Ўрта асарларда ватанимиздан дунё илм-фаннинг турли соҳалари ривожига хизмат қилган асарлар ёзган алломалар етишиб чиққан. Улар қолдирган илмий ва ижодий мерос, ўз навбатида ўша даврда минтақамиз илмий ва маданий ҳаёти даражасини белгилашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ана шундай алломалардан бири Мовароуннаҳрнинг илм ва маданият ривожланган шаҳарларидан бири Форобда дунёга келган Абу Наср Исмоил ибн Ҳаммод ал-Жавҳарий ал-Фаробийдир (940-1007) [2: 27]. Манбаларда олимга Абу Наср деб куняланишининг сабаби манбаларда келмаган. Жавоҳир савдоси билан шуғиллангани учун асарларида Жавҳарий тахаллусини ишлатган. ал-Фаробий нисбаси туғилган юртига ишора. Саййид Муртазо Зубайдий(1205/1790) айтади:
الجوهري نسبة لبيع الجوهر أو ، لحسن خطه، أو غير ذلك
“Жавҳарий нисбаси жаҳар сотганлиги ёки хати гўзал бўлгани ёки бошқа сабаб учун бўлиши мумикин” [15:71/1].
Баъзи манбаларда туғилиши ва вафоти тўғрисида аниқ маълумотлар келмаган. Ҳатто Ёқут ал-Ҳамавий айтадики:”
ومن العجب أني بحثت عن مولده ووفاته بحثاً شافياً، وسألت عنهما الواردين من نيسابور، فلم أجد مخبر
“Ажабланарлиси шундаки (Жавҳари)нинг туғилиши ва вафоти тўғрисида чуқур изланиш олиб бордим. Нисабурга борувчилардан ҳам сўрадим, бирор хабар берувчи топилмади[5:158/5]”.
Изланишлардан маълум бўладики, ёшлигида тоғаси Абу Иброҳим Исҳақ ибн Иброҳим Фаробий тарбиясида бўлган.Тоғасининг қўл остида тоғаси ёзган “Девон ул-адаб” китоби ва бир нечта китобларни ўқиб чиқади. Ўша вақтда Фароб аҳли фиқҳда Шофеъий мазҳабида бўлгани учун Жавҳарий ҳам шу мазҳабда амал қилган.
Қуйида Жавҳарийнинг баъзи устозларини келтирамиз:
1.Исҳоқ ибн Иброҳим (335/946).
Юқорида баён қилганимиздек, у Жавҳарийнинг тоғаси бўлиб бошланғич таълимни тоғасидан олган. Ибнул Анбарий айтади:”
وقد أخذ العربية عن: أبي سعيد السيرافي، وأبي علي الفارسي، وخاله صاحب ” ديوان الادب ” أبي إبراهيم الفارابي
“Арабчани Абу Саъид Сайрофий, Абу Али Форисий ва тоғаси бўлмиш “Девонул адаб”ни соҳиби Абу Иброҳим Фаробийлардан ўрганган” [5:258].
- Абуссарий Муҳаммад ибн Иброҳим ал-Асбаҳаний.
Жавҳарий айтади: ”Девон ул-адаб” китобини Форобда Иброҳимга, сўнг Асбаҳонда Абуссарий Муҳаммад ибн Иброҳимга, сўнг Боғдотда қози Абу Саъид Сайрофийга ўқиб ўтказдим” [6:63/5].
3.Абу Саъид ас-Сайрофий.
Жавҳарий ўзининг “Сиҳоҳ” номли асарида эслаб айтади: “Абу Саъид уни ўқитди” [7:2269/6], “Абу Саъид менга шеър айтди” [7:1146/3], “Уни Абу Саъидга ўқиб бердим”, “Абу Саъид айтди” [7:2051/5], каби”. Қўшимча тарзда қози Абу Саъиддан фиқҳ, шеър, аруз, қофия, калом ва хат илмини олган [13:10].
- Абу Али ал-Форисий. Жавҳарий бу устозидан ҳам кўп илм олган, хусусан наҳв, Қуръон қироатлари илмини Форисийдан олган. Албатта, илм билан машғул бўлган инсоннинг шогирдлари ҳам бўлади. Жавҳарий Нисабурда ўрнашган вақтини эслаб Саолабий айтади:
لم يزل مقيما بها على التدريس (والتأليف، وتعليم الخط الأنيق”
“Жавҳарий дарс бериш, китоб ёзиш ва хаттотликда машғул бўлди” [8:401/4]. Баъзи шогиртларини келтирамиз.
- Абу Али Ҳасан ибн Али. У Жавҳарийдан илм олганларнинг биридир. Ҳасан ибн Али Жавҳарийнинг Хуросондаги шогирдларидан ҳисобланади.
- Абу Муҳаммад Исмоил ибн Муҳаммд Даҳҳон. У адаб йўлида жуда кўп маблағ сарф қилди. Шу соҳада пешқадам бўлди. Луғат, наҳв ва аруз илмини Жавҳарийдан ўрганиб йирик алломага айланди. У Жавҳарий ўз қўли билан амир Абул фазил учун кўчирган “Сиҳоҳ”асарини қўлга киритди [8:406].
- Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Солиҳ ал-Варроқ. Манбаларнинг иттифоқ қилишича Жавҳарийни маҳкам тутган шогртларидан бўлган. Жавҳаридан “Сиҳоҳ”ни ривоят қилган. Ундан ўз хатида нусха кўчирган. Бу ҳақида ал-Ҳамавий айтади:”
“بقى الكتاب، مسودة غير منقحة، ولا مبيضة، فبيضه أبو إسحاق إبراهيم بن صالح الوراق تلميذ الجوهري بعد موته”
“Китоб хомаки ҳолатда, камчилиги тўғриланмасдан ва оққа кўчирилмасдан турди. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Солиҳ ал-Варроқ Жавҳарийнинг ўлимидан сўнг оққа кўчирди” [5:157/5].
- Абу Мансур ал-Бешкий. У Жавҳарийнинг савдодаги шериги, дўсти бўлган. Жавҳарий “Сиҳоҳ” китобини мана шу дўсти учун ёзган. У “Сиҳоҳ”ни Жавҳарийдан эшитган [6:156/5].
Жавҳарий каби инсонлар янгиликка интилувчан бўладилар. Уларни бошқалардан фарқли фазилатлари бўлади. Унинг китоб таълифида ҳам ўзига хос йўналиши бор эди. Луғат ва табақот уламолари Жавҳарийни луғат илмида имом деб эътироф қилдилар. Жавҳарийнинг илмда мартабаси қанчалар юқори эканлигини билдириш учун унга ҳам аср бўлган олимларниг у ҳақидаги фикрларини келтирамиз.
Тошкент Давлат Шарқшунослик унверситети
магистранти Зоҳидов Муҳаммадали