Исломда эътиқодий жиҳатдан бир-бирлари билан аҳил-иноқ, ҳамжиҳат ва бирдам бўлган аҳли сунна вал-жамоа деб аталмиш тўрт фиқҳий мазҳаб бор. Яъни, ҳанафийлик, моликийлик, шофеъийлик ва ҳанбалийлик мазҳаблари.
“(Эй инсон), ўзинг (аниқ) билмаган нарсага эргашма!” Ушбу оятда билмаган нарсага эргашишдан қайтарилган бўлса, бошқа бир оятда, яъни Наҳл сурасининг 43-оятида билмаган инсон билган кишидан сўрашга буюрилган...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси А.Ғиёсов
Афсуски, ҳозирги кунда ҳамма ўзини дин олимидек тутиб, ҳар қандай билган-билмаган масалаларида хоҳлаган жавобини беряпти, ўзини мужтаҳид олим деб ўйламоқда. Аслида ҳам шундайми?!
Инсоният тамаддуни тараққий этишида бир неча омиллар сабаб бўлади. Булар ичида тинчлик ва барқарорлик асосий ўрин эгаллайди. Бугун инсоният тақдири ва тараққиётига таҳдид солаётган экстремизм, терроризм барча давлатлар бир ёқадан бош чиқариб курашиши зарур бўлган иллатга айланди