islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Blog

Рўза руҳий покловчи ибодат

Руҳий озуқага олиб борувчи омиллардан бири рўзадир. Инсонни йўлдан урадиган нарсалар ичида қорин ва жинсий шаҳватлар энг кучлиларидан ҳисобланади. Рўзанинг фойдаларидан бири худди ўша икки шаҳватни жиловлашга хизмат қилишидир. Рўза тақвонинг асосий омилларида ҳисобланади. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида: “Эй, иймон келтирганлар, сизларга ҳам, худди сиздан олдин ўтганларга фарз қилинганидек, рўза фарз қилинди, шоядки, тақво қилсангиз”, […]

ДИҚҚАТ, янги нашр! Йўлинг очиқ бўлсин, «МЎМИНАЛАР»!

Юртимизда муборак Рамазон ойи шукуҳи кезиб юрган айни кунларда кўнгилларга сурур, қалбларга ҳузур, кўзларга нур улашувчи яна бир нашр – янги «МЎМИНАЛАР» журнали чоп этилди. Аёл – мураббий, насллар давомийлигини таъминлашдек шарафли вазифага масъул зот. Муқаддас динимиз аёлнинг маънавий хазинасини бойитиш, уни маърифатга ошно қилиб, кўнглини меҳр жавоҳирлари билан тўлдиришга амр этади. Шуни инобатга олиб Ўзбекистон мусулмонлари […]

Қори талабаларимиз BBC мухбирларига интервью бердилар

Жорий йилнинг 29 май куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига “BBC” телерадиокомпаниясига қарашли “Heart and Soul” компанияси мухбирлари Рустам Қобил ва Наталья Голышева ташриф буюришди. Мухбирлар “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018” Республика босқичи ғолиб ва совриндорлари бўлган ТИИ талабалари Й.Нуриддинов (олий ўрин соҳиби, ҳифз йўналиши), М.Сайдалиев (2-ўрин, ҳифз йўналиши), Ҳ.Нажмиддинов (3-ўрин, тиловат йўналиши) ва талаба қизлар Р.Нажмиддинова (олий ўрин, ҳифз йўналиши), М.Сайдалиева (1-ўрин, тиловат […]

Сийрат – иймон ва ҳаёт илми

Ўз пайғамбарини каломи шарифида: “(Эй мўминлар,) албатта, сизлар учун Аллоҳнинг пайғамбари (у зотнинг иймон-эътиқоди ва хулқ-атворида) гўзал намуна бордир” (Аҳзоб, 21-оят) дея мадҳ этган буюк ва ғафур зот Аллоҳ таолога туганмас ҳамду санолар бўлсин. Шайх Ҳасан ибн Абдуллоҳ раҳматуллоҳу алайҳ тарихни ўрганишга тарғиб қилиб шундай дейди: “Тарих барча ўтган аждодларнинг ҳаёт мадрасасидир. Тарих бир уммат ўзининг ўтмишига бориб келадиган ва ҳозири билан ўтмиши ўртасидан жой олган кўприкдир”. Мана […]

Бидъат тушунчасига ислом уламоларининг берган таърифлари

Бидъат янги пайдо қилинган иш бўлиб, дин камолига етгандан сўнг унга янги иш киритишдир. Бидъат бу шариатда унга ишора қиладиган асоси бўлмаган бирон ишни биринчи бўлиб янгидан пайдо қилинган ишдир. Шариатда унга далолат қиладиган асоси бўлса, у луғат жиҳатдан бидъат дейилсада, шаръий бидъат бўлмайди . Бидъат таърифи ва тушунчасини чегараси борасида уламолар кўплаб фикрлар билдирганлар: […]