Қуръони каримни тиловат қилиш натижасида ўқувчи кишига дунё ва охиратда жуда ҳам кўплаб фойдалар бор. Бироқ, мана шу фойдаларни яна ҳам кўпроқ ва унумлироқ қиладиган бир амал мавжуд. Бу тадаббур ила қироат қилмоқдир. Қуръони каримни тадаббур ила ўқишда кишига кўплаб фойдалар бўлиб, уларни баён қилишдан олдин тадаббур ила қироат қилиш нима эканлигини келтириб ўтсак. Тадаббур – бирор нарса ҳақида фикр юритмоқ, мулоҳаза қилмоқ деганидир. Қуръони каримни қироат қилишда эса Қуръони каримдаги оятлар борасида фикр юритиб, ақл-идрок қодир бўлган даражада оятлардаги Аллоҳ таолонинг муродини англамоқ ва фаҳмламоқдир. Энди эса тадаббур туфайли пайдо бўладиган фойдаларнинг энг афзалларини баён қиламиз: Тадаббур ила Қуръон ўқиш – Иймон шоҳтомирларини бақувват қилади.Қуръони карим оятларини тадаббур қилиш мўмин кишини бу китоб ҳақиқатда Аллоҳ таолонинг ҳузуридан нозил қилинганига бўлган ишончини кучайтиради. Негаки, тадаббур ила ўқувчи Қуръон оятлари ичида хоҳ лафзларда, хоҳ тугалланган маъноларда бўлсин бир-бирига мухолифини топа олмагач, оятларнинг мукаммаллигидан бириси ўрнига бошқасини, ёки бирор лафзни ўзини алмаштириш мумкин бўлмаганидан албатта, бу китоб яккаю ягона Аллоҳ таолонинг нозил қилгани эканлигига яна ҳам ишончи ортади. Демак, Қуръони каримдаги: أَفَلَا يَتَدَبَّرُونَ الْقُرْآَنَ وَلَوْ كَانَ مِنْ عِنْدِ غَيْرِ اللَّهِ لَوَجَدُوا فِيهِ اخْتِلَافًا كَثِيرًا Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?! Агар (у) Аллоҳдан ўзганинг ҳузуридан (келган) бўлса эди, унда кўпгина қарама-қарши гапларни топган бўлур эдилар. (Нисо сураси, 82 оят), деб таърифланганига яна бир бор инониб, иқрор бўлади. Мана шу ишонч Аллоҳ таолонинг: قُلْ نَزَّلَهُ رُوحُ الْقُدُسِ مِنْ رَبِّكَ بِالْحَقِّ لِيُثَبِّتَ الَّذِينَ آَمَنُوا وَهُدًى وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ (Эй, Муҳаммад! Уларга) уни (яъни Қуръонни) Руҳул-Қудус (Жаброил) Раббингиз (тарафи)дан иймон келтирганларни (динда) собитқадам қилиш учун мусулмонларга ҳидоят ва башорат бўлган ҳолида барҳақ нозил қилганини (уларга) айтиб қўйинг! (Наҳл сураси, 102 оят), деб нозил қилган оятидаги иймоннинг саботини рўёбга чиқаради. Мана, ўн тўрт аср ўтаётган бўлсада, илоҳий мўъжиза – Қуръони карим оятларида келтирилган маълумотларда бирорта хато жумла топилгани йўқ, топилмайди ҳам. Фалакиёт, коинот, ҳайвонот, наботот, илоҳиёт ва табииётга доир оятларнинг нақадар тўғри ифода этилгани кун сайин ўз тасдиғини топиб келаётир. Тадаббур ила Қуръон ўқиш – Аллоҳ таолони танитади. Инсоният яратилибдики ўзи, атрофидаги борлиқ, уларни Яратган Зот ҳақида билишни, танишни хоҳлайди. Қуръони карим эса мана шу нарсаларга жавоб беради. Атроф, борлиқ яратилиши ҳақида хабар беради. Бутун оламлар Парвардигорининг зоти, исмлари ва сифатлари ҳақида баён қилади. Нималар У Зотга хос экани, У Зот нималардан пок ва муназзаҳ эканлигини ўргатади. Бандаларнинг Ўз Роббилари олдидаги вазифаларини, У Зотга боғланиш йўлларини ва У Зотга яқин кишилар сифатларини кўрсатиб беради. Тадаббур ила Қуръон ўқиш – Аллоҳ таолога бандалик қилишни шакллантиради. Қуръони каримни тадаббур ила қироат қилиш Аллоҳ таоло биздан нималарни хоҳлагани ва бизларга нимани нозил қилганини билишимиз учун энг яхши восита ва энг ишончли йўл кўрсатувчидир. Чунки, Қуръони карим бандалар бажариши лозим бўлган шариатнинг асосидир. Шу асосга кўра банда буйруқларга амал қилиш, қайтариқлардан сақланиш амалиётини шакллантириб боради. Тадаббур ила Қуръон ўқиш – Мусулмон кишига барча ишларини Аллоҳ таоло буюрганидек амалга оширишга ундайди, намозида ҳам намоздан ташқарида ҳам Аллоҳ таолонинг ҳузурида тургандагидек бўлишни шакллантиради. Мусулмон бўлмаганларга эса, агар инсофли, адолатли бўлса, иймон ва ислом неъматини ҳадя этади. Тадаббур ила Қуръон ўқиш – Қалбларни ва барча борлиқни ислоҳ қилади. Қалбдаги иймон, ишонч уруғлари тадаббур суви ила суғорилса куртак очишга, ўсиб, бақувват илдиз олишга...
Имом Абу Ҳанифа Ан-Нўъмон (р.а.)нинг ҳаётидан лавҳа (80-150 ҳ.) Насаби: Абу Ҳанифа Ан-Нўъмон ибн Собит ал-Форсий Имом Аъзам номи билан танилгандир. Боболари асли Қобил аҳлидан бўлиб, диёрлари фатҳ бўлганда асир олиниб, сўнгра озод этилганлар. Абу Ҳанифа гарчи асирликдан озод этилган кишининг авлоди бўлсада, на унинг ўзи ва на отаси қулликда бўлмаган. Балки, асли ҳур бўлган. Форсий нисбатининг берилиши асрлар оша у зотнинг шарафларига шараф қўшди холос. Зеро, саҳобалардан сўнг ислом диёрида узоқ вақт илм майдонининг марказида турганларнинг аксар қисми ҳам мавлолардан эди[1]. Қолаверса, Расулуллоҳ с.а.в.нинг айнан шулар ҳақида айтган башоратлари ҳам ўз тасдиғини топган эди: لو كان العلم بالثريا لتناوله أناس من أبناء فارس яъни: “Агар илм Сурайёда бўлганида уни форс ўғлонларидан бўлган кишилар олиб тушар эди”.[2] Туғилиши ва вафоти: Абу Ҳанифа р.а. Кўфада саксонинчи ҳижрий санада таваллуд топди. Шу ерда ўсиб улғайди ва ҳаётининг аксар қисмини шу шаҳарда таълим олиб, таълим бериб ўтказди. Отаси Собит ҳам ислом динида таваллуд топган. Ривоят қилинишича, у киши болалик вақтида отаси Зуто билан Али ибн Абу Толиб билан учрашган. Шунда Али р.а. унинг ўзи ва зурриётлари ҳақига барака тилаб дуо қилган. Абу Ҳанифа соф исломий оилада улғайди. Ҳаётини тижоратчилик билан бошлади. Сўнгра ўз замонасининг фақиҳи Аш-Шаъбий ундаги заковат ва фикрлаш қобилияти кучлилигини кўргач, тижоратни ташламаган ҳолда уламоларнинг суҳбатида ҳозир бўлиб туришликни тавсия қилди. Шундан сўнг у тижорат билан шуғулланиш билан бир пайтда илм олишга киришди. Илм талаб қилиши: Абу Ҳанифа р.а. ўз замонасидаги исломий маърифатни ўзлаштира билди. Қуръони каримни Осим қироати бўйича ёдлади, ҳадисдан дарс олди, наҳв, адабиёт ва шеърдан етарли даражада таҳсил олди. Шунингдек, калом илми ва дин асосларидан дарс ўқиди. Эътиқод ва шунга боғлиқ масалаларда ихтилоф қилаётган фирқалар билан баҳс ва мунозара олиб борди. Сўнгра, фиқҳ илми билан шуғулланишга ўтди. Умрининг охиригача шу илм билан шуғулланишда давом этиб, бор тафаккурини шунга баҳшида этди. Фиқҳ илмини танлагани ҳақида у зотнинг ўзи шундай деган эди: “Ҳар қачон фиқҳ билан машғул бўлганимда қалбимда унинг улуғлиги янада ортиб бораверади… Билдимки, фарзларни адо этиш, динни қоим қилиш ва ибодатни мукаммал бўлиши фақат фиқҳни билиш билан тўғри бўлади. Дунё ва охират талаби ҳам айнан фиқҳни билишдадир”. Абу Ҳанифа р.а. фатво беришни ўрганиш учун ўз асрининг улуғ машойихлари сари йўл олди. Йигирма икки ёшидан бошлаб шайхи Ҳаммод ибн Абу Сулаймоннинг хизматида бўлиб, то шайхи вафот этгунича, яъни қирқ ёшигача ундан ажрамади. Абу Ҳанифа р.а. шайхи Ҳаммоднинг хизматида бўлган вақтида ҳам кўп марта Аллоҳнинг байтига ҳаж зиёратига борган, Макка ва Мадина шаҳарларидаги фуқаҳо ва муҳаддис уламолар билан учрашган. Улардан ҳадислар эшитган, фиқҳий масалаларда улар билан музокара олиб борган, ўз навбатида уларнинг фиқҳий усулларидан бохабар бўлган. Тобеинларни қаерда ва қачон илм олганларини ўрганар, хусусан фиқҳ ва ижтиҳодда алоҳида ўрин тутган саҳобалар билан алоқада бўлган тобеинларга эргашар эди. Бу хусусда Абу Ҳанифанинг ўзи шундай деган эди: “Умар, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Ибн Аббоснинг фиқҳини ўзларининг асҳобларидан олганман”. Абу Ҳанифа р.а. қирқ ёшида Кўфа масжидида шайхи Ҳаммоднинг ўрнини эгаллади. Шогирдлари билан янги фатволар ва турли масалалар устида музокара олиб борар эди. Ўхшаш мисолларни бир-бирига кучли мантиқ ва ўта закий ақл билан қиёслар эди ва шу тариқа ҳанафий мазҳабининг фиқҳий усулига асос солинди. Абу...
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالإنْسَ إِلا لِيَعْبُدُونِ (٥٦) “Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим”, деб марҳамат қилган (Зариат сурасининг 56-ояти). Ушбу оятнинг мазмунидан инсоннинг яратилишидан асл мақсад Раббисига ибодат қилиш экани очиқ-ойдин кўриниб турибди. Демак, инсоннинг энг биринчи вазифаси ибодат қилиш экан. Шунинг учун ибодатларнинг қонун-қоидаларини яхши билиш ҳар бир мусулмон учун фарзи айндир. Бир кунда беш вақт намоз ўқиш фарз эканини ҳаммамиз биламиз. Бирор сабабдан ана шу фарзлар ўз вақтидан кечикса, унинг қазосини ўқиш вожиб бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида намозга эътибор жуда катта бўлган. Шунинг учун имон келтириб, Исломни қабул қилган одам, албатта, намозларни ўз вақтида адо этишга қатъий амал қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларини беш вақт намозлардан ташқари нафл ибодатларга ҳам тарғиб этиб, уларнинг фазилатлари ва савоблари ҳақида сўзлаб берганлар. Қазо намозлар ҳақида нафлларга айтилганчалик кўп гаплар айтилмаган. Чунки у замонларда намозни қазо қилиш ҳолатлари камдан-кам бўлган. Собиқ иттифоқ ҳукумати худосизлик ғоясини илгари суриб, намоз ўқиш, рўза тутиш каби ибодатларга ошкора қаршилик қилди. Мусулмонлар ҳаттоки, мусулмонман, дейишга ҳам қўрқиб қолдилар. Шу тариқа одамларни диндан узоқлаштириб юборди. Етмиш йил давом этган бу давр халқимиз ҳаётида жуда катта салбий таъсирини кўрсатди. Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамд ва шукрлар бўлсинки, юртимизга мустақиллик неъматини ато этиб, халқимизни бу балодан қутқарди. Эркимиз ўз қўлимизга ўтди, ибодатларимизни эмин-эркин бажаришга, динимизни чуқур ўрганишга имкониятлар очилди. Шундай қилиб, халқимиз яна ибодатга, намозга қайтди. Етмиш йиллик собиқ иттифоқ даврининг таъсири ва бошқа сабаблар туфайли кўпчиликда бир неча йиллик қазолар мавжуд. Мазкур қазоларни бажариш ҳар бир мусулмоннинг бўйнидаги қарзидир. Мана шундай қазо намозлари бўлган инсонлар нафл намоз ва нафл рўзадан кўра қазо намоз ва қазо рўзаларни адо қилмоқликлари лозимдир. Чунки, қазо – вожиб, нафл эса ихтиёрий амал. Бўйнида қазолари бўла туриб нафл ибодатларни қиладиганлар гўёки бўйнида қарзи бўла туриб, қарзини узиш ўрнига, садақа қилган кишига ўхшайди. “Фатовои ҳиндия” китобида “фарз намозлари ўз вақтидан кечикса, унинг қазосини ўқиш лозимдир. У қасддан, унутиб ёки бирор бир сабаб билан кечикканининг фарқи йўқ. Шунингдек, қолдирилган намоз битта бўлса ҳам бир нечта бўлса ҳам қазосини ўқиш шарт”, дейилган. Шунинг учун нафлга ажратадиган вақтимизда қазо намозларни адо қилсак, мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан, душанба ва пайшанба кунлари рўза тутиш суннат амаллардандир. Қазо рўзаси борлар мана шу кунларда қазо рўзага ният қилсалар, Аллоҳ таолонинг хазинаси чексиз – ҳам қазо учун, ҳам суннат учун савоб беришга қодир. Худди шу каби қазо намози бўлганлар ҳам нафл намозлар учун ажратадиган вақтларини қазо учун ажратсалар, ҳам савоби кўп бўлади, ҳам бўйнидаги қарздан қутилади. Зеро, вожибга бериладиган ажр нафлга бериладиган ажрдан кўп бўлади. Қолаверса, қазоларга жиддий эътиборда бўлиш ҳам тавбанинг, истиғфорнинг, гуноҳларга пушаймонликнинг белгисидир. Аллоҳ таоло ибодатларни ўз вақтида адо қилиш бахтини барчамизга насиб этсин. Зиммаларида қазолари бўлганларга қазоларни бажаришда Ўзи куч-қувват берсин! muslim.uz 427
ASSALAMU ‘ALAYKUM 1-avgust kuni Institutlarga imtihon topshirvotkanda ba’zi kimsalar telefonni berkitib olib kirib telefondan foydalanib jovoblarni yechishvotti. Bu ish HALOLMI yoki HAROM? ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу иш ҳаромдир! Бу иш одамларни алдашдир! Бу келажак пойдеворига болта уришдир! Бу иш миллат истиқболига аниқ хиёнатдир! Бу ишга қўл ураётган, йўл очиб бераётган, бировни ўрнига имтиҳонга кириб, мўмай пул эвазига лаёқатсиз абитуриентнинг тести жавобини ёзиб бераётган барча-барча кимсалар келажак учун буюк кадрларни эмас, балки жамият тараққиёт йўлига, истиқболига юк бўлувчи шахсларни етиштираётган бўладилар. Бу биргина шахс учун қилиган хиёнат эмас, бутун бошли бир миллатга хиёнат ва алдов деб баҳоланади. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Бизни алдаганлар биздан эмаслар”, деб бундай алдоқчи-фирибгарлар уммати Муҳаммадийя қаторидан жой олмасликларини таъкидлаганлар. Шу ишларга чек қўйилса, илм ўрганганлар имтиҳондан ўтади, илмга рағбат ортади, билимлилар сафи кенгаяди. Одамларни фикри тўғриланиб, илм имтиҳонда асосий мезон эканига ишончи ортиб, ҳақиқий етук кадрлар ҳар қачон устун эканига амин бўлиб, яна илмга астойдил бел боғлаб, фарзандларини китобга қайтарадилар!.. Аксинча, саволда айтилган ҳийла-найрангларга йўл берилса, китоб очилмайди, илм қадрсизланиб, олимлар сони камаяди, қолоқлик сари юз тутилади… ЎМИ фатво ҳайъати 365