Аҳли суннат ва жамоат таълимотининг икки йирик қаноти мотуридия ва ашъария ўртасида бир оз лафзий фарқлар мавжуд. Ушбу фарқлар борасида бир нечта асарлар битилган. Тожиддин ас-Субкий раҳимаҳуллоҳ, Абдурраҳим Шайхзода ал-Ҳанафий раҳимаҳуллоҳ, Қозизода Муҳаммад ал-Исбарий раҳимаҳуллоҳ, Яҳё Навъий раҳимаҳуллоҳ, Нуриддин Муҳаммад Шерозий раҳимаҳуллоҳ сингари олимлар ушбу мавзуга мурожаат қилганлар. Шулар қатори XV асрнинг буюк олими, Самарқандда илмий фаолият олиб борган таниқли мутакаллим Саййид Шариф Журжоний (1340-1413) раҳматуллоҳи алайҳи ҳам:
رسالة فى المسائل المختلفة بين الماتريدية و الأشعرية
“Рисола фил-масоил ал-мухталифа байн ал-мотуридия вал-ашъария” (“Ашъарийлар ва мотуридийлар орасидаги турли хил масалалар ҳақида рисола”) номли асар битган эканлар. Мазкур кичик ҳажмли рисолада ушбу икки йўналиш орасидаги бир-бирига фарқли масалаларнинг ўзи ортиқча изоҳларсиз қисқача зикр қилиб чиқилган.
Шайх Абул-Ҳасан ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ аҳли суннат ва жамоатнинг имоми ва пешқадамидирлар. Сўнгра Шайх Абу Мансур ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳ худди шундайдирлар. Имом аш-Шофиъий раҳимаҳуллоҳ шогирдлари ва унга эргашганлар усулда (ақидада) Абул-Ҳасан ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳга, фуруъда (фиқҳда) Имом аш-Шофиъий раҳимаҳуллоҳга тобеъдирлар. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ шогирдлари эса усулда Шайх Абу Мансур ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳга, фуруъда эса Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга тобеъдирлар. (Бу тақсимот аксарни эътиборга олиб айтилган). Айрим устозларимиз худди шундай деганлар. Аллоҳ руҳларини шодлантирсин. Бу икки шайх ва унга эргашганлар (яъни, мотуридийлар ва ашъарийлар) орасида низо йўқ, фақат ўн икки масалада фарқлар бор.
Биринчи масала. Имом ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳ айтадиларки, “таквин” (бўлдириш сифати) жами сифатлар каби Аллоҳ таолонинг зотидаги азалий сифатдир. У “мукавван” (бўлган нарса)дан бошқа. Оламдаги ва унинг бўлакларидаги бўлдирилган нарсалар вужудга келган вақтда “таквин”га боғлиқ бўлади. Чунончи, “ирода” ҳам Аллоҳ таолонинг азалий сифати бўлиб, вужудга келган вақтда ирода қилинган нарсаларга “ирода” боғлиқ бўлади. Шунингдек, Аллоҳнинг азалий қудрат сифати ҳам ўз қудрати ила яратилган нарсаларга тааллуқли бўлади.
Имом ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ “таквин”ни ҳодис (пайдо бўлувчи), у Аллоҳнинг зотида турмайди, дейдилар. Унинг фикрича, “таквин” Аллоҳ таолонинг феълий сифатлари жумласидандир, азалий сифатларидан эмасдир. Бўлдириш ва вужудга келтириш каби феълий сифатларнинг ҳаммаси ҳодис (пайдо бўлувчи)дир. У “Кун!” (“Бўл!”) хитоби вужудга келишига боғлиқ бўлади.
Иккинчи масала. Имом ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳ айтадиларки, Аллоҳ таолонинг каломи эшитилган эмас, балки унга далолат қиладиган нарса эшитилгандир. Имом ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ эса Мусо алайҳиссаломнинг ҳикоясидаги машҳур гапга ўхшаб уни эшитилган, дейдилар. Ибн Фаврак раҳимаҳуллоҳ қироат пайтида икки нарса эшитилади, деганлар. Қорининг овози ва Аллоҳ таолонинг каломи. Имом ал-Боқилоний раҳимаҳуллоҳ эса Аллоҳнинг каломи жорий бўлган одатларга бирорта восита бўлмаса одатда эшитилмайди, деганлар. Лекин, Аллоҳ таоло ўзи хоҳлаган кимсага одатга хилоф равишда, ҳарф ва овоз воситасисиз ҳам эшиттириши жоиз бўлади. Абу Исҳоқ ал-Исфароиний раҳимаҳуллоҳ ва унга эргашганлар ҳам Аллоҳ таолонинг каломини умуман эшитилиши мумкин эмас, дейдилар. Бу Абу Мансур ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳнинг ихтиёр қилган қарашидир. Мазкур масала “ал-Бидоя”да зикр қилинган.
Учинчи масала. Имом ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳ айтадиларки, оламнинг яратувчиси “ҳикмат” билан тавсиф қилингандир. (Яъни, Аллоҳ таолони ҳар бир ишни ҳикмат билан амалга оширувчи, деб сифатлаймиз). У хоҳ “илм” (билиш) маъносида бўлсин, хоҳ ҳукм қилиш маъносидан бўлсин, фарқи йўқ. Имом ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ эса агар ушбу ҳикмат илм маъноси билан бўлса, унда у Аллоҳ таолонинг зотида турувчи азалий сифат, агар ҳукм қилиш маъносида бўлса, “таквин” қабилидаги ҳодис (пайдо бўладиган) сифат, дейдилар. Унингча, Борий таоло ҳодис (пайдо бўладиган) сифат билан тавсиф қилинмайди.
Тўртинчи масала. Имом ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳ айтадиларки, Аллоҳ таоло коинотдаги ҳамма нарсани ирода қилувчидир. У нарса жавҳар(модда, материя, атом) ёки араз (аксиденция, симптом) бўлсин, тоат ёки маъсият бўлсин фарқи йўқ. Фақатмаъсият гуноҳлар Аллоҳ таолонинг хоҳиши, иродаси, қазо ва қадари ила амалга ошади, Унинг ризоси, муҳаббати ва амри билан эмас.
Имом ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ эса Аллоҳтаолонинг ризоси худди иродаси сингари жамикоинотни ўзига қамраб олади, деганлар.
Бешинчи масала. Тоқати етмайдиган нарсагатаклиф қилиш (яъни, итоатга буюриш) мотуридийларфикрича жоиз бўлмайди. Улар фикрича, тоқатиетмайдиган нарсани бўйнига олиш жоиз. Имом ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ фикрларича бу иккиси ҳамжоиз бўлади.
Олтинчи масала. Имом ал-Мотуридийраҳимаҳуллоҳ айтадиларки, таклифга тааллуқлиҳукмларнинг айримлари ақл билан билинган бўлади. Чунки, ақл нарсаларнинг яхши ёки ёмонлигини идрокқила олади. Ақл билан имоннинг вожиблигини, неъматга шукр қилмоқликни идрок қилинади. Тўғри, танитувчи ва вожиб қилувчи Аллоҳ таолодир, лекин(буларни билиш, таниш ва вожибликни англаш) ақлвоситаси билан бўлади. Чунончи, вожибликнитанитувчи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Ҳақиқий вожиб қилувчи эса Аллоҳтаолонинг ўзидир. Лекин бу Пайғамбар алайҳиссаломвоситаси билан бўлди. Ҳатто Абу Ҳанифараҳимаҳуллоҳ ҳеч бир кимсага ўз Еру осмонларнияратган яратувчисини (холиқини) билмасликка узрйўқ, деганлар. Агар пайғамбар юборилмаган тақдирдаҳам халқ ўз Парвардигорини ўз ақллари ила танишлари вожиб бўларди.
Имом ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ эса гарчи ақлайрим нарсаларнинг яхши-ёмонлигини идрок қилаолса ҳам ҳеч нарса вожиб бўлмайди, ҳеч нарсага жазмқилиб бўлмайди, деганлар. Бу фақатгина шариат биланбўлади, ақл билан эмас, деганлар. Имом ал-Ашъарийраҳимаҳуллоҳ фикрларича, таклифга тааллуқлиҳукмларнинг барчаси эшитишга (бу борадаги шаръийҳукмни эшитишга) боғлиқ бўлади.
Еттинчи масала. Имом ал-Мотуридийраҳимаҳуллоҳ айтадиларки, гоҳида бадбахт бахтлибўлади, гоҳ бахтли бадбахт бўлади. (Яъни, баъзанимонсиз имонли, имонли эса имонсиз бўлишимумкин). Имом ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ эсабахтлилик ва бахтсизликнинг (бу ҳаётда) эътиборийўқ, фақат умр сўнгида ва оқибатида эътиборқилинади, деганлар.
Саккизинчи масала. Мотуридийлар фикрларигакўра, куфрни афв қилиш жоиз эмас. Имом ал-Ашъарийраҳимаҳуллоҳ эса ақлга кўра бу жоиз, лекин нақлга(оят ва ҳадисга) кўра жоиз эмас, деганлар.
Тўққизинчи масала. Имом ал-Мотуридийраҳимаҳуллоҳ айтадиларки, мўъминларнинг дўзахдаабадий қолиши, кофирларнинг эса жаннатда доимийқолиши ақлга кўра ҳам, нақлга кўра ҳам жоизбўлмайди. (Ашъарийлар фикрича, бу ақлга кўра жоизбўлса ҳам, нақлда келмагани боис жоиз эмас).
Ўнинчи масала. Имом ал-Мотуридийраҳимаҳуллоҳ айтадиларки, исм ҳам, мусаммо(исмланган нарса) ҳам биттадир. Имом ал-Ашъарийраҳимаҳуллоҳ эса икковининг орасини ҳамда исмлашорасини ажратадилар. Айрим олимлар уни учга тақсимқиладилар. Исм исмланганнинг айни ўзи; ундан ўзга; ўзи ҳам эмас, ўзга ҳам эмас, дейдилар. Иттифоқшунгаки, исмлаш (номлаш) икковидан бошқадир. (Яъни, исм номланган нарсанинг ўзи ҳам эмас, унданўзга ҳам эмасдир). У “Исмланганга ном бердим”, деганга ўхшашдир. Чунончи бу масала “Бидоят ал-калом” китобида келтирилган.
Ўн биринчи масала. Имом ал-Мотуридийраҳимаҳуллоҳ айтадики, пайғамбарликнинг шартиэркакликдир. Хотин киши эркак бўлиши жоизбўлмайди. Имом ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ эсапайғамбарликка эркак бўлиш шарт қилинмаган, аёлкиши бўлишини ҳам инкор қилинмайди, деганлар. Чунончи, бу масала “ал-Бидоя”да зикр қилинган.
Ўн иккинчи масала. Имом ал-Мотуридий раҳимаҳуллоҳ айтадики, банданинг феъли “касб” (ўзлаштирилган) деб аталади, “халқ” (ўзи яратган) деб аталмайди. Ҳақнинг феъли эса “халқ” (ўзи яратган) деб аталади, “касб” (ўзлаштирилган) деб аталмайди. Чунки, феъл икковини ҳам қамраб олади. Имом ал-Ашъарий раҳимаҳуллоҳ эса феълни ҳақиқий вужудга келтиришдан иборат, дейдилар. Банданинг касби мажозан “феъл” дейилаверади. Қодирликнинг ўзига кўра уни “халқ” деб аташ жоиз бўлмайди, жоиз бўлмаган нарсани эса қодирликка боғлик касбдир, дейишади. (Демак, банда ўз феълини ўзи яратишга қодир эмас экан, уни ўзи яратган “халқ”и деб бўлмайди, уни Яратганнинг қодирлигига боғланган “касб” дейилади).
Модуль таълим тизими 3-курс 704-гуруҳ талабаси
Авлиёқулов Умар Озодович