نِعْمَةٌ و نَعِيمٌ
1-савол: Қуръон истилоҳида «неъмат» ва «наъийм» сўзлари орасида қандай фарқ бор?
1-жавоб: Қуръони каримда келган ҳар бир «نِعْمَةٌ» «неъмат» сўзи, ўша неъматларнинг турли ҳиллиги жиҳатидан дунё неъматларини билдиради, у бирин-кетин келаб бирлик ёки кўплик сийғасида келса ҳам истеъмол ўринларида маънолари бир-бирига зид бўлмайди.
Аллоҳ таоло Бақара сураси 211-оятида айтади:
وَمَنْ يُبَدِّلْ نِعْمَةَ اللَّهِ مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَتْهُ فَإِنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ
«Кимки ўзига келган Аллоҳнинг неъматини ўзгартирса, бас, албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли Зотдир»
Яна Аллоҳ таоло Оли-Имрон сураси 103-оятида айтади:
وَاذْكُرُوا نِعْمَتَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنْتُمْ أَعْدَاءً فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ
«Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг; бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди…»
Яна Аллоҳ таоло Иброҳим сураси, 6-оятида айтади:
وَإِذْ قَالَ مُوسَى لِقَوْمِهِ اذْكُرُوا نِعْمَةَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ
«Ўшанда Мусо қавмига: «Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг…» – деди»
Аммо, «نَعِيمٌ» «наъийм» сўзи Қуръони каримда, хоссатан, охират неъматларига далолат қилади, Қуръони каримда келган ҳар бир «наъийм» сўзларининг маънолари бир-биридан фарқли эмас. Уларнинг Каломда келган адади ўн олти оятдан иборат.
Аллоҳ таоло Маъориж сураси, 38-оятида:
أَيَطْمَعُ كُلُّ امْرِئٍ مِنْهُمْ أَنْ يُدْخَلَ جَنَّةَ نَعِيمٍ
«Улардан ҳар бир киши наъийм жаннатга киритилишни тамаъ қилурми?» – деб марҳамат қилади.
Ва яна Шуаро сураси, 85-оятида:
وَاجْعَلْنِي مِنْ وَرَثَةِ جَنَّةِ النَّعِيمِ
«Ва мени наъийм жаннати ворисларидан қилгин»
تَجْرِي مِنْ تَحْتِهِمُ الْأَنْهَارُ فِي جَنَّاتِ النَّعِيمِ
«Наъийм жаннатларидалар, остларидан анҳорлар оқиб турадир» (Юнус сураси, 9-оят).
Таҳфизул Қуръон кафедраси
ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев,
Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади