Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 2019 йил 15 май куни Бухородаги Мир Араб олий мадрасасида ўрта махсус ислом таълим муассасалари битирувчилари ўртасида “Ягона олимпиада” танловининг республика босқичи ўтказилиши белгиланди. Бугун 15 май “Ягона олимпиада” танловининг республика босқичи бошланиб, танлов муносабати билан Мир Араб олий мадрасасига Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари, республикамиздаги 9 та ўрта махсус ислом таълим муассасаларидан иштирокчи талабалар, шунингдек, ўқитувчилар ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари ташриф буюрди, хабар берди Мир Араб олий мадрасаси Матбуот хизмати. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртлари битирувчи босқич талабалари ўртасида ўтказиладиган “Ягона олимпиада” танлови Низомига мувофиқ ягона олимпиада иштирокчилари қуйидаги фанлар бўйича синовдан ўтказилди: 1-блок: фиқҳ, ақоид (тест) 50 балл 2-блок: араб тили (ижодий имтиҳон) 30 балл 3-блок: Ўзбекистон тарихи (тест) 20 балл. Ягона олимпиада иштирокчилари синовдан ўтказилиб, танлов ғолиблари қуйидаги тартибда тақдирланди: I ўринни эгаллаган иштирокчи “Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Эшбоев Шоҳзод Нормаматович тўлов-контракт асосида олий диний таълим муассасасига конкурссиз ўқишга қабул қилиш ва 1-даражали диплом; II ўринни эгаллаган иштирокчи “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Узоқов Абдулвосид Абдувоҳид ўғли олий диний таълим муассасасига ўқишга кириши учун имтиҳон натижалари бўйича ўзи тўплаган балнинг 25 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшиб бериш имтиёзи, 2-даражали диплом ва микротўлқинли печь; III ўринни эгаллаган иштирокчи “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Хамидов Абдулбосит Орифжон ўғли олий диний таълим муассасасига ўқишга кириши учун имтиҳон натижалари бўйича ўзи тўплаган балнинг 15 фоизи миқдорида қўшимча балл қўшиб бериш имтиёзи, 3-даражали диплом ва чангютгич билан тақдирланди. Ўрин эгалламаган иштирокчилар 300.000 (уч юз минг) сўм миқдоридаги китоблар тўплами ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Танлов кун тартибида ташрифнинг маданий-маърифий қисми ҳам назарда тутилган бўлиб, унга кўра Мир Араб олий мадрасасига “Ягона олимпиада” танлови муносабати билан ташриф буюрган барча меҳмонларни кўҳна ва навқирон Бухоройи шариф бўйлаб саёҳат қилдириш, шу жумладан, дунёга машҳур “Етти пир” зиёратгоҳларига олиб бориш режалаштирилган. Зеро, Президентимиз Ш.Мирзиёев ҳам жорий йилнинг 29 март куни Бухородаги “Етти пир”нинг биринчиси ҳисобланадиган Абдухолиқ Ғиждувоний мақбарасини зиёрат қилиш асносида: “Китобда ўқиш бошқа, зиёрат қилиб, юракдан ўтказиб ўрганиш бошқа. Бу жой маърифат маркази бўлиши, одамлар ўзига илм олиб кетиши керак”, деб таъкидлади ва Абдухолиқ Ғиждувоний мажмуасига имом-хатибларни жалб этиб, уларга алломаларимиз маънавий меросини тўғри ва чуқур ўргатиш, халқимизга етказиш бўйича топшириқлар берди. 395
Замонни айблаш, сўкиш, ҳақорат қилиш қабиҳ иш бўлиб, Ислом шариати бу ишни қилишдан қайтаради. Замонни сўкиш дастлаб даҳрийлардан сўнгра эътиқодда буларга мувофиқ бўлган араб мушриклари, Аллоҳни инкор этувчи кимсалардан содир бўларди. Даҳрийларнинг эътиқодича ҳар ўттиз олти минг йилда барча нарса ўз асл ҳолатига қайтади, яъни бизни фақат замон ўлдиради ва замон тирилтиради, фақат замонгина бутун мавжудотни бошқаради, дер эдилар. Бу ёлғон ақидани ёлғон эканини исботи ўлароқ ислом манбаи бўлган Қуръони карим ҳамда ҳадиси набавийда бир қанча далиллар келтирилган. Қуйидаги ҳадиси қудсий ҳам даҳрийларнинг ёлғон эътиқодига қарши ҳужжатдир. عن ابى هريرة رضى الله عنه قال قال رسول الله صلى الله عليه و سلم قال الله تبارك و تعالى يؤذينى ابن آدم يسب الدهر و انا الدهر بيدي الامر اقلب الليل و النهار رواه البخاري Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳ табaрока ва таоло деди: «Одам боласи менга озор беради. Замонни сўкади. Замон менман. Иш менинг қўлимда. Кеча ва кундузни мен айлантириб тураман». (Имом Бухорий ривоят қилган) Ушбу ҳадисни Ҳумайдий р.а ва Зуҳрий р.а Саййид ибн Мусаййибдан, Саййид ибн Мусаййиб эса Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. Бу ҳадис қудсий ҳадислардан саналади. Аллоҳ таолонинг يؤذينى (юъзийний – менга озор беради)деган сўзи муташобеҳ сўзлардн бўлиб, буни Аллоҳнинг ўзига ҳавола қилиш ёки таъвил қилиш лозим бўлади. Шунингдек «қўл» ва «замон» сўзларини ҳам. Бу сўзларни таъвил қиладиган бўлсак, «азият бериш»ни Аллоҳга нисбат бериш бу Аллоҳга лойиқ бўлмаган иш. «Қўл»ни «қудрат» деб, «замон»ни эса замонни ўзгартириб турувчи, деб таъвил қилинади. (Умдатул қорий) Аллоҳ таолонинг «замонни сўкади замон менман» деган сўзи борасида Имом Хаттобий р.а: “Бунинг маъноси «мен соҳиби замонман, замонга нисбат берилган ишларни мен тадбир қилувчиман». Ким ушбу ишлар сабабидан замонни ҳақорат қилса, унинг ҳақорати ушбу ишларни ҳақиқий соҳиби Аллоҳга қайтади», дедилар. Аллоҳ таоло «иш менинг қўлимда, кеча ва кундузни мен айлантириб тураман» деган сўзи билан замон ҳодис(махлуқ) эканини, кеча ва кундузни айлантириб турувчи фақат Аллоҳ таоло эканини англатмоқда. Ушбу ҳадисдан келиб чиқадиган ҳукм, яхши ва ёмон ишларни замонга нисбат бериш мутлақо жоиз эмас. Ким агар шунақа эътиқодда бўлса, дарҳол тавба қилиб ўзига мағфират сўраши лозим бўлади. Бу эътиқод аҳли тавҳид эътиқодига зиддир. Афсус надоматлар бўлсинки, баъзи нодон мусулмонларнинг ҳаёт ташвишиданми, иши юришмагани сабабми ёки бошқа бир нарсалар сабаб замондан норози бўлиш ҳатто уни ҳақоратлашгача боришганини ҳаётда учратамиз. Бу нарса ўша мусулмон ақидасини мустаҳкам эмаслигига далолат қилиб қолмайдими? Демакки оғзимиздан чиқаётган ҳар бир сўзга эътибор қилишимиз лозим. Замон ҳақида айтаётган ҳар бир сўзимиз соҳиби замон бўлган буюк Аллоҳ таолога қайтаётганини эсдан чиқармайлик. 3-курс талабаси Аҳадов Иномжон. 381
Бобур хулқи яхши бола. Унинг оиласи ўзига тўқ бўлганлиги боис бирорта истаги рад қилинмайди. Лекин афсуски, у камбағал ва йўқсил инсонлар ҳаёти ҳақида ҳеч нарса билмайди. Кунларнинг бирида Бобур футбол майдонига кетаётганида ортидан ит қувди. Жонҳолатда қочар экан йўл четидаги тошга қоқилиб йиқилиб тушди ва ҳушини йўқотди. Кўзларини очганида эса ўзига тенгдош бир йигит ва унинг онаси Бобурнинг жароҳатларига малҳам сураётган эди. Улар Маҳмуд ва унинг онаси эди. У иккиси Бобурни ортидан қувиб келаётган итни ҳайдаб юбориб ҳушсиз йигитга биринчи ёрдам кўрсатиш учун уйларига олиб келган экан. Бобур уларга самимий миннатдорчилик билдирди. Сўнгра атрофга кўз ташлади-ю Маҳмудларнинг нақадар оддий ва фақирона яшашларидан ажабланди. У атрофини ҳайрат билан кузатар эди. Кечга яқин Бобур уйига қайтди. Оиласи билан дастурхон атрофига йиғилганида Маҳмудларнинг яшаш шароити ҳақида ўйлаб томоғидан бир луқма ҳам нон ўтмади. У эртаси куниёқ онаси тайёрлаб берган турли-туман таомлар солинган халталарни кўтариб Маҳмудларнинг уйи томон йўл олди. Улар барчалари бир оила каби биргаликда ўтириб тушлик қилишди. Шундан сўнг бу икки оила орасида мустаҳкам дўстлик ришталари боғланиб қолди. Зеро, Бобур ўзининг яхшиликни қадрлаши ва саховатпешалиги билан Росуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадисларига амал қилган эди: ما أمن بي من بات شبعان و جاره جائع إلي جنبه و هو يعلم به “Ён қўшнисининг оч эканлигини била туриб ўзи тўқ ҳолата тунаган киши имон келтирганлардан эмасдир” (Имом Ҳоким ривояти) Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 278
Жорий йилнинг 15-16 май кунлари Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларининг битирувчи курс талабалари ўртасида “Ягона олимпиада – 2019” нинг якуний Республика босқичи бўлиб ўтмоқда, бу хақда Мир Араб олий мадрасаси Матбуот хизмати хабар берди. Ягона олимпиада ўрта махсус ислом билим юртлари битирувчи курс талабалари орасидан умумтаълим, чет тили ва мутахассислик фанлари бўйича қобилиятли ва истеъдодли талабаларни аниқлаш, уларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятини намоён қилиш, ихтисослигини чуқур ўрганишга қизиқишларини ошириш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида ўтказилади. 258
Бир ернинг аҳолиси аҳли сунна ва-л-жамоанинг тўрт буюк фиқҳий мазҳабларидан бирига эргашган бўлсалар, ўша ерга яхши ниятда бўлса ҳам бошқа хилдаги фикрларни олиб кириб, мазкур мамлакат аҳолисининг минг йиллардан бери амал қилиб келаётган ишларини нотўғрига чиқариш фитна ва ихтилоф юзага келишига сабаб бўлади. Қадим замонлардан бери аҳли илмлар у ёки бу фиқҳий мазҳабларнинг бирига мансуб бўлганлар, эргашганлар. Уларга эргашмасликка даъват қилаётганлар эса замондошларга тақлид қилмоқдалар. Бугун кўп масалаларда мазҳаб имомларига хилоф йўлни тутиб, гоҳ у мазҳабдан, гоҳ бунисидан ҳукм олаётганларнинг аксари замондошлардан қайсидир бир аҳли илмга эргашаётган бўлади. Яъни, аҳвол шундайки, Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеий, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва уларнинг кибор асҳобларига тақлид қилишдан қайтара туриб, ўзлари улардан анча паст даражада бўлган айрим замондош уламоларга тақлид қилмоқдалар. Бу ерда бироз мантиқ етишмаяпти. Яқинда бароат кечасининг бидъатлиги ҳақида интернет тармоғи бўйлаб ўнлаб постлар тарқалиб кетди. Ваҳоланки, мазкур кечанинг бидъатлиги борасида қаттиқ турадиганларнинг ўзлари улуғлайдиган ва эҳтиром этадиган Ибн Таймия ҳанбалий (р.ҳ) ҳам “иқтизоу-с-сироти-л-мустақим лимухолафати асҳаби-л-жаҳийм” (Туғри Йўлнинг жаҳаннам эгаларига хилоф йўл тутишни тақозо этиши) номли китобида мазкур кечанинг алоҳида фазилатга эга эканлиги ва умматнинг салафлари бу кечани ибодат ва зикру дуолар билан иҳё этганларини келтириб, унинг муфаззал кечалардан эканлигини таъкидлаб кетган. Аммо, керак ўринда қаттиқ улуғланадиган инсоннинг сўзи ҳам тарк этилиб, ундан пастроқ мартабадаги одамларнинг сўзларига ҳам эргашилаверади. Мазҳабсизликнинг яна бир хатари шундаки, у кўп ҳолатларда ўз соҳибларини шоз қавл ва фатволарни табанний этишга олиб боради. Мазҳабга эргашган одам эса шоз қавлга эргашган ҳисобланмайди. Чунки, бирор бир мазҳаб фақат ўша мазҳаб таъсисчисининг сўзларидангина иборат эмас балки, ҳар бир мазҳаб минглаб олимлар томонидан йиллар давомида илм ва тадқиқ қозонида қайнатиб, пиширилган сўзларни акс эттиради. Ҳеч қачон чуқур билим ва тадқиқотдан келиб чиқиб ёндашилувчи сўзлар инкор этилмаган балки, ҳурмат қилинган. Фалончининг ихтиёроти бундай, пистончининг ихтиёротлари бундай, дея илм сифатида мазҳаб китобларида ҳам айтиб кетилади. Аммо, улар муайян сабабларга кўра мазҳабда кўпчилик томонидан қабул қилинмаслиги, амалда бемалол қўлланилмаслиги мумкин. Ваҳоланки, ўша ўз мустақил фикрига эга бўлган кишилар ҳам мужтаҳид даражасидаги кишилар бўлганлар. Муфтий мақомидаги киши вазият тақозосидан ва муайян масалада ҳаражга юз тутган инсонни мусибатдан қутқариш учун ўз мазҳабидан бошқа мазҳаб олимининг сўзига тахрижан фатво бериши мумкин. Аммо, бу муфтий ва қози даражасидаги инсоннинг иши. Ҳамманинг иши эмас. Шунга аҳл бўлган ва илми ғоятда чуқур бўлган кимсанинг иши. Ва мазкур ҳолатдаги фатво фақат ўша инсон учун тўғри бўлади. Умумий кайфият касб этмайди. Бугун таассуб қилмаслик керак, Қуръон ва Суннатга эргашиш лозим деган асли ҳақ, аммо унинг билан ботил ирода қилинаётган ёхуд соддалик билан ўз йўлини тўғри деб билаётган айрим кишилар ўз фикрларини тўғрилаб олишлари ғоят муҳимдир. Зеро, фиқҳ бу кеча пайдо бўлиб қолган нарса эмас. Ўн йил бу билим билан шуғулланинг, ҳеч ким бўлмайсиз. Йигирма йил шуғулланинг яна-да илм доирангиз камлиги маълум бўлиб бораверади. Фиқҳни ўз илдизларидан узиб, фақат замондош олимларнинг таржиҳ ва ихтиёротларига боғлаб қўйиш ғоят осон аммо, таги мустаҳкам бўлмаган ёндашувдир. Киши юзлаб, минглаб ҳадисларни ёдлаган бўлиши, тақвоси кучли бўлиши лекин фақиҳ бўлмаслиги мумкин. Фиқҳ бу Аллоҳнинг раҳматидирки, ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Бугун эса умуман бошқа маслакдан кириб келиб, фатво бераётганлар, асли бир тиббиётчи ёхуд инженер бўлган одамлар...