islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Огоҳ бўлинг

Бўлимлар

Сохта салафийлик ислом уммати учун энг хатарли иллатдир

“Салаф” сўзи луғатда – “аввал яшаб ўтганлар”, “аждодлар”, “ўтмишдошлар” деган маъноларни англатади. Шаръий истилоҳда “салаф” сўзи муайян бир давр билан боғлиқ маънони англатади. Яъни, Набий алайҳиссалом замонларида ва ундан кейинги икки асрда яшаган мусулмонлар “салафи солиҳ”, яъни, “солиҳ аждодлар” дейилади. Бу борада Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадисларида шундай деганлар: عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بن مسعود رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: خَيْرُ النَّاسِ قَرْنِي، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ، ثُمَّ الَّذِينَ يَلُونَهُمْ، ثُمَّ يَجِيءُ أَقْوَامٌ تَسْبِقُ شَهَادَةُ أَحَدِهِمْ يَمِينَهُ، وَيَمِينُهُ شَهَادَتَهُ  (رواه الامام البخاري والامام مسلم) Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Энг яхши давр менинг даврим, сўнг уларга яқин бўлган, сўнг уларга яқин бўлган даврлардир. Сўнгра шундай инсонлар келадики, уларнинг гувоҳликлари қасамларидан, қасамлари эса гувоҳликларидан ўзиб кетади” (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари). Мазкур ҳадисга кўра, Ислом уламолари Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида ва ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонларни “салафи солиҳ”, яъни, “солиҳ аждодлар” деб тавсифлайдилар. Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан бу номлар қўлланилмайди. Аҳли сунна вал-жамоа анъанасига кўра, салафи солиҳлар давридан кейин яшаган мусулмонлар “халафлар”, яъни “кейингилар” деб аталади. Халаф яъни, кейинги аср олимлари дарахт ўз илдизидан озиқлангани каби салафи солиҳларнинг қарашлари асосида шаклландилар. Сўнгги йилларда “салаф солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган, мутаассиб кўринишдаги сохта салафийлар барча ақидавий ва ҳукмий масалаларни ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда ҳаётга татбиқ этишни тарғиб қилсаларда аслида, уларнинг қарашлари асосан 18-асрнинг ўрталарида яшаб ўтган наждлик Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг мутаассибона ғоялари устига қурилгандир. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг қарашлари эса Ислом динида биринчи бўлинишга сабаб бўлган Хаворижлар ақидаси билан йўғирилган. Бу оқим аъзолари диний масаланинг ечимини топишда фақат оят ёки ҳадисни узуқ-юлуқ ҳолда келтириб, унга юзаки ёндашиб, гўё муаммога жавоб топган бўлади. Уларнинг бу услуби авом халққа осон тушунилгандек, гўё тўғридек туюлади. Шу йўл билан ҳам улар ўз тарафдорлари сонини кўпайтиришга уринади. Салафийлик ғояси тарафдорларининг асосий мақсадлари Қуръон ва суннатни ўзларича маҳкам тутиш ва қарийб 13 асрдирки Ислом умматининг бирдамлигини таъминлаб келаётган фиқҳий мазҳабларни йўқ қилиб, уларни илдизи билан қўпориб ташлашдан иборат. Уларнинг даъвосига кўра, гўё мусулмонларнинг ихтилофдан нажот топиши фақат Қуръон ва ҳадисни қаттиқ ушлаш билан бўлади, мазҳаблар мавжуд бўлар экан, Қуръон ва ҳадисни маҳкам ушлаш амри маҳол эмиш. Гўёки бу билан улар Қуръон ва суннатни маҳкам тутишмоқда-ю, бутун уммат эътироф этган ва авлги 3 асрда яшаб ўтган мазҳаб бошилар уни маҳкам тутишмагани иддао қилишларини англаш қийин эмас. Воқеъликда эса, улар мазҳаблар орасидаги жузъий ихтилофларни қоралаган ҳолда, ҳаммани мазҳабни ташлашга ҳамда Қуръон ва ҳадисларни ўрганиб, тушунганича уларга амал қилишга, бошқача қилиб айтганда, ҳаммани ўзи ижтиҳод қилишга чақирадилар. Бу эса, шубҳасиз, янада ихтилофлар ва қарама-қарши фикрларнинг кўпайишига олиб келади. Агар мазҳаблар орасидаги ихтилофлар маълум чегара билан чекланган бўлса, мазҳабсизликнинг бу даъвати эса чексиз ихтилофларга сабаб бўлади ва мусулмонлар ҳаётида  даҳшатли фалокатларни келтириб чиқаради. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, фиқҳий мазҳаблар орасидаги жузъий ихтилофлар саҳобалар ва тобеинлар орасида мавжуд бўлган ихтилофлар таъсирида юзага келган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эса: اختلاف أصحابي لكم رحمة яъни “Саҳобаларимнинг ихтилофи сизлар учун раҳматдир”, – деб марҳамат қилганлар (Имом Байҳақий, Имом Табароний ва Имом Дайламий ривоят қилишган). Қолаверса, асрлар давомида барча мусулмонлар амал қилиб келган анъанавий мазҳабларни ва унга эргашган мўмин-мусулмонларни адашганлик ва залолатда айблашнинг ўзи улкан бўхтондир. Бу Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига ҳам тўғри келмайди. Зеро у Зот: لا تجتمع أمتي على ضلالة رواه الامام...

Бизнинг давримизгача сақланиб қолган ягона фирқа

VII аср иккинчи ярмида хаворижлар орасида йигирмага яқин турли гуруҳлар пайдо бўлди. Улар ичида энг йириклари – ибодийлар, азориқалар ҳамда суфрийлар бўлиб, ўз йўлбошчилари номи билан шундай аталганлар...- ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар Маҳмудов 

Терроризм зарарлари

Экстремистик ва террорчи гуруҳлар инсонларга нисбатан зўравонлик, куч ишлатиш йўлини тутадилар. Улар маълум бир дин доирасида чекланмайдилар. Бундай гуруҳлар ҳеч бир қонунни ҳурмат қилмайдилар, фаолиятлари инсонлар ва динларга қарши қаратилган бўлади. “Терроризм” сўзи қўрқитиш, хавфга солиш маъноларини англатади. Манбаларда терроризмга “Шахсларга қарши куч ишлатиш, жамият хавфсизлиги ва тинчлигига рахна солувчи, нотинчлик келтириб чиқарувчи, ғаразли сиёсий мақсадли, муайян диний тоифага қарши қаратилган хатти-ҳаракатлар”, деб таъриф берилади. Бунда шахслар ва давлат, уларнинг мол-мулкларига зарар етади. Терроризмни йўқ қилиш, ундан қутулиш учун давлатлар ҳарбий, иқтисодий ва информацион чоралар кўришмоқда. Бу чоралардан терроризмнинг фуқароларга солаётган хатарини йўқотиш мақсад қилинади. Терроризмнинг жамиятга зарарлари қаторида қуйидаларни санаш мумкин: Бегуноҳ одамларнинг қони тўкилиши; Мол-мулкларга зарар ва талафот етказилиши; Жамиятда хавф ва қўрқув пайдо қилиниши; Давлат ва раҳбарларга қарши исён; Тартибсизликлар келиб чиқиши; Тарқоқлик ва бўлиниш. Ушбу ҳолатларнинг олдини олиш учун мутахассислар терроризмга қарши курашнинг қуйидаги йўлларини таклиф қилишади: Таълим-тарбия ишларини тўғри йўлга қўйиш; Бағрикенглик, мўътадиллик ғояларини мустаҳкамлаш; Ёш авлодни тўғри шакллантириш. Турли диний конфессиялар ўратсида ўзаро мулоқот ва тушуниш омилларини ривожлантириш. Тошкент ислом институти талабаси Суюндуков Суннатилла Уктамович 456

Экстремистик оқимлардан сақланайлик

Бугун биз масофалар қисқараётган, муносабатлар яқинлашаётган, маданиятлар муштараклашаётган, замон тили билан айтганда ҳамма нарса «Глобаллашаётган» бир даврда яшаб турибмиз. Шундай бир жамиятда фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини билиб, тинч ва осойишта яшаб бораётган бир вақтда, бундай имкониятларимизни ва аҳиллигимизни кўра олмайдиган, буни бузиш учун ҳар қандай ёвузликка, тубанликка қўл урадиган манфур кимсалар ҳам борлиги ҳеч кимга сир эмас. Ана шундай ёвуз мақсадларни – юрт тинчлигини, фуқаролар аҳиллигини бузишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган тоифалар, булар экстремистик ва террористик оқимлардир. Бу гуруҳдаги оқимлар ўз манфаатлари йўлида ҳеч нарсадан қайтишмайди. “Диний экстремизм” нима ўзи? Бу «Жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва аҳкомларни рад этиш ва уларга зид бўлган ғояларни алдов ва зўрлик билан тарғиб қилишдир». “Терроризм” дегани  эса «Муаййан гуруҳ манфаатлари йўлида зўравонлик (суиқасд, портлатиш, гаровга олиш, беқарорлик келтириб чиқариш, аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш”ни   англатади. Демак ўз-ўзидан кўриниб турибдики бундай оқимларнинг мақсади шу жамиятдаги диний қадриятларни ва аҳкомларни рад этиб, уларга қарши ғояларни фарзандларимизга алдов йўллари билан сингдириб, уларни зўрлаб бўлса ҳам ўз юртига хоинлик қилишга, ота-онасига оқ бўлишга, тинч аҳолини тинчлигини бузишга, жамиятимизда беқарорлик келтириб чиқаришга, жамиятда етимлар сонини кўпайишига, аёлларнинг бева қолишига ва буларнинг оқибатида келажагимиз бўлган ёшларимизни тарбиясига салбий таъсир ўтказиб, халқимизни тинчлигига раҳна солишдир. Ҳозирги кунда ҳар бир ота ўз фарзандларини келажакда соғлом фикрли, бунёдкор ғоялар соҳиби қилиб, киндик қони тўкилган ўз ватанига садоқатли фарзанд этиб тарбия қилиши учун, аввало тарбия берувчи уйдаги ота-она, боғчадаги тарбиячи, мактаб ва олийгоҳларда устоз ва мураббийлар ўзлари ҳақиқий Ислом ақидаларини яхши тушуниши, ақида, дин, шариат ўзи аслида нима эканини яхши билишлари шарт. Шундагина бизнинг ва шу жаннатмакон диёримизнинг келажаги бўлган ёшларимизни ҳар қандай оқимлардан экстремистик гуруҳлардан ҳимоя қила оламиз. Биз алҳамдулиллаҳ мусулмонмиз. Бизнинг ота-боболаримиз ватан учун, эл-юрт учун керак бўлса жонларини ва умрларини аяшмаган. Тинчликни бузиш, инсонни ноҳақ қонини тўкиш мусулмонлик белгиси эмас, аксинча бу катта гуноҳ. Ўз мақсадлари йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайдиган кимсалар ўзларига Исломни ниқоб қилиб олиб, одамларга зулм қилаётганликларини наҳот англаб етишмаган бўлишса. Ахир Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳадисларидан бирида шундай деганлар: «Мусулмон киши – ўзгалар унинг қўлидан ва тилидан озор топмаган кишидир». Шундай экан бирон бир инсон иккинчи бир инсонга озор бериб кўнглини ранжитиши асло мумкин эмас. Биз юқоридаги ҳолатлар бошимизга тушмаслиги учун ўзимиз кўрган-эшитган нотўғри сўз ва ҳаракатларга бепарво бўлмаслигимиз керак. Шунинг учун  айни пайтда тинч осуда ҳаётимизни издан чиқаришга уринаётган ёвуз ниятли кучларнинг ниятларини пучга чикариш учун ҳаракат қилмоғимиз зарурдир. Аллоҳ таоло юртимизни тинч, ҳаётимизни фаровон қилсин, бир-биримизга меҳр-оқибатли бўлишимизни ҳаммамизга насиб  этсин. 517

ИСЛОМ ЯХШИЛИККА ЧАҚИРАДИ – ТЕРРОРГА ЭМАС

Қуръон ота-боболарга, бошлиқларга ва йўл-бошчиларга кўр-кўрона тақлид килишдан қайтариш билан бирга, фақат бир тарафлама фикрлашдан ҳам қайтаради ва бирор нарса қилмоқчи бўлса, ўша нарсанинг яхшисини танлаб олишга чақиради. Чунки, кўпгина кишилар бирор нарсани бир марта эшитса ёки ўқиса, шунга ишониб кетаверадилар. Лекин ўша нарсани чуқурроқ ўйлаб, яхши тарафини танлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ҳақиқатга Қуръон бундан 15 аср аввал чақирган: “Улар гапни эшитиб, энг гўзалига эргашадиганлардир. Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилганлардир. Ана ўшалар, ҳа, ўшалар ақл эгаларидир” (Зумар сураси, 18-оят). Мана шу оятда Аллоҳ таоло мусулмонларни барча гапларни эшитиб, тушуниб, сўнгра яхшиларига эргашишга буюради. Аллоҳ шундай қилган инсонни  «ҳидоятга эришганлар» ва «ўткир ақл эгалари» деб атайди. Шу билан бирга, Ислом яхшиликни таърифлаб ҳам беради ва унга амал қилишга чақиради. Одатда, одамлар яхшилик матлуб эканлиги ҳақида ихтилоф қилмайдилар. Яхшилик нима эканлиги ҳақида ихтилоф қиладилар. Ҳар ким ўзининг йўлини яхши деб тушунади. Яхшилик маъносига ўзича таърифлар келтиради, чегаралар қўяди, белгилар белгилайди. Ислом динида яхшилик – Аллоҳ яхши деган нарсалардир. Уларнинг нима эканини Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг “Бақара” сураси 177-оятида ояти каримасида тўлиқ таърифлаб берган: «Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизда эмас. Лекин яхшилик Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобга, Пайғамбарларга иймон келтириш ва яхши кўрган молини қариндошларга, етимларга, мис кинларга, ватангадоларга, тиланчиларга, қул озод қилишга бериш, намозни қоим қилиш ва закот беришдир. Аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, камбағаллик, қийинчилик пайтида ва шиддат вақтида ҳам сабр қилувчилар, ана ўшалар содиқ бўлганлардир. Ана ўшалар тақводорлардир». Ояти каримада кўриниб турибдики, яхшилик маълум бир ҳаракат ёки гап-сўзларни ўзича қилиш ва айтиш билан бўлиб қолмаслигини таъкидламокда Имон келтириш яхшиликнинг боши ва асосидир. Бусиз, яъни имонсиз ҳеч қандай яхшилик бўлиши мумкин эмас. Асл имони бор инсон бузғунчилик, террорчилик, фитнакорликга ружу қилмайди.  Чунки, кимнинг Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобларга, Пайғамбарларга имони йўқ бўлса, ундан яхшилик чиқмайди. Чиқса ҳам, доимий бўлмайди. Мусулмонларнинг бой-бадавлатлари молларидан маълум миқдорини эхтиёжмандларига молиявий ибодат сифатида берадилар. Бу амал мол эгасига Аллоҳ томонидан фарз қилинган. Шу фарз-ни адо этадиган одам яхшилик қилувчидир. Аҳдига вафодорлик мусулмонликнинг, имоннинг кўзга кўринган белгиларидан бўлиб, Қуръони каримда қайта-қайта такрорлангандир. Ким аҳдига вафо қилса, Аллоҳ таърифлаган яхшиликдан насибадор бўлган бўлади. Сабрлилик ҳам имонли, мусулмон кишиларнинг алоҳида олий ва зарурий сифатларидан ҳисобланади. У ҳакда аввалги оятлар тафсирида батафсил сўз юритилди. Демак, турли қийин ҳолатларда сабр қилувчилар Аллоҳ таърифлаган яхшилик соҳибларидан бўлар экан. Тошкент ислом институти талабаси Мирзаева Муаттархон Зокиржон қизи 410
1 19 20 21 22 23 42