islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тасаввуфнинг шаклланиши

IX аср бошларига келиб тасаввуфнинг назарий асослари ишлаб чиқилди, сўфийларнинг амалий, руҳий-психологик машқлари, ўзини-ўзи тарбиялаш ва чиниқтириш тадбир-усуллари шаклланди, ТАРИҚАТ, МАЪРИФАТ, ҲАҚИҚАТ деган тушунчалар юзага келиб, тасаввуфнинг ушбу уч қисмига оид қарашлар мажмуи тузилди, тасаввуф алоҳида илм сифатида қарор топди.

Сўфийлар дастлабки пайтларда тасаввуфни нуқул сиру асрор, тушунтириб бўлмайдиган ҳолатлар, «иборага келмайдиган ишоратлар» деб ҳисоблаган бўлсалар, бора-бора бу ҳолатлар ҳақида фикр-мулоҳазалар баён қилина бошланди, сўфийни тарбиялаш вазифаси, пир муридлик қоидалари, одобини яратиш зарурати туғилди. Натижада тариқат ва шариат орасидаги муносабатлар, сўфийларнинг одам ва олам моҳияти, алоқа-муомаласи, тавҳид – ваҳдат масалалари мунозарага олиб чиқилди. Дин арбоблари билан сўфий шайхлари, айниқса, фалсафийлашган тасаввуф тарафдорлари жиддий мафкуравий тортишувларгача бордилар.

Тасаввуф бутун Ислом оламини забт этиб, барча қадимий шаҳарларда хонақоҳлар қурилди, йўлларда работлар, зовиялар қад кўтарди. Хонақоҳ ва работлар, азиз авлиёларнинг мозоротида шайхлар маскан тутиб, кўплаб шогирдларни тарбияга олдилар. Тасаввуфнинг илк даврида мақомот ва тариқат асосларини ишлаб чиқиш, сўфийлик йўриқларини, вазифаларини белгилаш ва илоҳий ҳақиқатларни эл орасига ёйишда Зуннун Мисрий (796-861), Боязид Бистомий (вафоти 875), Жунайд Бағдодий (вафоти 910), Ҳаким Термизий (вафоти IX аср охири) ва Мансур Ҳаллож (858-922)ларнинг хиэмати катта бўлган. Кейинчалик Абу Саид Абул Хайр (967-1049), Абдуллоҳ Ансорий (1006-1089), Аҳмад Яссавий (вафоти 1166 йил), Яҳё Суҳравардий (1155-1191), Ибн ал-Арабий (1165-1240), Нажмиддин Кубро (1145-1221), Баҳоуддин Нақшбанд (1318-1389) каби шайх ул-машойихлар тасаввуф илмини янги фикрлар, қарашлар билан бойитдилар, янги оқим, силсилаларини вужудга келтирдилар.

Тасаввуф ҳақида бир қанча рисола ва китоблар ёзилди, тасаввуф ғояларини қизғин тарғиб П www.ziyouz.com kutubxonasi этувчи улкан шеърият вужудга келди. Тасаввуфга оид назарий китоб ва қўлланмалардан Абу Наср Саррожнинг «Китоб ал-лумаъ», Абу Исҳоқ Калободийнинг «АтТаъарруф ли-мазҳаб ат-тасаввуф», Мустамлий Бухорийнинг «Шарҳ ат-таъарруф ли-мазҳаб ат-тасаввуф» Абу Толиб Маккий (вафоти 998 йил)нинг «Қут ул-қулуб», Қушайрийнинг «Рисола фи ат тасаввуф» номли асарларини кўрсатиш мумкин. Булардан ташқари, Жалолиддин Румий, Ҳофиз Шерозий, Шабустарий асарларига ёзилган шарҳпар ҳам сўфиёна ишора ва тамсилларни англашда муҳим рол ўйнаган. Тасаввуфга оид илмий китоблар ва дастурларда тариқат атамалари, мақомот манзилларини тушунтиришга кўп эътибор берилади. «Тариқат» сўзининг маъноси йўл демак. Яъни илоҳий маърифатни эгаллашга бел боғлаган кишининг руҳий-ахлоқий камолот йўли, Тариқатни тасаввуфнинг амалий қисми, деб таърифлайдилар.

Дарҳақиқат, шундай, чунки пир-муридлик қоидалари, одобига риоя этиш, солик (яъни тариқатга қадам қўйган йўловчи) бажариши керак бўлган барча йўриқлар, Иродат ва ишорат усуллари шу тариқат ичига киради. Тариқат ва унинг мақомотлари, маълумотларга қараганда, биринчи марта Зуннун Мисрий томонидан баён этилган экан. Абдуллоҳ Ансорий ёзадиким, Зуннун Мисрийни фақат «каромат билан ситойиш» қилиш кифоя эмас, чунки унинг «илгида мақом ва ҳол сухра эрди». Яъни мақом ва ҳол илми Зуннун қўлида ўйинчоқдай гап эди,-дейди Ансорий. Навоий ёзади: «Ул кишиким ишоратни иборатқа келтурди ва бу тариқдин сўз айтли ул эрди». Демак, Зуннун биринчилардан бўлиб, сўфиёна ҳолатлар, кароматларни сўз билан ифодалаган Зуннуннинг ўзи ҳикоя қилиб дейдики, уч сафар қиддим ва уч илм келтирдим; аввалги сафарда бир илм келтирдим, хос ҳам, авом ҳам қабул қилдилар, иккинчи сафарда яна бир илм келтирдим, хос қабул қилди, аммо авом қабул қилмади, учинчи сафарда яна бир илм ҳосил қилиб келтирдим, на хос қабул қилди ва на авом.

Тасаввуф аҳли хос деганда илми ҳолдан хабардор сўфийларни, авом деганда эса, тасаввуфга ошно бўлмаган кишиларни назарда тутганлар. Зуннун айтган биринчи илм шариат илмилир, чунки шариат хосга ҳам авомга ҳам бирдай тегишлидир. Иккинчи илм  тариқат ёхуд муомалат ва муҳаббат илми, учинчиси эса  ҳақиқат, яъни Илоҳ ҳақидаги илмлир. 23 www.ziyouz.com kutubxonasi Агар Зуннун тасаввуфдан биринчи бўлиб «сўз айтган» бўлса, Жунайд Бағдодий «бу илмга тартиб бериб, баст қилиб (жамлаб) кутуб битди» («Насойим ул-муҳаббат», 61-бет). Сўнгра Жунайднинг кичик замонлоши Шайх Абу Бакр Шиблий бу илмни минбар устига олиб чиқиб, элга ошкор қилди. Биринчи бўлиб муридларга раҳнамолик қилган ҳдм юқорида номлари тилга олинган шайхлар бўлган.

Шуни эътиборга олиб, тажрибали пирга қўл бериб, ирода ихтиёрни унга топширганлар. Шу маънода тариқатни иродат ҳам дейдилар. Яъни иродани шайх иродасига мувофиқлаштириш, шайх иродасини ўз иродаси деб билиш.

Тошкент ислом институти талабаси

Комилова Малоҳат

422721cookie-checkТасаввуфнинг шаклланиши

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: