islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мухталафур ривоя асарининг ҳанафий фиқҳида тутган ўрни

Фиқҳни биринчи бўлиб ёзган инсон Абу Ҳанифа (р.а.) жуда илмли, тақводор инсон эди. Абу Ҳанифа шариъат илмида тизимли ҳолда биринчи китоб ёзган одамдир, ундан олдин бирор одам бу ишни қилмаган. Чунки саҳобалар ва тобеъинлар тартибланган алоҳида китоблар ёзмадилар, улар асосан фаҳмларини қувватига суянардилар, қалблари гўё илмларининг сандиқлари эди. Абу Ҳанифа (р.а.) улардан кейин ўсиб, катта бўлди ва бу илмларни тарқалиб кетганини кўриб, ушбу илмлар йўқолиб кетмасин деб тартибланган китобларни ёзди. Абу Ҳанифа бу умматга исломий фиқҳни мустақил фан сифатида олиб чиқди ва фиқҳий масалалардан 50 мингга яқинини жамлади. Шунинг учун Имом Шофеъий у зот ҳақларида: “Фиқҳда ҳамма Абу Ҳанифага муҳтождир”, деган машҳур гапларини айтганлар. Ҳанафий фиқҳи барпо қилинганидан кейин, Мадинада Имом Моликни фиқҳлари пайдо бўлди. Имом Молик ўзларининг машҳур “Муватто” асарларини фиқҳий тартибга кўра ёзганлар. Бу икки имомнинг фиқҳларидан кейин Имом Шофеъий ва Имом Аҳмадларнинг фиқҳлари шаклланди. Натижада барча шаҳарлардаги мусулмонлар шу тўрттала имомнинг мазҳабларига эргашишди. Кейин аҳли сунна вал жамоа уламолари ҳар бир мусулмон ушбу фақиҳлардан бирини ўзига имом қилиб, унинг фиқҳига амал қилиши лозим эканлигига иттифоқ қилишди. Ҳақ гап шуки бу буюк имомларга эргашишлик Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ (с.а.в)нинг суннатларига эргашишдир, чунки улар ҳукмларни чиқаришда ва уларни ечишда Аллоҳнинг китоби, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг суннатларига эргашганларини очиқ ойдин баён қилишган. Маълумки, ҳижрий иккинчи асрдан тўртинчи асргача бўлган давр ҳадис ва фиқҳнинг китоб шаклига келтириш даври ҳисобланади. Абу Лайс Самарқандий ҳижрий тўртинчи асрда яшаб ижод этиб, фиқҳ илми ривожида муҳим ўрин тутди. У ўзининг фиқҳий асарларида саҳобий ва тобеъинларнинг фиқҳий қарашларини келтирган. Шу билан бирга, улардан таҳсил олган Иброҳим Нахаъий, Омир Шаъбий каби олимлар ривоятлари, ижтиҳодларидан ва улардан кейинги давр мужтаҳидлари Имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф, Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний, Имом Шофеъий, Имом Молик ибн Анас, Лайс ибн Саъд, Авзоъий, Суфён Саврийларнинг ижтиҳодлари унинг асарларида кенг ўрин олган. Унинг даврида ҳанафий мазҳаби олимларининг китоб шаклига келтирилган асарлари камчиликни ташкил қилар эди.

Абу Лайс Самарқандийнинг Мухталафур ривоя асари – ихтилофлар ҳақидаги биринчилардан бўлиб ёзилган жуда аҳамиятли китоб ҳисобланади. Шу сабабдан ўз даврида кўп нусхаларда ёзилган дунёни кўп кутубхоналирида бор. Бу асар бугунги кунда яна ҳам ўзини долзарблигини оширган. Дунё ихтилофларга тўладир. Айниқса диний масаладаги ихтилофлар жуда ҳассосдир. Баъзида ихтилофлар уруш ва жанжалларни ҳам келтириб чиқармоқда, тинчликка путур етишига сабабчи бўлмоқда. Бобокалонимиз мазҳаблар ва имомлар ўртасидаги ана шу ихтилофларни илмий асосларга таяниб ечим қилган.

Мазҳаб имомлари ўртасидаги нафл намозларни кечаси ва кундизи неча ракаатдан ўқиш афзал деган ихтилофли масалани ечими асарнинг Намоз китоби 20 – қавлида келтирилади:

Абу Ҳанифани сўзида нафл намозларнинг афзали кечаси ва кундузда тўрт ракаатдандир.

Абу Юсуф ва Муҳаммаднинг сўзларида нафл намозларнинг афзали кечасида икки ракаатдандир.

Икки имомнинг ҳужжатлари: Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сўзларидир: “Кечаси ўқиладиган нафл намоз икки, икки ракаатдан. Ҳар икки ракаатда бир саломдир”. Чунончи бундай намоз авлороқдир саловати кўп бўлгани учун ва осондир. Имоми Аъзамнинг ҳужжатлари: Набий алайҳиссаломнинг ўқиган суннатлари, фарзлари, нафилларини энг кўпи тўрт ракаат бўлган. Бундай намозни олиш авлороқдир ва узунроқ бўлганлиги учун машаққатлироқдир.

Ҳақиқатда Пайғамбаримиз умра вақтида Оиша онамизга айтдилар: “Албатта сенга бериладиган ажр машаққатинг ва қийинчилигинг миқдорига қараб берилади.”

Ушбу ихтилофли масалага муаллиф илмий ёндашиб ечимини айтади: Зикр қилган далилимизга кўра маънога таҳаммул қилиб айтамиз. Таъбир ададни кўплигига эмас, балки машаққатни кўплиги ва истироҳатни камлигигадир. Машаққат кўп ўрнини биз айтдик. Истироҳат кўп ўрнини сиз айтдингиз. Биз айтганимиз авлороқдир.

ТИИ 3-курс талабаси О.Назаров

141170cookie-checkМухталафур ривоя асарининг ҳанафий фиқҳида тутган ўрни

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: