islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 7, 2019

Day

Кичик чўпоннинг қари қўйи

Макка водийсида қўй-сурувларни боқадиган кичик бир чўпон бола бор эди. Халқ уни Умму Абднинг ўғли деб чақирарди. Унинг асл исми эса Абдуллоҳ ибн Масъуд эди. Масъуд Маккадан бир пайғамбар чиққани тўғрисидаги хабарларни эшитарди. Аммо унинг ёши кичик бўлгани ва Маккадан анча узоқда яшагани учун бу хабарларни яхшилаб суриштирмасди. Қўйларини боқишдан бошқа иш билан машғул бўлишга ҳали кичиклик қиларди. Қўйларини ўтлатиб юрадиган кунларнинг бирида у томон келаётган икки кишини кўрди. Улар ёнига анча яқинлашгач, бу икки ҳайбатли кишининг чарчагани ва сувсаганини англади. Ҳар иккисининг ҳам томоғи қуриган, лаблари ёрилган эди. Салом бердилар ва : «Эй болакай, бизга чанқоғимизни қондириш ва теримизни совутиш учун сут соғиб бер», дедилар. Бола: «Иложим йўқ! Бу қўйлар меники эмас. Булар менга омонат!», деб жавоб берди. Меҳмонларга бу жавоб маъқул бўлди. Улардан бири «Ундай бўлса, менга сут бермайдиган қари бир қўйни келтир», деди. Бола яқинда турган қари бир қўйни кўрсатди. Меҳмон бўлса ўша қари қўйни олдига кетди. Бир нималар деб,  сут соға бошлади. Бола бўлса ичидан кулиб: «Ажабо қари қўйлар қачондан буён сут бермайдилар», деди. Бир оздан кейин қари қўйнинг елинлари ишиб сут оқа бошлади. Меҳмонларнинг ҳар иккалари ҳам сутдан ичдилар. Ва болага ҳам ичирдилар. Бола бўлса кўрганларига ишонмасди. У: «Озгина олдин айтган сўзларингизни менга ҳам ўргатинг», деди. Ҳанузгача у танимаган киши: «Сен яхши ўрганасан ва олим киши бўласан», деб жавоб берди. Албатта, у Киши севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айнан ўзлари эдилар. Ёнидаги инсон эса У зот солаллоҳу алайҳи васалламнинг қадрдон дўстлари Абу Бакр розияллоҳу анҳу эди, албатта. Улар Макка мушрикларидан етган азиятлардан сиқилган ва бироз нафас олиш учун шаҳар ташқарисига чиққан эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу бу кичик чўпонни учратганларидан мамнун эдилар. Бир оздан кейин бу бола, яъни Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу мусулмон бўлдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларини қилиш учун изн сўради ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ёнларига олдилар. Шундай қилиб бу кичик чўпон бола қўй боқишни ташлаб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хизматчи бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Сен яхши ўрганасан ва олим киши бўласан», деган сўзлари эса ҳар бир айтган гаплари каби ҳақиқат бўлди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бутун саҳобалар ичида номи чиққан саҳобалардан бўлдилар… Турк тилидан Эркинжонова Нодира таржимаси Мухаррир: Мухаммад 556

Амал ва ният бирлиги

Аллоҳ таолога беҳад ҳамду санолар бўлсинким, бизларни мусулмон бандаларидан қилди. Шунга кўра ҳар бир инсон ислом кўрсатмаларига амал қилишга интилади. Буни қарангки, Аллоҳ таоло бандаларига енгилликни истаб яхши нияти учун ҳам савоб борлигини билдирди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Мўминнинг нияти унинг амалидан яхшидир”. Аҳли илмларнинг баъзилари бу ҳадис борасида шундай дейишади:  “Киши ниятнинг яхшилиги учун ҳам савоб олаверади, гарчи амал қилмаган бўлса ҳам. Амалига эса ниятсиз савоб ололмайди”. Иброҳим Нахаий айтадилар:  “Киши ғазаб билан бир гап гапирди ва ундан яхшиликни ният қилди. Аллоҳ шунда унга нисбатан одамларнинг қалбига узр солади. Ҳатто улар “Фақат яхшиликни хоҳлаган эди” – дейишади. Яна бир киши яхши сўзни гапиради, лекин яхшиликни ният қилмайди, Аллоҳ буни одамларнинг қалбларида билдиради. Ҳатто улар “Бирорта каломида яхшиликни ирода қилмади”- дейишади. Амал ва ният бир-бирига узвий боғлангандир. Ният амалсиз, амал эса ниятсиз бўлмайди. Амал билан ниятнинг мисоли ҳудди танадаги руҳнинг мисоли кабидир. Тана руҳсиз яшай олмайди, ҳудди шунингдек, руҳ ҳам бу оламда танасиз кўрина олмайди. Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳи «Хутубот»ларида бир ҳикояни келтирадилар. Унда: “Бир улуғ зот янги уй қурган шогирдининг уйига меҳмонга келиб, девордаги ёруғлик тушиб турган туйнукни кўриб, «Бу туйнукни нега қўйдинг» дейдилар. Шогирд : «Ёруғлик тушиб турсин, деган ниятда қўйдим» жавоб берди. Устоз: “Афсус, меҳнат ва ҳаражат. Агар «Намоз вақти кирганини ва азонни эшитиш учун» деб ният қилганингда, модомики туйнук ўз жойида турар экан, ниятинга яраша савобга ҳам эга бўлар эдинг, ёруғлик ҳам тушиб турар эди” деган эканлар”. Бу воқеадан шу нарса аён бўладики, кундалик қиладиган барча ишларимизга гўзал ниятларни эргаштирсак, кўзимизга оддий бўлиб кўринган кичик амалларимиз ҳам Аллоҳ таолога ибодат қилишишимиз учун ҳизмат қилувчи савобли амалларга айланади. Мисол учун, эрта тонгдан оила аъзоларимиз учун дастурхон тузаймиз шу ишимизга “Ота-онамга хизмат қилсам, Аллоҳ розилигига эришишим мумкин’’ деган ниятни эргаштирсак ёки ҳар куни ишга борамиз бу табиий ҳол, лекин ҳар куни эшикдан чиқиб кетишдан аввал ’’Оилам учун ҳалол ризқ топишни ният қилдим’’ десачи?! Қуръони каримнинг Исро сурасида Аллоҳ таоло айтади: قُلْ كُلٌّ يَعْمَلُ عَلَىٰ شَاكِلَتِهِۦ فَرَبُّكُمْ أَعْلَمُ بِمَنْ هُوَ أَهْدَىٰ سَبِيلًا Сен: «Ҳар ким ўз ҳолича амал қилур. Бас, Роббингиз ким тўғри йўлдалигини яхши билгувчидир», деб айт. Ҳар бир инсон ўз ҳолича амал қилади ва шу қилган амалига мувофиқ мукофот ёки жазо олади. Аллоҳ таоло ким нимага эътиқод қиляпти, унга қандай амал қиляпти барчасини билиб турувчи Зотдир. Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Амаллар фақатгина ниятлар билан эътиборлидир ва ҳар бир киши учун унинг ният қилган нарсасигина берилади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳ ва Расули учун деб эътибор қилинажак. Кимнинг ҳижрати бирон дунё матоҳини қўлга киритиш ёки бирон аёлни никоҳлаб олиш учун бўлган экан, бас, унинг ҳижрати нима учун қилинган бўлса, ўша учундир”. Албатта, бу ҳадис динимизнинг моҳиятини ифодаловчи ҳадислардан биридир. Имом Абу Довуд айтадилар: «Амаллар ниятлар биландир» ҳадиси Исломнинг ярмидир. Негаки дин ё зоҳирда бўлади ё ботинда. Зоҳирда кўринадигани амал, ботиндагиси эса ният бўлади”. Ҳадисдан билинадики, барча амаллар учун ният керакдир. Амаллар фақатгина ният билан амалга оширилсагина шаръан эътибор қилинишига уламолар иттифоқ қилишгандир. Абу Ҳурайра р.а Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан ривоят...

“Арбаъийн” ҳадис тўпламлари муаллифлари

Ислом фатҳи етиб келган барча халқлар ҳаётида, анъаналарида, қадриятлари-ю, урф одатларида ислом ўз аксини топади. Зеро, барча мусулмонлар ислом шариатига мувофиқ турмуш кечиришга интилган. Шунинг учун бошқа барча амаллар қатори “арбаъийн” ҳадис тўпламларини ёзиш уламо-ю, шоирларнинг мақсадига айланган. Биз қўйида уларнинг баъзиларини санаб ўтамиз. 1. Муҳиддин Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий (ҳижрий 631-676 ). Имом, ҳофиз, фақиҳ, муҳаддис Яҳё ибн Шараф ибн Муррий ибн Ҳасан ал-Ҳизомий ал-Ҳувроний ан-Нававий Ислом оламининг мўътабар олимларидан саналади. Кунялари — Абу Закариё, лақаблари — Муҳйиддин. У зот “Арбаъийн” ҳадис тўпламини таълиф қилган. 2. Муҳаммад ибн Яҳё ибн Мансур Абу Саъд Муҳиддин Найсобурий (вафоти ҳижрий 548 йил). Ўз асрининг Нишопур шаҳридаги шофеъийларнинг раиси эди. Нишопурнинг Турисис деб номланган жойида дунёга келганлар. Имом Ғаззолий қўлларида фиқҳ фанини ўргандилар. Нишопурдаги талабаларга дарс берганлар. У киши “Ал-мухийт фий шарҳил васийт”, “Ал-интисоф фий масаилил хилоф” каби китобларни ёзганлар. 3. Розиюддин Абул Хасан Муаббад ибн Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Солиҳ Тусий Найсобурий. Ҳижрий 524 йилда туғилганлар. Саҳиҳи Муслимни 30 ёшларида Фуровийдан ўқиб ўргандилар. Саҳиҳи Бухорийни Абул Маолий Форисийдан эшитиб ўргандилар. Имом Моликнинг “Муватто” асарларини Ҳибатуллоҳ ас-Саййидийдан эшитиб ўрганганлар. Тусий 617 йил, шаввол ойининг 20-куни вафот этдилар. 4. Юсуф ибн Ҳасан ибн Аҳмад Ибн Ҳасан ибн Абдул Ҳодий ас-Солиҳий Жамолиддин ибн Мибрад. (1436-1503 м, 840-909 ҳ). Ҳанбалийларнинг машҳур фақиҳ уламоларидан. Дамашқда дунёга келганлар. 5. Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Али ибн Осим ибн Зазон ал-Хозин ал-Асбаҳоний Абу Бакр ибн Муқрий. (754-837 ҳ). Қизил денгиз бўйидаги, Яман соҳилларидан биридаги Шаржа минтақасида дунёга келдилар. Бошланғич илмларни ўлкасидаги олимлардан олади. Илмга чанқоқлиги учун кейинчалик турли давлатларга сафар қилади. Ибн Муқрий фиқхга жуда қизиқар эди. Фиқҳ, тарих, наҳв фанларига оид кўплаб асарлар ёзганлар. 6. Муҳаммад ибн ал-Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Мусо ал-Аздий ас-Суламий. Тасаввуф олимлардан бири. (936-1021). Нишопур шаҳрида тўғилиб вафот этганлар. Имом Заҳабий айтадилар: У киши сўфийларнинг шайхи эдилар. Суфийликнинг тарихи ва табақалари тўғрисида кўплаб асарлар ёзган. Суламий юздан ошиқ асарлар ёзганлар. Тафсир фанига оид “Хақоиқ ат-тафсир”, “Тобақотус суфия”, “Муқаддамут тасаввуф” рисолалари, “Минҳожул орифийн”, “Рисолат фий ғолатотус суфия”, “Адабул фақри ва шароитуҳу”, “Адабус суҳбати” каби кўплаб китобларни ёзганлар. 7. Абдурразоқ ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ат-Тобасий. У киши Нишопур шаҳрида яшаган. Самъоний айтадилар: Тобасий узоқ юртлардан келган кишиларга китобларни ўқиб берар ва уларга кўплаб фойдаларни келтирганлар. Айтишларича, Саҳиҳ Муслим китобини 18 марта Муҳаммад ибн Фазл Фаровийга ўқиб берганлар. У киши ҳижрий 538 йили робиул аввал ойида Нишопур шаҳрида вафот этдилар. Тобасий “Арбаийн ал-мустахражату минас сиҳоҳи мин риваяти Муҳаммадийн” номли арбаийнларини ёзганлар. Тобасий ҳижрий 537 йили вафот этганлар. 8. Али ибн Хасан ибн Ҳибатуллоҳ Сиқотуд дийн ибн Асокир ад-Димашқий (ҳ. 499-571 м. 1105-1176). Шом диёрининг муҳадиси, Самъонийнинг сафардаги шериклари эдилар. Дамашқ шаҳрида дунёга келдилар. У киши кўплаб китоблар ёзганлар, улардан: “Тариху Димашқ ал-кабийр”, бу китоб “Тарих ибн Асокир” номи билан машҳур. Абдул Қодир Бадрон ушбу китобни мухтасар қилиб “Таҳзийб тарихи ибн Асокир”. Ушбу мухтасар китоб ҳозирда ҳам чоп қилинмоқда. Ибн Асокир “Арбуъна ҳадисан мин арбаъийна шайҳан мин армиъийна мадийнатин” номли арбаъийнларини ёздилар. 9. Аҳмад ибн Абдурраззоқ ибн Шайҳ Муҳаммад ибн Зайд ибн Иброҳим ибн Шайҳ Анқарий. Анқарий улумул қуръон ва қироатдан мутаҳасисликка эга...