Саудия Арабистон Подшоҳлигидаги “Мўътабар уламолар кенгаши”нинг такфир (бировни куфрда айблаш) ҳақидаги баённомалари ва қарорларининг хулосаси: 1-жузъ Ар-Риёз шаҳри 26.09.2016 Кириш: “Кофирга чиқариш – такфир” баъзи одамларга чигал бўлган тушунчалардандир. “Кофирга чиқариш”нинг ҳукмлари: “Кофирга чиқариш” такфир – асоси Аллоҳ ва Расулига бориб тақаладиган шаръий ҳукмдир. У “ҳалол қилиш” ва “ҳаром қилиш”га ўхшайди. Куфр деб сифатланган ҳар бир нарса ҳам диндан чиқарадиган “катта куфр” бўлавермайди. Қуръон ва суннат кофирлигига очиқ ойдин далолат қилганларидан бошқаларни кофирга чиқариш мумкинэмас. Бунда шубҳа ёки гумон кифоя қилмайди. “Кофирга чиқариш” оқибатида хатарли ҳукмлар келиб чиқади. Шариат “ҳад”лари (Шаръий жазолар) шубҳа бўлганда тарк қилинар экан, шубҳа асосида “Кофирга чиқариш”ни тарк қилиш авло ва лозимдир. Ваҳоланки, “ҳад”нинг оқибатида келиб чиқадиган нарсалар “Кофирга чиқариш” нинг оқибатида келиб чиқадиган ишлардан енгил ҳисобланади. Гоҳида Қуръон ёки суннатда маълум бир сўз ёки иш ёхуд эътиқод куфр эканлиги ҳақида маълумотлар келади. Аммо, буларнинг бирортасини бажарган инсон кофир бўлишига монеъ далил борлиги учун кофир ҳисобланмаслиги мумкин. “Кофирга чиқариш” ҳам бошқа аҳкомлар сингари сабаблари топилиб, монеълар йўқ бўлгандагина тўғри бўлади. Бунга мерос масаласини ўхшатиш мумкин. Гоҳида мусулмон қаттиқ хурсандчилик ёки қаттиқ ғазаб туфайли куфр калимасини айтиб қўйиши мумкин. Бу ҳолда қасддан қилмагани учун кофир бўлмайди. Худди қиссада бир киши қаттиқ хурсанчиликдан хато қилиб “Эй, Аллоҳ, Сен қулимсан, мен Раббингман” – деб юборганидек. Тошкент ислом институти талабаси Aнваров Aбдумалик Aкбар ўғли 420
Байҳақий Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар одамларга даъвосига кўра бериладиган бўлса, кишилар бир қавмнинг моллари ва қонларини даъво диладилар. Лекин,...”, деганларидан кейин қуйидаги муборак гапларини айтганлар...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси А.Ғиёсов
Айтиб ўтилганидек, гоҳида Имом Абу Ҳанифа айтган баъзи масала зоҳиридан ҳадисга зид кўринади. Ушбу зидликни кетказиш учун ҳанафий уламоларнинг ҳадисни таъвил қилишлари натижасида бошқалар Имомнинг мазкур ҳадисга амал қилмаганини айтишади. Аслида эса Имом у ҳадисга амални тарк этмаган, балки...- ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси А.Ғиёсов
Дунёда глобаллашув жараёнлари жадаллик билан ривожланаётган ҳозирги даврда манфаатлар тўқншуви минтақа, миллат ва дин танламас иллатларни юзага чиқармоқда. Ана шундай иллат ва инсоният оёғига болта бўлиб урилаётган разолат экстремизм ва терроризм деб аталмоқда. Бу иллатларни нима деб аташимиздан қатъий назар,қайсидир ташкилот ёки тузулмаларнинг манфаати учун хизмат қилишини яхши билишимиз даркор. Экстремизм “кескин ҳаракат қилиш” деган луғавий маънони берса, истилоҳий маъноси “аҳоли орсида ўз ақийдавий фикрларини муросасизларча сингдиришга уриниш”дир. Унинг хавфли томони минг йиллардан бери халқимиз орасида амал қилиб келинаётган ақидавий аҳкомлар ва урф одат ва анъаналарни рад этиб, ўзларининг манфаатларига мос келувчи ақидаларини сингдиришларидир. Бундай бузуқ ақида эса мусулмонни “кофир”, давлатни “куфр давлати” ва бундай жамият “куфр жамияти” деган қарашларни сингдиришга қаратилгандир. Ақиданинг бундай тарзда бузилиши эса ҳақиқий мўминни кофирликда айблаб қонини тўкишга фатво беришга қаратилганлиги билан хавфлидир. Бундай қарашлар эса ўз навбатида терроризм каби ўта хавфли иллатга замин пайдо бўлишига сабаб бўлади. Терроризм қўрқитиш, ваҳима солиш ва жамиятда беқарорлик келтириб чиқаришга қаратилган хатти-ҳаракатлардир. Бугун дунёда бу балодан азият чекмаган бирорта давлат йўқ десак муболаға бўлмайди. Ўз манфаати йўлида ҳеч нарсадан тап тормайдиган тузилмалар ўз ғаразли мақсадларига эришиш йўлида ёшлардан фойдалинишни кўзда тутганлар. Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, “ҳужралар” ташкил этиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усулларда амалга оширмоқда. Айниқса, интернет тармоғида ўзини жарангдор номлар билан атаб олган террористик ташкилотлар гўёки ислом равнақи йўлида курашаётган “мужоҳид биродарлар гуруҳи” экани ҳақидаги тарғибот-ташвиқот кенг кўламда олиб борилаётгани, бунинг оқибатида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан мусулмон ёшлар “ҳижрат” қилиш ва “жиҳод”да иштирок этиш даъвосида уруш бўлаётган ҳудудларга бориб, ушбу гуруҳ сафига бориб қўшилаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Афсуски, ёшлар муайян қисми бундай бузғунчи оқимларни ҳақиқатда ҳам Ислом динини бутун дунёга тарқатиш, исломий давлат барпо этган ҳолда дунёда адолат ўрнатишни мақсад қилган ташкилот деб ҳисоблайди. Бундай фикрловчилар Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ҳам бор экани ҳеч кимга сир эмас. Бундай ёшлар юқорида қайд этилган ҳудудларда инсонларга қарши содир этилаётган жиноятларни гўёки халифалик қуриш учун жоиз амал ҳисоблаб қаттиқ адашмоқдалар. Аслида, мутаассиб оқим аъзоларининг мақсадлари — “жиҳод”, “ҳижрат”, “шаҳидлик” каби диний тушунчаларни сохта талқин қилиш орқали ёшларимизни оиласи ва яқинларининг таъсиридан чиқариш, ўқиш ёки ишидан ажратиб олиш ҳамда уларни қуролли тўқнашувлар кетаётган Сурия, Ироқ, Афғонистон ёки Покистон каби мамлакатларга жўнатиб, манқурт-жангари ёки “тирик бомба”га айлантиришдан иборат. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ деди: “Уч (киши) борки, Қиёмат куни мен уларга хусуматчиман: Менинг номим билан (аҳд) бериб, кейин хиёнат қилган киши; ҳур одамни сотиб, пулини еган киши; ишчи ёллаб, ундан (ишни) тўла талаб қилиб олиб, ҳаққини бермаган киши”. Гўёки “ҳижрат” савобини оламиз деб даъво қилаётганлар баъзи адашган юртдош ёшларимиз юқоридаги каби онакуш ва одамфурушлардан ўрнак олмоқчими? Қуръони Каримда айнан шундай ҳолатлар ҳақида “Зулм қилганларга мойил бўлманглар. Яна сизни дўзах олови тутмасин…” (“Ҳуд” сураси, 113-оят), дейилган. Ҳозир бутун дунё уламолари террорчи гуруҳларнинг Исломга умуман алоқаси йўқ экани ҳақида фатво бермоқдалар. Жумладан, Бутун дунё Ислом уламолари кенгаши раиси Юсуф Қаразовий: “Биз уламолар бузғунчиларга қарши курашмоғимиз зарур. Ҳозир экстремистик ташкилоталр таркибида алданган ёшлар жуда кўп. Улар “кофирларга қарши...
Ислом динида инсоф, адолат ва инсонпарварлик қоидаларига ҳатто ёв билан жанг қилиш асносида ҳам риоя қилишга буюрилади. Ҳаддан ошиш, тажовузкорлик ва зўровонлик қаттиқ қораланади. Масалан Аллоҳ таоло каломи шарифида: «Албатта, Аллоҳ ҳаддан ошувчиларни (тажовузкорларни) ёмон кўргай» деб марҳамат тқилган.... - ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси кабинет мудири Икромжон Жўрабоев