islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Огоҳ бўлинг

Бўлимлар

Имом Бутий ва салафийлар кураши: Кўпчилик эшитишни хоҳламайдиган қисса

Мазкур қиссада Бутий раҳимаҳуллоҳ салафийларнинг фикрларига қақшатқич зарба берганлар. У киши эътирозларга парво қилмай, ўз мавқеларида собит турдилар...

СОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ БАЪЗИ ДАЪВОЛАРИГА ИЛМИЙ РАДДИЯ

بسم الله الرحمن الرحيم Аллоҳга ҳамд, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳнинг салоту саломи бўлсин! Суннатни бизга соф ҳолида етказган саҳоба, аҳли байт ва олимлардан Аллоҳ рози бўлсин! Салафу солиҳлар йўлидан юриш, уларнинг таълимотига амал қилиш энг шарафли маслакдир. Зеро, улар биздан кўра Аллоҳнинг каломи ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини яхшироқ билишган. Минг афсусклар бўлсинки, сўнги йилларда салафлар йўлидан юриш даъвоси билан уммат орасига тафриқа соладиган тоифалар чиқиб қолди. Улар ўзларини салафий деб атаб, авом халқни мазҳабга эргашишдан қайтармоқда. Келинг уларнинг баъзи даъволарини илмий ва мантиқий таҳлил қилиб кўрамиз. Зеро, ҳар бир даъвони илмий ўрганиб, кейин уни қабул қилиш динимизнинг таълимоти ҳисобланади. Улар айтади: «Аллоҳ бизни бировнинг фикрига эргашиб ибодат қилишга буюрмаган. Шунинг учун, мазҳаб имомига эргашишимиз шарт эмас». Бу даъволари Қуръон оятларига зиддир. Чунки Аллоҳ таоло билмаган нарсаларимизни олимлардан сўраб, унга амал қилишга буюриб, шундай деган: فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ «Билмасангиз, зикр аҳлидан (яъни олимлардан) сўратнг». (Наҳл, 43). Ушбу оятда Аллоҳ таоло бизларни олимлардан сўрашга ва улар айтган кўрсатмага амал қилишга буюрмоқда. Яна бошқа бир оятда, Қуръон ва ҳадисдан ҳукм чиқара оладиган мужтаҳидларга эргашишга тарғиб қилиб шундай деган: وَإِذَا جَاءَهُمْ أَمْرٌ مِنَ الْأَمْنِ أَوِ الْخَوْفِ أَذَاعُوا بِهِ وَلَوْ رَدُّوهُ إِلَى الرَّسُولِ وَإِلَى أُولِي الْأَمْرِ مِنْهُمْ لَعَلِمَهُ الَّذِينَ يَسْتَنْبِطُونَهُ مِنْهُمْ «Қачонки уларга эминлик ёки ҳақ тўғрисида бир иш – хабар етса, уни ҳар қаёққа тарқатурлар. Агар уни Расулга ва ўзларидан бўлган ишбошиларга ҳавола қилганларида эди, улардан ишнинг негизини биладиганлари уни англаб етар эдилар». (Нисо, 83). «Ишнинг негизини биладиганлар» деб таржима қилинган сўз араб тилида истинбот деб номланади. Яъни истинбот қила оладиган мужтаҳидларга ҳавола қилишса, хато қилмаган бўлишади, дейилмоқда. Демак, ижтиҳод қилиш даражасига етмаган ҳар бир одам, гарчи у араб тилини яхши билиб, оят ва ҳадисларнинг маъносини тушунсада, мужтаҳид имомга эргашиши шарт. Уларнинг яна бир даъвоси: «Битта мазҳабга эргашиб ибодат қилишдан кўра, ҳар бир мазҳабдаги тўғри фикрларни олиб, ибодат қиламиз». Уларнинг бу даъвоси кишини фосиқликка олиб боради. Тасаввур қилиб кўринг, аёл кишига қўли теккан кишининг таҳорати бузилиш ёки бузулмаслиги борасида, имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳнинг «Таҳорати бузилади», деган сўзини олмасдан, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг: «Таҳорати бузилмайди», деган сўзини олса, шунингдек, бадандан қон чиқиш масаласида имом Аъзамнинг: «Таҳорати бузилади», деган сўзини олмасдан, Шофеийнинг: «Таҳорати бузилмайди», деган сўзини олса, бунда инсон ўзига қулай йўлларни қидириб, динда фосиқ бўлиб қолмайдими?! Ҳар бир мазҳабдан териб, териб амал қилиш талфиқ яъни беқарорлик дейилади. Бундай йўлни тутган инсон ҳаромни ҳалолга, ҳаромни ҳалолга, макруҳни, мубоҳга, мубоҳни макруҳга чиқарадиган дини суст инсонга айланади. Уларнинг яна бир даъвоси «Мазҳабга эмас, салафларга эргшашиш керак». Мана шу сўзни айтаётган салафийга: «Бу фикрга қаердан келдинг», деб савол берсангиз, у: «Албоний, Усаймин ва Ибн Бозларнинг маърузасидан ёки китобидан ўқиб шу фикрни айтганларини эшитдим», дейди. Фаразан тўрт мазҳаб имомига эргашмай, салафларнинг йўлидан юрадиган бўлсак, ўша салафларнинг сўзини, йўлини қандай топамиз, десак, салафийлар: «Албоний, Усаймин, Ибн Боз ва бошқа олимлар ўз китоблари ва маърузаларида салафлар йўлини баён қилиб, фиқҳий масалаларни айтишган. Биз ўшанга амал қилсак бўлди», дейди. Биз шунда у салафийга: «Демак, сен ҳам салафларнинг эмас, ўша Албонийларнинг йўлига эргашаятган экансанда», деймиз. Аслида, имом Аъзамга эргашиш салафлар йўлини маҳкам тутишдир. Чунки, имом Аъзам тобеин...

Экстремизм, терроризм ва миссионерликка қарши кураш – долзарб вазифа

Экстремистик ва террористик оқимлар ҳаракати Ўзбекистонда мустақиллик йилларидан сўнг бошланди. Ёш мустақил давлатимиз уларга қарши маънавий жиҳатдан кураш олиб борди... - ТИИ Ижтимоий фанлар кафедраси мудири О.Тангиров

Огоҳ бўлган, абгор бўлмас!

Баъзи ота-оналар фарзандининг ёш бўлишига қарамай, уяли телефондан бемалол фойдалана олишини кўриб, хурсанд бўлишини айтади. Лекин уларнинг кўпи болалари телефон орқали нималар билан машғуллигини билмайди, тўғрироғи, назорат қилмайди. Болакай эса қўлида телефон, истаган, қизиққан маълумотларини ўртоқларидан кўчириб олиши ва ундан завқланиши мумкин. Шу тариқа, телефонга тушган ҳар хил бемаъни, ёшига мос бўлмаган маълумотлар ҳам боланинг онгини заҳарламоқда. Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда уяли телефон орқали ҳаёсиз тасвирларни тарқатиш тез ривожланмоқда. Бу эса дунё мамлакатларини жиддий ташвишга соляпти. Қатор давлатлар жамиятда, айниқса, ёшлар орасида одоб-ахлоқ меъёрларининг бузилишига йўл қўймаслик мақсадида кескин чораларни қўллашга мажбур бўлмоқда. Хитой ҳаёсиз маҳсулотларни тарқатишга қарши кенг қамровли кураш ҳаракатларини бошлаб юборди. Австралияда эса ҳаёсиз маҳсулотларнинг тарқатилиши қатъий тақиқланиб, бу борада махсус қонун қабул қилинган. Мактаб ўқувчиларини тармоққа улашда аппаратнинг турига қараб, белгиланган меъёрлар асосида фақат оддийларига улаш керак. Яъни, уларда камера, диктофон, флеш карта, “bluetooth” бўлмаслиги керак. Ўқувчиларга фақат кириш­ чиқиш қўнғироқларини қабул қилувчи ва хабар йўлловчи аппаратлардангина фойдаланишга рухсат бериш лозим. Бугунги ҳаётни интернетсиз тасаввур қилиш қийин. Шубҳасиз, интернет давримизнинг энг буюк ихтироларидан бири. Катта-кичик, ҳар ким унинг хизматидан фойдаланиши мумкин. Бироқ гап ким қандай фойдаланишига боғлиқ. Ҳозир тўрт­беш яшар бола ҳам компьютердан бемалол фойдаланиши, эртадан­ кечгача “автопойга” ўйнаши ёки “жангари филм иштирокчиси”га айланиши мумкин. Бир қарашда бунинг ёмон жойи йўқдек. Бироқ бу нарса одат тусига кирса, нохуш оқибатларга олиб келиши ҳеч гап эмас. Агар ўтган асрнинг 90-йилларида ёшларнинг энг севимли машғулотлари мусиқа тинглаш ва телекўрсатувлар кўриш бўлса, айни кунда компьютер ва интернет олдинги қизиқишларни ёш авлод ҳаётидан сиқиб чиқарди. Ҳозирги замон ёшлари қизиқиш ва севимли машғулотлари ҳақида сўз юритганида, спорт, дўстлар билан суҳбатлашиш, маънавий ва маданий ҳордиқ чиқариш билан бир қаторда компьютер технологиялари ва интернетга бўлган қизиқишларини биринчи ўринда тилга олади. Сўнгги илмий текширувлар натижаларига кўра, бутун дунё тармоғига уланаётган ёш болаларнинг сони соат сайин ошмоқда. 2007 йил Европада ўсиб келаётган ёш авлод вакилининг учдан бир қисми онлайн тизимида бўлиши кузатилди. 2010 йил дунё тармоғида 10 миллион ёшлар “сайр қилган” бўлса, ҳозир уларнинг сони аллақачон 20 миллионга етган. Кундан кунга интернетдан фойдаланувчи оилалалар, фарзандлар сони кўпаймоқда. Бундай ёшларнинг катта қисми – 4,5 миллиондан ортиғи Буюк Британияга тўғри келади. Улар ҳар куни электрон манзилларини текширади, турли хил сайтлардан маълумот излайди ва чат орқали мулоқотда бўлади. Германияда ҳозирча 3 миллиондан ва Францияда 1,5 миллиондан ортиқ ёшлар вақтини асосан онлайн тизимида ўтказади. Яна бир муҳим маълумот: “Болаларни асрайлик” (Save the Children) халқаро ҳуқуқий ташкилоти ўтказган сўровномалар натижасидан маълум бўлдики, АҚШдаги 15­17 яшар ўсмирларнинг 85 фоизи, Канада ёшларининг 93 фоизи мунтазам равишда интернетдан фойдаланади. Дарҳақиқат, бугун интернетдан фойдаланувчиларнинг деярли барчаси ёшларни ташкил этади. Тадқиқотлар натижаларидан шу маълум бўлдики, ҳозир мактаб ёшидаги болалар ҳам интернетдан тобора эрта фойдаланмоқда. Ёшларнинг интернетдан фойдаланиши ҳақида сўз юритар эканмиз, юқорида тилга олинган ҳолат – интернетдаги танишувлар, SMS, чатларга тўхталиб ўтамиз. Алоҳида таъкидлаш жоизки, бундай интернет аро ёзишувлар ёшлар ўртасида бугун кенг оммалашиб бормоқда, аста­-секинлик билан чатга кирган ёшлар асосий вақтини ёзишмаларга сарфлаб, SMSларга, бу орқали интернетга муккасидан кетмоқда. Америкалик тадқиқотчиларнинг огоҳлантиришларича, SMSга бундай муккадан берилиш ўсмирлар соғлиғи, шунингдек, хулқ­атвори билан алоқадор бўлиши мумкин экан. Тадқиқот ўтказилган ёшлардан 20 фоизи SMSга “ўта муккасидан кетганлар” тоифасига...

Номинг ўчсин, террор! (Албатта ўқинг!)

Бугунги мураккаб даврда кутилмаганда тинч-осойишта жойда бомба портламоқда, яна қаердадир одамлар устига юк машиналари ҳайдалмоқда ва яна қаердадир худкуш нокас тинч оломон орасида ўзини портлатмоқда… Зумда бу ҳодисалар яшин тезлигида ОАВнинг бош мавзусига айланмоқда. Газета ва интернет сайтларининг бош саҳифасида «яна бир террорчилик ҳаракати содир этилди» деб бонг урилмоқда. Ҳа, бугун ОАВда энг кўп тилга олинадиган сўзлар «террор», «терроризм», «террорчи» кабилар бўлиб қолди. Стокгольм, Санкт Петербург, ундан аввалроқ, Истамбул ва куни кеча АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик актларда, минг афсуски, ижрочилар ўзбек миллатига мансуб шахслар бўлиб чиқди. Хўш, аслида, Америкада мудҳиш жиноятни содир этган Сайфулла Соипов ким? У 1988 йил 8 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. 2010 йили “Грин кард” лотереясини ютиб, АҚШга жўнаб кетган. Ўтган 7 йил мобайнида Ўзбекистонга бирон марта ҳам келмаган, Тошкентда яшайдиган ота-онаси билан кўришмаган. У фаровон оилада тарбия кўрган бўлиб, ота-онаси анъанавий исломга эътиқод қилган ва ҳеч қачон, қандайдир экстремистик оқимлар билан алоқада бўлишмаган. У АҚШга борганидан кейин одамови бўлиб қолади ва шу вақт оралиғида, радикал гуруҳларнинг таъсирига тушиб қолади. Бу ҳақда Америка ОАВ ҳам уни билган одамларнинг фикрларига таяниб шундай хабар берган. Ушбу кўнгилсиз ҳолат муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампга таъзиянома йўллаб, Нью-Йорк шаҳридаги террорчилик ҳаракати оқибатида бегуноҳ кишиларнинг қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор этди. Ҳақиқатан ҳам, бу мудҳиш воқеа дунёнинг тинчликсевар халқлари қатори биз мўмин-мусулмонларнинг ҳам қалбимизни ларзага солди. БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида муҳтарам Президентимиз сўзлаган нутқида бузғунчи кучларга қарши маърифат билан курашиш тўғрисида ташаббус кўрсатдилар. Бунинг замиридаги ҳикмат шундаки, қуролга қурол билан жавоб берилса, уруш-низолар барҳам топмайди. Шунинг учун жаҳолатга маърифат билан жавоб бериш лозимлигини уқтирдилар. Тинчлик ва хотиржамлик Аллоҳ таолонинг буюк неъматларидан биридир. Барча эзгу ишлар рўёбга чиқишининг асоси ҳам осойишталикдадир. Бу  неъмат бебаҳо экани тўғрисида Ислом дини манбаларида ҳам такрор-такрор айтилган. Қуръони каримнинг юздан ортиқ оятларида тинчликка чақирилган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Аллоҳ ризосини топишга интилганларни Қуръон билан тинчлик ва саломатлик йўлларига йўллаб, Ўз изни билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва тўғри йўлга ҳидоят қилур” (Моида, 16). Тинчлигини йўқотган юрт юлдузсиз осмон кабидир. Қанча унумдор ерлари, боғлари бўлмасин фойда ололмайди. Шунга кўра, тинчликни сақлаш мақсадида, барчамиз жипслашиб, ҳамжиҳатликда иш тутишимиз зарур. Ҳар бир инсон учун тинчлик зарурлиги борасида Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Қайси бирингиз тонгда уйқудан уйғонганда оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулиги бўлса, билсинки, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан” (Имом Бухорий ривояти). Эътибор қилинг, Набий алайҳиссалом ўта муҳим бўлган учта нарсани таъкидлаяптилар: тинчлик, саломатлик ва таъминот. Муҳтарам Президентимиз БМТ Бош ассамблеясида сўзлаган нутқларида Ислом дини эзгулик ва тинчликка даъват этишини таъкидлаб, бундай дедилар: «Биз бутун жаҳон жамоатчилигига Ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз. Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамлигининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”. Бутун ўзбек халқини дилини хира қилган Америкада содир этилган террор хуружини ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди. Бу ҳаракат учун қалби ва амали эзгулик билан лиммо-лим бўлган бутун...
1 21 22 23 24 25 41