islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Илмий тадқиқот ўқитувчи салоҳиятини юксалтиради.

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Халқаро илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик қилиш ва грант лойиҳаларида иштирок этиш” мавзусида илмий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда ректор Уйғун домла Ғафуров, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ҳамда институт устозлари ва талабалари иштирок этдилар. Тадбирни Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров кириш сўзи билан очиб берди.

 

Тарих фанлари доктори, доцент Шовосил Зиёдов илмий тадқиқотнинг мазмун-моҳияти, методлари тўғрисида маълумот берди. Маърузада, ҳар бир тадқиқотчи-ўқитувчи илмий мавзу танлашга катта эътибор қаратиши лозим. Чунки танланган мавзу тадқиқотнинг асоси-пойдевори ҳисобланади.
Шундан сўнг, тадқиқотчиларга хорижий ва маҳаллий грантларда иштирок этиши бўйича зарур тавсиялар берилди. Бугунги кунда хорижий давлатлардаги йирик корхоналар турли илмий грантларга катта маблағлар ажратмоқда.
Ш.Зиёдов ўзининг илк илмий тадқиқотларини хорижий грантлар доирасида олиб борганини эслади. 2005 йилдаги илк грант лойиҳаси “Марказий Осиёдаги кутубхоналар муҳрларини ўрганиш” мавзусида эди.
Бугунги кунда исломшунослик йўналиши бўйича тадқиқот олиб борувчилар хорижий тилларни, хусусан араб ва инглиз тилларини пухта билиши айни муддаодир. Илмий тадқиқотлар олиб боришда грант асосида моддий маблағ олиш асосий мақсад бўлиши эмас, илм олиш ва ўрганишни ният қилиш кераклиги таъкидланди.
Тошкент ислом институти ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ўртасида эришилган келишувларга кўра, тадқиқотчилар мазкур илмий масканларда ташкил этилаётган семинарлар, конференцияларда фаол иштирок этиб келмоқда.

 


Мазкур тадбир ҳам Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан буюк аллома ва муҳаддислар, диний уламолар илмий меросининг ўрни ва аҳамиятини чуқур тадқиқ этиш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.
Инситутда илмий гуруҳлар ташкил қилиш, Мир Араб олий мадрасаси ёки бошқа турдош таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш тавсия этилди.

 


Тадбир давомида икки илмий муассаса ўртасида ҳамкорликка оид белгиланган вазифаларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, илмий ходимларнинг мақолаларини нашр этиш, малака ошириш курсларини ташкил қилиш, конференция ва давра суҳбатлари ўтказиш, бу борада ҳамкорликни янада кучайтириш масалаларига эътибор қаратишга келишиб олинди.
Бугунги қимматли маълумотлар учун ТИИ ректори У.Ғафуров Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов ва жамоасига миннатдорлик билдирди.

ТИИ Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими муҳандиси М.Мавлянкулов

330200cookie-checkИлмий тадқиқот ўқитувчи салоҳиятини юксалтиради.