Бугун 4 май куни Тошкент Ислом институти 1-“З” курс толибаси Абдуллаева Фотима ўттиз (30) пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда 10 соат мобайнида ёддан ўқиб берди. Қуръони каримни ўқиш жараёнини “Таҳфизул Қуръон” кафедраси устозлари Жаҳонгир қори Неъматов, Исломхон қори Убайдуллаев, Аҳмадхон қори Рашидов, Зафар қори Маҳмудов, Жаҳонгир қори Рўзиев ҳамда талаба қизлар кузатиб бордилар. […]





