islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 19, 2019

Day

Қуръони карим – осон ёд олинадиган ва тез ёддан кўтариладиган китоб

Қуръони каримнинг ёдланиши, тиловати ва тушунишнинг осон бўлиши ҳам Аллоҳ таоло томонидан бандаларига икром, раҳмат ва фазилатидир. Аллоҳ таоло «Қамар» сурасининг 17, 22, 32 ва 40-оятларида:  وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآَنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِنْ مُدَّكِرٍ «Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, эслатма олувчи борми?!» дея марҳамат қилганидек, Қуръонни зикр учун осон қилиб қўймаганида, уни тўлиқ ёдлаш, ўрганиш тугул, битта ҳарфини ҳам ўқишга бирор кишининг қудрати етмас эди. Мужоҳид раҳматуллоҳи алайҳ «Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик» ояти «унинг қироатини енгил қилдик» деган маънони англатишини таъкидлаган. Суддий эса: «Агар Аллоҳ таоло одамзодга Қуръонни енгил қилмаганида, бирор киши Яратганнинг каломини гапира олмас эди», деган. Имом Қуртубий юқорида ўтган оят тафсирида: «Биз Қуръонни ёдлашга енгил қилдик ва уни ёдламоқчи бўлган кишига ёрдам берурмиз. Уни ёд олувчи киши борми? Унга ёрдам берилади»- деган. Қуръони карим уни ёдлаш ва ўқишни одатий вазифа қилиб олган киши томонидан тез ва енгил ёдланиши, уни такрорлаш ва қайта ўқишга бепарво бўлган кишининг эса зеҳни ва хотирасидан тез унутилишида бошқа китоб ва (зикр, лафз)лардан буткул фарқ қилади. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда:  وَإِنَّهُ لَكِتَابٌ عَزِيزٌ  «Албатта, у азиз Китобдир», деган. (Фуссилат сураси, 41-оят).  عن أبي موسى الأشعري رضي الله عنه عن رسول الله صلى الله عليه وسلم : قال تَعَاهَدُوا هَذَا الْقُرْآنَ فَوَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَهُوَ أَشَدُّ تَفَلُّتًا مِنْ الْإِبِلِ فِي رواه البخاري ومسلم Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Қуръон билан боғланиб туринглар. Нафсим Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, у (Қуръон) тушовида турган туядан ҳам кўра қочувчироқдир”-деганлар. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти.)  وعن ابن عمر رضي الله عنهما أن رسول الله صلى الله عليه وسلم : قال نَّمَا مَثَلُ صَاحِبِ الْقُرْآنِ كَمَثَلِ الْإِبِلِ الْمُعَقَّلَةِ إِنْ عَاهَدَ عَلَيْهَا أَمْسَكَهَا وَإِنْ أَطْلَقَهَا ذَهَبَتْ رواه مسلم والبخاري Яна бошқа бир ҳадисда Ибн Умар розияллоҳу анҳудан Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Қуръон соҳиби тушовланган туя эгаси кабидир. Агар у билан боғланиб турса, ушлаб туради. Агар уни қўйиб юборса, қочиб кетади”, дедилар. (Муттафақун алайҳ). Қуръони каримнинг мўъжизакорлиги қиёматгача давом этади. Унинг тез ёд олиниб, такрорлаб турмаса эсдан чиқиб қолиши ҳам ана ўша мўъжизалардан ҳисобланади. Бирор шеър ёки байтни ёдлаб кўрган инсон буни хис қилади. Уни ёдлаш учун анча мунча такрор қилади ва ёд олгандан сўнг эса уни ёддан кўтарилиши ҳам секин жорий бўлади. Шунинг учун ёд олган сураларимизни доимий тарзда такрор қилиб туришимиз ва унинг ҳар бирига ўнтадан то етмиш баробаргача савобга сазовор бўлишга интилишимиз лозим. Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўз Каломига муҳаббатли инсонлардан қилсин. Омиин! “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Жалолиддин Ҳамроқулов Манба 133

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи яхшиланганини эътироф этди

2018 йили дунёдаги инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича йиллик маърузада (2019 йил 13 март куни чоп этилган) АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи кўп жиҳатдан сезиларли даражада яхшиланганини эътироф этди. Бу эса ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар самарадорлиги ва республика раҳбариятининг инсон манфаатларига хизмат қилишига бўлган қатъий содиқлигининг эътирофи бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати. Аввало одил судлов, суд жараёнларининг шаффофлик даражасини ортгани, айбловчи далиллар базасидан фойдаланишга ҳимоячи томонига кенгроқ изн берилиши ва натижада оқловчи қарорлар сонининг кўпайиши маърузада объектив баҳо берилишига туртки бўлган. Ҳужжатда коррупцияга қарши курашнинг самарадорлиги, қийноқлардан ҳамда бошқа муомала ва жазонинг инсонпарварлик тамойилига зид ёки инсон шаънини камситувчи турларидан фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар қабул қилингани, шунингдек, бундай жиноятлар учун масъулият кучайтирилгани алоҳида қайд этилади. Сўз ва ифода эркинлигини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар доирасида ОАВ эркинлигини таъминлаш билан боғлиқ вазиятнинг яхшиланиши, шунингдек, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва фуқаролик жамияти фаоллари билан очиқ муносабатлари эътироф этилмоқда. Маърузада диний экстремизмда гумонланган минглаб шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари рўйхатидан чиқарилиши, шунингдек, кўплаб афв этиш ҳолатлари ва уларнинг ижтимоий мослашувига қаратилган дастурлар юқори баҳоланган. “Human Rights Watch” ва “Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси” маълумотларига асосланиб, “Ўзбекистонда йигирма йилдан зиёд вақтдан бери илк маротаба журналистлар ва фуқаролик жамияти фаоллари қамоқхоналарда қолмагани” маърузада эътироф этилиши диққатга сазовордир. Ҳужжатда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича муваффақиятли қабул қилинган ҳуқуқий ва маъмурий чоралар алоҳида кўрсатилган. Ўзбекистоннинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги тараққиёти АҚШ Давлат Департаменти ва Меҳнат Департаментининг 2018 йилдаги тегишли баёнотларида бир неча бор эътироф этилган. Ўтган йилнинг декабрь ойида АҚШ Давлат котибининг Ўзбекистонни “диний эркинлик соҳасидаги алоҳида ташвиш уйғотувчи мамлакатлар рўйхатидан” чиқариш қарори республиканинг инсон ҳуқуқлари соҳасида эришган ютуқларининг яна бир далили бўлди. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида эришилган натижалар, шубҳасиз, мамлакатда қабул қилинган “2017-2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” доирасида ҳукумат томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар билан боғлиқ, бу эса чуқур демократик ислоҳотларнинг бошланишига олиб келди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини мамлакатда таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришда қатъийдир ва бундан кейин ҳам “аниқ ислоҳотлар” йўлидан боради, шунингдек, амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар яхлит, барқарор ва ортга қайтмас характерига эга. Республикада инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш институтлари ва механизмларини янада такомиллаштириш, шу жумладан, халқаро ва ноҳукумат ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ишлар давом эттирилади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлардан келиб чиқувчи энг муҳим топшириқларни амалга оширилишининг ҳал этувчи шартлари шундан иборатдир. Ушбу ислоҳотларнинг асосий мақсади инсон, унинг эҳтиёжлари ва манфаатлари ҳисобланади, дейилади, Ташқи ишлар вазирлиги ахборотида. Манба 148

ЗУФАР ИБН ҲУЗАЙЛ

Имом Азам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг жуда кўп шогирдлари бўлиб, улар ичида тўрт нафари энг машҳурлари саналади. Ҳанафийлик мазҳабини атрофга ёйилишида, кейинги авлодга етказилишида ўша тўрт талабанинг хизмати беқиёс бўлган. Улар: Имом Зуфар, Имом Абу Юсуф, Имом Муҳаммад ва Имом Ҳасан ибн Зиёд раҳимаҳумуллоҳдир. Уларнинг ичида энг каттаси аллома Абу Ҳузайл Зуфар ибн Ҳузайл ибн Қайс ибн Салам анбарий эди. Имом Зуфарнинг отаси Исфаҳонлик бўлган. Икки нафар Ҳарсама ва Кавсар исмли укаси бўлган. Имом Зуфар ҳижрий 110 йили дунёга келади. Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг қўлида фақиҳ бўлиб етишди. Ўзи шундай деган: Имом Абу Ҳанифанинг ҳузурида 20 йилдан ортиқ вақт бўлдим. Мен ҳаётимда Абу Ҳанифадан кўра меҳрибон ва насиҳатгўй одамни кўрган эмасман. (Уқуд ал-жимон. Солиҳий. 208 – Б). Имомимиз Абу Ҳанифа раҳимаҳулоҳ вафотидан кейин у кишининг илм ҳалқасини Имом Зуфар бошқарган. У фиқҳда мисоли денгиз, ҳадисда даврининг донишманди, тақво ва зуҳдда ўрнак, илм ва амални ўзида бирлаштира олган раббоний олим, Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ шогирдлари ичида энг пешқадами бўлган. Ҳасан ибн Зиёд айтади: Имом Зуфар билан Довуд Тоий иккови яқин ошна эди. Довуд Тоий кейинчалик фиқҳни қўйиб ибодатга берилиб кетди. Зуфар эса икковини ҳам ўзлаштирди. (Сияр аълом ан-нубало. 8 –Ж. 39 – Б). Имом Зуфарни Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳам қаттиқ ҳурмат қилар эди. Бир куни шогирди ҳақида шундай деган экан: Бу Зуфардир! Мусулмонларнинг имоми. Шараф, ҳасаб ва илмда тенгсизларидан бири! (Табақот ал-фуқаҳо. Куброзода. 20 – Б). Ироқ муҳаддиси, ҳофиз Вакиъ ибн Жарроҳ раҳимаҳуллоҳ тез-тез имом Зуфарнинг олдига масала сўраб келар экан. Ва ҳолбуки унинг ўзи ҳам катта олим эди. У ҳар сафар: “Имом Абу Ҳанифанинг ортидан сендек олимни қолдириб кетган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”—деб миннатдорлик изҳор қилар экан. Унинг “Мен кўп олимларнинг ҳалқасида бўлдим. Аммо имом Зуфардан олганчалик илмий манфаатни бошқаларда топа олмадим”—деган эътирофи ҳам ривоят қилинган. (Ал-асмор ул-жания. Мулла Али қори. 535 – Б). Имом Зуфар Басрада қозилик қилган. Аслида Басрага опасидан қолган меросни деб борган. Басра аҳли унинг илми ва иқтидорини кўриб, чиқиб кетишига қўймаган ва шу-шу Басрада қолиб кетган. Ўз шайхи имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ вафотидан саккиз йил ўтиб, 48 ёшида Басрада вафот этган. Аллоҳ имом Зуфарни раҳматига қамрасин! Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имоми Авазбек Мўминов 134