islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мустақиллик нима?

Мустақилликдавлатнинг ички ва ташқи ишларда бошқа давлатларга қарам бўлмай фаолият кўрсатиши. Мустақиллик тамойилларига риоя этиш давлатлараро ўзаро муносабатларда етакчи, ҳукмрон қоидадир. Ҳар бир давлатнингмустақиллигини тан олиш ўзаро тинч-тотувяшашнинг принциплариданi биридир. У БМТ Устави ва халқаро шартномалар ва декларациялармустаҳкамлаб қўйилган.

Унга риоя қилиш ҳозирги замон халқароҳуқуқининг асосий вазифасидир. Давлатнингсуверенитеты унинг бошқа давлатлар биланмуносабатларидаги мустақиллигини ҳамбилдиради. Мустақиллик давлатнинг фақат сиёсийэмас, балки иқтисодий мустақиллигини ҳаманглатади.

Мустақиллик инсониятнинг азалдан орзу-умидибўлиб келган. Ана шу ғоя асосида АҚШ, Франция, Лотин Америкаси мамлакатларида инқилоблар юз берди. 20 асрнинг 90 йилларига келиб социалистикмамлакатларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ваозодликка интилишнинг янги босқичи бошланди. Шарқий Европа мамлакатларида қарийб ярим асрҳукм сурган тоталитар давлат тузуми инқирозга юз тутиб, демократик тартиботлар қарор топа бошлади. Югославия Социалистик ФедеративРеспубликаси парчаланиб, унинг ўрнида бир нечаму-стақил республика, Чехославакия СоциалистикРеспубликаси иккига бўлиниб, Чехия ва Словакия суверен давлатлари вужудга келди. Германия Федератив Республикаси ва Германия ДемократикРеспубликаси бирлашиб, немислар яшайдиганҳудудда социалистик тузум барҳам топди. Айни чоғда, собиқ СССР парчаланиб унинг ўрнидамустақил тараққиёт йўлини танлаган 15 мамлакатташкил топди. Бошқача қилиб айтганда, бу давргакелиб Мустақилликка эришиш масаласи дунёникенг қамраб олган жараёнга айланди. Ўзбекистоннинг Мустақилликка эришиши ана шу оламшумул жараён таркибида юз берди.

Мустақиллик имкониятларини олдиндан пайқаган, мамлакат ижтимоий-сиёсий жараёнларинингборишини тўғри кузатиб, тўғри баҳолай билганЎзбекистон иттифоқдошлари орасидабиринчилардан бўлиб, ўз мустақиллигини эълонқилди: 1991 йил 31 август куни қабул килинганЎзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Баёнот Ўзбекистонҳукуматининг сиёсий йўлини тўла қонунлаштирибберди. 1991 йилнинг августида «ЎзбекистонРеспубликасининг Давлат мустақиллиги асосларитўғрисида»ги қонун қабул қилинди ва ана шу қонун доирасида Ўзбекистон Республикаси ОлийКенгашининг бундан кейин Ўзбекистон ССРниЎзбекистон Республикаси деб аташ, 1-сентябрни Мустакиллик куни деб эълон қилиш, ЎзбекистонКонституциясига ўзгартиш ва қўшимчаларкиритиш, шунингдек, иттифоқнинг ва унингтаркибига кирадиган барча мустақилдавлатларнинг олий қонун чиқарувчи идораларига, барча хорижий давлатларга ва жаҳонҳамжамиятига мурожаат қилиб, уларни рес-публиканинг давлат мустақиллиги эълон қилинганҳужжатни тан олишга даъват этиш тўғрисидақарор қабул қилди. Бу Ўзбекистонмустақиллигининг дастлабки ҳуқуқий пойдевориэди.

«Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги қонун 17 моддадан иборат бўлиб, у ЎзбекистонРеспубликасининг асосий белгиларини аниқлабберди. Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси ўзтаркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси биланбирга мустақил демократик давлат деб эълонқилинди. Ўзбек халқи ўз тақдирини ўзи белгилашҳуқуқига эга бўлди, халқ давлат ҳокимиятинингбирданбир соҳиби, эгаси, хўжайини бўлиб қолди. Ўзбекистон мустақиллиги республикада адолатли, демократик, инсонпарвар жамият қуриш учун йўлочиб берди, ўз миллий давлатчилигини барпоқилишга имконият яратди.

Мустақиллик туфайли Ўзбекистон халқаромиқёсда ўзини танитиш, айни чоғда халқаро ҳуқуқмеъёрлари асосида жаҳондаги барча давлатларбилан тенг ҳамкорлик қилиш имкониятини қўлгакиритди. Жаҳон харитасида Ўзбекистон янги, ёш мустақил давлат сифатида ўз ўрнига эга бўлди.

Иқтисодиётда туб ўзгаришлар қилиш учунимконият яратилди. Яъни жаҳон амалиётиисботлаган бозор иқтисодиётига ўтиш учуншароит барпо этилди. Мулкка муносабат тубданўзгариб, жамиятда янги мулкдорлар синфинишакллантириш учун имкон очилди.

Мустақиллик халқнинг маънавий уйғониши учунтўла имконият яратди. Юрт тарихи, қадимиймаданият тиклана бошлади. Халқининг азалий урф-одатлари, маънавий қадриятлари унгақайтариб берилди. Динга муносабат мутлақоижобий томонга ўзгарди. Шундай қилиб, қўлгакиритилган Мустақиллик ўзбек халқи тарихидатамоман янги даврни бошлаб берди, миллийдунёқарашда янгича тафаккур шакллана борди. Халқ келажакка ишонч билан қарай бошлади. Ўзюртининг тўла хўжайини эканлигини, ўзтакдирини ўзи белгилаш имкониятини қўлгакиритганлигини ҳис қила бошлади.

Даврон Шораҳмедов

322062cookie-checkМустақиллик нима?

Leave a Reply