Бу имомнинг тўлиқ исмлари Убайдуллоҳ ибн Масъуд Содруш шариъа ал-Асғор ибн Масъуд ибн Тожуш шариъа Маҳмуд ибн Жамолуддин Убайдуллоҳ ал-Маҳбубий ал-Бухорийдир. “Содруш шариъа ал-Асғор” “кичик содруш шариъа” деганидир. У кишининг катта боболарининг ҳам лақаби Содруш шариъа бўлганлиги насабларидан кўриниб турибди. Шунинг учун катта бобо “Содруш шариъа ал-Акбар” – “Катта Содруш шариъа”, набира эса “Содруш шариъа ал-Асғор” –“Кичик Содруш шариъа” деб аталган. Баъзи манбаларда икковларини “Содруш шариъа биринчи” ва “Содруш шариъа иккинчи” деб ҳам фарқланган. Аммо Содруш шариъа лақаби асосан Убайдуллоҳ ибн Масъудга нисбатан ал-Бухорий роҳматуллоҳи алайҳига нисбатан ишлатилган. Имом Содруш шариъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд Бухоро шаҳрида, ота-боболаридан бошлаб барча […]





