Тошкент ислом институтини жорий 2022-2023 ўқув йилида 77 нафар талаба битирмоқда. Битирувчилар бакалавр даражасини олишлари учун битирув диплом мавзуларини танлаб, йил давомида кичик илмий тадқиқот олиб борадилар.
Ақоид ва фиҳқий фанлар, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари, Тиллар, Таҳфизул Қуръон ва Ижтимоий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан ўз йўналишларига оид тавсия этилган мавзулар бўйича талабалар битирув диплом ишларини бажармоқдалар.
Илмий ишлар ва фан бўйича проректор С.Примов талабаларнинг тадқиқот олиб боришлари юзасида услубий кўрсатмалар бермоқдалар. Битирувчи талабалар учун битирув диплом мавзуларини бажариш бўйича семинар ўтказилди. Унда битирув диплом ишини ёзишнинг аҳамияти, талаба эришиши мумкин бўлган ютуқлар ҳамда келигусидаги илмий фаолияти учун муҳимлиги бўйича маълумот берилди. Шунингдек, битирув диплом ишларини ёзиш тартиб-қоидалари ҳамда уни расмийлаштиришда урғу берилди.
Шундан сўнг илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи М.Эркаев сўзга чиқиб, талабаларга илмий тезис ва мақолаларни ёзиш ва уларни нашр этиш юзасида тушунча берди.
Семинар сўнгида битирув диплом иши бўйича саволларга жавоб берилди.
ТИИ Илмий тадқиқот ишлари муҳандиси М.Мавлянкулов