islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Илм олишда давомли бўлиш ва машаққатларга сабр қилиш

Тошкент ислом институти Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими О.Юсупов институт талабаларига “Маънавият соати” доирасида “Илм олишда давомли бўлиш ва машаққатларга сабр қилиш” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

▫️Илм олиш динимизда энг улуғ ибодатлардан саналади. Чунки банда илм воситасида Роббисини танишга, У Зотнинг фарзларини бажаришга, шунингдек, барча мавжудотларга тааллуқли ҳақларни адо этишга муваффақ бўлади. Бирор дин илм олишга исломчалик тарғиб қилмайди. Ислом жаҳолатга қарши илм-маърифат билан курашишга ҳам катта эътибор қаратади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадрасаларида таълим олган буюк саҳобалар ҳам илмнинг юксак чўққиларига кўтарилганлар. Улардан энг машҳурлари Али розияллоҳу анҳу бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у зот ҳақида шундай таъриф айтганлар: “Мен илм шаҳри бўлсам, Али унинг дарвозасидир”,-деганлар. Ҳадиси шарифда инсон ё илм берувчи, ё илм ўрганувчи, ё уларга муҳаббатли бўлиши зикр қилинган. Бундан бошқа тоифа бўлишдан қайтарилган.

Хулоса қилиш мумкинки, инсон қай маконда, қай манзилда, қай соҳада бўлмасин, илм ўрганиши, китоб мутолаа қилиши, агар вақти етмаса аҳли илмларга аралашиб юриши, ваъз насиҳатларга амал қилиб бориши керак.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими О.Юсупов

425730cookie-checkИлм олишда давомли бўлиш ва машаққатларга сабр қилиш

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: