоратда қўллаш макруҳ бўлмаган сувлар. Бу табиий ҳолдаги пок сувдир.

2. Тоза ва тозаловчи, лекин таҳоратда қўллаш макруҳ бўлган сувлар. Булар: мушук ва у каби ҳайвонлар (сичқон, бўш қўйилган товуқ, йиртқич қушлар, уйда яшовчи кемирувчилар) теккан идишдаги сувлардир.

3. Тоза, аммо тозаловчи бўлмаган сувлар: таҳорат ёки ғуслда, ёки таҳорати бўлса ҳам Аллоҳ таолога яқинлик мақсади билан яна таҳорат қилишда ишлатилган мустамал сувлардир. Сув бадандан оқиб узилиши билан мустамал сувга айланади. Дарахт ва мевадан сиқмасдан, ўз-ўзидан чиққан сувни ҳам таҳорат қилишда қўллаш очиқ ривоятга кўра, дуруст эмас. Шунингдек, тозалашга кўмак бермайдиган бирор нарса қўшиб қайнатилган ёки бирор тоза нарса тушиб, табий ҳолати ўзгарган сувларда ҳам таҳорат қилиш жоиз эмас.

СУВ ТАБИИЙ ҲОЛАТИНИНГ ЎЗГАРИШИ ҚАНДАЙ?

а) Сувга қаттиқ моддалар тушиб, аралашганида унинг оқувчанлик ва юмшоқлик хусусияти йўқолса, табий ҳолати ўзгарган ҳисобланади.

б) Сувга зафарон, мева ва япроқ каби нарсаларнинг аралашиши туфайли унинг ҳиди, мазаси, ранги ўзгарсада, сувлик хоссаси йўқолмаса, у билан таҳорат қилишнинг зарари йўқ.

в) Сувга сут каби икки сифати бўлган суюқлик аралашганида, унинг бир сифати сувдан устун бўлса, сувнинг табиий ҳолати ўзгарган бўлади.

г) Сувга сиркага ўхшаш уч сифатли суюқлик аралашганида, унинг икки сифати сувда зоҳир бўлса, сувнинг табиий ҳолати ўзгарган ҳисобланади.

д) Сувга ҳеч қандай сифати бўлмаган мустамал сув каби суюқлик аралашганида, унинг миқдори сув миқдоридан ортса, сувнинг табиий ҳолати ўзгарган бўлади.

4. Нажас сувлар: идиш ё сатҳи 10х10 метрдан кам майдонда тўхтаб, кўллаб қолган сувга нажас тушса, нажаснинг асари бу сувда билинмаса ҳам, сув нажас бўлиб қолади. Оқар сувга нажас тушиб, унинг асари сувда билинмасагина, оқар сув нажас ҳисобланмайди.

5. Тозалаши шубҳали бўлган сувлар: Эшак ва хачир сув ичган идишдаги сувлар тозалаши шубҳали сувлардир. Сурнинг ичилган сувдан қолгани) ҳукмлари Оз миқдордаги сувдан бирор бир жонзот ичганидан сўнг қолгани СУР деб аталади ва у тўрт қисмга бўлинади.

1. Тоза ва тозаловчи. Отдан қолган сувнинг пок бўлиши гўшти ҳалол бўлгани туфайлидир. Имоми Азамга, раҳматуллоҳи алайҳ, кўра от гўштининг ейилмаслиги нопок бўлганлиги учун эмас, балки ҳарбий восита бўлгани учун, унга эҳтиром туфайлидир. Шундай бўлгач, аслида пок бўлган ҳайвоннинг гўштидан вужудга келган сўлаги ҳам покдир ва у аралашган сувни ҳам ифлос қилмайди. Демак, отнинг қолдиғи ҳар учала мазҳаб раҳбарининг иттифоқи билан ҳам тоза ва тозаловчидир. Гўшти истемол қилинадиган ҳайвондан қолган сув тоза ва тозаловчи сур ҳисобланади.

2. НАЖАС, истемол қилиш мумкин бўлмаган сур: ит, тўнғиз, бўри ёки арслон каби йиртқич ҳайвонлардан қолган сувнинг ҳукми ана шундай

3. Тоза сув борлигида қўллаш макруҳ бўлган сур. Бу мушук, қаровсиз қолган товуқдан, лочин, юришига сиз тўсқинлик қила олмайдиган ҳайвонлардир “Қаровсиз товуқдан қолган сув унинг доим нотоза жойда юриб, сув ичаётган пайтда тумшуғи нопок бўлгани учун макруҳдир.

4. Тозаловчи экани шубҳали бўлган сур. Бу хачир ё эшакдан қолган сур. Бундан бошқа сув топилмаса, мана шу сувда таҳорат олиб, сўнг таяммум ҳам қилиб, намоз ўқилади. Идишлар ва кийимларнинг тозасини танлаш кўпи тоза, ози нопок бўлган идишлар бир-бирига аралашиб кетганида, таҳорат учун ҳам, ичиш учун ҳам идишларнинг тозасини топишга ҳаракат қилиш керак. Агар уларнинг кўпи нопок бўлса, таҳорат қилиш учун тозаси қидирилмайди, таяммум қилинади. Нопок ва тоза кийимлар бирбирига аралашиб кетса, хоҳ уларнинг кўпи нопок бўлсин, хоҳ тоза бўлсин, тозасини топишга ҳаракат қилиш керак.

2-курс толибаси Рисолат Бадриддинова

161660cookie-checkСувларнинг ҳукми

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: