Dinimiz musulmon insonning har bir so‘zini ahamiyatli deb biladi. Kundalik hayot va o‘zaro muomalalardan tortib, hatto Robbi bilan bo‘lgan ahdlashuvlarni ham tartibga solib bergan Islom insonlarga oson qilingan dindir. Qasam va nazr ahd hisoblanadi. Alloh taolo qasam va ahdga vafo qilish muhim ish ekani bois Qur’oni karimda bir necha oyatlarni nozil qilgan.
Илм таҳсил қилишда ва илмдан ҳақиқий насибадор бўлишда олимлар бир қанча воситаларни санаб ўтганлар. Хусусан, Шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари ўзларининг “Маъалим иршадийя фи синаъати толиби илм” (Ҳақиқий талаба етиштиришдаги йўл-йўриқлар) асарида илм таҳсил қилиш жараёнида – “тафарруғ” яъни, буткул илм учун ажраб чиқиш, илм олишдан тўсадиган ҳар қандай ишлардан фориғ бўлишни алоҳида боб сифатида келтирадилар. Бу борада олимларнинг ақлбовар қилмас ҳикоялари бор-ки, илм ўрганаётган ҳар бир талабани жиддий ўйлантиради.
Ўрта Осиёга ислом дини билан бирга кириб келган араб ёзувидан олдин ҳам мазкур минтақаларда ёзувлар мавжуд бўлиб, ундан тўлиғича фойдаланиб келинар эди. “Бу ёзувлар ўз системасига кўра, асосан, фонографик – ҳарф-товуш ёзувидан иборат бўлган.”[1] Қадимги туркий битикларда Биринчи ва Иккинчи турк хоқонликлари даврида (VI-VIII юз йилликлар) яшаган туркий халклар “кўк турклар"[2] деб аталиб, улар қўллаган ёзувни “кўк турк алифбоси” деб аталган. Шунингдек, “қадимги Хоразм ёзуви”, “Суғд ёзуви”, “Парфиона ёзуви”, “Моний ёзуви”, “браҳма ёзуви”, “сурёний ёзуви”, “уйғур ёзуви”. Бу ёзувда ёзадиган хаттотларга Амир Темур ҳам алоҳида эътибор қаратган. - Ёқуб БУХАРБАЕВ, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси, Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети мустақил тадқиқотчиси