islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Адолатли ечим

Тобеинлардан Зур ибн Ҳубайс халифа Али розияллоҳу анҳу ҳукмронлиги давридаги (656-661) бир воқеани шундай айтиб берган: Икки киши нонуштага ўтирди. Бирида бешта, иккинчисида учта нон бор эди. Нонуштани қилмоқчи бўлганда олдиларидан бир киши ўтиб қолди. Унга кел ўтир, бирга нонушта қиламиз дейишди. У келиб ўтирди. Саккизта нонни учаласи биргаликда едилар. Кейин нонуштага таклиф этилган киши саккиз дирҳам бериб, бу икковингизга, олинглар, нонуштани ҳаққи деди. Икки шерик саккиз дирҳам  пулни талашиб, бешта ноннинг эгаси, менга беш, сенга уч дирҳам бўлади, деса, учта ноннинг эгаси бу пул ўртамизда тенг бўлиниши керак, деди. Улар халифа Али розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб, воқеани айтиб беришди. Халифа Али ибн Абу Толиб учта ноннинг эгасига: ўзи берибди, нони сеникидан кўп экан, уч дирҳамга рози бўлавер, – дедилар. У эса ҳақиқат бўлмагунча рози бўлмаслигини айтади. Али розияллоҳу анҳу эса: Ҳақиқат қиладиган бўлсак, сенга бир, унга етти дирҳам тегади, – дедилар. Учта ноннинг эгаси, тушунтириб беринг, мен рози бўлай, деди. Али розияллоҳу анҳу: Саккизта ноннинг ҳар бирини учга бўлиб чиқсак йигирма тўрт бўлак бўлади. Унинг ҳаммасини уч киши едингиз, қайсингиз кўп, қайсингиз кам егани маълум эмас. Тенг еган ҳисобланасиз. Демак, сени учта нонинг тўққиз бўлак бўлади, сен эса умумий йигирма тўрт бўлакдан саккиз бўлак егансан. Шеригингни беш нони ўн беш бўлак бўлади, у ҳам шундан саккиз бўлак еган. Демак, дирҳамлар эгаси еган етти бўлакнинг пули унга қолади, сени тўққиз бўлак нонингдан у еган бир бўлагини пули сенга бўлади. Шунда сенга бир дирҳам, шеригингга етти дирҳам тегади, – дедилар. Учта нонни эгаси, мен рози бўлдим, деди.

 

ТИИ Ижтимоий фанлар кафедраси мудири  О.Тангиров 

340890cookie-checkАдолатли ечим

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: