islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Avgust 22, 2019

Day

ИЛМИЙ САЛОҲИЯТНИ НАМОЁН ЭТИШ ИМКОНИЯТЛАРИ КЕНГ

Виктор Алимасовнинг «Илмий унвон нимага керак?» мақоласини ўқиб… Мамлакатимизда таълим ва фан соҳалари, жумладан, олий ўқув юртидан кейинги таълим тизими сифатини ва самарадорлигини ошириш юзасидан, айниқса, сўнгги йилларда ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 16 февралдаги «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони асосида 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги икки поғонали таълим тизимининг жорий қилиниши тарихий аҳамият касб этди. Мазкур фармон илмий изланишлар сифати ва самарадорлигини тубдан ошириш, илмий салоҳиятни юксалтириш, илмий фао­лиятга иқтидорли ёшларни кенг жалб қилиш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини ҳар томонлама намоён этиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Фалсафа фанлари доктори Виктор Алимасовнинг «Ishonch» газетасида (27.07.2019 йил №91) чоп этилган мақоласида олий таълим, илмий тадқиқот ва ОАКга оид фикрлар билдирилган эди. Биз Виктор Алимасовни ўз соҳасининг етакчи олим-мутахассиси ва моҳир педагог сифатида қадрлаймиз. Муаллифга ҳурмат кўрсатган ҳолда мақоладаги ОАК фаолиятига тааллуқли жойлари бўйича қуйидагиларни келтирмоқчимиз. ОАК ўз ваколати доирасида доимий равишда аттестация жараёнига оид тартиб-қоидаларни такомиллаштириш, жойларда илмий жамоатчилик билан мунтазам равишда учрашувлар ташкил қилиш ва изланувчиларга илмий-ташкилий жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан тегишли тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Масалан, диссертация ҳимояси тўғрисидаги маълумотлар эълон берилган кундан бошлаб ҳимояни ўтказиш муддатини 50 кунга қисқартириш (90 кундан 40 кунгача) ва автореферат тарқатилгандан кейин ҳимояни ташкил этиш муддатини 1 ойдан 12 кунгача камайтириш каби қоидалар низомларга киритилди; илмий даражалар ва илмий унвонлар бўйича қарор қабул қилинган кундан бошлаб ҳужжатларни ОАКга тақдим этиш муддати 66 фоизга камайтирилди; барча қўшимча малакавий имтиҳонлар бекор қилинди. Кейинги бир ярим йил ичида жойларда 4300 нафардан ортиқ илмий жамоатчилик вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, унда 1300 тадан ортиқ саволларга тушунтириш берилди ва 550 нафар изланувчига жойида амалий ёрдам кўрсатилди. Диссертация ва унинг авторефератини расмийлаштириш ўрнатилган тартибда тасдиқланган «Диссертация ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидалари» асосида амалга оширилади. Кези келганда шуни таъкидлаш керакки, ОАК томонидан тасдиқланган ҳар бир идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат, албатта, илмий жамоатчилик билан маслаҳат қилинган ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланиб, давлат рўйхатидан ўтганидан кейингина амалиётга жорий этилган. Демак, моҳиятан аттестация жараёнига оид тартиб-қоидалар нафақат ОАК, балки илмий жамоатчилик ҳамда манфаатдор ташкилотларнинг ҳам қарори бўлиб, ваколати доирасида ОАК томонидан тасдиқланади. Тадқиқотнинг илмий янгилиги ­нечта бўлишини фақат илмий изланувчи ўзи амалга оширган тадқиқот натижасига кўра белгилаши мумкин. Бу борада ОАК тарафидан ҳеч қандай чеклов ёки талаб йўқ. Илмий янгиликлар ҳақидаги маълумотлар тўрт нафар шахс имзо қўйганидан (изланувчи, илмий раҳбар, илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси ва илмий котиби) кейингина расмий равишда илмий даражалар берувчи илмий кенгаш томонидан ­ОАКга тақдим этилади. ОАКда ҳужжатлар фақат меъёрий-техник экспертизадан ўтказилади, уларнинг мазмуни кўриб чиқилмайди. Плагиат (кўчирмачилик) ҳолатларини аниқлаш бўйича тўловлар ҳақида.Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида 2017 йилнинг 22 ноябрдан бошлаб диссертация ва авторефератларда плагиат (кўчирмачилик) ҳолатини аниқлаш билан боғлиқ тўлов миқдорлари белгиланган. Плагиат ҳолатини аниқлаш рўйхатдан ўтказилган «Component» электрон дастури асосида амалга оширилади. Хизматлар ғазначилик ҳисоб рақамига белгиланган тартибда фақат пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Тушган маблағлар қуйидаги мақсадларда фойдаланилади: «Component» электрон дастурини такомиллаштириб бориш; маълумотлар базасини доимий равишда тўлдириб бориш; диссертация ва авторефератларни текширишга техник жиҳатдан тайёрлаш, солиштириш, таққослама жадваллар тузиш; электрон дастурнинг ишлаш жараёни барқарорлигини таъминлаш; жалб этилган мутахассислар меҳнатини рағбатлантириш ва бошқа ташкилий-техник...