islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Огоҳ бўлинг

Бўлимлар

​​Ёлғон ризқни камайтиради

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ота-онага яхшилик қилиш умрни зиёда қилади. Ёлғон ризқни камайтиради. Дуо қазони қайтаради", дедилар" (Имом Дайламий ривояти). Ушбу ҳадисда ёлғоннинг...- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Сирдарё вилояти Саъду Саид жоме масжиди имом-хатиби Рўзибек Абдунабиев

Шайтондан ҳам ёмонроқ душман

Инсон учун душманларининг ичида энг ёмони шайтон бўлса, инсоннинг нафси ундан ҳам ёмонроқ душмандир. Шайтон инсонни нафсини ўзига қарши қурол қилиб, Аллоҳ таолонинг йўлидан адаштиришга, гуноҳ содир этишига, дунёсини ҳам оҳиратини ҳам барбод бўлишига олиб боради.ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Улуғнор тумани Сўфи Оллоҳёр жоме масжиди имом-хатиби Шоҳимардон Орипов

“Фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар!”

Ақидапараст оқимлар ёшларни, меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот қилиш каби усуллар фойдаланмоқдалар...- ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Андижон вилояти “Ҳазрат Умар” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадсобир Иминов

Террорчи ташкилотлар тарғиботининг интернет имкониятларидан бузғунчи мақсадларда фойдаланиши

Ҳозирги глобаллашув даври маънавий тарбияни янада бойитиш, ёшларни ғаразли ғоялар таъсиридан ҳимоялашни тақозо этмоқда. Ёш авлоднинг истиқболини, ёрқин келажагини истайдиган ҳар бир ота-она тарбия масаласига жиддий эътибор бермоғи зарур.Ўсиб келаётган ёш авлодни диний – миллий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар қалбида ўз халқи, Ватанига меҳр-садоқат туйғусини кучайтириш, уларни хар-хил бузғунчи кучларнинг ахборот хуружларидан огоҳ этиш, муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир. Глобал ахборот тизимидаги хабарларни «фильтрсиз» қабул қилиш оқибатида ёшлар онги заҳарланмоқда. Интернет сайтларидан тарқатилаётган хар хил ёт ғоялар ва ахборотларни ёшлар томонидан қабул килинаётганлиги ва унинг оқибатлари жаҳондаги барча мамлакатлар халқларини ҳам ташвишга солмокда. Интернетданолинганнарсатўғри, ишончливазарарсизэканинибилишкерак. Яхши-ёмоннингфарқига бормаган ёшлар интернет орқали тарқатилган ҳар қандай маълумот-хабарларни ҳақиқат деб қабул қилаётгани жиддий хавотирга солади. Ислом таьлимоти бузғунчиликни, одамлар қалбига ваҳима, душманлик ва фитна уруғларини сочишни қаттиқ қоралайди. Ҳаммамизга маълумки, сўнгги йилларда динни ўзларига ниқоб қилиб олган оқимлар, тоифалар пайдо бўлди. Улар ғаразли мақсадлари йўлида жамиятда бузғунчилик, бегуноҳ одамлар қонини ноҳақ тўкиш каби жиноятларни авж олдириб, фуқаролар тинчлигини бузиб, халқ орасида низо чиқаришга ҳаракат қилишмоқда. Кейинги пайтларда интернет билан боғлик бузғунчиликлар, глобал тармокдан қабиҳ мақсадда фойдаланаётганлар кўпайиб бормоқда. Айниқса, террорчи ташкилотлар залолатга бошловчи электрон нашрлар ва видеолавҳалар кенг ёйишмоқда ва ёшларни ўз домига тортмоқда. Яна ушбу террорчи ташкилотлар ёшларни ўз тузоқларига илинтиришда интернетдан усталик билан фойдаланмоқда. Ўзларини «яқин дўст» ёки «ҳидоятга чорловчи» сифатида танитиб, ёшларни тўғри йўлдан чалғитмокда. Аслида, уларнинг дин ва шариат ҳақида умуман илмлари йўқ, фақатгина тўда бошидан ёдлаб олганларини такрорлашдан нарига ўтмайдилар. Бошқа томондан қараганда, улар бу жоҳиллиги билан бошқаларни ҳам жар ёқасига тортаётгани ва кимнингдир ноғорасига уйнаётганини билмайдилар. Бундайлар аввал дину диёнат, ибодат, жаннат ҳақида турли жозибали сўзларни гапириб, ғўр ёшларни йўлдан уриб, охир-оқибатда, разолат қурбонига айлантирмоқда. БугунгикундаИнтернет тармоқларидан халқаро террористик ва экстремистик кучлар ҳам фаол фойдаланишмоқда. Айниқса, ғоявий ва диний сохта ақидаларни тарқатишда бир неча ўнлаб хорижий мессенжер ва тармоқлар жиноятчиларга қўл келмоқда. Жумладан, уларорасида Telegram, Viber, WhatsApp ҳамда Skype тармоқлари энг кўп оммалашган. Бу тўғрида Россиянинг «Известия» газетаси хабар тарқатмоқда.Унга кўра, ИШИД жиноятчилик тўдаси бир неча минглаб россияликларни айнан шу тармоқлар орқали ўз оқимига тортган. «Интернет ҳаммагаўзхоҳишигакўрахизматкўрсатади. Террорчилар турли руҳий ва моддий рағбатлантириш орқали интернет фойдаланувчиларнинг ишончини қозонмоқда. Улар ёлғон иддаолари билан ишончга киришга харакат қилишмоқда. Бизлар албатта ёшларимизни ёт унсурлардан ҳимоя қилиш учун интернет оламидан тўғри фойдаланишга, китобхонликка ёшларни қизиқтиришимиз керак. Тошкент ислом институти талабаси Турдиматов Нурмуҳаммаджон Муфтайдин ўғли 569

Терроризмга қаршимиз

Халқимизнинг табиатига мутлақо ёт бўлган сиёсий, диний экстремизм, ақидапарастлик ва бошқа бузғунчи оқимларнинг хуружи ва тарқалиши тинчлик ва осойишталикка, фарзандларимизнинг келажагига катта хавф туғдириши бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Дин инсон руҳини поклаши, одамлар ўртасида меҳр оқибат туйғуларини мустаҳкамлаши, миллий қадрият ва аньаналарни асрашга хизмат килиши билан ҳар қандай жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади. Айникса, инсоният мураккаб тараққиёт жараёнини бошидан кечираётган ҳозирги даврда диннинг турли халқлар ўртасида мулоқот ўрнатиш, уларни маьнавий  жиҳатдан яқинлаштириш, зулм ва зўравонликка қарши биргаликда даьват этиш борасидаги аҳамияти беқиёсдир. Бизнинг ислом динига бўлган ихлосимиз, эьтиқодимиз ва садоқатимизни бутун жахон аҳли кўриб билиб турибди. Сўнги йилларга келиб турли минтақаларда Bслом динини ўзларига ниқоб қилиб олган манфур кимсалар ва тоифалар пайдо бўлди. Улар жамият ўртасида бузғунчилик, нохақ қон тўкилиши каби салбий ҳолатларни авж олишига, халқ тинчлиги бузилиб, икки дунё саодатига, эзгуликга етакловчи ислом динига зарар етказиб, мусулмонлар орасида низо чикариб, нифоқ солишга ҳаракат қилаётганлари жаҳон афкор оммасига сир эмас. Улар ўзларини “Ислом дини ва мусулмонларни ҳимоя қилувчи халоскор фирқа” деб эьлон қилган ҳолда бегуноҳ мусулмонларнинг ўлимига сабаб бўлмоқдалар ҳамда қанчадан қанча юртларни вайрон этмокдалар. Энг ачинарлиси улар ўзларининг бузғунчи ҳаракатларини асослаш учун муқаддас Қурьони каримни нотўғри талқин қилиб, ўз мақсадлари йўлида диндан фойдаланиб, одамларни йўлдан оздиришга уринмоқдалар. Аслида дунёдаги асосий динлардан бири бўлган  Ислом дини моҳият ва эьтибори билан адолат мезони сифатида жахон динлари қатори катта аҳамиятга эга. Қурьони карим ва ҳадиси шарифларда келган кўрсатмалар ана шу адолатни бир жиҳатдан асословчи, яна бир жиҳатдан эса мусулмонларнинг эьтиқодини белгиловчи илоҳий манба хисобланади. Умуман олганда, ислом дини ахлоқий пок инсонларни шакллантиришда ва тарбиялашда жуда катта аҳамиятга эга бўлган маьнавий қадриятдир. Албатта, етарли диний ва дунёвий билими бўлмаган, миясидан умуминсоний қадриятлар чиқариб ташланган, уларнинг ўрнига ақидапарастлик ғоялари киритилган “манқурт” инсонлар маьнавий қашшоқ кишига айланиб колади.  Бундай кишилар аста секинлик билан бўлсада жамиятда нотинчлик, беқарорликни келтириб чиқаришга ҳаракат қиладилар. Ислом дини ва терроризм умуман бир бирига ёт нарсалар эканини ҳамиша ёдда тутайлик. Тошкент ислом институти талабаси Турсунов Қодиржон Мамасоли ўғли 473
1 18 19 20 21 22 42