islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Аллоҳ таъолони бир маконга хослаш мумкинми?

Савол:
Аллоҳ таъолонинг ҳар бир маконда мавжудлиги ёки аршда эканлиги тўғрими?

Жавоб:
Аллоҳнинг тавфиқи билан айтаманки, Аллоҳ таъолонинг ҳар бир маконда мавжудлигининг маъноси шуки, Аллоҳ таъоло ҳар бир маконда ўз илми, ўз раҳмати ва ўз қудрати билан мавжуддир. Чунки макон бу махлуқ бўлиб аввалдан бор бўлмай кейин яратилган, яратувчи Алллоҳ эса ўзи яратган махлуқи бўлган макондан ўрин эгаллаши мумкин эмас, муҳол. Ақл буни инкор этади. Демак, Аллоҳ азалдан мавжуд, ундан бошқа бирон нарса мавжуд бўлмаган. Арш ҳам ҳудди шундай азалдан бор бўлмай кейин яратилган махлуқдир, Аллоҳ унга муҳтож эмас, ундан беҳожат. Аллоҳнинг аршдан юқоридалиги ҳақийқий маънода эмас. Аллоҳнинг мавжудлиги маконсиздур. Хабарларда келган “истиво” “эгаллаш, қуршаб олиш” маъносидадур. Яъни: Ҳар бир нарса Аллоҳнинг султонлиги ва ҳукми остидадур.
Валлоҳу аълам!

Доктор Салоҳ Абул Ҳожнинг фатволари асосида

“Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси

Неъматуллоҳ Раҳимов тайёрлади

284510cookie-checkАллоҳ таъолони бир маконга хослаш мумкинми?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: