islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ислом дини тинчлик динидир

Ислом ўзи тинчлик маъносида бўлиб бошқа жой ёки манзил маконда ёки жасад бўлсин ёки рухда яхши жойлашса бир зарра миқдорида бошқа бир мусулмон ёки ғайри дин бўлсин унга фойда  етказишда Аллоҳнинг азоби ёки иқоби борлигини  билдириб уни лнгонгр Р. Бошқариш дегани нима ўзи бунга ҳам шарҳ бериш лозим. Мусулмон киши ислом бошқарувида бўлиш учун билган нарсасига тўлиқ амалда бўлиш керак. Ҳар бир ислом бўйруқларию қайтариғини битта бўлсада мукаммал билиш ўшанга мукаммал даражада амал қилишдир. Сизни биргина билган нарсангиздан ҳечнарса қайтара олмасин балки иймонингизни зиёда қилсин. Саҳобалар қайдай эдилар улар бир амални бажаришда бутун вужуди билан ёпишар эди. Улар гўё ўзлари билан ўзлари авора эдилар. Зоҳирларию ботини исломга кўмилган эди.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга Эй Али розияллоҳу анҳу сен ҳа деб Зулфуқорингни ишлатгандан кўра уларни исломга киритишинг дунё ва ундаги нарсаларнинг барчаларидан кўра фойдалироқ деди. Энди буни яхши тушунган Али розияллоҳу анҳу нима қилди амалда қўллади. Бунинг кўриниши қайдай бўлди. Бир жангда Али розияллоҳу анҳу бир кофирни ерга йиқитди. Ана энди ўлдирмоқчи бўлганда кофир Алининг юзига туфлаб юборди. Али розияллоҳу анҳу бирдан бир четга ўтди. Бошқача бўлиб қолди. Ранглари ўзгарган бир ҳолга келди. Шундай ҳол эдики кофир ҳам ҳайронликдан таъажжубдан Али розияллоҳу анҳунинг олдига бориб ўтирди. Нима бўлди сизга мен сизни ёмон кўрганимдан қаттиқроқ ўлдирсин деб шу пастгаш ишни қилгандим. Сиз эса мендан ўзоқлашдингиз.  Али розияллоҳу анҳу менга тупурганингда ғазабим қўзғади агар шу ҳолда ўлдирганимда нафсим учун ўлдирган бўлардим, деди. Аллоҳнинг розилигию Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг розилиги бир четда қолади. Менинг бу дунёдаги барча ҳаракатим Аллоҳ ва унинг расули учун ишлаши керак. Бирдан кофирнинг ранги ўзгарди тамом бўлди ва ҳушидан кетадиган бўлди. Қандай ҳақ дин экана қандай ҳам ҳақ дин экана деб тез ҳаракат қилди ва калимани айтинг мен исломга кирмоқчиман деди. Ҳа ислом шунақа тинчлик севар диндир. Бир кишини жаҳаннамга киргизиб жаннатга кириш қандай амалу ва бир кишини жаннатга киргизиб жаннатга кириш қандай амал. Бунинг фарқини билингларда. Фарқи шуки осмон билан ерчадир. Бир кишига бир амални ўргатдингизми унинг барча гўзаллигини ўзингизда намоён этинг. Исломнинг гўзаллиги шундадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирормарта қўлларини нафси учун кўрарилмаган эканлар. Саҳобаларнинг барчалари ҳам, тобеъинлар барчалари ҳам шундай бўлишган. Мусулмон киши бир кишига таълим бермоқчи бўлса аста секинлик билан амали билан қориштириб беради. Исломнинг ўзи бир маҳсулотга ўхшайди. Уни мутахассислари билган илмлари қараб ундан бир ёқадиган тарзда таом ҳозир қилади. Шунинг учун бунга кўпроқ шайҳи замонлар моҳирроқ бўлишади.

Бугун кўпчилик ўйлаганидек, Ислом қўпорувчилик дини эмас, балки тинчлик динидир. Динимиз тинчлик, хотиржамлик, ҳузур-ҳаловат, сулҳ ва омонлик каби маъноларни англатади. Бу номни Аллоҳ таолонинг Ўзи танлаган. Зотан, Буюк Раббимизнинг гўзал исмларидан бири ҳам “Ас-салом”дир.

“Ислом” сўзи “итоат ва бўйсуниш”, “ихлос ва турли офатлардан саломат бўлиш” ҳамда “сулҳ ва омонлик” деган маъноларни билдиради. Бу динни Пайғамбарнинг ўзлари танлаган эмас, балки уни Аллоҳ таоло ихтиёр қилган. Ислом, бу – Аллоҳ ягона деб эътиқод қилиб, унга бўйсунмоқлик ва бутун қалб билан унга ихлос қилмоқлик демакдир.

Бу дин шундайки, ҳатто бошқа динларни ҳам инкор этувчи шахсларга нисбатан ширинсуханлик билан чиройли муомала қилишга ундайди. Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломга ўзини Худоман, деб даъво қилган Фиръавнга ҳам Аллоҳ таоло юмшоқ ва мулойим сўз билан гапиришга буюрди: “(Эй, Мусо!) Сен ўзинг ва биродаринг (Ҳорун) Менинг оятларимни (одамларга) олиб борингиз ва Мени зикр қилишда сустлик қилмангиз! Иккингиз Фиръавннинг олдига борингиз, чунки у (“Мен – худоман”), деб ҳаддидан ошди. Бас, унга юмшоқ сўз айтингиз! Шояд, у эслатма олса ёки (ҳалок қилишимдан) қўрқса” (Тоҳо сураси, 44-оят).

Ва ҳолбуки, Худойи таоло қодир эди Мусо алайҳиссаломга: “Эй, Мусо, Фиръавнни олдига борганингизда асонгизни ушланг, аждаҳога айланиб Фиръавнни ютиб юборсин” дейишликка. Лекин Худойи таоло Ўзининг энг улуғ пайғамбарларидан бири бўлган, Аллоҳ таоло билан воситасиз гаплашган, Қуръони Каримда у кишининг номлари 136 марта зикр этилган, алоҳида бир Муқаддас китоб нозил қилинган, севимли пайғамбарларидан битталари бўлган бўлсалар-да ширин сўз ва мулойимлик ила муносабат қилишни амр-фармон қилади.

Ислом террорни, фасод ва бузғунчиликни бутунлай қоралайди, лаънатлайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда Ер юзида бузғунчилик қилмасликни буюриб: “Аллоҳ эса, фасодни (бузғунчиликни) ёқтирмайди” (Бақара сураси, 205-оят), шу суранинг 60-оятида эса: “Аллоҳнинг ризқидан еб-ичингиз, Ер юзида бузғунчилик қилмангиз!” деб марҳамат қилган.

Моида сурасининг 32-оятида эса: “Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларини қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир”, деб марҳамат қилинган.

Муфассирларнинг таъкидлашларича, аслида ушбу оят ҳукми Исроил авлодига қарата айтилган бўлса-да, бироқ у барча мусулмонлар учун ҳам тегишлидир. Оятнинг тақозо этишига кўра, Ер юзида фитна-фасод, бузғунчилик, қотиллик, қўпорувчилик, қароқчилик каби разил ишларни қилган кимсалар қилмишларига яраша жазога тортилиши керак.

Ҳадиси шарифларда: “Ким бир аҳдлашган жонни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидлай олмайди. Албатта, унинг ҳиди қирқ йиллик масофадан келиб туради” (Имом Бухорий ва Имом Термизий ривояти); “Ҳақиқий мусулмон унинг қўлидан ва тилидан бошқа мусулмонга озор етмайдиган кишидир” (Имом Бухорий ривояти), дейилган.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 72-сессиясида: “Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассами ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”, дея таъкидлаган эдилар.

Мана шу таклифлардан келиб чиқиб БМТ Хавфсизлик Кенгаши 2017 йил 21 декабрь куни “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясини қабул қилди. Ушбу ҳужжатга кўра, терроризм, зўравон экстремизм ҳеч бир дин, миллат ва цивилизация билан алоқадор эмас ва боғлиқ ҳолда талқин қилинмаслиги керак.

“Террор” атамаси пайдо бўлганига чорак асрдан ошди. Террор дастидан минг-минглаб бегуноҳ одамлар ҳалок бўлмоқда, миллионлаб заминдошларимиз ўз уйидан, ватанидан чиқишга мажбур бўлиб, сарсон саргардон юрибди. Минглаб болалар таълим олиш у ёқда турсин, уйсиз бошпанасиз, баъзилар ҳатто яқинларисиз ёлғизликда, ночор ҳаёт кечирмоқда. Бу эса терроризм, экстремизмнинг аччиқ мевасидир.

Демак биз исломни гўзаллик дини, деб аташимиз керак бўлади. Ислом ҳатто чумолига ҳам озор бермайдиган диндир.

Юнусобод оқтепа жоме масжиди имом ноиби

Уролназар Мустофо тайёрлади.

322140cookie-checkИслом дини тинчлик динидир

Leave a Reply