Ўзбекистон халқаро ислом академиясида шу мавзуда ўтказилган ИИИ халқаро илмий-амалий конференцияда Марказий Осиё минтақасида ўрта асрларда жаҳон тамаддуни ривожига бебаҳо ҳисса қўшган аллома ва мутафаккирларнинг турли йўналишлардаги изланишлари ва қомусий билимлари ҳамон эътироф этилаётгани яна бир бор ўз исботини топди.
Марказий Осиё минтақаси ўзининг ижтимоийсиёсий, иқтисодий, маърифий ва геополитик имкониятлари билан дунё эътиборида турибди. Азалдан яхши қўшничилик, ҳамжиҳатлик, савдоиқтисодий ва илмиймаданий алоқалар ривожланган. Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашгани геосиёсий нуқтаи назардан муҳим аҳамиятга эга.
Анжуманда IRCICA тадқиқотчилари,Мармара университети (Туркия), Қозон федерал университети (Россия), Ўш давлат университети (Қирғизистон) профессорўқитувчилари, доцентлар, юртимиздаги халқаро илмийтадқиқот марказлари директорлари, ёш олимлар, талабалар иштирок этди. Онлайн ва оффлайн форматда ўтган конференция қатнашчиларига Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш халқаро маркази – IRCICA Бош директори, профессор Маҳмуд Эрол Қилич видеомурожаат йўллади. Унда жумладан, шундай дейилади:
– Ушбу анжуман ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиши билан бир қаторда, доимий равишда мавзулар ва иштирокчилар кўлами билан аҳамиятли бўлиб бормоқда. Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда IRCICA билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур илм машварати, ушбу соҳадаги тадқиқотлар Марказий Осиёнинг маданий тарихи ва меросини эътироф этади. Шунингдек, Марказий Осиё ва дунёнинг бошқа минтақалари ўртасидаги маданий ўхшашлик ва ўзаро алоқаларни белгилаб беради. Марказий Осиё халқлари маданияти, диний анъана ва урфодатлари ҳақидаги мақолалар аввалги икки конференция каби соҳа ривожига ҳисса қўшишига умид қиламиз.
Конференцияда “Маданий меросни асрабавайлаш: Марказий Осиёда ислом цивилизацияси барқарорлигининг муҳим воситаси”, “Замахшарийнинг “Муфассал” асарида Қуръон оятларининг қўлланилиши”, “Туркия кутубхоналарида Абу Райҳон Беруний асарлари қўлёзмаларининг ўрганилиши” каби мавзуларда маърузалар тингланди.
“Марказий Осиё минтақасида ислом маданияти ва санъати”, “Марказий Осиё мутафаккирлари илмиймаънавий мероси”, “Марказий Осиё тарихий ёдгорликлари эпиграфикаси ва архитектураси” ҳамда “Марказий Осиё халқларининг урфодат ва анъаналаридаги умумийлик ва ўзига хослик” каби мавзулар муҳокамалар марказида турди.
Марказий Осиё халқлари тарихи, маданияти, ёзма ёдгорликлари ва илмий меросига оид мавзулар ҳам муҳокама қилинди. Умуман, анжуман мавзулари хилмахил ва долзарб бўлиб, маҳаллий ва хорижлик таниқли олимлар, тарихчилар, исломшунослар, этнографлар ва манбашуносларнинг маърузалари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
– Хаттотлик тарихи Қуръони каримни ёзиб олиш даври билан боғлиқ, – дейди Мармара университети (Туркия) профессори Эфдалуддин Қилич. – Хаттотликда устозшогирд муносабатлари муҳим ўрин тутади. Хаттотлик тирикчилик учун эмас, балки инсоннинг ички дунёси, руҳиятини озиқлантирадиган санъат туридир. Ислом дини тарихида хаттотларнинг алоҳида ўрни бор. Қуръони каримни фақат ўқиб тушуниб қолмасдан, уни инсонларга дид билан етказиш бевосита хаттотларнинг ҳам вазифаси бўлган.
Қизғин мунозара, саволжавоблар тарзида ўтган анжуманда ҳамкор ташкилотлар билан илмийамалий алоқаларни янада ривожлантириш борасида фикр алмашилди. Конференцияга тақдим этилган маърузалар алоҳида тўплам ҳолида чоп этилиши, унда ёшларнинг илмий мақолалари ҳам ўрин олиши таъкидланди.
Муножат Мўминова
“Янги Ўзбекистон” мухбири
Манба: “Янги Ўзбекистон” газетаси 2022-йил 28-октябрь, 221-сон